собир юнусович юнусов (1909-1995)

DOCX 7 sahifa 24,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
1496127299_68400.docx собир юнусович юнусов (1909-1995) собир юнусович юнусов - узбекистан республикаси фанлар акаде-миясининг академиги. табиий бирикмалар кимёси соҳасидаги йирик олим. собир юнусов 1909 йил 18 мартда тошкент шаҳрида ғишт терувчи ишчи оиласида тугилди. 1910 йилда отасининг вафотидан сўнг онаси қўлида тарбияланди. 14 ёшидан бошлаб аввал темирчи, сўнг уста сифатида меҳнат қила бошлади. 1925 йилда металлистлар итгифоқи собир юнусовни к.маркс номли педагогика техникумига юборди. ўқишни муваффақиятли тугатгандан сўнг у техникумда математика ўқитувчиси бўлиб ишлай бошлади. илм олишга бўлган интилиш 1930 йилда собир юнусовни у рта осиё давлат университетига етаклаб келди. ўша йили кимё факультетига кирди. 1935 йилда «оддий талхак ўсимлигининг алкалоидларини текшириш» мавзусида диплом ишини москвадаги бутуниттифоқ кимё-фармацевтика илмий-текшириш институтининг (внихфи) алкалоидлар кимёси бўлимида кўзга кўринган совет кимёгар олими академик а.п. орехов рахбарлигида ёқлади. шу даврдан бошлаб алкалоидлар кимёси собир юнусовнинг жонажон иши бўлиб қолди. 1936 йилда аспирантурага кирди ва 1939 йилда академик а.п. орехов раҳбарлигидаги «кўкноридошлар оиласига мансуб ўсимликларнинг алкалоидлари» …
2 / 7
илиб кўйди. илмий ишлар амалиёт билан узвий равишда олиб борилди. собир юнусов раҳбарлигида лаборатория ходимлари тиббиёт олимлари билан биргаликда аввалги вақтда ўрта осиё республикаларида тарқалган жалангар анцефалити ва токсик гепатит касаллиги сабаби ёввойи ҳолда ўсадиган баъзи бир ўсимликлар таркибидаги алкалоидлар эканлигини аниқладилар ва улар карантин ўсимликлар рўйхатига киритилди. бу иш 1948 йилда ўзсср олий совети президиуми-нинг ёрлиғи билан тақдирланди. лаборатория илмий ишларининг асосий йўналиши ўрта осиё, қозогистон, узок шарқ ва бошқа ҳудудларда ўсадиган алкалоид сақловчи ўсимликларни систематик равишда ўрганишни, алкалоидларни ўсимликлардан ажратиб олиш, тозалаш, уларни структуравий тахдил қилиш, алкалоидларнинг кимёвий тузилишини ва биологик функцияси ўртасидаги боглиқликни ўрганиш, структурани тасдиклаш ва самарали дори-дармонлар ишлаб чиқариш учун ўсимликлар хемосистематикасини, алкалоидлар, аналоглар ва фрагментлар синтезини ўрганишда моддаларнинг тузил иши хақидаги маълумотлардан фойдаланиш каби мураккаб муаммоларни камраб олади. собир юнусовнинг «ўсимликларда алкалоидларнинг ҳосил бўлиши, ақамияти ва кўпайиши ҳақида»ги иши (ўзсср фл ахбороти, 1984, №4, 11 -бет) кимё фанида катта янгилик бўлди. бу мақолада муаллиф …
3 / 7
ри ўсимликларда сақланадиган бошқа табиий бирик- маларни ўрганишда ҳам қўлланила бошланди. академик а.н. несмеянов шундай ёзган эди: «биз а.п. орехов мактаби билан ватанимиздаги ўсимлик хом ашёсида учрайдиган алкалоидларни кенг ўрганиш соҳасидаги ишлар билан фахрлансак арзийди. эндиликда алкалоидлар бўйича илмий марказ узбекистон фанлар академияси бўлиб қолди». бу ишларни амалга оширишда с. юнусов бош-қош бўлди. у илмий изланишларни кенг кўламдаги илмий-ташкилий ва жамоат ишлари билан қўшиб олиб борди. 1952 йилда у узбекистон фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси ва вице-президенти этиб сайланди. бу вазифани у 1962 йилгача бажарди. шу билан бир вақтда у 1956 йилдан 1962 йилгача геология - кимё бўлими раиси лавозимида ҳам фаолият кўрсатди. бу даврда бошқа фанлар қатори кимё фани ҳам катта ютуқларга эришди. кимё ва кимёвий технология соҳасида бир қанча янги институтлар ташкил қилинди. алкалоидлар кимёси лабораторияси эришган ютуқлар, юқори м&адкали кадрларнинг тайёрланиши с. юнусовнинг анчадан бери ўйлаб юрган орзуси - узбекистон фанлар академияси таркибида усимлик моддалари кимёси институти ташкил …
