эритмалар ва унинг хоссалари

DOC 104,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1503041582_68957.doc эритмалар ва унинг хоссалари режа: 1. эритмалар 2. осмос ва осмотик босим 3. эритманинг буғ босими 4. электролитларнинг эритмалари 5. диссоциланиш даражаси 6. кучсиз ва кучли электролитлар эритма ва гомоген система. эритмаларнинг аҳамияти, эритма концентрацияси. газларнинг эрувчанлиги. генри қонуни. осмос ходисаси, осмотик босим ва эритма буғ босими. рауль қонуни. электролитик диссоциланиш ва диссоциланиш даражаси. аррениус назарияси. эритмалар икки ёки бир неча компонентдан иборат қаттиқ. ёки суюқ гомоген система эритма деб аталади. одатда энг кўп тарқалган эритмалар бу суюқ эритмалар бўлгани учун кўпроқ ўрганилади. эритмаларнинг табиатда аҳамияти жуда катта. одам ва ҳайвонларнинг овқатни ҳазм қилиш жараёни бу эритма ҳосил бўлишидир. жуда аҳамиятли физиологик суюқликлар (k/dh, сўлак ва бошқалар) эритмалардир. ниҳоят, кимёвий реакцияларга асосланган барча ишлаб чиқариш жараёнлари ҳар хил эритмаларни олишдан иборат.. ҳар қандай эритма эриган моддадан ёки эриган ҳар хил моддалар аралашмасидан ва эритувчидан ёки ҳар хил эритувчилар аралашмасидан иборат булади. баъзан қайсиси эриган модда ва қайсиси эритувчи эканлигини …
2
к эса уни тезлиги камая боради. уни сабаби шуки бунда эриш жараёнига қарши бўлган кристалланиш кетади; қаттиқ моддани эриган ионлари ёки молекулалари эришга улгурмаган қисмини сиртига якинлашганда яна боғланиб қолади, яъни эриган модда кристаллана-бошлайди. маълум вактга келиб эриш ва кристалланишнинг тезликлари ўзаро тенглашиб қолади. яъни қаттиқ модда эриган модда. эриш ва кристалланиш жараёнлари тезлиги бараварлашган эритмага тўйинган эритма дейилади. агарда эришни тезлиги кристалланишникидан катта бўлса бундай эритмага туйинмаган эритма дейилади. бир хил эриган моддадан ва бир хил эритувчидан концентрацияси ҳар хил бўлган эритмалар тайёрлаш мумкин. эритманинг концентрацияси деганимизда маълум бир шароитда эритувчида эриган модданинг миқдорини тушунамиз. умуман қаттиқ моддаларни эритувчиларда, масалан, сувда эришлиги уларнинг кристалл панжараларини энергиясига боғлиқ. одатда кристалл панжарани энергияси қанча кўп бўлса, моддани эриши шунча қийин бўлади. кўпчилик ҳолларда ҳарорат кўтарилиши билан қаттиқ моддани эрувчанлиги ошади. чунки кристаллардаги заррачаларни тебраниш ҳаракати кучаяди. масалан, тузларда кристалларни ташкил қилувчи ион-ларнинг тебраниш ҳаракати ошиб, ионлар осон узилади, яъни кристаллар осон …
3
да генри таклиф қилган «ўзгармас ҳароратда газнинг суюқликда эрувчанлиги шу газнинг босимига тўғри пропорционалдир». бунинг сабаби шуки бирон бир ҳароратда газ суюқликда эригандан маълум вақтга келиб қуйидагича мувозанат руёбга чиқади: суюқлик устидаги газ ci> эриган газ. агарда эритма устидаги босимни оширсак бу мувозанат чапдан ўнг томонга қараб силжийди. яъни янги босимда мувозанат қарор топиши учун эриган газни концентрацияси ошиши керак. масалан, 0°с ва 1 атм. босимда 100 мл сувда 0,335 г со2 эриса, босим икки баравар ошганда эса 0,670 г со2 эрийди. газларнинг суюқликлардаги эритмаларини берк идишларда сақлаш керак, акс ҳолда газ молекулалари ҳавога диффузияланиб, эритмани концентрацияси камайиб кетади. осмос ва осмотик босим маълумки қанд сувда яхши эрийди. агарда маълум бир концентрацияли шундай эритма солинган стаканни оғзини бирон бир ярим ўтказувчи парда билан ёпиб сув тўлдирилган катта идишга ботирилса парда аста-секин кўтарила бошлайди. чунки қанд молекулалари сувнинг молекулаларига қараганда катта бўлгани учун пардадан сиртқи идишга ўта олмайди. сув молекулалари эса …
