жисмоний тарбия гигиенаси

DOC 56,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1523464564_70996.doc жисмоний тарбия гигиенаси режа: 1. болалар ва ўсмирларнинг ёш хусусиятлари. 2. мактаб ўкувчиларининг жисмоний тарбия гигиенаси 3. жисмоний тарбия машғулотлари ўтказиладиган жойнинг гигиенаси 4. ишлаб чиқариш гимнастикаси гигиенаси ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси ўқув тарбия тизимининг ажралмас қисми бўлиб, соғломлаштиришда катта аҳамиятга эга. ёшликдан бошлаб жисмоний тарбия билан шуғулланишнинг муҳимлиги шундаки бу даврда болаларда марказий нерв системасининг пластиклиги шартли рефлектор алоқаларининг осон пайдо бўлиши туфайли янги ҳаракат малакаларини ўзлаштириш осон бўлади. чақалоқликдан бошлаб жисмоний тарбиянинг тўғри ўтказиш жисоний ривожланишга ва организмнинг ҳамма функцияларига жуда ҳам яхши таъсир кўрсатади. бола организмининг умумий нормал жисмоний ривожланиши суяк-мускул системасининг бир текис ривожланиши ва қоматнинг тўгри шаклланиши фақат эстетик эмас балки ката гигиеник аҳамиятга эга. чунки ички органларнинг тўгри ҳолатда бўлишини ва нормал фаолиятини ҳамда кам энергия сарф қилиб жисмоний иш бажаришини таъминлайди. ўз-ўзидан маълумки организмнинг жисмонан тўгри ривожланиши фақат жисмоний ишчанликка эмас балки психик фаолиятга ҳам ижобий таъсир кўрсатади чунки жисмоний ва ақлий тарбия …
2
қорида айтиб ўтилганидек алоҳида бирор орган ёки системага эмас балки бутун орагнизмга таъсир кўрсатади. лекин унинг турли системалари функциялари такомиллашуви бир хилда содир бўлмайди. айниқса мускул системасида ўзгаришлар яққол сезилади. у мускуллар ҳажмининг катталашиши, тўқималар физик-кимёвий хусусиятларининг ўзгариши, алмашинув процессларининг кучайиши, функционал имкониятларнинг такомиллашуви билан ифодаланади. буларнинг натижаси ўлароқускулларнинг кучи ва катта ҳажмдаги ишни бажариш қобилияти анча ортади. қурби етадиган бир хилдаги турли мускуллар группаларга тушадиган нагрузка гавдадаги барча мускулларнинг ривожланишини таъминлайди. жисмоний машқларни мунтазам ўтказиб туриш натижасида ўқувчиларда суяк-бўғим аппаратида бир қатор ижобий ўзгаришлар вужудга келади. скелетга энг кўп нагрузка тушадиган қисмларида суяк тўқимасининг рўйи-рост гипертрофияси кузатилади. найчасимон суякларнинг диаметри катталашади, суяклар оғирроқ ва мустаҳкамроқ бўла ёш сакровчилар, ирғитувчилар ва бошқаларнинг рентгенограммаларида итарувчи оқда, ирғитувчи қўлда ва бошқаларда суяк ўқималари гипертрофияси қайд қилинади. жисмоний машқлар билан шуғулланиш моддалар алмашинувини яхшилайди. бу пластик процессларнинг яхши кечишига олиб келади. натижада бола организмининг ўсиши ва ривожланиши яхши бўлади. машқлар процессида куч-қувват. ҳаракатчанлик …
3
ноқулай факторларига: исиб кетишга, совуқ қотишга, гипоксияга ва бошқаларга шунингдек инфекцион ва бошқа касалликларга чидамлиликнинг ошиши билан намоён бўлади. ўқувчиларнинг жисмоний тарбиясига: эрталабки гимнастика (бадан тарбия), мактабда машғулот бошлангунга қадар гимнастика – жисмоний тарбия дарси, жисмоний тарбия минутлари, спорт дарсдан ташқари вақтда оммавий физкультура ишлари жисмоний меҳнат чиниқишлар киради. ўқувчиларни жисмоний тарбиялашнинг асосий шакли жисмоний тарбия дарслари ҳисобланади. унга ҳамма синфлар учун ҳафтасига 2 соатдан ажратилади. дарслар аста-секинлик, изчиллик ва мунтазамлилик принципларига асосланиб ўтказилади. ўқувчиларнинг уйғун равишда жисмоний ривожланишини таъминлайдиган турли-туман машқлар кирити лади. кичик мактаб шида ҳаракат активлигини ошириш ва такомиллаштиришга қаратилган ҳар-хил машқларни кенг қўллаш зарур, ҳадеб бир-хил ҳаракатлар қилишдан қочиш ва юрак-томир системасига ва нафас системасига ёмон таъсир кўрсатадиган оғир ишларни қилмаслик зарур. ўрта мактаб ёшида мускул кучини ривожлантирадиган машқларни камайтириш зарур. чунки улар суякларнинг бўйига ўсишини тўхтатиши мумкин. ката мактаб ёшида тез бажариладиган машқлардан олдин чидамлиликка қаратилган машқларни бажариш, куч билан қилинадиган машқларни эса энг кейин …
