иқтисодий тизимда товар ва пул

DOCX 33,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1493313088_68086.docx иқтисодий тизимда товар ва пул режа: 1. ижтимоий хўжалик шакллари ва уларнинг ривожланиши. 2. товар ва унинг хусусиятлари. 3. қийматнинг турли хил назариялари. 4. пулнинг келиб чиқиши, моҳияти ва вазифалари. 1. ижтимоий хўжалик шакллари ва уларнинг ривожланиши ижтимоий хўжалик – инсоният жамияти тараққиётининг алохида узоқ даврлари давомида ишлаб чиқаришнинг мақсадини анча тўлиқ ифодалаб қоладиган, барқарор умумий белгиларга эга бўлган ва ривожланишида маълум бир қонуниятларга асосланган хўжалик юритишнинг барқарор турларидир. натурал ишлаб чиқариш. умумий иқтисодий шаклларнинг тарихан биринчиси натурал ишлаб чиқариш бўлган, бунда меҳнат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчининг ўз эҳтиёжларини қондириш учун, ички хўжалик эҳтиёжлари учун мўлжалланган. истеъмол кўпинча ишлаб чиқаришга мос келган, уларнинг бир-бири билан боғланиши бевосита ушбу хўжаликнинг ўзида рўй берган. бундай хўжаликлар ибтидоий жамоада ҳукм сурган. патриархал деҳқон хўжалигини ва феодал поместьелари ҳам асосан натурал хўжалик бўлган. натурал ишлаб чиқариш ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожланмаганлиги оқибати сифатида вужудга келган, у вақтда ижтимоий меҳнатдан унинг у ёки бу тури эндигина …
2
· ишлаб чиқариш биқиқ характерга эга бўлиб, ишлаб чиқарувчиларнинг ўз эҳтиёжларини қондиришга бўйсиндирилган; · ишлаб чиқариш билан истеъмол ўзаро мос келиб, бевосита хўжалик ичида бир-бири билан боғланган; · меҳнат тор доирада ижтимоий характерга эга бўлган;  ишчи кучининг ҳаракатчанлиги чекланган. товар ишлаб чиқариш. товар ишлаб чиқариш натурал хўжаликнинг ривожланиши натижасида пайдо бўлди. товар хўжалигида кишилар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар буюм орқали, улар меҳнати маҳсулларини олди-сотди қилиш орқали намоён бўлади. товар ишлаб чиқаришнинг натурал ишлаб чиқаришдан фарқи шундаки, бунда товар ёки хизмат ўзининг истеъмоли учун эмас, балки бозорга сотиш учун яратилади. натурал хўжаликни сиқиб чиқариш ва товар айирбошлашнинг ривожланиш жараёни меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви, хусусий мулкнинг вужудга келиши ва ривожланиши асосида индивидуал хўжаликларнинг товар айирбошлашга, олди-сотдига ўтиш йўли билан боради. айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашув, уларни турли хил ишлаб чиқарувчилар ўртасида айирбошлашни зарур қилиб қўяди. ихтисослашув эса меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келади, демак товар айирбошлаш фақат зарургина эмас, балки …
3
кинчидан, ишлаб чиқарувчилар хусусий мулк муносабатлари туфайли иқтисодий жиҳатдан бир-биридан муайян тарзда алоҳидалашиб қолади, бунда улар ўз меҳнат натижаларини ўзлари тасарруф қиладилар. иқтисодий алоҳидалик нима ишлаб чиқариш, қандай ишлаб чиқариш зарурлиги ва яратилган маҳсулотларни кимга ва қаерга сотишни фақат ишлаб чиқарувчининг ўзи ҳал қилишини билдиради. худди шу икки ҳолат товар ишлаб чиқаришни зарур қилиб қўяди ва бозор вужудга келишининг шарт-шароити ҳисобланади. меҳнат маҳсули товарга, яъни бозорда айирбошлаш учун, сотиш учун тайёрланадиган нарсага, ишлаб чиқарувчилар эса товар ишлаб чиқарувчиларга айланади. ниҳоят, бозор вужудга келишининг муҳим шарт-шароитларидан бири эркин айирбошлаш ҳисобланади. чунки ижтимоий меҳнат тақсимоти, ихтисослашув ва иқтисодий алоҳидалик эркин айирбошлаш ва хўжалик субъектларифаолиятининг энг самарали йуналишини кўрсатиб берадиган эркин баҳоларнинг шаклланишига ёрдам беради. шундай қилиб товар хўжалигининг белгилари сифатида қўйдагилар чиқади: · ижтимоий меҳнат тақсимотининг мавжуд бўлиши; · ишлаб чиқарувчиларнинг мулк эгаси сифатида бир-биридан алоҳидалашуви; · маҳсулотларнинг бозор учун эркин айрибошлаш мақсадида ишлаб чиқарилиши. 2. товар ва унинг хусусиятлари товар – …
