nitraria sibirica ўсимлиги ер устки қисми алкалоидларини тадқиқ этиш

DOC 1.3 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
nitraria sibirica ўсимл.doc мундарижа мундарижа кириш …………………………………………………………………. i.боб. адабиётлар шархи 1.1. ароматик азотли гетероциклларнинг n-оксидлари....................... 1.2. бензимидазол n-оксидлари.............................................................. 1.3.имидазол n-оксидларининг физик-кимёвий хоссалари................ 1.4. имидазол ва бензимидазол-n-оксидларининг реакциялари........ 1.5. имидазол ва бензимидазол n-оксидларининг амалиётда қўлланилиши................................................................................... 1.6. имидазол алкалоидлари.................................................................. ii.боб. олинган натижаларнинг умумлаштирилган муҳокамаси 2.1.nitraria sibirica ўсимлиги алкалоидлари 2.1.1. дигидрошобериннинг тузилиши 2.2. нитрабирин n-оксиднинг тузилиши 2.3. нитрарамидиннинг тузилиши 2.4. нитрараидиннинг тузилиши 2.5.сибиридиннинг тузилиши 2.6. 1,2,3,4-тетрагидро-(3-карболин ҳосилаларнинг) пикте-шпенглер методи бўйича синтези ……………………………………………… 2.7. nitraria sibirica ўсимлиги алкалоидларининг ............................. iii. боб. тажриба қисм............................................................... хулосалар...................................................................................... адабиётлар.................................................................................... кириш қуйи молекулали биологик фаол бирикмалар қаторида алкалоидлар муҳим ўринни эгаллайди. бошқа табиий бирикмалар синфидан фарқли ўлароқ бу гуруҳ бирикмалари тузилиши жиҳатидан чегараланмаган ва асосий азот атоми сақлаши билан умумийлик касб этади. бу эса,кўп сонли ва турли хил алкалоидлар ва уларнинг органик кимёга сезиларли таъсири, шунингдек уларнинг амалий ва илмий тиббиётда ўзига хос аҳамиятли ўрин касб этишдан иборатдир. маълумки, ҳозирда амалий тиббиётда ишлатиладиган препаратларнинг айрим қисми ўсимликлардан олинган табиий …
2
анда бир қатор афзалликларга эга. улар инсон организмига жуда майин таъсир кўрсатади ва қўшимча зарарли хусусиятларга эга бўлмайди. шу жумладан, ўсимликлардан ажратиб олинган алкалоидлар ҳам кучли биологик фаол бирикмалар бўлиб, уларнинг кўпчилиги ўзларининг қимматли, шифобахш хусусиятларга эгалиги туфайли тиббиёт амалиётида кенг қўлланилиб келинмоқда. zygophyllaceae (жуфтяпроқлилар) оиласига мансуб, nitraria (оқчангал) туркуми ўсимликлари дунё бўйича 11 та тури маълум булса, марказий осиё флорасидаги шу туркум ўсимликнинг 3 та тури академик с. ю. юнусов номидаги ўсимлик моддалари кимёси институти алкалоидлар лабораториясида ўрганилган. шу пайтгача 3 та тур ўсимликдан 60 дан ошиқ алкалоидлар ажратиб олинган. булардан 50 дан ортиғи янги моддалар бўлиб, кимёвий тузилиши жиҳатидан 15 та типга мансубдир, бу эса алкалоидлар кимёси ва органик кимёни бойитишда салмоқли ҳисса қўшади, шунингдек фармакологик жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. шуни ҳам такидлаб ўтиш лозимки ҳозирда хорижий мамлакатларда nitraria sibirica ўсимлиги акалоидларига қизиқиш ортиб бормоқда. юқорида келтирилган далиллар nitraria sibirica ўсимлиги алкалоидларини ўрганиш ҳозирги кунда долзарб тадқиқотлардан …
3
irica ўсимлиги алкалоидларининг фармакологик тадқиқоти: нитрамин қон босимини тушириш ва вегетатив нерв тугунчаларидан ўтадиган импульсларни блокада қилиш хусусиятига эга эканлиги, изонитрамин нитраминга ўхшаш хусусиятларни намоён қилиши, бироқ ундан 2 баравар юқори фаолликни ифодалаши, нитрарамин ва шоберин алкалоидлари юқоридаги хусусиятларни намоён этиб, бироқ нитраминдан токсик хусусияти 4 марта юқорилиги ўрганилди. шунингдек, фармакологик синовлар натижасида вазицинон алкалоиди наркотикларни антогенисти эканлиги кўрилди. синтез усулида олинган 1,2,3,4-тетрагидро-(3-карболин ҳосилалари спазмолитик таъсирга эга эканлиги фармакологлар томонидан аниқланди. бми ва ҳажми бми компьютерда ёзилган бўлиб 84 бетдан иборат, шунингдек таркибида 4 та жадвал, кириш қисми, 3 та боб, 110 та фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. i. боб. адабиётлар шархи 1.1 ароматик азотли гетероциклларнинг n-оксидлари 1881-йилда э.фридлендер ва с.остермайерлар о-нитроакрил кислотасининг этил эфирини қайтариш орқали брутто формуласи c9h9no2 бўлган бирикма "оксикарбостирил" ни ажратиб олдилар. орадан 33 йил ўтгандан сўнг, яъни 1914-йилда э.фридлендер ўзлари томонидан ажратиб олинган модда, аслида карбостирилнинг n-оксиди эканлигини исботлади, бу эса таркибида азот сақловчи ароматик гетероциклик …
