қадимги грецияда жисмоний тарбия

DOC 166.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404367537_52826.doc қадимги грецияда жисмоний тарбия режа 1. қулдорлик грецияда жисмоний тарбия. 2. жисмоний тарбия системалари. 3. олимпиада ўйинларини вужудга келиши. ибтидоий жамоанинг меҳнат фаолиятида туғилган халқ жисмоний тарбияси элементларини қулдорларнинг эҳтиёжлари синфий мақсадларига мослашиб бориш жараёнини қадимги греция мисолида кўриш мумкин. гомернинг "илиада" ва "одиссея" поэмаларида ўша даврдаги юнон ҳаётининг ёрқин манзаралари акс эттирилади, зодагон жангчилар жисмоний фазилатлари таъкидланади. гомер поэмаларининг қаҳрамонлари кўпдан-кўп мусобақа ўйинларида ўзларининг жисмоний фазилатларини намойиш этадилар. бу ўйинларда югуриш, найза, диск улоқтириш, сакраш, курашиш ва бошқа машқлар юзасидан мусобақалар ўтказилар эди. шубха йўқки, бу ўйинлар ўз илдизлари билан узоқ ўтмишга бориб тақалади, анъанавий уруғчилик ёки қабилачилик байрамлари билан боғланган. уруғчилик тузумининг емирилиши шароитларида бу ўйинлар аста-секин ўзининг умумуруғчилик ёки умум қабилачилик аҳамиятини йўқота бориб, уруғ зодагонларининг байрамига айлана борган. мусобақаларда фақат зодагон жангчилар иштирок эта бошлади. грецияда (гомер даврида) катта ёшдаги эркаклар “гетериялар” деб аталган қардошликларга бўлинганлар. турли мусобақаларда синовдан ўтганлар. жангчини жисмоний жихатдан тайёрлаш ишининг …
2
характерли системалардан эди. бу давлатларнинг ўзига хос ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаёти ўзига хос тарбия системасининг вужудга келишига сабаб бўлди. спарта системаси. спарта давлати дастлаб харбий жихатдан уюшган уруғчилик иттифоқи характерига эга эди. спартада бу иттифоқнинг кўпгина хусусиятларини деярли бутун тарихи давомида сақлаб келди. спартанинг 20 ёшдан 60 ёшгача бўлган хар бир гражданни армия сафида бўлар, бунинг устига у кўп вақтини оиласидан узоқда ўтказарди. спарталиклар тарбия сохасида ўз эътиборини асосан кучлик, чидамлилик ва эпчилликнинг ўсишига қаратар эдилар; чунки спартакликларнинг қуролланиш характери ва тактикаси шуни талаб қилар эди. тарбия мақсади бўлажак жангчиларда фалангаларнинг хамжихатлигини, кучини ва чидамлилигини таъминлайдиган жисмоний фазилатларини камол топтиришдан иборат эди. спартада тарбия масалаларига катта эътибор бор эди. гўдакнинг туғилган кунидан бошлаб унинг ҳаёти давлат назорати остида бўлар эди. плутархнинг айтишига қараганда, бирор жисмоний камчилик билан туғилган барча болаларни ўлдирганлар, қолган болаларни 7 ёшга киргунга қадар оилада қолдирганлар, сўнгра эса махсус ташкил этилган ижтимоий интернат уйларида ўқитганлар. 7 …
3
билан ўсмирлар эйренлар разрядига ўтказилар эди. эйренлар яъни 15 ёшдан 20 ёшгача бўлган йигитлар системали жисмоний тайёргарлик билан шуғулланар ва айни бир вақтда кичик ёшдаги ўғил болаларни тарбиялашда пейдономларга амалий ёрдам кўрсатар эдилар. ёш спарталик 20 ёшга тўлиши билан яна синовдан ўтар ва эфеблар разрядига ўтказилиб, улар қаторида 30 ёшигача бўлар эди. эфеблар қўшинлар составига киритилар, юришларда қатнашар эдилар. улар мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланар, ўзларида солдат учун зарур бўлган фазилатларни таркиб топтирар эдилар. қизлар йигитлар билан бир қаторда жамоат байрамларида иштирок этиб, мусобақа ва рақсларда қатнашар эдилар; югуриш, сакраш, ирғитиш ва хатто курашишга доир машқлар билан кўпроқ шуғулланар эдилар. қадимги манбаъаларнинг кўрсатишича қизларни бундай тарбиялашдан мақсад бу қизлардан туғиладиган болаларнинг бақувват ва кучли бўлиши учун уларнинг танасини кучли ва бақувват қилишдан иборат эди. афина системаси. афина давлатлари ҳам, худди спарта сингари, ҳарбий қулдорлик полислари характерида эди. харбий қулдорлик полесининг характерига мувофиқ қулдорлик жамиятининг барча аъзолари харбий хизмат ўташи …
