режани бажариш ва унинг натижаларини назорат қилиш жараёни

DOC 73,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1482339175_66678.doc режани бажариш ва унинг натижаларини назорат қилиш жараёни режа: 1. режани бажариш жараёни босқичлари. 2. режаларни бажариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. 3. режанинг бажариб борилишини назорат қилиш усуллари. 4. ахборот тизимининг туристик инфраструктурасини яратиш. 5. туризмни бошқаришдаги узлуксизликни таъминлаш. 1. режани бажариш жараёни босқичлари. туризмни ривожлантириш соҳасидаги тадбирларни мунтазам бажариш мақсадида биринчи навбатда структуравий режага киритиладиган асосий босқичлар белгилаб олинади. ҳар бир босқич бўйича аниқ лойиҳалар ишлаб чиқилади, кейин улар туризмни, унинг алоҳида қисмлари ва турларини комплекс ривожлантириш дастурига бириктирилади. туризмни босқичма-босқич самарали ривожлантириш учун келгусида ҳар бирини алоҳида иқтисодий ривожлантириш мақсадида энг истиқболли туристик минтақалар танлаб олинади. сўнгра уларни ўзлаштириш кетма-кетлиги белгиланади. ҳар бир даврнинг давомийлиги уч йилдан беш йилгача бўлган муддатни ўз ичига олади. босқичма-босқич ривожлантириш бир қатор асослашларга таянади. улар жумласига қуйидагилар киради: · туристик туманга етишнинг осонлиги; · база инфраструктурасини яратиш муддатлари; · туристик маҳсулотга бўлган талаб; · туристик диққатга сазовор жойлар, объектлар ва хизматларни …
2
лар назарда тутилади. ривожлантириш лойиҳасининг умумий ҳисоб-китоби чиқарилади, шунингдек тадбирларни бажарувчи ташкилотлар кўрсатилади. туризмни ривожлантириш босқичлари транспорт, парк хўжалиги, маданият ва шу каби фаолиятлар билан шуғулланадиган ёндош соҳалардаги ташкилотлар ва муассасаларнинг дастурлари билан мувофиқлаштириб олиниши керак. дастурнинг биринчи босқичи назарда тутилаётган режалаштиришни тадқиқ қилиш элементларини ўз ичига олади. режа умуман қабул қилингандан кейин (бунда унга кичик тузатишлар киритиш мумкин) кейинги босқичларнинг дастури, шунингдек қўшимча тадбирлар ва лойиҳалар тайёрланади. бошқача қилиб айтганда «сирғалувчан режа» олинади. у деярли ҳамма вақт ушбу даврда амал қилаётган шароитларга мос келади. туризмни босқичма-босқич ривожлантириш жиҳатдан тасаввур қилганда фаолиятнинг энг мақбул траекториясини қуриш йўли билан намоён бўлади. бу траектория доирачалар ва ёйлардан ташкил топган чизма (тўр) шаклида бўлади. бунда доирачалар билан ривожлантириш объектлари, масалан қурилаётган меҳмонхона, бу дастурни амалга ошириш бўйича тадбирлар эса ёйлар билан тасвирланади. барча доирачалар мунтазам равишда ёйлар билан бирлашади. ҳар бир тадбир учун тугалланишининг вақтинчалик кўрсаткичи белгиланади (бажарилиш муддати). энг қийин йўлдаги муддатлар …
3
маркетинг омиллари, иқтисодий, экологик ва ижтимоий-маданий таъсирлар, институцион омиллар. режаларни амалга ошириш бўйича тавсиялар биринчи босқичда ердан фойдлаланиш ва туристик туманларни зоналаштиришга тааллуқли бўлиши керак. ҳар бир шундай зона учун туризмнинг мақсадга мувофиқ турлари, шунингдек, энг жозибадор диққатга сазовр жойлар, тҳ объектлар ва хизматлар, тегишли инфраструктура асослаб берилади. тавсияларда корхоналар ва хусусий секторга уларнинг туризмни ривожлантиришдаги иштирокни рағбатлантириш учун имтиёзлар ажратиш ҳам назарда тутилиши мумкин. режалаштиришнинг маҳаллий босқичида (туристик туманлаштиришни ҳисобга олган ҳолда) фаолиятнинг ҳар хил турлари учун ҳудудлар белгиланади, уларнинг ҳар бири бўйича ердан фойдаланиш меъёрлари кўрсатилади. минтақа ёки зонанинг ривожланганлигига қараб сертификация тизимини жорий қилиш лозим. масалан, меҳмонхоналарга «юлдузчали» тоифа асосида сертификациялар бериш. бу меҳмонхона сифатининг аражаси ҳақида ахборотолиша имкон беради. бундан туристик опреаторлар таклиф қилиш, туристлар эса – жойлашиш учун энг қулай жойни танлашда фойдаланишлари мумкин. бошқа томондан, сертификация меҳмонхоналарнин тоифасини юқорироқ даражага чиқариш учун ҳаракат қилишларга кўмаклашади. шунга ўхшаш тавсияларни ресторанлар, гигиена, санитария, қулайликнинг зарур даражасини …