4
эмас, балки бошқаларнинг истеъмоли учун бозорга сотиш мақсадида тайёрланадиган маҳсулотдир. ҳар бир товар маълум бир нафлиликка эга, лекин у яратувчининг ўз эҳтиёжлари эмас, балки айирбошлаш орқали бошқа кишилар эҳтиёжини қондиради. нафлилик қиймати товарларнинг бошқа товарларга айирбошланиш қобилиятига эга бўлганлиги учунгина, у ўзининг яратувчисини қизиқтиради. товарнинг шу хусусияти, айирбошланувчанлиги унинг алмашув қиймати номини олади. товарларни сотишда уларнинг нарх кўрсаткичи алмашув қийматини яққол кўрсатади. инсон меҳнати билан яратилмаган кўплаб буюмлар масалан, булоқдаги сувлар, ёввойи дарахт мевалари нафлиликка эга бўлади. лекин улар ҳар доим ҳам товар бўлавермайди. буюмлар товар бўлиши учун, у айирбошлашга мўлжалланган, маълум миқдорда иқтисодий ресурс сарфланган, бозорга сотишга чиқарилган бўлиши зарур. алмашув тарафдорларининг хисоблашича, қиймати нимага асосланади? қийматнинг меҳнат назарияси тарафдорлари[footnoteref:1], товарлар қийматининг умумий асоси – бу меҳнат, шу сабабли улар маълум миқдорларда бир-бирига тенглаштирилади. уларнинг фикрича товарларнинг табиий хусусиятларидан бирортаси – оғирлиги, ҳажми, шакли ва шу кабилар айирбошкашга умумий асос бўла олмайди, фақат меҳнат сарфлари шундай асос ҳисобланади. алмашишнинг …
5
нг хусусиятларини келтириб чиқаради. товарлар ўлчовдош бўлишининг боиси шуки, уларнинг ҳаммаси инсон меҳнати ва иқтисодий ресурс сарфлари маҳсулидир. айнан шу сабабга кўра товарлар бир хил ва ўлчовдошдир. товарда мужассамлашган ижтимоиймеҳнат яъни жонли ва буюмлашган меҳнат унинг қийматини ташкил қилади. бу қиймат товар айирбошлаганда кўринади, шунинг учун алмашув қиймати қиймат шакли бўлиб хизмат қилади. товарнинг ўзи истеъмол қиймат, яъни нафлилик ва қийматнинг узвий бирлигидан иборатдир. классиклар фикрича товарнинг икки хил хусусиятга эга бўлишига сабаб уни ишлаб чиқарувчи меҳнати табиатининг икки томонламалигидадир. бир томондан, бу – муайян турдаги аниқ меҳнатдир. шунинг учун, нафлиликни (истеъмол қийматни) яратган меҳнат аниқ меҳнат деб ном олган. иккинчи томондан, меҳнат-аниқ шаклдан қатъий назар умуман сарфланган инсон ишчи кучидир. у ўзининг шу сифатида абстракт меҳнат деб аталади. бу меҳнат эса бошқа омиллар билан бирга товар қийматини яратишда қатнашади. товарлар қийматининг миқдори иқтисодий ресурслар унумдорлиги, хусусан меҳнат унумдорлигига қараб ўзгаради.меҳнат унумдорлиги маълум иш вақти бирлиги мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқтисодий тизимда товар ва пул" haqida

1493313088_68086.docx иқтисодий тизимда товар ва пул режа: 1. ижтимоий хўжалик шакллари ва уларнинг ривожланиши. 2. товар ва унинг хусусиятлари. 3. қийматнинг турли хил назариялари. 4. пулнинг келиб чиқиши, моҳияти ва вазифалари. 1. ижтимоий хўжалик шакллари ва уларнинг ривожланиши ижтимоий хўжалик – инсоният жамияти тараққиётининг алохида узоқ даврлари давомида ишлаб чиқаришнинг мақсадини анча тўлиқ ифодалаб қоладиган, барқарор умумий белгиларга эга бўлган ва ривожланишида маълум бир қонуниятларга асосланган хўжалик юритишнинг барқарор турларидир. натурал ишлаб чиқариш. умумий иқтисодий шаклларнинг тарихан биринчиси натурал ишлаб чиқариш бўлган, бунда меҳнат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчининг ўз эҳтиёжларини қондириш учун, ички хўжалик эҳтиёжлари учун мўлжалланган. истеъмол кўпинча ишлаб чи...

DOCX format, 33,4 KB. "иқтисодий тизимда товар ва пул"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.