лойиҳаларни ишлаб чиқиш босқичлари

DOC 101,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1522900747_70726.doc лойиҳаларни ишлаб чиқиш босқичлари режа: 1. умумий қисм 2. намунавий лойиҳа ҳужжатини ишлаш вазифаси ҳақида. 3. намунавий лойиҳа ҳужжатининг таркиби ва ишлаш тартиби. умумий қисм мазкур йўриқнома корхоналар, саноат, транспорт, алоқа, қишлоқ ва сув хўжалиги бино ва иншоотлари, уй-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаш ва қуриш бўйича намунавий лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, мақбуллаш, мутахассис назоратидан ўтказиш тасдиқлаш, чоп этиш, тарқатиш, кўлланиш, қайта қуриш ва беқор қилишга доир тартибларни ўрнатади. намунавий лойиҳалар, бино ва иншоотлар алоҳида қисмларининг намунавий лойиҳавий ечимлари, намунавий қурилиш конструкциялари, буюмлари ва тугунларининг чизмалари, намунавий лойиҳа ҳужжатлари сирасига кириб, уларни андозалаштириш ҳақидаги қарор техник иқтисодий асослашлар ёки бошқа мулоҳазаларга кўра қабул қилинади. намунавий лойиҳалар қмқ, 1.03.01 - 96 "корхоналар, бинолар ва иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари таркиби, ишлаб чикиш тартиби, мақбуллаш ва тасдиқлашга доир йўриқнома" ҳамда мазкур йўриқнома талабларига мувофиқ равишда ишлаб чиқилади. намунавий лойиҳалар яратиш ҳуқуқи етакчи ва ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотларига берилади. намунавий лойиҳалар такроран қуриладиган ишлаб чиқариш бинолари …
2
иган объектларнинг йиллик рўйхати намунавий лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашда асос вазифасини ўтайди. намунавий лойиҳалар ва намунавий лойиҳавий ечимлари бир ва икки босқичда ишланади: техника жиҳатидан унча мураккаб бўлмаган корхоналар, бинолар ва иншоотларнинг ишчи лойиҳаси смета билан биргаликда бир босқичда; техника жиҳатидан мураккаб бўлган корхоналар, бинолар ва иншоотлар қийматининг смета ҳисоби, бажарилган лойиҳа ва смета билан бирга ишчи ҳужжатлар - икки босқичда ишланади. бино ва иншоотларнинг намунавий лойиҳаларига киритиладиган тузатишлар уларнинг ишчи ҳужжатлари - бир босқичда бажарилади. меъморий - режавий ечимларга аниқлик киритиш учун лойиҳадан аввалги босқичда қоралама лойиҳалар ишланиши мумкин. намунавий қурилиш конструкциялари, буюмлари ва тугунларининг чизмалари ҳам бир ва икки босқичда ишланади: конструкция, буюм ва тугунларнинг номенклатураси ва қўлланиш соҳаси аниқ бўлиб, вариантлар бўйича ишлаш талаб этилмаса, ишчи чизмалар - бир босқичда; - номенклатураси ва рационал қўлланиш соҳасини аниқлаш, шунингдек вариантлар буйича ишлаш талаб этилса (мутлақо янги конструктив ечимлар учун), техникавий ечим ва ишчи чизмалари - икки босқичда амалга оширилади. …
3
ҳозларга, конструкцияларга ва материалларга бўлган талабни аниқлаш учун етарли бўлган қисқа ҳажм ва таркибга эга бўлиб, мазкур йўриқноманинг 3 қисми талабларига мос равишда ишланиши зарур. намунавий лойиҳа ҳужжатларида ихтиролардан фойдаланилса, лойиҳанинг уша қисмидаги изоҳномада, ихтиро учун берилган муаллифлик гувоҳномасининг тартиб рақами кўрсатилиши лозим. лойиҳа ишларини бажаришда замонавий иктисодий - математик усуллардан, ҳисоблаш ва ташкил этиш техникасидан, шунингдек бошқа илғор усул ҳамда ишлаб чиқиш, кўпайтириш, сақлаш ва лойиҳавий материалларини излаш, лойиҳалаштириш муддати ва харажатларини қисқартириш, лойиҳа ташкилоти ходимларининг меҳнат унумдорлиги ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифатини ошириш имконини берадиган техник воситалардан фойдаланиш зарур. намунавий лойиҳа ҳужжатларининг буюртмачиси, мулкчилик шаклидан катъий назар, вазирликлар, идоралар ва юридик шахслар бўлиши мумкин. намунавий лойиҳавий ишларининг молиявий таъминоти марказлаштирилган маблағ (бюджет) ёки вазирликлар, идоралар ва бошқа юридик шахслар маблағи ҳисобига амалга оширилиши мумкин. намунавий лойиҳа ҳужжатлари бир неча ташкилотлар томонидан тайёрланса, буюртмачи етакчи лойиҳавий ташкилоти ва ҳам ижрочиларни лойиҳавий ҳужжатининг тегишли қисмларини бажарадиган, ихтисослашган ташкилотларни белгилайди. саноат объектларининг …
4
ва тасдиқлашга ҳавола этади ҳамда нашр этиш ва тарқатиш учун намунавий лойиҳа ҳужжатлари фондига топширади. етакчи лойиҳавий ташкилоти лойиҳалаштирилаётган ҳар бир корхона, бино ва иншоот учун лойииҳанинг бош муҳандиси ёки бош архитекторини тайинлайди. лойиҳанинг алоҳида қисмини лойиҳалаштирилаётган ихтисослашган лойиҳа ташкилоти, лойиҳанинг шу қисми учун бош муҳандис ёки бош архитектор тайинлайди. лойиҳанинг бош муҳандиси (бош архитектори) ўзбекистон республикаси давархитектқурилиш қумитаси томонидан тасдиқланган бош муҳандиси (бош архитектор) ҳақидаги низомда кўзда тутилган тартибда иш юритади. намунавий лойиҳа ҳужжатининг буюртмачиси, етакчи лойиҳа ташкилотининг ва ҳам ижрочи ташкилотларнинг директорлари ва бош муҳандислари, лойиҳавийнинг бош муҳандиси ва бош архитектори мазкур ҳужжатни бутун лойиҳалаштириш даврида ва ундан кейинги қўлланиш мобайнида унинг сифати, ўз вақтида ишланиши, ишланаётган ҳужжатларнинг бутлиги ҳамда белгиланган тартибга кўра ва қмқ 1.03.01-96 нинг 1.13 бандига мувофиқ равишда алмаштириш ва қайта ишлаш учун масъулдирлар. намунавий лойиҳа ҳужжатини ишлашда лойиҳавий ишлари сметаси к = 1,4 коэфициент билан тузилади. намунавий лойиҳа ҳужжатининг буюртмачиси лойиҳавий ташкилотига бериладиган вазифани …
5
масъулдир. намунавий лойиҳа ҳужжатининг сифати ва баёнининг яхлитлигига ҳамда уни, мазкур йўриқноманинг талабларига мувофиқ, бутунлигича расмийлаштирилишига етакчи лойиҳавий ташкилоти масъулдир. ҳам ижрочи лойиҳавий ташқиклоти, ўзи тайёрлаган материалнинг сифатига жавоб беради. намунавий лойиҳа ҳужжатини ишлаш вазифаси намунавий лойиҳа ҳужжатини ишлаш вазифаси етакчи лойиҳа ташкилоти, зарур бўлган ҳолларда, ҳам ижрочи - илмий-тадқиқот, конструкторлик ва лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда буюртмачи томонидан тузилади. намунавий лойиҳавий ҳужжатларини ишлаш учун бериладиган вазифада янги техника ва илғор тажрибани жорий этиш, қурилишнинг материал ва меҳат талаблилигини пасайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш; хом ашё, моддий ва энергетик ресурслардан тежаб фойдаланиш, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва иккиламчи энергия ресурсларидан қайта фойдаланиш буйича талаблар, шунингдек лойиҳалаштирилаётган корхона, бино ёки иншоотнинг асосий техник – иктисодий кўрсаткичлари белгилаб қўйилиши зарур. намунавий лойиҳа ҳужжатини ишлаш учун бериладиган вазифанинг мазмунига қўйиладиган умумий талаблар мазкур йўриқноманинг 1, 2 ва 3- иловаларида келтирилган. намунавий лойиҳа (намунавий лойиҳа ечимлари) ишлаш учун берилган вазифада қурилиш шароитига доир маълумотлар (иклим шароити, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "лойиҳаларни ишлаб чиқиш босқичлари"

