ижтимоий бошқарув

DOC 107,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1504527801_69083.doc ижтимоий бошқарув режа: 1. ижтимоий бошқарув объекти. 2. жамоанинг ижтимоий ривожланиши. 3. инсон хулқи омиллари тизими. 4. гурухлар ва уларнинг ахамиятлари 5. хоторн тажрибалари. 6. бошқарув назариясига хоторн тажрибаси таъсири. 1. ижтимоий бошқарув объекти иқтисодиётни бошқариш ишлаб чиқаришни бошқаришигина эмас, балки кишилар, улар муносабатлари, шу жумладан, ижтимоий муносабатларини ҳам бошқариш демакдир. кенг маънода иқтисодий муносабатлар ҳам ижтимоий муносабатларни билдиради, чунки улар кишилар ўртасидаги муносабатларни билдиради. ижтимоий муносабатларнинг иккинчи даражаси - ишчилар, дехқонлар ва зиёлилар ўртасидаги, миллатлараро ва миллатлар ичидаги муносабат, шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги муносабат, ақлий ва жисмоний меҳнат билан шуғулланувчилар ўртасидаги муносабатлардир. ижтимоий муносабатларнинг тўртинчи даражаси - меҳнат жамоалари ўртасидаги ва жамоа аъзолари муносабатларидир. ижтимоий муносабатларнинг бу уч даражаси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. ижтимоий бошқарувнинг ҳар бир даражасининг объекти - инсон. ижтимоий муносабатларни бошқариш - инсонни, кишиларни бошқаришдан иборатдир. ўз навбатида, ижтимоий муносабатлар мохиятини акс эттирувчи инсонни бошқарув бу муносабатларни бошқаришни билдиради. биринчи икки даражада ижтимоий муносабатларни бошқариш …
2
хуқуқ, техника-технологик меъёр ва ваколатлар билан белгиланади; ҳар бир инсон ўз ижтимоий ўрни, вазифаси, мажбурият хақ- ҳуқуқларини билиши. бунга илм олиш, тарбия, мутоала орқали эришилади; ҳар бир инсон ўз ижтимоий вазифасини бажариш, бунга энг аввало моддий ва маънавий рағбатлантириш тизими, унинг умумий ва касбий тайёргарлиги, интизомлилиги ва жавобгарлик даражаси билан эришилади. киши маълум бир жамоа аъзоси бўлгани сабабли унинг эгаллайдиган ижтимоий ўрни кўп жиҳатдан жамоага боғлиқ бўлади. 2. жамоанинг ижтимоий ривожланиши жамоанинг ижтимоий ривожланишига инсон хаёти билан боғлиқ хал қилиниши лозим бўлган масалалар мажмуи, иқтисодий ва ижтимоий масалалар тўплами сифатида қаралади. бозор муносабатлари шароитида корхоналар иқтисодий ва ижтимоий масалаларни хал этишда анча эркинликларга эга бўлдилар. корхона жамоаси ўз маблағи билан ўзи мустақил равишда фойдаланиш хуқуқига эга, жамоанинг ҳар бир аъзоси унинг ва у оҳали бутун жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий маънавий масалаларни хал қилишда фаол қатнашиш учун кенгроқ имкониятларга эга бўлади. корхона жамоаси техникавий иқтисодий кўрсаткичлар билан бир қаторда ўз ижтимоий муаммоларини …
3
изнесни билувчи кишилар керак. ижтимоий ривожланиш тадбирлари ичида кадрларни барқарорлаштириш ва уларнинг қўнимсизлигини тугатиш бўйича тадбирлар алоҳида ўрин эгаллайди. иккинчи гуруҳга кирувчи тадбирлар ишчилар моддий фаровонлигини ошириш (иш хақини тартибга солиш, моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш), маданий-маиший хаёт шароитини яхшилашга (яшаш шароити, маданий маиший хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш, дам олишни ташкил этиш ва х.к.) қаратилгандир. ижтимоий ривожланиш бўйича тадбирлар иқтисодий жиҳатдан асосланган ва техникавий-иқтисодий тадбирлар билан узвий боғлиқ бўлиши керак. бошқа томондан техник иқтисодий тадбирлар ижтимоий тадбирларни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади ва меҳнат жамоаси аъзолари эхтиёжлари ва манфаатларини ҳар томонлама қондиришга қаратилган бўлиши керак. шундай қилиб, меҳмент жамоасининг ижтимоий ривожланиши корхона умумий бизнес-режасининг таркибий қисмидан иборатдир. 3. инсон хулқи омиллари тизими кишилар жамоасини бошқариш учун инсон хулқи нимага боғлиқлиги, ўз хаётида нимага асосоланишини билиш зарурдир. киши хулқи, фаолияти. ҳаракатлари англанган, бирор мақсадга қаратилган бўлади. бирор ҳаракатни рағбатлантирувчи куч - моддий ва маънавий эхтиёжлардир. лекин, инсоннинг барча ҳаракати ҳам …