4
зенгеймер бу мақсадлар учун пербензой кислотасидан ва инерт эритувчи муҳитидан - бензолдан фойдаланди [1]. пербензой кислотаси билан бир қаторда монопернафталин [2], перчумоли ва персирка [3] кислоталаридан ҳам фойдаланилади. япония тадқиқотчилари ўзларининг ишларида персирка кислотаси ўрнига водород пероксидининг бирор бир органик кислота, яъни сирка кислотаси билан аралашмасидан фойдаланиш мумкинлигини кўрсатдилар [4]. n-оксидларини олиш мақсадида анорганик кислоталардан (сульфат ва фосфат) фойдаланилса ҳам бўлади, бироқ; реакция унуми етарлича бўлмайди [3]. азотли гетероциклларнинг сирка кислотада водород пероксид билан оксидланиш усули амалий қўлланмаларига киритилган ва турли хил гетероциклик, шунингдек табиий бирикмаларнинг n-оксидларини олишда ишлатилади [5]. ароматик азотли гетероцикллар хоссаларининг мумкин қадар ўзгариши аммонийдаги азот атоми мусбат зарядларининг мавжудлигидадир, n-оксидларини тузсимон бирикма бўлиб, сувда эрийди, бироқ; ароматик гетероцикллар n-оксидларининг тузсимон характери алифатик қатор аминларининг n-оксидларига қараганда мумкин қадар кам ифодаланган. ароматик гетероцикллар n-оксидларининг қайнаш ва суюқланиш ҳарорати алифатик қатор аминларнинг n-оксидларига нисбатан қуйи даражада. уларнинг ик-спектрлари ҳам турличадир. алифатик қаторда n+-0" боғланиш частоталари 950-970 см-1 майдонда …
5
лишини пушкарева ва начаевалар [9] кўрсатиб берган. n-оксидларни қайтаришнинг ажойиб усулларидан бири, уларни кислотали шароитда водород пероксиди иштирокида узоқ қиздиришдан иборатдир. алмашинган хинолин n-оксиднинг кислотада хром оксиди иштирокида қиздириш ёрдамида n-оксид гуруҳининг қайтарилиши содир бўлади [1]. n-оксидларнинг алкилловчи агентлар билан, айниқса қутубли эритувчиларда (нитробензол, ацетонитрил) ўзаро таъсиридан о-алкилланиш содир бўлади. мабодо агар бирикмада n-оксиддан ташқари амин азоти (монооксид хиноксалин ва феназин) қатнашса, унда о-алкилнинг ўрнига n-алкил ҳосилалари ҳосил бўлади [10,11]. а -(3-бромпропил) пиридин n-оксид (1) нинг ички алкилланиши бициклик тўртламчи тузни (2) беради, ўз навбатида тўртламчи тузнинг парчаланиши натижасида винилпиридин (3) ва формальдегид ҳосил бўлади [12] : 2-карбэтоксиаминопиридин n-оксид (4) нинг 140° гача қиздирилиши натижасида спирт молекуласи ажралади ва циклланиш оқибатида 1-оксо-2,4-диазолон-5-(2,3)-пиридин (5) ни ҳосил қилади [13,14]: n-оксидларни тўғридан тўғри хлорлаш яхши натижа бермайди, уларни сульфурил ёки фосфор хлорооксид билан хлорлаганда юқори унум билан хлорли ҳосилалар олинади. шунингдек пиридин n-оксид ва хинолинни сульфурил хлорид билан ишланганда 2 ва 4-хлорли ҳосилалар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "nitraria sibirica ўсимлиги ер устки қисми алкалоидларини тадқиқ этиш"

nitraria sibirica ўсимл.doc мундарижа мундарижа кириш …………………………………………………………………. i.боб. адабиётлар шархи 1.1. ароматик азотли гетероциклларнинг n-оксидлари....................... 1.2. бензимидазол n-оксидлари.............................................................. 1.3.имидазол n-оксидларининг физик-кимёвий хоссалари................ 1.4. имидазол ва бензимидазол-n-оксидларининг реакциялари........ 1.5. имидазол ва бензимидазол n-оксидларининг амалиётда қўлланилиши................................................................................... 1.6. имидазол алкалоидлари.................................................................. ii.боб. олинган натижаларнинг умумлаштирилган муҳокамаси 2.1.nitraria sibirica ўсимлиги алкалоидлари 2.1.1. дигидрошобериннинг тузилиши 2.2. нитрабири...

DOC format, 1.3 MB. To download "nitraria sibirica ўсимлиги ер устки қисми алкалоидларини тадқиқ этиш", click the Telegram button on the left.

Tags: nitraria sibirica ўсимлиги ер у… DOC Free download Telegram