1522900747_70726.doc лойиҳаларни ишлаб чиқиш босқичлари режа: 1. умумий қисм 2. намунавий лойиҳа ҳужжатини ишлаш вазифаси ҳақида. 3. намунавий лойиҳа ҳужжатининг таркиби ва ишлаш тартиби. умумий қисм мазкур йўриқнома корхоналар, саноат, транспорт, алоқа, қишлоқ ва сув хўжалиги бино ва иншоотлари, уй-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаш ва қуриш бўйича намунавий лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, мақбуллаш, мутахассис назоратидан ўтказиш тасдиқлаш, чоп этиш, тарқатиш, кўлланиш, қайта қуриш ва беқор қилишга доир тартибларни ўрнатади. намунавий лойиҳалар, бино ва иншоотлар алоҳида қисмларининг намунавий лойиҳавий ечимлари, намунавий қурилиш конструкциялари, буюмлари ва тугунларининг чизмалари, намунавий лойиҳа ҳужжатлари сирасига кириб, уларни андозалаштириш ҳақидаги қарор техник иқтисодий асосла...

Формат DOC, 101,0 КБ. Чтобы скачать "лойиҳаларни ишлаб чиқиш босқичлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: лойиҳаларни ишлаб чиқиш босқичл… DOC Бесплатная загрузка Telegram