4
итмани осмотик босими ҳароратнинг кўтарилиши билан ошади, яъни ҳароратга тўғри пропорционалдир. шунга асосланиб голланд олими вант-гофф 1884 йилда эритмаларнинг осмотик босимига менделеев тенгламасини тадбиқ қилиш мумкинлигини топди. у бунда ҳажм ўрнига эритмани v билан концентрацияга боғликлигини қуйидагича ифодалади: p=rct бу тенгламани фақат моддаларнинг суюлтирилган эритмаларига тадбиқ қилиш мумкин. бунда газларнинг босими маълум хажмдаги газ молекулаларига борлиқ бўлгани каби осмотик босим ҳам эритмадаги эриган модданинг заррачаларини сонига боғлиқ бўлиб, эриган модданинг ва эритувчининг табиатига боғлиқ эмас. юқоридаги тенгламадаги r нинг газларга ҳам эритмаларга ҳам бир хиллигини эътиборга олиб вант-гофф қуйидаги қонунни таклиф қилди: эритманинг осмотик босими эриган модданинг газ ҳолатидаги босимига тенгдир. тажрибада аниқланишича газ ҳолатидаги 1 моль модда 0°с да 1 л хажмда 22,4 атм. босим беради. 1 моль модда 0°с да 1 л эритмада бўлса унинг осмотик босими ҳам 22,4 атм. га тенг бўлади. осмос ҳодисасини табиатда жуда катта аҳамияти бор. эритманинг буғ босими эритмаларда эритувчининг концентрациям тоза эритувчиникига …
5
иган модданинг моллар сонини (п) эритмадаги барча моллар сонига (n+по) нисбатига айтилади n(моляр қисм). бу қонун фақат электролит бўлмаган моддаларнинг суюлтирилган эритмаларига таалуқли. суюлтирилган эритмаларда эриган моддани миқдори жуда кам бўлгани учун. у ҳолда: = демак, эритманинг буғ босимини пасайиши факат эриган модданинг молларини сонига боғлиқ, лекин эриган модданинг табиатига боғлиқ, эмас. электролитларнинг эритмалари электролитик диссоциланишда сувдаги эритмалари электр токини ўтказувчи моддалар электролитлар дейилади. бунга кислота, асос ва кўпчилик тузлар киради. уларнинг сувдаги эритмалари вант-гофф ва рауль қонунларига бўйсинмайди. масалан, бундай эритмалар буғ босимнинг пасайиши, осмотик босими, қайнаш ҳароратининг кўтарилиши ва музлаш ҳароратининг пасайиши ҳам назарий кутилгандагидан ортиқ бўлади. электролитмас моддаларнинг эритмалари учун чиқарилган вант-гофф тенгламаси p=crt ҳам тўғри келмайди. уни электролит эритмаларига қўллашлик учун изотоник катталик (i) деган коэффицент киритилади, яъни р=icrt ва i-тажрибадан топилади: электролит эритмасини осмотик босими р 1= = бунда ҳар электролитмас эритмани осмотик босими ро иккала моддаларнинг моляр концентрацияси бир хил бўлиши керак. ёки: . …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"эритмалар ва унинг хоссалари" haqida

1503041582_68957.doc эритмалар ва унинг хоссалари режа: 1. эритмалар 2. осмос ва осмотик босим 3. эритманинг буғ босими 4. электролитларнинг эритмалари 5. диссоциланиш даражаси 6. кучсиз ва кучли электролитлар эритма ва гомоген система. эритмаларнинг аҳамияти, эритма концентрацияси. газларнинг эрувчанлиги. генри қонуни. осмос ходисаси, осмотик босим ва эритма буғ босими. рауль қонуни. электролитик диссоциланиш ва диссоциланиш даражаси. аррениус назарияси. эритмалар икки ёки бир неча компонентдан иборат қаттиқ. ёки суюқ гомоген система эритма деб аталади. одатда энг кўп тарқалган эритмалар бу суюқ эритмалар бўлгани учун кўпроқ ўрганилади. эритмаларнинг табиатда аҳамияти жуда катта. одам ва ҳайвонларнинг овқатни ҳазм қилиш жараёни бу эритма ҳосил бўлишидир. жуда аҳамиятли физиологик суюқликл...

DOC format, 104,0 KB. "эритмалар ва унинг хоссалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.