флотореагентлар

DOC 666,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664642744.doc флотореагентлар режа: 1. флотореагентларнинг таснифланиши ва уларнинг вазифалари 2. минерал юза ва ҳаво пуфакчаларига реагентларни шимилиб олиш шакллари 3. реагентларнинг ҳаво пуфакчаларига сўрилиши 4. тўпловчи реагентларлар 5. кўпик ҳосил қилувчи реагентлар 6. сўндирувчи реагентларлар 7. фаоллаштирувчи реагентларлар 8. муҳитнинг мословчилари 9. пептизаторлар 10. флотацияда минераллашган пуфакчаларни ҳосил бўлиши 11. флотацияга заррача ўлчамининг таъсири 12. флотация жараёнининг кинетикаси 13. флотациялаш жараёнида кўпиклар 14. флотацион кўпикларнинг тузилиши 15. кўпикнинг турғунлиги 16. флотацион кўпикларни парчалаш 17. флотациянинг бошқа турлари флотореагентларнинг таснифланиши ва уларнинг вазифалари флотореагентлар – флотация усули билан минерал заррачаларни саралашда юқори танловчанликни, барқарорликни, самарадорликни ва флотация жараёнини тезлаштиришни таъминловчи моддалардир. флотореагентларнинг таркиби хилма-хил бўлиб, уларнинг вазифаси ҳам турличадир. флотореагентлар вазифаларига қараб уч тоифага бўлинади: 1. тўпловчилар (собиратели, коллекторы) – маълум минерал заррачалар юзалари билан танлаб реакцияга киришиб (таъсир этиб), уларни сув юқмаслигини оширувчи органик моддалардир. сув юқмаслиги (гидрофобности) ошган минерал заррача ҳаво пуфакчага ёпишиб, дастгоҳнинг юқори қисмига кўтарилиб чиқади ва …
2
агентлар ўз навбатида фаоллаштирувчи, (активаторы) тазиқловчи (депроссоры) ва муҳитни созловчи гуруҳларга бўлинадилар. минерал юза ва ҳаво пуфакчаларига реагентларни шимилиб олиш шакллари минерал юза ва ҳаво пуфакчаларига реагентларни ёпишиб олиши сўрилиш (сорбция) ҳодисаси негизида юз беради. сўрилиш жараёни физикавий ёки кимёвий бўлиши мумкин. физикавий ва кимёвий сорбцияларни ўзаро умумийлиги ва бирбиридан фарқи бўлиб, сувда эриган реагентларни қаттиқ фаза юзасига сўрилиши (адсорбция) физикавий сўрилишдан кимёвий сўрилишга ёки кимёвий сўрилишдан физикавий сўрилишга ўтиб туриши мумкин. физикавий ва кимёвий сўрилишнинг умумийлиги шундан иборатки, жараёнлар ўз-ўзидан амалга ошади ва системанинг эркин энергиясини камайиши, яъни жараён маълум миқдорда иссиқлик ажралиб чиқиши билан боради. физикавий ва кимёвий сўрилишнинг бир-биридан фарқи шундан иборатки, физикавий сўрилишда ютилувчи модда билан ютувчи моддани (қаттиқ жисм дурлик панжарасини) иккита алоҳида система деб қаралади, чунки бунда электрон алмашув жараёни бўлмайди. ютилувчи моддани қаттиқ жисм дурлик панжарасига ўрнашиб олиши молекулалараро тортишиш кучи ҳисобига юз беради. кимёвий сўрилишда эса, энергияга нисбатан ютилувчи ва ютувчи моддаларни …
3
гича кимёвий реакцияга киришади: 1. кимёвий сўрилиш (хемосорбция). кимёвий сўрилишда алоҳида фазага эга бўлмаган кимёвий бирикма ҳосил бўлади, бунда реагент, минерал дурлик панжарасининг тўйнмаган боғларига сўрилади ва қаттиқ фаза юзасида мономолекуляр характерга эга бўлган бирикма ҳосил қилади. у қаттиқ фаза билан бир бутун комплекс ҳолда мавжуд бўлади. 2. гетроген кимёвий реакция. бу хемосорбция жараёнининг ҳажмий кўриниши бўлиб, олдин реагент қаттиқ фазага ютилади, сўнгра кимёвий реакция содир бўлади. реакция натижасида минерал юзасида янги ҳосил бўлган бирикмадан иборат ва алоҳида фаза ҳисобланувчи кўп қаватли қоплама ҳосил бўлади, бу эса минерал заррачани сув юқмаслигини оширади. 3. кимёвий ютилиш (адсорбция) – хемосорбция сўзи билан бир хил маънони билдиради. электролитларнинг сувли эритмаларини минералга таъсир қилиши кимёвий ютилишга киради. кимёвий ютилишни молекуляр, ионли, алмашувчи ва хос каби турлари бор. молекуляр ютилишда қаттиқ жисм эритмадан эквивалент миқдорда анион ва катионларни ютади. шунинг учун уни электр бетарафлиги ҳолиб, потенциаллар фарқи ҳосил бўлмайди. ютилишнинг бу тури кучсиз электролитларга (кам …
