иқтисодий ўсишнинг социал омиллари

DOC 147,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1491152509_67916.doc иқтисодий ўсишнинг социал омиллари режа 1. социал меҳнат муносабатларининг ўзгариши 2. социал-меҳнат фаоллиги – иқтисодий ўсишнинг ҳал қилувчи омилидир 3. социал ҳамкорлик механизми шаклланишининг шарт-шароитлари 4. социал иқтисодиёт шаклланиши жараёнида иқтисодий ва социал омилларнинг ўзаро алоқадорлиги социал ва меҳнат муносабатларининг ўзгариши иқтисодиётни ва бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши ҳамда социал йўналтирилган бозорий иқтисодиётга аста-секин, босқичма-босқич ўтиш социал соҳада жиддий ўзгаришлар зарурлигини тақозо этади. социал соҳани ўзгартиришнинг тадрижий механизми умуман ва меҳнат соҳасида жумладан, шу билан боғлиқки, янги иқтисодий тартибларга ўтиш жараёни одамлар ҳаёт фаолиятининг ички ва ташқи шароитларини кескин ўзгартиради, социал ва меҳнат муносабатлари соҳасида ҳам шунга ўхшаш ўзгариш ва силжишлар бўлишини талаб этади. бу жараёнлар одамларнинг хулқ-атворида янги усулларнинг пайдо бўлишини рағбатлантиради, улар кўпинча анъанавий, бироқ кам самарали бўлган амалиётга зид келади. ҳаёт кўрсатдики, одамларни юқори унумли меҳнатга ва социал фаолликка тортишнинг марказлашган-режали иқтисодиёт шароитларига мослашган анъанавий усуллари, кўпчилик ҳолларда кам самарали бўлиб чиқди ва шунинг учун …
2
ди. ўзбекистонда, барча бошқа постсовет макони республикаларидаги каби, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва чуқур социал ўзгартиришларни амалга оширишда дастлабки йиллардаёқ фуқароларнинг янгича иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқлари эълон қилинган бўлиб, уларнинг кўпчилиги вужудга келаётган янгича муассасавий тизимнинг таркибий қисми ва бозор социал-иқтисодий таркибининг ажралмас белгиси бўлиб қолди. социал ва меҳнат соҳасидаги ўзгаришлар жараёнига бозорий иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми сифатидаги меҳнат бозорининг вужудга келиши ва ривожланиб бориши ғоятда жиддий таъсир кўрсатади. меҳнат бозорининг ривожланиши ва ёлланма ишчилар ҳамда тадбиркорлар ўртасида бозорий муносабатларнинг йўлга қўйилиши билан мамлакат иқтисодиёти ва меҳнат ресурсларининг самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи чуқур сифат ўзгаришлари юз бермоқда. бир томондан, иш кучининг сифати, ходимнинг меҳнати натижаларига талаблар ошмоқда. шахсий истеъмол фондининг тақсимланиши ва иш ҳақи тўлашда ходимнинг билим ва қобилияти, меҳнатнинг миқдорий ва сифатий натижалари бош мезон бўлиб бормоқда. бу, ўз навбатида, ходимнинг меҳнатга, унинг натижаларига муносабатининг ўзгаришига олиб келмоқда. аста-секин, босқичма-босқич, бироқ қатъий равишда тенгчилик, лоқайдлик ва меҳнатга масъулиятсиз муносабат, меҳнат …
3
нат соҳасидаги туб ўзгаришлар жараёнини баҳолаган ҳолда, мантиқий тахмин қилишимиз мумкинки, яқин келажакда замонавий меҳнат бозорининг шаклланиши қонуний равишда иш кучининг ҳақиқий баҳоси ўрнатилишига олиб келади, бу эса шубхасиз, ўтмишдаги, режали иқтисодиёт шароитларидагидан, ёки бугундаги – социал иқтисодиётга ўтиш шароитларидагидан анча юқори бўлиши лозим. келажакда иш кучи баҳосининг ўсишига, ушбу муҳим социал-иқтисодий вазифани муваффақиятли ҳал этиш учун қулай шароитларни яратиб берувчи, мамлакатнинг иқтисодий ўсиши билан биргаликда, республика меҳнат ресурсларининг халқаро меҳнат бозорига фаол жалб этилиши ҳам салмоқли таъсир кўрсатади. чет эллардан иш ва юқорироқ иш ҳақи топиш учун иш кучининг миграцияси кучаймоқда. иш кучи баҳосининг ошиб бориши билан меҳнат жараёнларини ва барча жойда меҳнатни тежашни оқилона ташкил этиш йўлларини излаш зарурати ўсиб боради. ҳозиргидан кўра анча қатъий тарзда, янги технологиялар жорий этилади, илмий-техника тараққиётига ҳақиқий интилиш пайдо бўлади. шу тариқа, социал ва меҳнат муносабатларининг ўзгариб бориши социал-иқтисодий тараққиётнинг жадаллашувига, ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланишида инсон омили ролининг ошишига, қайта ишлаб чиқариш …
