жамиятнинг молия ва кредит тизими

DOCX 151,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1493309496_68063.docx жамиятнинг молия ва кредит тизими режа: 1. молиянинг моҳияти ва вазифалари. молия тизими. 2. бюджет тақчиллиги ва давлат қарзлари. солиқ тизими ва унинг вазифалари. 3. давлатнинг фискал сиёсати ва унинг турлари. 4. ўзбекистонда бюджет ва солиқ тизимини такомиллаштириш масалалари. 5. кредитнинг моҳияти, вазифалари ва манбалари. 6. кредит турлари ва тамойиллари. фоиз ва унга таъсир этувчи омиллар. 7. кредит ва банк тизими. пул мультипликатори. 8. марказий банк ва унинг асосий вазифалари. 1. молиянинг моҳияти ва вазифалари. молия тизими молия ва молиявий муносабатларнинг вужудга келиш тарихи инсоният тарихининг таркибий қисми бўлиб, минг йиллар аввал пайдо бўлган. қадимги бобил давлатида амал қилган хамурап қонунлари ёки қадимги хиндистоннинг ману қонунлари, хитой, юнонистон ёки турон, рим империяси қонунлари, барибир уларнинг барчасида бож-хирож, солиқлар тўплаш, давлат хазинаси ҳисобкитоби каби масалалар ўз аксини топган. уларда жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутган пул ҳисоб-китоби билан боғлиқ молиявий муносабатларга катта аҳамият берилган. чунки молия соҳасида, солиқ-бож соҳасида тўғри сиёсат …
2
и ташкил этиш, тақсимлаш ва фойдаланиш бўйича иқтисодий муносабатлардир. бошқача қилиб айтсак, молия иқтисодий категория сифатида пул маблағларидан фойдаланиш ва унинг ҳаракатини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар тизими бўлиб, унинг воситасида турли даражада пул фондлари вужудга келтирилади ва улар такрор ишлаб чиқариш эхтиёжлари ва бошқа ижтимоий эхтиёжларни қондириш мақсадида тақсимланади. чунки, корхона, уй хўжалиги ва давлат молиявий муносабатлар субьектлари ҳисобланади. молиявий муносабатлар субьектларини боғлаб юрувчи молиявий оқимлар интенсивлиги ушбу субьектларнинг иқтисодий фаоллигига боғлиқ. шу билан биргаликда – молияни бошқа пул муносабатларидан фарқлаб турувчи белгилари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар ҳисобланади: 1. иқтисодий муносабатларнинг пул характери; 2. муқобил айирбошлаш йўқлигини талаб қилувчи муносабатларнинг тақсимловчилик характери; 3. муносабатларнинг фонд характери (яим тақсимоти нарх тақсимотидан фарқли ўлароқ пул фондлари орқали амалга оширилади). яна шуни айтиб ўтиш лозимки, молиянинг мохияти молияга тегишли белгиларни ўзига хос усулида акс эттирувчи функцияларда намоён бўлади. булар, молиянинг сафарбарликка (табилизацион) чорлаш, назорат ва тақсимлаш функцияларидир. · молиявий сафарбарлик (мобилизацион) …
3
алоҳида ўрин тутади. нафақат давлат, балки хусусий сектор корхоналари даромадининг бир қисмини ундириш йўли билан давлат пул фондларини шакллантиради. бунда давлат корхоналарга товар эквиваленти тақдим этилмайди, яъни ушбу муносабатлар тўловсиз характер касб этади ва бозор иқтисодиётининг молиявий муносабатлар тизимида нисбатан мустақил тагтизимни ўзида акс этади. натижада давлатнинг иқтисодий функциялари бажарилишини таъминлашга қаратилган молиявий бўғинларнинг ўзаро боғлиқ мажмуаси молия тизимини юзага келтиради. бу тизимда қуйидаги асосий бўғинларни ажратиш мумкин: давлат бюджети, махаллий молия, давлат корхоналари молияси ва махсус хукумат фондалири. бозор иқтисодиёти шароитида, молия иқтисодий ривожланишда – иқтисодиёт доирасида ўзаро узвий боғлиқ бўлган бир қатор вазифани бажаради. булар қуйидагича чегараланади: 1. жамиятнинг иқтисодий ривожланиш шароитида – молия иқтисодий жараёнларни, турли тадбирларни молиялаш ва унга хизмат кўрсатиш вазифасини бажаради; 2. молия зиммасидаги тақсимловчи вазифаси. бу моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган ялпи миллий маҳсулотни, айниқса, унинг миллий даромадини ташкил қилувчи қисмини давлат ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, иқтисодиёт тармоқлари, моддий ишлаб чиқариш …
