пенсия таъминоти тизимининг шаклланиши

DOC 178,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1516378115_70013.doc пенсия таъминоти тизимининг шаклланиши режа: 1.пенсия таъминоти тизимининг шаклланиши ва ривожланиши 2.мустақил ўзбекистон пенсия таъминоти тизимининг ривожланиш босқичлари 1.пенсия таъминоти тизимининг шаклланиши ва ривожланиши “пенсия” (лотин тилидаги “pension” сўзидан олинган бўлиб, таржима қилинганда “тўлов” маъносини англатади) сўзи эса биринчи марта xy асрнинг ii ярмида людовик xi даврида париж ҳисоб палатасининг ҳужжатларида қайд этилган бўлиб, англия ҳазинабони ва арбоблари учун тўлаб туриладиган тўловларни англатади. пенсия дастурлари ii жаҳон уруши даврида, яъни иш ҳақини музлатиб қўйиш сабабли ишчиларнинг пенсия жамғармасига ажратма ажратиш қийинлашган пайтда тарқала бошлади. ушбу тизимнинг вужудга келиш тарихига назар ташласак, дастлаб қадимги римда ҳарбий пенсиялар тизимини жорий этган, хусусий секторда банд бўлганларнинг ёшига кўра давлат томонидан ташкил этилган биринчи пенсия тизими 1889 йилда германияда амалга киритилган бўлиб, немисча ёндашувнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ижтимоий таъминот мажбурий бўлиб, бадаллар киритишга асосланган. иш берувчилар ҳам, ишчилар ҳам уни молиялаштиришга маблағлар киритиши лозим бўлган, шунингдек, амалда жорий этилган тизим замирида илгари …
2
я ва янги зеландия таклиф қилган йўлдан борди. бу тизимлар ҳар хил вазифаларни ҳал қиларди. немисча тизимида ишловчи одам пенсияга чиққач, унинг ижтимоий мақомини сақлашга қаратилган бўлса, кейинчалик англияда ҳам жорий этилган дания тизими камбағалликни чеклашга қаратилган эди. “пенсия” - категория сифатида пул маблағларининг мақсадли фондларини шакллантириш ва кексалик чоғида фонддан фойдаланиш шакл ва усуллари йиғиндисини ўз ичига олувчи иқтисодий муносабатлар тизимини акс эттиради. “пенсия” – белгиланган(пенсия) ёшига етганида, ногиронлик юз берганда, боқувчиси йўқотилганда, шунингдек белгили муддат хизмат қилгани учун ва давлат олдида алоҳида хизматлари учун фуқароларнинг давлат ёки собиқ ходимларнинг собиқ иш берувчилари томонидан мунтазам пул даромадлари билан таъминланиши. пенсия таъминоти тизимининг шаклланиши босқичларида меҳнатга қобилиятсизлар ҳимоясини қишлоқ оилалари ва жамоалар таъминлаган, бир қатор касбларда эса ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли ишловчининг меҳнат қобилияти йўқолган шароитда – корпорациялар, черковлар ҳам ишчиларга моддий ёрдам кўрсатишда муҳим рол ўйнаган. макро даражада пенсия тизимининг самарадорлиги унинг ижтимоийиқтисодий мақсадга мувофиқлигини ва инсон омилини …
3
лакатиимиз пенсия таъминоти тизими тараққиётини қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин: пенсия таъминоти ривожланишининг биринчи босқичи 1917-1956 йилларни қамраб олиб, «пенсия» тушунчасининг пайдо бўлиши билан таърифланади. 1917-1919 йилларда пенсия таъминоти юзасидан элликдан ортиқ декрет қабул қилинган, уларнинг асосий ғояси меҳнатга қобилиятсизларни ижтимоий жиҳатдан таъминлашни жамият зиммасига юклашдан иборат. 1930 йилда «пенсиялар ва ижтимоий таъминот бўйича нафақалар тўғрисида»ги низом ишлаб чиқилган, 1956 йилда «давлат пенсияси тўғрисида»ги қонун қабул қилингунга қадар пенсиялар шу низом асосида тўлаб келинган. мазкур низомга мувофиқ, пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига фақат меҳнатдан жароҳатланиш ёки касб касаллиги туфайли ногирон бўлган шахсларгина эга бўлган. бу босқичнинг хусусияти ягона пенсия таъминоти тизимининг мавжуд бўлганлигидадир. пенсиялар ҳар бир тармоқ учун белгиланган алоҳида тартиб асосида тайинланган. пенсия таъминотини ривожланишининг ушбу босқичига хос муҳим жиҳатлардан бири, иккинчи жаҳон уруши даврида пенсияга оид қонун ҳужжатлари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини пенсия таъминоти ҳақидаги янги қарор билан тўлдирилди ва такомиллаштирилдики, уларни тизимнинг даромад қисмида иштирок этмаган ҳолда, харажатлар …
