экологик туризм маршрутларини ишлаб чиқиш

DOC 83,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1482341600_66724.doc экологик туризм маршрутларини ишлаб чиқиш экологик туризм ўтган асрнинг охирларидан бошлаб жаҳон туризми индустриясига аста-секин кира бошлади. бутун жаҳон туризм ташкилотининг маълумотлари бўйича кейинги беш йилда экологик туризмда туристлар оқими тобора кўпайиб бораётганлиги ҳақида ҳисоб – китоб натижалари келтирилган. бу туризм йўналишида жанубий европа, жанубий – шарқий осиё, кичик осиё, хитой ва африка қитъасидаги давлатлар олдинги ўринларга чиқмоқда. албатда, қайд қилинган географик табиий манзиллар бетакрор табиат минтақаларидир. доимий баҳор ва ёз иқлимига эга бўлган давлатларнинг табиатидаги биологик хилма-хиллик шароитлари бу минтақаларда йил давомида туристлар оқимининг кўпайишини таъминлайди, имкониятлар яратади. ҳозирги кунга келиб жаҳонда экологик туризм жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган иқтисодиёт соҳаларидан бирига айланди. экологик туризмнинг ривожланиб боришининг яна бир сабаби, турист ўзи қизиққан табиат ва унинг табиий шароити, биологик ресурслари билан танишибгина қолмасдан, бу табиат бағрида дам ҳам олади, табиат гўзаллигини чуқур ҳис қилади, унинг ресурсларини авайлаш, ҳохиш-истаги пайдо бўлади. ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришнинг ҳозирги кунда анча муаммолари …
2
публикаси «қизил китобига» ўтхўр ҳайвонларнинг 48 тури, судралиб юрувчиларнинг 10 тури, балиқларнинг 18 тури ва 78 турдаги умуртқасизлар киритилган. ўзбекистон республикаси фанлар академияси ботаника институти маълумотларига қараганда, ўзбекистонда ҳозирги кунда 4148 дан ортиқ ўсимлик турлари мавжуд. шулардан 3000 турлари олий ёввойи ўсувчи ўсимликлар, улардан 9 % эндемиклардир. ўзбекистон ҳудудининг муҳофаза этилаётган табиий ҳудудлари таркибида 2164 км2 ни ташкил қилган, 12 та давлат қўриқхонаси, 6061 км2 ни ташкил этган 2 та миллий боғ ва ноёб турларга кирувчи ҳайвонларни кўпайтириш халқаро – «жайрон» экомаркази, 12186 км2 майдонни ташкил этган 16 та давлат буюртмахоналари мавжуд. келтирилган маълумотларга қўшимча қилиб қайд қилиш мумкинки, ўзбекситон марказий осиёнинг ўртасида, экологик туризмнинг ривожланиши учун қулай транспорт географик ареалда жойлашган. мавзунинг режаси бўйича туризмда маршрутлар ишлаб чиқиш тамойиллари билан экологик туризм маршрутларининг таъриф ва тавсифларини ишлаб чиқамиз. 1. экологик туризм маршрутларидаги жозибадорлиги, бетакрорлик тамойили талаблари ҳақида таърифлашни батафсил келтиришга изоҳ бу ерда ортиқчалик қилса керак. экотуризмнинг келиб чиқиши …
3
лни қўллашнинг кутилгандан зиёда бўлган имкониятлари бор. энг муҳими маршрут тавсифида экологик ресурсдаги жозибадор ва бетакрор табиий кўринишлар биринчи навбатда расмлар тасвирида берилиши керак. бу типдаги маршрутларни ишлаб чиқишда албатта ноёб ҳайвонот оламидаги қушлар, ҳайвонлар, «қизил китоб» даги ҳайвонот турларининг расмлари, таърифлари маршрут маълумотларида берилиши мақсадли бўлади. 2. имкониятнинг яратилганлиги тамойилида экотуризм ресурсига маршрутлар ишлаб чиқиш жуда жиддий масала. бу тамойилга амал қилиб экотуризм маршрутларини ишлаб чиқишда қуйидаги имкониятлар бўлиши талаб қилинади. 1. экотуризм масканларига киришнинг ҳуқуқий-қонуний тартиблари яратилганлиги. 2. экотуризм масканида туристлар учун махсус маршрутларнинг (сўқмоқлар, йўллар, дам олиш жойлари) ишлаб чиқилганлиги ва фаолият кўрсатиши. 3. экотуризм масканларида туристларга хизматлар кўрсатиш тизимларининг ташкил қилинганлиги (дам олиш, тунаш, овқатланиш, кўнгил очар ўйинлар, қисқа муддатли экскурсиялар ва ҳако…). ҳозирги вақтда ўзбекистонда давлат муҳофазасидаги табиат ландшафтлари, қўриқхоналар, тоғ тизмаларига туристлар киритилишининг ҳуқуқий-қонуний меъёрлари ишлаб чиқилмаган. бу меъёрлар энди яратилмоқда. демак, бу экотуризм масканларидан экотуризмда фойдаланишнинг энг муҳим имкониятлари ҳозирча йўқ. шунинг учун …