4
ишда фақат катион ёки анион ютилса, у ҳолда қаттиқ фазани электронейтраллиги бузилади ва потенциаллар фарқи пайдо бўлади. бу эса ўз навбатида қўш электр қавати ҳосил бўлишига олиб келади. реагентларнинг ҳаво пуфакчаларига сўрилиши сув-ҳаво фазалари чегара сиртида (пуфакчада) эркин сирт энергиясини ҳосил қилувчи сув молекулаларининг мономолекуляр қатламидир. сувга сирт фаол модда (сфм) қўшилса, у физикавий адсорбция натижасида сув-ҳаво фазалари чегарасида тўпланади ва пуфакчадаги эркин сирт энергиясини камайтиришга олиб келади. сфм молекулалари фазалар чегара сиртида маълум йўналишга эга молекулалардан ташкил топган, тўйинган адсорбцион қатлам ҳосил қилади. маълумки, сирт фаол моддалар молекулалари қутбланган (поляр) ва қутбланмаган (аполяр) гуруҳлар иборат. сув диполлари сфмнинг қутбланган гуруҳлари билан бирикади, қутбланмаган углеводород гуруҳи билан бирикмасдан, уларни ҳаво фазасига йўналтиришга ҳаракат қилади. қутбланган гуруҳлар сув билан таъсирланиб, гидратланади. қутбланган гуруҳларни сув диполлари қуршаб олиб, улар атрофида ўзига хос синч ҳосил қилади ва чегара сиртидаги адсорбцион қатламга қаттиқлик ва мусиаҳкамлик беради. таркибида сфм бўлган пуфакчалар олдин йиғувчилар ёрдамида сув …
5
бига молекулалар шаклида ўрнашишидан иборат. (молекуляр адсорбция). молекуляр адсорбция физик адсорбция қисобланиб, адсорбцияланувчи, модда (реагент) билан минерал орасида молекуляр (электростатик) боғланиш кучлари таъсир этади. физик адсорбцияда реагент минералнинг кристал панжарасига кирмасдан, уларнинг юзасида текис тақсимланади. шундай қилиб, аполяр тўпловчилар танлаш хусусиятига эга эмас. уларнинг танлаши шундан иборатки, улар фақат табиий гидрофоб минераллар юзасида ёки аввалдан гидрофобланган минераллар юзасида ўрнашиб, сув билан ҳўлланмаслик хусусиятини оширади. шунинг учун аполяр тўпловчилар кўмир, тальк, графит каби табиий гидрофоб фойдали қазилмаларни флотациясида ҳўлланилади. аполяр тўпловчилар сифатида кўпинча керосин, трансформатор ва машина ёғлари, смолалар, кўмир, сланец, торфни қайдаш мақсулотлари ишлатилади. флотацияда ишлатиладиган кўпчилик тўпловчилар поляр ва аполяр группалардан ташкил топган гетерополяр молекула тузилишига эга. бундай тузилишга эга тўпловчиларнинг типик вакили–натрий олеати с17h33coona дир. унинг аполяр группаси углеводород радикали r (c17h33) дан иборат бўлиб, у гидрофоб, поляр қисми эса атомларнинг coona группасидир. гетерополяр тўпловчиларнинг минерал юзаси билан таъсирлашув механизми юқорида кўриб ўтилган аполяр тўпловчиларникидан тубдан фарқ қилади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"флотореагентлар" haqida

1664642744.doc флотореагентлар режа: 1. флотореагентларнинг таснифланиши ва уларнинг вазифалари 2. минерал юза ва ҳаво пуфакчаларига реагентларни шимилиб олиш шакллари 3. реагентларнинг ҳаво пуфакчаларига сўрилиши 4. тўпловчи реагентларлар 5. кўпик ҳосил қилувчи реагентлар 6. сўндирувчи реагентларлар 7. фаоллаштирувчи реагентларлар 8. муҳитнинг мословчилари 9. пептизаторлар 10. флотацияда минераллашган пуфакчаларни ҳосил бўлиши 11. флотацияга заррача ўлчамининг таъсири 12. флотация жараёнининг кинетикаси 13. флотациялаш жараёнида кўпиклар 14. флотацион кўпикларнинг тузилиши 15. кўпикнинг турғунлиги 16. флотацион кўпикларни парчалаш 17. флотациянинг бошқа турлари флотореагентларнинг таснифланиши ва уларнинг вазифалари флотореагентлар – флотация усули билан минерал заррачаларни саралашда юқо...

DOC format, 666,5 KB. "флотореагентлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: флотореагентлар DOC Bepul yuklash Telegram