4
лиш зичлиги, биноларнинг баландлиги, биноларнинг қирғоқбўйидан узоқлиги, участкалар ва бошқа биноларнинг чегаралири, ер ости коммуникацияларини жойлаштириш меъёрлари ва ҳ.к. маҳаллий даражада стандартларга амал қилишни таъминлаш марказий ва минтақавий органларнинг бевосита мажбурияти ҳисобланади. тавсиялар шунингдек қурилиш майдончалари, меъморчилик лойиҳалари, ландшафтни ободонлаштириш бўйича таклифларни ўз ичига олган бўлиши лозим. улар шунингдек қуйидаги омилларни ҳам ҳисобга олиши керак: эрозия, кўчиб тушишлар, сув босиши билан боғлиқ экологик таваккаларни бартараф этиш; турли иншоотларнинг уйғун бўлишини таъминлаш; бинолар ва очиқ майдонлардан кўринадиган хушманзара кўринишларни сақлаб қолиш, қурилиш участкаларини режалаштириш бўйича услубий тавсиялар ҳали лойиҳалар ишлаб чиқилгунича бўлган босқичда лойиҳачиларнинг эътиборига ҳавола қилиниш керак. бу лойиҳа ўлчамларини олдиндан билиш ва ҳисобга олишга хизмат қилади. туризмни ривожлантириш учун қуйидаги бошқа табирлар ва тавсиялар ҳам ишлаб чиқилади: туризм соҳаси учун ходимларни касбий тайёрлаш бўйича; туристларнинг овқатланиши учун асосан маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланишни назарда тутувчи иқтисодий дастурлар бўйича; экологик, атроф-муҳитни ва тарихий обидаларни сақлаш борасидаги билимларни ошириш бўйича ва бошқалар. …
5
. тегишли туристик зоналарда режалар ва дастурларнинг зарур даражада ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги бўлимлар назорат қилиниши керак . 1. ривожлантириш режалари: · мавжуд диққатга сазовор жойлар ва туристик фаолият турларини яхшилаш ва янгиларини ривожлантириш; · мавжуд жойлаштириш воситаларининг сифатини яхшилаш, уларнинг сони ва турини кўрсатган ҳолда янгиларини қуриш; · жойлаштириш воситаларининг турлари ва ойлар бўйича юкланиши; · бошқа туристик объектлар (туристик агетликлар, ресторанлар, магазинлар, пул алмаштириш пунктлари ва ҳ.к.)ни такомиллаштириш ва кенгайтириш; · мавжуд инфраструктурани яхшилаш ва янгисини вужудга келтириш; · режалаштирилган ва тасдиқланган лекни ҳали амалга оширилмаган туристик лойиҳалар. 2.маркетинг режалари: · ойлар бўйича туристик келишларнинг миқдори ва хусусияти (келиш жойи, ижтимоий-иқтисодий мансублик, ёш, жинс бўйича тақсимланиш ва ҳ.к.); · турнинг типи ва шаклига қараб туристларнинг бирор жойда бўлишининг ўртача давомийлиги; · туризмни илгари суриш бўйича тадбирлар; · реклама-ахборот тадбирларининг самарадорлиги; · туристларга ахборот бериш хизматларининг фаолиятини яхшилаш; · турли диққатга сазовор объектларда келувчиларнинг сони. 3. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "режани бажариш ва унинг натижаларини назорат қилиш жараёни"

1482339175_66678.doc режани бажариш ва унинг натижаларини назорат қилиш жараёни режа: 1. режани бажариш жараёни босқичлари. 2. режаларни бажариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. 3. режанинг бажариб борилишини назорат қилиш усуллари. 4. ахборот тизимининг туристик инфраструктурасини яратиш. 5. туризмни бошқаришдаги узлуксизликни таъминлаш. 1. режани бажариш жараёни босқичлари. туризмни ривожлантириш соҳасидаги тадбирларни мунтазам бажариш мақсадида биринчи навбатда структуравий режага киритиладиган асосий босқичлар белгилаб олинади. ҳар бир босқич бўйича аниқ лойиҳалар ишлаб чиқилади, кейин улар туризмни, унинг алоҳида қисмлари ва турларини комплекс ривожлантириш дастурига бириктирилади. туризмни босқичма-босқич самарали ривожлантириш учун келгусида ҳар бирини алоҳида иқтисодий ривожлантириш м...

Формат DOC, 73,5 КБ. Чтобы скачать "режани бажариш ва унинг натижаларини назорат қилиш жараёни", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: режани бажариш ва унинг натижал… DOC Бесплатная загрузка Telegram