4
ал қилинган ва фақат 1964 йилга келибгина пенсия таъминоти аҳолининг барча қатламларини қамраб олди. пенсия тизимининг мазкур икки босқичига хос хусусиятларни умумлаштирадиган бўлсақ бу босқичларда аҳолини пенсия билан таъминлаш тизими тўлиқ шакллантирилди. учинчи босқич ижтимоий таъминот тизимида ислоҳотларнинг бошланиши ва унинг асоси бўлган "сссрда фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 1990 йилда қабул қилиниши билан белгиланади. ушбу қонуннинг қабул қилиниш зарурияти шундаки, аввалги пенсия қонунчилиги низолари билан жамиятда вужудга келган кўпгина ўзгаришлар ўртасида қарама қаршиликлар пайдо бўлиб, жамоат истеъмол жамғармалари ҳисобига давлат томонидан пенсия таъминотини амалга оширишни кафолатлаш имкони бўлмай қолди. бу босқичнинг муҳим хусусияти шундаки, амалиётда илк бор пенсия жамғармаси, ижтимоий пенсиялар ва даромадларни индексациялаш тушунчалари пайдо бўлди. учинчи босқичда тенг тақсимлаш тамойилидан чекиниб, пенсия таъминотининг меҳнат миқдори ва сифатига эришишга уриниб кўрилди. амал қилиб келган пенсия тизимида фуқароларга ишлаган даври муддатидан қатъий назар, бир миқдорда кексалик пенсияси тайинлаган бўлса, янги қонунда эса кўп иш стажига эга фуқароларга пенсия таъминотида …
5
оссияси мустамлакасига айлантирилган ва император томонидан бошқарилган. император томонидан ижтимоий таъминот масаласи юзасидан маҳаллий ҳалққа тегишли бўлган ҳеч қандай фармонлар қабул қилинмаган. чор ҳокимияти даврида 1882-1909 йилларда сирдарё вилояти бўйича 14 кишига, фарғона вилояти бўйича 9 кишига, самарқанд вилояти бўйича 2 кишига пенсия тайинланган бўлиб, булар ҳам хоннинг қариндошлари, юзбоши ва императорнинг ҳомийлари эди. чор ҳокимияти маҳаллий ҳалқдан вақф солиқларини йиғиб олган бўлса ҳам унинг бор йўғи 1 фоизгача бўлган миқдорини пенсия тайинлаш учун сарфлар, соғлиқни сақлаш, маориф, ижтимоий таъминот масалаларига умуман эътибор берилмаган. туркистон ўлкасида 1917 йилдан кейин ижтимоий ҳимоя масаласи бўйича озиқ - овқат билан таъминлаш халқ комиссарлиги тузилди. 1917 йилдан 1922 йилгача бўлган даврда юздан ортиқ ижтимоий таъминот масаласига тегишли декрет ва қарорлар қабул қилинган. туркистон республикаси марказдан бошқарилиши муносабати билан республикада юқоридан қабул қилинган қарор ва фармонлар асосида ижтимоий таъминотга доир фармойишлар қабул қилинган. 1918 йил 13 майда 241-сонли карор билан давлат халқ комиссарлиги номи ўзгартирилиб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"пенсия таъминоти тизимининг шаклланиши" haqida

1516378115_70013.doc пенсия таъминоти тизимининг шаклланиши режа: 1.пенсия таъминоти тизимининг шаклланиши ва ривожланиши 2.мустақил ўзбекистон пенсия таъминоти тизимининг ривожланиш босқичлари 1.пенсия таъминоти тизимининг шаклланиши ва ривожланиши “пенсия” (лотин тилидаги “pension” сўзидан олинган бўлиб, таржима қилинганда “тўлов” маъносини англатади) сўзи эса биринчи марта xy асрнинг ii ярмида людовик xi даврида париж ҳисоб палатасининг ҳужжатларида қайд этилган бўлиб, англия ҳазинабони ва арбоблари учун тўлаб туриладиган тўловларни англатади. пенсия дастурлари ii жаҳон уруши даврида, яъни иш ҳақини музлатиб қўйиш сабабли ишчиларнинг пенсия жамғармасига ажратма ажратиш қийинлашган пайтда тарқала бошлади. ушбу тизимнинг вужудга келиш тарихига назар ташласак, дастлаб қадимги римда ҳарбий ...

DOC format, 178,0 KB. "пенсия таъминоти тизимининг шаклланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.