қудрат аҳмерович аҳмеров

DOCX 29.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1496128639_68415.docx қудрат аҳмерович аҳмеров қудрат аҳмерович аҳмеров 1937 йили тошкентда таваллуд топган. 1955 йили маннон уйғур номли 22-ўрта мактабни медаль билан тамомлаб, ўрта осиё политехника институтининг кимё-технология факультетига ўқишга киради. 1960 йили институтни битиради ва мазкур олий ўқув юртининг «органик кимё» кафедрасига ассистент вазифасида ишга олиб колинади. бир йил давомида москвадаги м.в.ломоносов номидаги нозик кимё-технология институтининг «органик синтез технологияси» кафедрасида стажировкада бўлади. 1962 йил мазкур институтнинг аспирантурасига киради. 1966 йилнинг бошида у ўзининг ацетилен билан аммиакнинг юқори ҳароратдаги каталитик реакциясини ўрганишга бағишланган номзодлик диссертациясини ёқлайди. шу вақтдан бошлаб қ. аҳмеров тошкент политехника институтининг «органик кимё» кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи ва 1968 йилдан бошлаб доцент вазифасида фаолият кўрсата бошлайди. у ўзининг педагогик фаолиятини кимё технологияси факультети декани ўринбосари вазифаси билан қўшиб олиб боради. «органик кимё», «асосий органик синтез технологияси» курслари бўйича маърузалар ўқийди ва амалий машғулотлар олиб боради. педагогик фаолиятини илмий ишларини давом эттириш билан ҳамоҳанг равишда давом эттиради. маълумки, ацетилен …
2
шбу жараёнларни ўрганишга москва, чернологоловка, новосибирск каби шахарлардаги илмий -текшириш ва олий ўқув юртлари олимлари диққати ҳам жалб килинади. натижада 'ацетилен билан аммиакдан нафақат сирка кислотасининг нитрилини, балки пиридин асосларининг кўпдан кўп ҳосилаларини олиш ҳам мумкинлигини кўрсатади. шу йилларда нашр қилинган илмий мақола ва монографиялар фикримиз тасдиғи бўла олади. халқаро симпозиумлар, конгресс ва бошқа анжуманларда қилинган маърузалар кўпчилик йирик олим ва тадқиқотчиларнинг диққатини тортади. реакцияда ҳосил бўладиган пиридин асосларининг асосий қисми кўмирдан олинувчи маҳсулотлар ўрнида ишлатилиши мумкинлиги амалда тасдиқланади. энг муҳими реакция чиқиндилари бўлмиш юқори молекулали бирикмалар аралашмалари ва азотли смолалар, қотиргичлар, бўёқ, елим ва бошка керакли махсулотлар тайёрлаш учуй хом ашё сифатида амалий аҳамият касб этиши ҳам-тажрибаларда исботланади. мазкур тадқиқотлар доцент қ. аҳме-ровнинг 1981 йилнинг 23 мартида москвадаги м.в.ломоносов номли нозик кимё технология института (ҳозирги академия) да ёқлаган диссертациясига асос бўлди. ацетилен билан аммиак реакциясини учинчи компонент (кетон, альдегид ва бошқалар) иштирокида ўрганган шогирдларидан дилмурод юсупов ва абдуваҳоб икромовнинг …
3
циклик бирикмаларни амалиётга қўллаш борасида иттифоқ кимё саноати вазирлигининг 1979 йил 22 августдаги 661- буйруғида бу ишларни бажаришга тошкент политехника институти ходимлари билан бир каторда москвадаги усимликларни кимёвий ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти, кимёвий физика илмий-тадқиқот институти каталитик жараёнлари технологияси бўлими ва м.в.ломоносов номли нозик кимё технологияси институти ходимлари ҳам жалб қилиниши бежиз эмас эди. бу борада профессор қ.аҳмеров, профессор д.юсупов, доцент қ.ҳидоятов ва бошқаларнинг хизмати катта бўлди. натижада новгород «азот» корхонасида пиридин асослари ишлаб чиқариладиган 5 тонналик реактор куриб ишга туширилди, синовлар ўтказилди. £ - пиколин ва бошқа маҳсулотлар синтези муваффақиятли амалга оширилди. жоиз бўлганда бир тарихий воқеани эслатиб ўтишни лозим топамиз. қ.аҳмеровнинг илмий фаолиятига тегишли ушбу воқеа 1981 йилнинг 23 мартида, яъни олимнинг докторлик диссертацияси ёқлаган кунда бошланди. махсуслаштирилган илмий кенгаш сўнгида аъзолар бир овоздан диссертантнинг чичибабин реакциясини мукаммал ўрганиши, уни кенг кўламда тадкиқ қилиб, кўпгина янги катализаторлар таклиф қилганлиги, реакция кинетикасини чуқур таҳлили билан ҳал қилгани, ўрганилган кўпгина …
4
нг талабалар, магистрлар, аспирант ва докторантлар орасидаги фаол меҳнати, ёзган дарсликпари, ўкув қўлланмалари, «фан ва турмуш», «химия и жизнь» каби ва бошқа журналлардаги илмий-оммабоп мақолалари кўпчиликнинг диққат-эътиборини ўзига тортади. домла билан кўришиб, у кишининг дилрабо сўзлари, ўгитлари, маслақатларини тинглаш, истаган саволингизга қониқарли жавоб олишингиз кишига завк багишлайди. олим ишлаб турган тошкент кимё-технология институти жамоаси ҳам ўзининг ярим асрдан ортиқ умрини ёш кадрларни тайёрлашга бағишлаган педагогини ҳурматлаб, зъзозлашини ҳамма билади. биз ҳам қудрат ҳожи аҳмеров кўп йиллар давомида навқирон ҳолда орамизда фаолият кўрсатиб, барчамизга қувонч бағишлаб юришларини тилаб қоламиз. адабиётлар: 1.каримов и.а. “ўзбекистон ххi аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид ва барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.”т. 1997 105-128 бетлар. 2.тўхтаев а. “экология” т. ўқитувчи-1998. 3.ғуломов м. жўраев й. “экология. жиноят ва жазо” т. 1991 4.алимов т.а. рафиқов а.а. “экология хатолик сабоқлари” т. “ўзбекистон”1991 image1.jpeg
5
қудрат аҳмерович аҳмеров - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қудрат аҳмерович аҳмеров"

1496128639_68415.docx қудрат аҳмерович аҳмеров қудрат аҳмерович аҳмеров 1937 йили тошкентда таваллуд топган. 1955 йили маннон уйғур номли 22-ўрта мактабни медаль билан тамомлаб, ўрта осиё политехника институтининг кимё-технология факультетига ўқишга киради. 1960 йили институтни битиради ва мазкур олий ўқув юртининг «органик кимё» кафедрасига ассистент вазифасида ишга олиб колинади. бир йил давомида москвадаги м.в.ломоносов номидаги нозик кимё-технология институтининг «органик синтез технологияси» кафедрасида стажировкада бўлади. 1962 йил мазкур институтнинг аспирантурасига киради. 1966 йилнинг бошида у ўзининг ацетилен билан аммиакнинг юқори ҳароратдаги каталитик реакциясини ўрганишга бағишланган номзодлик диссертациясини ёқлайди. шу вақтдан бошлаб қ. аҳмеров тошкент политехника институтин...

DOCX format, 29.1 KB. To download "қудрат аҳмерович аҳмеров", click the Telegram button on the left.