4
иши рўй беради. бу ўзгаришлар механизмида нерв рефлектор таъсирлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. корхонада ўтказиладиган гимнастиканинг соғломлаштирувчи хусусияти ҳордиқ чиқариш бўлибгина қолмай, балки организмнинг функционал ҳолатини, кайфиятини, соғлиқни яхшилашдан иборат. натижада иш қобилияти ва меҳнат унумдорлиги ошади. ишлаб чиқариш гимнастикасининг таркиби, унинг вазифасига ва иш фаолиятининг характерига боғлиқ. улар алоҳида комлпекслар кўринишида бирлаштирилган жисмоний машқларнинг у ёки бу турига қараб танланади. меҳнатнинг касб хусусиятларини билган ҳолда жисмоний машқларнинг организмнинг маълум системаларига ва функцияларига ижобий таъсир кўрсатадиган соғломлаштириш масалаларини яхшилаб, меҳнат унумдорлигини оширадиган турлари танланади. бунда шуғулланувчиларнинг фнкционал имкониятлари танланган жисмоний машқларга мос тушиши учун уларнинг ёши, жинси, соғлиғи ва жисмоний ривожланиши назарда тутилади. жисмоний машқлар комплекслари конкрет шароитларга биноан ўзлаштирилиши ва уларга қушимчалар киритилиши мумкин. аммо биринчи навбатда ҳамиша шу коллектив кишиларига кўпроқ фойда келтирадиган макшқлардан фойдаланилади. масалан: касби узоқ вақт ишлашни тақазо қиладиган кишилар умуртқа поғонасини тўғирлайдиган ва орқа мускуларини мустаҳакмлайдиган машқлар билан шуғулланишлари лозим. ўтириб ишлашда қорин бўшлиғи …
5
нланиши керакки, асосий иш жараёнини бажаришда ишга жалб этилмайдиган мускуллар ишга солиниши керак. миянинг ишлашини талаб этадиган ва одатда кам ҳаракат қилишдан иборат бўлган ақлий меҳнатда иложи борича кўпроқ мускул группаларини ишлатадиган машқларни киритиш зарур. ишлаб чиқариш гимнастикаси машғулотларнинг асосий аҳамияти уларнинг соғломлаштирувчи ва иш унумдорлигини оширувчи таъсиридан иборат. ишлаб чиқариш гимнастикасининг самарадорлиги устидан асосий назорат шу иккала йўналишда амалга оширилиши лозим. ишлаб чиқариш гимнастикасининг соғломлаштирувчи таъсирини ўрганишда қуйидаги методикадан фойдаланилади: соғлиқ ҳолатини ўзгаришини ҳисобга олиш, жисмоний ривожланиш ва иш қобилиятини ҳисобга олиш методикаси. текшириш натижалари дастлабки ва охирги кўрсаткичлар билан солиштирилади (ишлаб чиқариш гисмнастикасининг маълум даври учун иш куни бошида ва охирида, гимнастикадан олдин ва кейин) ва ишлаб чиқариш гимнастикаси билан шуғулланмайдиган кишиларнинг группаси натижалари билан солиштирилади. жисмоний ривожланишни ва ундаги ўзгаришни аниқлаш учун тана оғирлиги, бўй, кўкрак қафасининг айланаси, ўпканинг тириклик сиғими, бармоқлар кучи ва орқа бел мускуллар кучи, қўлларни статик ишга чидамлилиги, қоматнинг тўғрилиги, елка бўғимлари ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жисмоний тарбия гигиенаси" haqida

1523464564_70996.doc жисмоний тарбия гигиенаси режа: 1. болалар ва ўсмирларнинг ёш хусусиятлари. 2. мактаб ўкувчиларининг жисмоний тарбия гигиенаси 3. жисмоний тарбия машғулотлари ўтказиладиган жойнинг гигиенаси 4. ишлаб чиқариш гимнастикаси гигиенаси ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси ўқув тарбия тизимининг ажралмас қисми бўлиб, соғломлаштиришда катта аҳамиятга эга. ёшликдан бошлаб жисмоний тарбия билан шуғулланишнинг муҳимлиги шундаки бу даврда болаларда марказий нерв системасининг пластиклиги шартли рефлектор алоқаларининг осон пайдо бўлиши туфайли янги ҳаракат малакаларини ўзлаштириш осон бўлади. чақалоқликдан бошлаб жисмоний тарбиянинг тўғри ўтказиш жисоний ривожланишга ва организмнинг ҳамма функцияларига жуда ҳам яхши таъсир кўрсатади. бола организмининг умумий нормал жисмоний ривожлани...

DOC format, 56,5 KB. "жисмоний тарбия гигиенаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: жисмоний тарбия гигиенаси DOC Bepul yuklash Telegram