4
воситасида амалга оширилади. икки холда ҳам молия ишлаб чиқариш самарадорлигига, унинг пировард натижасига, маҳсулот сифатига сезиларли таъсир кўрсатади; 4. молиядан ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеьмол устидан назорат қилиш воситаси сифатида фойдаланилади. молиявий назорат корхона (фирма)ларининг молия интизомига риоя қилиш учун моддий жавобгар бўлиш тизими, турли солиқлар ундириб олиш ва маблағ билан таъминлаш тизими орқали амалга оширилади. 5. ижтимоий химоялаш ҳам молиядан бошланади ва у орқали амалга оширилади. чунки у аввало пул орқали, пул фондлари воситасида бажарилади ва у пул туфайли амалга оширилади. маълумки, ахоли қатламида муҳтож қисмлари мавжуд, яъни етим болалар, қариялар, ногиронлар, кам даромадли оилалар шулар жумласидан бўлиб, улар ўз тирикчилигини юритишни минимал даромадда таъминлашда ҳам доимо муҳтож бўладилар. ижтимоий ҳимоялаш эса шуларни таъминлаш, бошқага айтганда, молиявий кафолатлашни талаб этади. бу асосан давлат ёрдамида амалга ошади. давлат махсус фондлар ташкил этиб, бундай ҳимоялашни амалга ошириб боради. бунга, ишсизлик нафақалари, болалар учун нафақа, ногиронлар пенсияси кабилар шулар жумласига киради. бундан …
5
н вазифалардан унумли фойдаланиш иқтисодий ўсиш учун хизмат қилади. моддий ва меҳнат ресурсларининг тўғри йўналишида бўлишни ва уларни самарали сарфлаш молия фаолиятига, унинг вазифалари реаллашувига боғлиқ. кўриб чиққанимиздек, такрор ишлаб чиқариш, иқтисодий ўсиш пул маблағлари билан таъминлашдан бошланади. шу йўсинда молия ўз вазифаларини бажариш билан иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни тартибга солади, самарали хўжалик фаолиятини рағбатлантиради. шундай қилиб, юқорида айтилганидек, умумдавлат молияси давлат бюджети, ижтимоий суғурта фондини ҳамда давлат молмулкий ва шахсий суғурта фондини ўз ичига олади. давлат пул маблағларининг асосий марказлашган фонди бўлмиш давлат бюджети молия тизимининг асосий бўғини бўлиб хизмат қилади. давлат бюджети-бу давлат харажатлари ва уларни молиявий қоплаш манбаларининг йиллик режасидир. 2. бюджет тақчиллиги ва давлат қарзлари. солиқ тизими ва унинг вазифалари бюджет тушунчаси, унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни ва вазифаси деганда шу англамоғи лозимки, давлат ўз вазифаларини бажариш жараёнида бир қатор харажатлар қилиши зарур. бу харажатлар, энг аввало, мамлакат иқтисодиётини ривожланитириш учун турли тармоқларга инвестиция қилиш учун мўлжалланган, аҳолининг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жамиятнинг молия ва кредит тизими"

1493309496_68063.docx жамиятнинг молия ва кредит тизими режа: 1. молиянинг моҳияти ва вазифалари. молия тизими. 2. бюджет тақчиллиги ва давлат қарзлари. солиқ тизими ва унинг вазифалари. 3. давлатнинг фискал сиёсати ва унинг турлари. 4. ўзбекистонда бюджет ва солиқ тизимини такомиллаштириш масалалари. 5. кредитнинг моҳияти, вазифалари ва манбалари. 6. кредит турлари ва тамойиллари. фоиз ва унга таъсир этувчи омиллар. 7. кредит ва банк тизими. пул мультипликатори. 8. марказий банк ва унинг асосий вазифалари. 1. молиянинг моҳияти ва вазифалари. молия тизими молия ва молиявий муносабатларнинг вужудга келиш тарихи инсоният тарихининг таркибий қисми бўлиб, минг йиллар аввал пайдо бўлган. қадимги бобил давлатида амал қилган хамурап қонунлари ёки қадимги хиндистоннинг ману қонунлари, хитой, юнони...

Формат DOCX, 151,0 КБ. Чтобы скачать "жамиятнинг молия ва кредит тизими", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жамиятнинг молия ва кредит тизи… DOCX Бесплатная загрузка Telegram