иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик

DOCX 70,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1493312380_68072.docx иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик режа: 1. иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари. 2. иқтисодий ўсишнинг омиллари. 3. иқтисодий ўсиш моделлари. 4. миллий бойлик тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши. 1. иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши кўп омилли ва шу билан бирга зиддиятли жараён ҳисобланади. иқтисодий ривожланиш ҳеч қачон бир текис, юқорилаб борувчи чизиқ бўйича рўй бермайди. шу аёнки, ҳар қандай жамиятда ўсиб бораётган эҳтиёжларни қондириш ва фаровон яшаш учун иқтисодий ўсиш юз бериши керак. иқтисодий ўсиш - деганда иқтисодий равнақни, яъни иқтисодиётнинг динамик ривожланишини, яратилган товарлар ва хизматларнинг кўпайиб боришини тушунамиз. аммо иқтисодий ривожланиш ҳеч қачон бир текис, юқорилаб борувчи чизиқ бўйича рўй бермайди. иқтисодий ўсишни икки даражада олиб қараш мумкин. микроиқтисодий ва макроиқтисодий ўсиш. микроиқтисодий ўсиш фирма, корхона ва тармоқ миқёсидаги ривожланишни акс эттиради ва уларда ўсиш яратилган товарлар ва хизматларнинг бозор нархида ҳисобланган ҳажмига қараб аниқланади. макроиқтисодий ўсиш миллий иқтисодиёт, яъни муайян мамлакат …
2
иқтисодий ривожланишнинг таркибий қисми бўлиб, ўз ифодасини реал ямм (яим) ҳажмининг ва унинг аҳоли жон бошига кўпайишида топади. шуни аниқ тасаввур қилиш кераккки, маҳсулотлар ва хизматлар ғоят хилма-хил бўлганидан уларнинг ягона моддий ўлчами бўлмайди. ягона ўлчам вазифасини бозор нархи бажаради. нима иш бажарилмасин, қандай маҳсулот яратилмасин, унинг ҳажми шунча пулга тенг деб ҳисобланади. иқтисодий ўсиш эса, яммнинг реал ҳажми билан ўлчанади. гап шундаки, унинг қиймат - пул шакли нархларга боғлиқ. яммнинг моддий ҳажми ўсмасада, инфляция таъсирида нарх ошса, унинг қиймат-пул миқдори ортиб кетади. иқтисодий ўсишга тарихий жиҳатдан ёндашилганда, у бир хил суратларда ва бир текис бормайди. тарихда иқтисодий ўсиш суратларининг жадаллашиш, жиддий пасайиш ва ҳатто чекланиш даврлари маълум. агар катта тарихий босқичлар олиб қараладиган бўлса, жаҳон ва миллий иқтисодиётда, барқарор иқтисодий ўсиш, ишлаб чиқаришнинг ҳар томонлама тараққиёт манзараси ҳосил бўлади. шу билан бирга иқтисодий ўсиш нафақат миқдор, балки муайян сифат ўзгаришлари шаклида ҳам намоён бўлади. президентимиз и.каримов таъкидлаб ўтганларидек: «иқтисодий …
3
ҳолда ишлаб чиқариш омиллари 1 каримов и.а. ватан равнаўи учун ҳар биримиз масъулмиз. «халқ сўзи», 2001 йил 17 февраль. №37. миқдорининг кўпайиши туфайли эришилади. айтайлик, маҳсулот ишлаб чиқаришни икки ҳисса кўпайтириш учун мавжуд корхона билан бир қаторда ўрнатилган ускуналарнинг қуввати, миқдори ва сифати ишчи кучининг сони ва малака таркиби бўйича худди ўшандай яна бир корхона қурилади. экстенсив ривожланишда, агар у соф ҳолда амалга оширилса, ишлаб чиқариш самарадорлиги ўзгармай қолади. иқтисодий ўсишнинг интенсив тури шароитида маҳсулот чиқариш миқёсларини кенгайтиришга ишлаб чиқариш омилларини сифат жиҳатидан такомиллаштириш: янада прогрессивроқ ишлаб чиқариш воситаларини ва янги техникани қўллаш, ишчи кучи малакасини ошириш, шунингдек мавжуд ишлаб чиқариш потенциалидан яхшироқ фойдаланиш йўли билан эришилади. интенсив йўл ишлаб чиқаришга жалб этилган ресурсларнинг ҳар бир бирлигидан олинадиган самаранинг, пировард маҳсулот миқдорининг ўсишида, маҳсулот сифатининг ошишида ўз ифодасини топади. бунда маҳсулот ишлаб чиқаришни икки ҳисса ошириш учун мавжуд корхонага тенг бўлган яна бир корхона қуришга ҳожат йўқ. бу натижага ишлаб …