4 / 7
р. с. юнусовга 1971 йилда кимёгар олимлар учун знг олий мукофот - д.и. менделеев номидаги олтин медаль берилди. с.юнусов кўплаб халкаро илмий симпозиумларда қатнашиб, ватанимиз кимё фани довруғини оламга танитган (ххр, венгрия, швецария, ҳиндистон, лондон, кхдр ва бошқалар). с.юнусов осиё ва африка мамлакатлари билан ҳамкорлик совет кўмитасида, ленин мукофотлари кўмитасида, ссср министрлар совети қошидаги олий аттестация қўмитаси фаолиятида фаол иштирок қидди. тошкент шаҳар ва куйбишев туман фирқа қўмитасига ва шаҳар совети депутатлиг ига сайланди. кўп йиллар давомида узбекистан фанлар академияси кимё-технология бўлими қошидаги бирлашган илмий кенгаш. сўнг ўсимлик моддалари кимёси института қошидаги махсус илмий кенгашга раҳбарлик қилиб, юқори малакали мутахассислар тайёрлашдек шарафли ишга жуда кўп меҳнат сарфлади. совет олимларининг табиий бирикмалар кимёси соҳасидаги ютукларини мувофиқлаштириш ва умумлаштириш мақсадида ссср фа президиуми қарори билан 1965 йилда тошкентда «табиий бирикмалар кимёси» (химия природных соединений) илмий журнали таъсис этилди. журнал ташкил этилгандан 1992 йилгача с.юнусов ушбу журналнинг бош муҳаррири вазифасини бажарди. журнал ақшда …
5 / 7
нолизидин каторидаги биомолекуляр алкалоидлар топилди ва ўрганилди. нутрария ўсимлигида янги гетерозциклик скелетга эга бўлган индол группаси алкалоидлари бор эканлиги қайд этилди, дитерпен алкалоидлари кагори модификация килинган cig - дитерпен алкалоидлари ҳисобига тўлдйрилди. баъзи гуруҳ алкалоидлари учун уларнинг тузилишини аниқлашнинг янги усуллари таклиф қилинди, баъзи реакция-ларнинг бориш механизми тўғрисида хулосалар чикарилди, алкалоидларнинг спекграл ва кимёвий хусусиятлари, тузилиши ва физиологик фаоллиги ўртасидаги боғликлик кашф этилди. с. юнусов ўз шогирдлари билан биргаликда апорфин алкалоидларининг оптик активлигини ўрганиш асосида алмаш-тирувчи группаларнинг жойлашиши ва конфигурациям, цикл-лаииш ўрнини аниқлаш бўйича қонуниятларни очиб берди. шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, академик с. юнусов мактабида олиб борилаётган аниқ структуравий тадқиқотлар ҳеч қачон мақсадсиз равишда олиб борилмаган, балки доимо алкалоидларга хос умумий қонуниятларни очиш ва амалиёт билан узвий бирликда ўсимликлардан юқори самарадор дори - дармонлар яратишга қаратилган. масалан, галантамин, цитизин, ликорин, аллапинин, дезоксипегаиин гидрохлорид ва бошқа кўплаб препаратларни олиш технологияси ишлаб чиқилган ва саноат миқёсида ишлаб чиқарилиш учун янги хом …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"собир юнусович юнусов (1909-1995)" haqida

1496127299_68400.docx собир юнусович юнусов (1909-1995) собир юнусович юнусов - узбекистан республикаси фанлар акаде-миясининг академиги. табиий бирикмалар кимёси соҳасидаги йирик олим. собир юнусов 1909 йил 18 мартда тошкент шаҳрида ғишт терувчи ишчи оиласида тугилди. 1910 йилда отасининг вафотидан сўнг онаси қўлида тарбияланди. 14 ёшидан бошлаб аввал темирчи, сўнг уста сифатида меҳнат қила бошлади. 1925 йилда металлистлар итгифоқи собир юнусовни к.маркс номли педагогика техникумига юборди. ўқишни муваффақиятли тугатгандан сўнг у техникумда математика ўқитувчиси бўлиб ишлай бошлади. илм олишга бўлган интилиш 1930 йилда собир юнусовни у рта осиё давлат университетига етаклаб келди. ўша йили кимё факультетига кирди. 1935 йилда «оддий талхак ўсимлигининг алкалоидларини текшириш» мавзусида ди...

Bu fayl DOCX formatida 7 sahifadan iborat (24,1 KB). "собир юнусович юнусов (1909-1995)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: собир юнусович юнусов (1909-199… DOCX 7 sahifa Bepul yuklash Telegram