4
: · ижтимоий ва табиий мухит (ишлаб чиқариш, ижтимоий муносабатлар, тарбия тизими, маданият, табиий шароит ва х.к.); · эхтиёжлар (моддий ва маънавий); · эхтиёжларни манфаат, истак, интилиш, мақсад ва х.к. шаклида англаш; · ҳаракатга рағбатлантириш; · йўл-йўриқ (ички мобилизация, амалий ҳаракат қилишга тайёргарлик); · мақсадга эришиш ва эхтиёжларни қондиришга қаратилган ҳаракат. омилларнинг бу тизимида хали эхтиёжлар шаклланишнинг асосий манбааси, ҳам уларни қондириш шарти бўлган ижтимоий мухит муҳим ўрин эгаллайди. бу тизимнинг барча бўғинлари ўзаро боғлиқ ва бир-бирига таъсир қилади. муҳитга қаратилган ҳаракат уни ўзгартиради, лекин бу билан бирга шахснинг ўзи, унинг эхтиёж ва манфаатлари ҳам ўзгаради. инсон хулқининг бу барча омилларини ҳисобга олиш жамоа ижтимоий ривожланишини самарали бошқариш гаровидир. белгиланган мақсадга эришиш йўлида кишиларни жипслаштириш учун улар манфаат ва эхтиёжларини усталик билан мувофиқлаштириш, онглиликни шалкллантириш, улар фаолиятини моддий ва маънавий рағбатлантириш зарур. кишиларда соғлам ва онгли эхтиёжларни - аввало, меҳнатга бўлган, тадбиркорликка, бошқа кишилар билан муносабатда бўлиш ишлаб чиқаришда интизом …
5
адлар, нархлар ва солиқлар, солиқ имтиёзлари ва иқтисодий санкциялар, мақсадли дотация ва санкциялар, валюта курси, амортизация ажратмалари меъёрлари ижтимоий ва экологик меъёрлар кабилардан фойдаланади. “корхоналар тўғрисида”ги қонунда корхона шартнома мажбуриятларига риоя қилмаслик, кредит-ҳисоб, солиқ интизомини бузганлик, махсулот сифатига, талабга ва бошқа корхона хўжалик фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя қилмаслик ҳамда жавобгар бўлиши таъкидланган. бундан ташқари у қонунга мувофиқ мулкий жавобгарликка ҳам эга. битим шартларига риоя қилинмаганлиги сабабли жарима тўланган холларда корхона истеъмолчи розилигисиз махсулот етказиб бериш, хизмат кўрсатиш бўйиа мажбуриятлардан озод қилинмайди. корхона ер ва бошқа табиий ресурслардан нотўғри фойдаланганлик натижасида келтирилган зарар, атроф мхитни ифлослаштириш, ишлаб чиқариш- да хавфсизлик қоидаларининг, санитария-гигиена меъёрлари ва талаблари бузилиши натижасида ходимлар соғлиқига келтирилган зарур учун қонунда кўрсатилган миқдорда жарима тўлайди. табиатдан фойдаланиш қоидаларини бузувчи корхона фаолияти қонуний йўл билан шу бузилиш холлари бартараф қилингунга қадар тўхтатилиб қўйилиши мумкин. хўжалик ички фаолият тартибини белгилаш учун корхонада бошқарувнинг маъмурий-фармойиш усуллари ишлаб чиқилиб қўлланиши керак. 4. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ижтимоий бошқарув" haqida

1504527801_69083.doc ижтимоий бошқарув режа: 1. ижтимоий бошқарув объекти. 2. жамоанинг ижтимоий ривожланиши. 3. инсон хулқи омиллари тизими. 4. гурухлар ва уларнинг ахамиятлари 5. хоторн тажрибалари. 6. бошқарув назариясига хоторн тажрибаси таъсири. 1. ижтимоий бошқарув объекти иқтисодиётни бошқариш ишлаб чиқаришни бошқаришигина эмас, балки кишилар, улар муносабатлари, шу жумладан, ижтимоий муносабатларини ҳам бошқариш демакдир. кенг маънода иқтисодий муносабатлар ҳам ижтимоий муносабатларни билдиради, чунки улар кишилар ўртасидаги муносабатларни билдиради. ижтимоий муносабатларнинг иккинчи даражаси - ишчилар, дехқонлар ва зиёлилар ўртасидаги, миллатлараро ва миллатлар ичидаги муносабат, шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги муносабат, ақлий ва жисмоний меҳнат билан шуғулланувчилар ўртасидаги муноса...

DOC format, 107,0 KB. "ижтимоий бошқарув"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ижтимоий бошқарув DOC Bepul yuklash Telegram