4
келтириш қийин). қиймат кўрсаткичлар кенг қўлланилади, аммо ҳар доим ҳам уни инфляциядан тўлиқ «тозалаш» мумкин бўлавермайди. шу сабабли иқтисодий ўсиш суръатлари қиёсий ёки доимий нархларда ҳисобланади. макроиқтисодий даражада иқтисодий ўсишнинг асосий қиймат кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади: 1. ямм (имм) ёки миллий даромаднинг мутлоқ ҳажми ва унинг ўсиш суръати; 2. ямм (имм) ёки миллий даромаднинг аҳоли жон бош ҳисобига тўғри келадиган миқдори ва унинг ўсиш суръати; 3. ямм (имм) ёки миллий даромаднинг иқтисодий ресурс харажатлари бирлиги ҳисобига тўғри келадиган миқдори ва унинг ўсиш суръати; иқтисодий ўсишни аниқлашда ҳар учала кўрсаткичдан ҳам фойдаланиш мумкин, лекин уларнинг аҳамияти турлича. масалан: агар диққат марказида иқтисодий потенциал муаммоси турса, биринчи кўрсаткичдан фойдаланиш кўпроқ мос келади. алоҳида мамлакат ва регионлардаги аҳолининг турмуш даражасини таққослашда, кўпроқ иккинчи кўрсаткичдан фойдаланилади. иқтисодий самарадорликни баҳолашда учинчи кўрсаткичга устиворлик берилади. одатда иқтисодий ўсиш % (фоиз) да ўсишнинг йиллик суръати сифатида аниқланади. масалан, агар ўтган йили реал ямм 60 млр. сўмни ва жорий …
5
арактерловчи кўрсаткичлари ҳам мавжуд бўлиб, улардан асосийлари ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланиш даражаси, меҳнат унумдорлиги ва иш вақтини тежаш, шахсий даромад ва фойда массаси, миллий иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши кабилар ҳисобланади. ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланиш даражаси қуйидаги кўрсаткичлар билан характерланади: а) ишлаб чиқариш воситаларининг ривожланиш даражаси, яъни унинг унумдорлиги. б) ходимнинг малакаси ва тайёргарлик даражаси. в) ишлаб чиқаришнинг моддий ва шахсий омили ўртасидаги нисбат. г) меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши, их- тисослаштирилиши ва кооперацияси. иқтисодий ўсишнинг жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган бошқа кўрсаткичи иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши ҳисобланади. у тармоқлар бўйича ҳисоблаб чиқилган ямм кўрсаткичи асосида таҳлил қилинади. ўзбекистон миллий иқтисодиёти тармоқлари бўйича яим 1 улушининг ўзгариши (жорий баҳоларда яим га % ҳисобида) 4-жадвал тармоқлар йиллар 1995 1998 2000 2002 2005 2008 % % % % % % 1. қишлоқ хўжалиги 28,[footnoteref:1] [1: жадвал. ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотлари бўйича тузилган. ] 26,4 30,4 30,1 25,0 19,4 2. саноат 17,1 15,0 13,8 14,1 …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик"

1493312380_68072.docx иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик режа: 1. иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари. 2. иқтисодий ўсишнинг омиллари. 3. иқтисодий ўсиш моделлари. 4. миллий бойлик тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши. 1. иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши кўп омилли ва шу билан бирга зиддиятли жараён ҳисобланади. иқтисодий ривожланиш ҳеч қачон бир текис, юқорилаб борувчи чизиқ бўйича рўй бермайди. шу аёнки, ҳар қандай жамиятда ўсиб бораётган эҳтиёжларни қондириш ва фаровон яшаш учун иқтисодий ўсиш юз бериши керак. иқтисодий ўсиш - деганда иқтисодий равнақни, яъни иқтисодиётнинг динамик ривожланишини, яратилган товарлар ва хизматларнинг кўпайиб боришини тушунамиз. аммо иқтисодий ривожланиш ҳеч қачон бир текис, юқорилаб б...

Формат DOCX, 70,7 КБ. Чтобы скачать "иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик DOCX Бесплатная загрузка Telegram