4
тарбияланар эди. уй тарбиясининг асосий вазифаси турли ўйинлар ёрдамида болани жисмоний жихатдан чиниқтиришдан иборат эди. болалар 7 ёшдан 14-16 ёшгача хусусий мактабларда ўқитилар эди. грамматика мактабларида болаларга савод, музика ва ашула, гимнастика мактабларида полестрада асосида жисмоний машқлар ўргатилар эди. полестрада жисмоний тарбиянинг асосий воситаси сифатида юнонларнинг бешкурак мусобақаси: югуриш, сакраш, диск ва найза улоқтириш хамда курашдан фойдаланилар эди. полестраларнинг асосий мақсади жисмоний жихатдан тайёрлашидан жангчига зарур бўлган мардлик ва қатъий иродани тарбиялашдан иборат бўлган. шу билан айни бир вақтда полестралар ўз олдига хушбичим гавдани таркиб топтириш, эпчил ва чиройли ҳаракатларни хосил қилиш вазифасини хам қўяр эдилар. полестраларда педотриблар таълим берар эди. улар машқларнинг барча турлар юзасидан машғулотлар ўтказар эдилар. қулдор йигитлар 14-16 ёшдан 18 ёшгача гимназияларда таълим олар эди. бу муассалар биринчи навбатда ёшларни гимнастика сохасида камол топтиришга мўлжалланган эди. бу ерда таълим олувчиларга анча малакали раҳбарлар бошчилик қилар эди. афинадаги қулдор ёшларни тарбиялашнинг охирги босқичи эфебия-ўзига хос ҳарбий давлат …
5
ёш афиналикни тарбиялаш шу билан тугалланар эди. лекин кейинчалик ҳам катта ёшга кириб қолган чоғларида хам афиналиклар ўз жисмоний тайёргарлигини сақланиб туриши ва ривожланиб бориши тўғрисида ғамхўрлик қилганлар. антик гимнастика. қадимги грециянинг жисмоний тарбия системасида «гимнастика» деган умумий ном билан бирлаштирилган жисмоний машқлар шаклидаги жуда кўп воситалардан фойдаланилган. қадимги юнон гимнастикаси ўз мазмунига кўра уч қисмга: полестрика, орхестрика ва ўйинларга ажратилган. полестрика асосини югуриш. сакраш, найза ва диска улоқтириш ҳамда курашишдан иборат бўлган бешкурак мусобақаси ташкил этар эди. югуришнинг турли турларидан фойдаланилар эди: стадиодром-биринчи босқичдаги масофага югуриш 192 м бўлган; диаул-иккинчи босқичдаги масофага югуриш қарийб 384 м бўлган; долиходром-чидамли бўлиш учун узоқ масофларга югуриш; 384 м узоқ масофаларга югуриш одатда, иккинчи босқичда ўтказиладиган қуролланган холда (найза ва қалқонларни қўлга олиб, шлем ва совутни кийган холда) югуриш; машъала кўтариб югуриш. лукианнинг кўрсатишича, машқлар қаттиқ ерда эмас балки чуқур қумлик жойда, ердан мустаҳкам туриш қийин бўлган ва оёқлар билан тиралиб туриш осон …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қадимги грецияда жисмоний тарбия"

1404367537_52826.doc қадимги грецияда жисмоний тарбия режа 1. қулдорлик грецияда жисмоний тарбия. 2. жисмоний тарбия системалари. 3. олимпиада ўйинларини вужудга келиши. ибтидоий жамоанинг меҳнат фаолиятида туғилган халқ жисмоний тарбияси элементларини қулдорларнинг эҳтиёжлари синфий мақсадларига мослашиб бориш жараёнини қадимги греция мисолида кўриш мумкин. гомернинг "илиада" ва "одиссея" поэмаларида ўша даврдаги юнон ҳаётининг ёрқин манзаралари акс эттирилади, зодагон жангчилар жисмоний фазилатлари таъкидланади. гомер поэмаларининг қаҳрамонлари кўпдан-кўп мусобақа ўйинларида ўзларининг жисмоний фазилатларини намойиш этадилар. бу ўйинларда югуриш, найза, диск улоқтириш, сакраш, курашиш ва бошқа машқлар юзасидан мусобақалар ўтказилар эди. шубха йўқки, бу ўйинлар ўз илдизлари билан узоқ ўтм...

DOC format, 166.5 KB. To download "қадимги грецияда жисмоний тарбия", click the Telegram button on the left.