меҳмонхона хўжалигида қўлланиладиган касбий технологик жиҳозлар эксплуатацияси

DOC 2,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1482338669_66668.doc меҳмонхона хўжалигида қўлланиладиган касбий технологик жиҳозлар эксплуатацияси режа: 1. меҳмонхона хўжалигида қўлланиладиган касбий технологик жиҳозлар 2. тозалаш-йиғиш машина ва механизмларнинг қўлланилиши 3. чангни қуруқ ва ҳўл йиғгичлар эксплуатацияси 4. пол ювиш, чанг ютгич жиҳозлари 5. меҳмонхона хўжалигидаги кир ювиш бўлими касбий технологик жиҳозлар эксплуатацияси 6. қабул қилиш ва жойлаштириш хизматлари жиҳозлари, уларнинг техникавий эксплуатацияси таянч иборалар: касбий технологик жиҳозлар, тозалаш, йиғиш, қуруқ ва ҳўл йиғгичлар, пол ювиб тозалаш, чанг ютгичлар, қуритиш, дазмоллаш, кир ювиш, калитли кодлар, талаблар, технологик талаб, эксплуатацион талаб, энергетик талаб, конструктив талаб, иш қобилияти, ишончлилик, таъмирга яроқлиги, ўзини сақлаш, жиҳознинг техникавий эстетикаси, эргономик талаб, иқтисодиё талаб, микро фильтр, пол тозалагич, супириб тозалаш. 1. меҳмонхона хўжалигида қўлланиладиган касбий технологик жиҳозлар меҳмонхона хўжалиги касбий технологик жиҳозларга: тозалаш-йиғиш машина ва механизмлари, чангни қуруқ ва ҳўл йиғгичлар, пол ювиб тозалаш, чанг ютгичлар, қуритиш, дазмоллаш, кир ювиш машиналари, парли тозалагичлар, дазмоллаш ва меҳмон қабул қилиш, жойлаштириш хизмати жиҳозлари, калитларни кодлаш ва …
2
ишлаб чиқариш хавфсизлиги ва санитария қоидаларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш ва хизматлар сарф харажатини камайтиришга ва ҳ.к. асосланади. жиҳозларга қўйилган технологик талаблар деганда, уларнинг ишлаш режимининг максимал даражада бажарилишини таъминлаш, лойиха параметрларига мослигини аппарат ишчи камерасининг тузилиши, ортиш ва бўшатиш қурилмасининг иш бажариш сифатини яхшилашга тўғри келишига тушунилади. жиҳозларнинг технологик параметрларига улардаги ҳарорат ва босим кучи, маҳсулотнинг аппарат бўйлаб ҳаракат тезлиги ва ҳ.к киради-ки, улар жиҳозларнинг иш жараёнлар талабларидан келиб чиқиб, бажарилаётган ишлар сифатига таъсир этувчи асосий омиллар ҳисобланади. эксплуатацион талаблар, жиҳозларни ишлатишда, хизмат кўрсатишда оддийлик бажарилишини, кам меҳнат сарф этилиши, унинг коррозияга чидамлилигини кўриб чиқиш, тозалаш, таъмирлаш осон бўлиши; сабабсиз, тўхтовсиз ва шовқинсиз ишлашини таъминлашни бажаради. эксплуатацион талаблар, жиҳозларнинг қўлланилишидаги техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талаб ва қоидалари билан бевосита боғлиқ равишда бўлади. уларга жиҳозларнинг ишлашида ҳавонинг тозалиги, нормал ёруғликнинг бўлиши, ионизациядан, қизил ва ультрабинафша нурлардан, электромагнит нурланишдан ҳимояланганлиги; шовқин, вибрация, ультратовуш, электр токини уришидан, электростатик зарядлар пайдо …
3
увчи солиштирма энергия сарфи ҳисобланади. конструктив талабнинг асосий моҳияти шундан иборатки, жиҳозлар конструкциявий тузилишининг замонавий машинасозлик даражасида бўлишидир. жиҳозларнинг ишлаш қобилияти ишончлиги, мустаҳкамлиги, узоқ муддатда ишлай олиши, таъмирлашга яроқлиги, ўзини – ўзи сақлай олиши, ишлаб чиқариш эстетик ва эргономик талабларга жавоб бериши конструктив талабларнинг асосини ташкил этади. иш қобилияти – бу машина ёки аппаратнинг техникавий ҳужжати талаблари бўйича, маълум берилган параметрлар функцияларининг бажарилиш қобилиятига айтилади. ишончлиги эса, унинг маълум берилган вақтгача бузилмасдан ишлашига тушинилиб, миқдор жиҳатдан жиҳозларнинг бузилмасдан ишлаган вақтининг оптимал техникавий фойдаланиш коэффициентига кўпайтмаси билан баҳоланади. албатта, жиҳозларнинг ишончли ишлаши уларнинг бузилмасдан узоқ муддатда, таъмирга яроқлилиги ва сақланишига боғлиқ бўлади. жиҳозларнинг ишламай қолиши – бу уларнинг иш қобилиятининг бузилганлигидан, ишончлилигининг пасайиши ва таъмирга муҳтожлигидан дарак беради. жиҳозларнинг ишламай қолиши тўсатдан ёки унинг эскиргани (издан чиқиши) сабабли бўлиши мумкин. расм. меҳмонхона хўжалиги касбий технологик жиҳозларига қўйилган умумий талаблар. узоқ муддатда ишлаши, жиҳозларнинг маълум чегаравий ҳолатдаги техникавий хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш …
4
ақлаш тушунилади. жиҳозларнинг техникавий эстетикаси деганда, техника ва саноатдаги бадиий (дизайнли) конструкцияланиш бўлиб, унинг воситалари ва ташкилий ишларига жиҳозларнинг бадиий тайёрланиши, ёритилиши ва шамоллашининг рационал кўринишида бўлиб, хона жиҳоз рангларининг мослиги, қулай иш кийимларининг бўлиши, замонавий санитар-гигиеник қурилмалар, турли хилдаги сигнал рангларининг бўлиши, хавфсиз белгилар ва функционал мусиқа ва ҳ.к бўлиши тушунилади. эргономик (юнончадан ergon – иш, nomos – қонун) талабларини: гигиеник (ёруғлик, микроклимат, ҳавонинг тозалиги, магнит ва электромайдондан унинг кучланганлигини, товуш босими ва вибрацияси кўрсаткичлар нормаллиги; антропометрик (конструкциянинг юзаси) ва гавдасининг нормал ҳолати инсоннинг ва психофизиологик (одамнинг кучи, тезлиги, энергияси, кўриш, эшитиш ва сезиш қобилияти) кўрсаткичлари мослиги ва психологик нормативларига (одамнинг енгил ва тез, маълум ҳажмда ва тезликда информацияни қабул қилиши) мос бўлишлиги талаб этилади. умуман олганда, жиҳозларнинг ўлчамлари, бошқарув пультлари ва уларнинг формаси, инсоннинг эргономик ва антропологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бўлиши керак. меҳмонхона хўжалиги касбий технологик жиҳозларининг иқтисодий талаблари – воситалар, ускуналар, машина ёки аппаратларнинг юқори техникавий …
5
афолатланган асосий параметрларини, тавсифини, қўйилиш комплектини, завод номерини тасдиқлайди. формулярда, жиҳоз ҳақида умумий маълумотлар биргаликда эксплуатация қилишдан бошлаб ишлаш ресурси, режали – огоҳлантирувчи таъмирлаш режаси, таъмирлаш цикли ораси структураси бўлиши керак. чунки, унинг ёрдамида эксплуатация давридаги ойлар ва йиллар бўйича бузилишлари, техникавий хизмат кўрсатишлар ва таъмирлаш ҳисоби олиб борилади. ушбу ҳужжатлар корхона бошлиғининг буйруғи билан эксплуатация қилиш бўйича жавобгар шахсда сақланиши керак. жиҳозларнинг умумий эксплуатация этиш қоидалари бўйича, ишлаш олдидан албатта жиҳозларнинг санитария – техникавий ҳолати текширилади. бунда: электр ўтказгичлар ва ерга туташтирилганлигининг созлиги, барча ҳаракатланувчи қисмлар ва ишчи органларнинг атрофини ўраб олинганлиги, алоҳида улаш электр приборлари бўлган: рубильниклар, пакетли ўчиргичлар, магнитли уловчилар ва ҳ.к. ҳолатини; жиҳознинг полга ёки ишчи столда маҳкамланганлигини; ёғини, айрим узеллари ва механизмларини, ишчи органлари ва ўрнатилганлигини созлигини, санитария ҳолатини, бўш ҳолатда ишлашини текшириш ва созлигини таъминлаш керак. жиҳозларнинг эксплуатациясида меъёридан ортиқча ишлатмаслик керак. чунки, бунда машиналар ишдан чиқиши тезлашади, ҳаракат манбаи бўлган электродвигателлар ортиқча юкда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меҳмонхона хўжалигида қўлланиладиган касбий технологик жиҳозлар эксплуатацияси" haqida