4
ят (жамоачилик иши, норасмий бирлашмаларга иштирок этиш, оммабоп чиқишлар, қишлоқ хўжалик ишларида қатнашиши ва б.); спорт ва туризм, дам олиш (ҳаваскорлик ижодиёт, газета, журнал, адабиётлар ўқиш ва б.). шундай бўлсада, янгича иқтисодий шароитларда аҳоли социал -сиёсий фаоллигининг бу ва бошқа жиҳатлари бўйича илмий тадқиқотлар ҳали кам ва бу масалаларнинг кўпчилиги ҳозирча биз учун муаммоли бўлиб қолмоқда. шунинг учун чуқур илмий йўналишлар, тажрибавий маълумотлар тўплаш ва таҳлил этиш усулларининг ишлаб чиқилиши социал иқтисодиёт шаклланиши шароитида аҳолининг социал ва меҳнат фаоллигини ўрганишда, янада ривожланишининг йўналишлари ва қонуниятларини белгилашда муҳим аҳамиятга эгадир. янги иқтисодий шароитларда бу рақобат ва эркин тадбиркорлик фаолияти афзалликларини фан ва техника ютуқлари билан бирлаштиришга имкон беради, меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини жиддий оширишга, меҳнат шароитлари ва одамлар моддий фаровонлигининг яхшиланишига, ходимларнинг интеллектуал қобилиятлари ва касбий сифатлари ривожланишига ёрдамлашади. социал ишлаб чиқаришда социал ва меҳнат фаоллиги иккиёқлама ролни бажаради: бир томондан у меҳнат натижасининг ошишига, бошқа ресурслардан оқилона …
5
и уйғотувчи куч ва у ёки бу социал организмнинг (индивид, оила, жамоа, жамиятнинг) мақсади каби чиқишида намоён бўлади, ишлаб чиқариш фаолиятини, унинг такомиллашуви ва янада ривожланишини рағбатлантиради. иш кучини қайта ишлаб чиқариш ва ривожлантиришга, оиланинг фаровонлигига бўлган эҳтиёж инсон меҳнат фаолиятининг бош ундовчиси бўлиб чиқади. шахснинг турли-туман ва доимо ўсиб борувчи эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган барча моддий ва маънавий бойликлар меҳнат орқали яратилади. одамнинг ижодий, интеллектуал салоҳияти, унинг қобилиятлари ва ишчанлик сифатлари меҳнатда ривожланади ва амалга ошади. бозор иқтисодиёти ва меҳнат қилиш соҳаларини танлаш эркинлиги шароитида одам, социал фаол шахс сифатида, ўзининг индивидуал қобилияти, касбий сифатлари, интилиши ва реал имкониятларидан боғлиқ ҳолда, ўзининг меҳнат ташаббускорлигини қуйидаги уч йўналишда намоён этиши мумкин: 1. тадбиркорлик, ташкилотчилик ва бошқарувчилик фаолияти соҳасида. бу соҳага тадбиркорлар ва барча даражадаги раҳбарлар киради. иқтисодий жиҳатдан шунингдек социал жиҳатдан ҳам ушбу тоифадаги одамларнинг меҳнат фаоллиги ва ишчанлик сифатлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. 2. инновацион соҳада. булар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодий ўсишнинг социал омиллари"

1491152509_67916.doc иқтисодий ўсишнинг социал омиллари режа 1. социал меҳнат муносабатларининг ўзгариши 2. социал-меҳнат фаоллиги – иқтисодий ўсишнинг ҳал қилувчи омилидир 3. социал ҳамкорлик механизми шаклланишининг шарт-шароитлари 4. социал иқтисодиёт шаклланиши жараёнида иқтисодий ва социал омилларнинг ўзаро алоқадорлиги социал ва меҳнат муносабатларининг ўзгариши иқтисодиётни ва бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши ҳамда социал йўналтирилган бозорий иқтисодиётга аста-секин, босқичма-босқич ўтиш социал соҳада жиддий ўзгаришлар зарурлигини тақозо этади. социал соҳани ўзгартиришнинг тадрижий механизми умуман ва меҳнат соҳасида жумладан, шу билан боғлиқки, янги иқтисодий тартибларга ўтиш жараёни одамлар ҳаёт фаолиятининг ички ва ташқи шароитларини кескин ўзг...

Формат DOC, 147,5 КБ. Чтобы скачать "иқтисодий ўсишнинг социал омиллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодий ўсишнинг социал омилл… DOC Бесплатная загрузка Telegram