4
ўлади. шунингдек, маршрут йўналишида туризмнинг бошқа ресурс манзиллари (зиёратгоҳ жойлар, таниқли инсонлар қабри, машҳур кишилар номи билан боғлиқ обидалар, тарихий –маданий, маъмурий обидалар ва бошқа..) бўлса албатта маршрутнинг маълумотларига қисқача таъриф билан киритиш фойдали бўлади. масалан, турист ёки туристик гуруҳ омонқўтон воҳаси маршрутни танлади. албатта турист ёки туристик гуруҳ тезроқ омонқўтон воҳасига шошилади. энди агар маршрут маълумотларида жозибадорлик-бетакрорлик, имкониятларнинг яратилганлиги тамойили ресурслари мавжуд бўлса турист ва туристик гуруҳ маршрут йўлидаги бу ресурсларни кўришга қизиққанлигидан ёки кўп ҳолларда кўриш учун тўхтайди. бу ҳолатда мазмундорлик тамойили ҳам ишга тушиб маршрутдан кўнгил тўлиш қониқиш ҳисларини келтириб чиқаради. бу натижа эса маршрутни ташкил қилган туристик фирма обрўсини оширади. 4. фаолиятлилик тамойилида экотуризм маршрутларининг ҳаракатланиш вақтлари, муддатлари тушунилади. фаслларимиз алмашиб турганлигидан экотуризм маршрутларини тузишда бу тамойилга жиддий эътибор бериш талаб қилинади. чунки, экотуризмнинг муҳим ресурслари бўлган тоғ ҳудудларидаги экотуризм ресурсларига қишки маршрутлар ишлаб чиқишда туристларнинг ҳаёти хавсизликларини таъминлаш масаласи биринчи навбатдаги ўта жиддий масаладир. тоғлардаги …
5
фаслларидаги иқлимий хусусиятларни ҳисобга олиш, тур маршрутнинг ҳаракатланиш ҳолатларини аниқ билиш талаб қилинади. 5. кўпқирралик, кўп вариантлилик тамойили бўйича экотуризм маршрутлари қуйидаги вариантларга бўлинади. 1. фақат қуруқлик бўйлаб экотуризм масканига бориш. 2. ҳаво транспорти ёрдамида экотуризм масканига бориш. 3. сув маршрути орқали экотуризм масканига бориш. 4. аралаш транспорт воситаларидан фойдаланиб экотуризм масканига бориш. қайд қилинган йўналишлар бўйича экотуризм маршрутларини ишлаб чиқиш тушунарли. бу ишлаб чиқариш тамойилининг кўп вариантлилигига кириб турист ёки туристик гуруҳнинг талаби, ҳохиш-истаклари бўйича улар ҳохлаган экотуризм маршрутлари бўлиши мумкин. бу маршрутлар табиий муҳит-шароит, йўл-йўлакай турли – туман объектларини кўриш имкониятлари бўлганлигидан кўпқирралиликка ҳам киради. шу билан бирга экотуризмнинг кўп қирралилик тамойили экотуризмнинг асосий объектига боргунча туризмнинг бошқа ресурсларига ҳам маршрутнинг кириб-ўтишни таъминлайди. бу ҳақда экотуризм маршрутларини тузишда мазмундорлик тамойилини қўллаш қисмида зарур талаблар ҳақида изоҳ берилди. 6. экотуризм маршрутларида қулайлик тамойилини қўллаш муҳим аҳамият касб этади. бу тамойилда экотуризм маршрутларида қуйидаги қулайлик манбалари яратиш лозим бўлади: 1. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"экологик туризм маршрутларини ишлаб чиқиш" haqida

1482341600_66724.doc экологик туризм маршрутларини ишлаб чиқиш экологик туризм ўтган асрнинг охирларидан бошлаб жаҳон туризми индустриясига аста-секин кира бошлади. бутун жаҳон туризм ташкилотининг маълумотлари бўйича кейинги беш йилда экологик туризмда туристлар оқими тобора кўпайиб бораётганлиги ҳақида ҳисоб – китоб натижалари келтирилган. бу туризм йўналишида жанубий европа, жанубий – шарқий осиё, кичик осиё, хитой ва африка қитъасидаги давлатлар олдинги ўринларга чиқмоқда. албатда, қайд қилинган географик табиий манзиллар бетакрор табиат минтақаларидир. доимий баҳор ва ёз иқлимига эга бўлган давлатларнинг табиатидаги биологик хилма-хиллик шароитлари бу минтақаларда йил давомида туристлар оқимининг кўпайишини таъминлайди, имкониятлар яратади. ҳозирги кунга келиб жаҳонда экологик туризм ...

DOC format, 83,0 KB. "экологик туризм маршрутларини ишлаб чиқиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.