1482338669_66668.doc меҳмонхона хўжалигида қўлланиладиган касбий технологик жиҳозлар эксплуатацияси режа: 1. меҳмонхона хўжалигида қўлланиладиган касбий технологик жиҳозлар 2. тозалаш-йиғиш машина ва механизмларнинг қўлланилиши 3. чангни қуруқ ва ҳўл йиғгичлар эксплуатацияси 4. пол ювиш, чанг ютгич жиҳозлари 5. меҳмонхона хўжалигидаги кир ювиш бўлими касбий технологик жиҳозлар эксплуатацияси 6. қабул қилиш ва жойлаштириш хизматлари жиҳозлари, уларнинг техникавий эксплуатацияси таянч иборалар: касбий технологик жиҳозлар, тозалаш, йиғиш, қуруқ ва ҳўл йиғгичлар, пол ювиб тозалаш, чанг ютгичлар, қуритиш, дазмоллаш, кир ювиш, калитли кодлар, талаблар, технологик талаб, эксплуатацион талаб, энергетик талаб, конструктив талаб, иш қобилияти, ишончлилик, таъмирга яроқлиги, ўзини сақлаш, жиҳознинг т...

DOC format, 2,1 MB. "меҳмонхона хўжалигида қўлланиладиган касбий технологик жиҳозлар эксплуатацияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.