меҳмонхоналардан фойдаланиш асослар1

DOC 95,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1482259713_66644.doc меҳмонхоналардан фойдаланиш асослари режа: 1.меҳмонхона иқтисодиётига таъсир этувчи омиллар. 2.меҳмонхона мижозлари ва улар билан муомала қилиш умумий қоидалари. 3. меҳмонхона бизнесида ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари. 1. меҳмонхона иқтисодиётига таъсир этувчи омиллар меҳмонхона хўжалиги тармоғининг иқтисодиётига, энг аввало, иқтисодий омиллар (иқтисодиётнинг умумий ҳолати, аҳоли жон бошига олинадиган ўртача даромад, ишсизлик даражаси, маҳаллий валютани айирбошлаш курси, солиқ солиш даражаси, кредитларга белгиланган банк фоизи ва б.) таъсир кўрсатади. айни пайтда, тармоқнинг ривожланишида ижтимоий-иқтисодий омиллар, чунончи: даромад даражасига кўра аҳолининг тақсимланиши, маълумот даражаси, турмуш тарзи, ёш тузилиши, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг нисбати (шаҳар аҳолисини ҳаракатчанроқ), жиноятчилик даражаси, туризмнинг ривожланиши ва ш.к. ҳам катта рол ўйнайди. умумиқтисодий ва демографик омиллардан ташқари, меҳмонхона иқтисодиётига яна бир қанча ўзига хос омиллар кучли таъсир кўрсатади. ҳозирда терроризм ана шундай омиллардан биридир. йирик террорчилик ҳаракатлари, чунончи: мисрда туристларнинг террористлар томонидан ўққа тутилиши ёки нью-йоркдаги осмонўпар биноларнинг вайрон қилиниши террористлар ҳужум қилган минтақадаги меҳмонхоналарнинг тўлишига жуда салбий таъсир кўрсатади. …
2
учишининг тақиқланиши муқаррар тарзда россиялик туристлар оқимлари европа курортларидан туркия ва миср курортларига қайта тақсимланишига олиб келади. меҳмонхонанинг иқтисодий кўрсаткичларига ички омиллар, чунончи: қабул қилинган бошқариш ва назорат тизими (айниқса, харажатлар устидан назорат тизими), кўрсатиладиган хизматлар даражаси, шунингдек меҳнат муносабатлари ҳам таъсир кўрсатади. шу сабабли меҳмонхона маъмурияти ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга, ишчи кучининг қўнимсизлигини камайтиришга ва меҳнат жамоасидаги муҳитни яхшилашга доим эътибор бериши керак. меҳмонхонанинг иқтисодий кўрсаткичларига нотўғри танланган тарифлар тизими ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. жаҳонда меҳмонхона тарифларининг қуйидаги асосий тизимлари қўлланади. 1. тарифга фақат яшаш учун ҳақ (room only) киради. у европа режаси деб ҳам аталади. 2. тарифга яшаш учун ҳақ ва нонушта (room and breakfast) киради (континентал режа). бунда тарифга киритилган нонушта уч хил бўлиши мумкин: · континентал нонушта (шарбат, қаҳва ёки чой, булочка, жем); · инглизча нонушта (ветчина билан қуймоқ қўшилади); · шведча стол (пишлоқ, колбаса маҳсулотлари, нон-булка маҳсулотлари, мевалар, жемлар, шарбатлар, асал, қаҳва, чой ўзига-ўзи хизмат …
3
рида, айниқса, умумий овқатланиш тармоғи яхши ривожланмаган минтақаларда қўлланади. 5. «ҳаммаси киритилган» («all included»). тарифга яшаш ҳақи, кўп марта овқаланиш (мижоз танлаган бир неча ресторанлардан бирида, кўнгилочар воситаларнинг ҳаммаси (ёки кўпчилиги), бардаги ичимликлар (одатда импорт ичимликлардан ташқари)) киради. одатда бегоналардан ажратилган курорт меҳмонхоналарида қўлланади. меҳмонхонада яшовчиларга улар айни шу меҳмонхонага мансублигини тасдиқлайдиган маълум белгилар берилади, мисол учун, уларнинг қўлига ечилмайдиган билакузук тақиб қўйилади. ҳақ тўлашнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд. мисол учун, «бир хизмат нархида икки хизмат» (two for one) тарифига кўра, меҳмон текинга яшайди, аммо овқатланиш учун ҳақ тўлайди. «болалар учун бепул» (children – free) тарифига кўра, ота-онаси билан бир хонада яшайдиган болалар учун ҳақ олинмайди. аммо бу тарифлар нисбатан кам қўлланади. тарифни эълон қилишда унга нималар кириши муфассал тушунтирилиши керак. тарифга солиқ киритилган-киритилмагани тушунтирилиши шарт, чунки мижоз ҳақ тўлаш пайтида тарифдан ташқари 20% миқдорида солиқ ҳам тўлаши кераклигини билса, норози бўлиши тайин. юқорида санаб ўтилган омиллар исталган бирининг таъсири …
4
анатга солиш учун маъмурият тегишли чора-тадбирлар кўриши керак. 2.меҳмонхона мижозлари ва улар билан муомала қилиш умумий қоидалари меҳмонхоналарнинг мижозлари орасида ўтказилган кўплаб статистик тадқиқотлар натижасида фойдали статистик маълумотлар олинган. мисол учун, меҳмонхоналарнинг мижозлари орасида бизнес-туристлар улуши 40% гача етиши, жуфт бўлиб саёҳат қилувчи туристлар 43% ни, ёлғиз эркаклар 32% ни, ёлғиз аёллар эса – 22% ни ташкил этиши аниқланган. меҳмонхонани дастлабки танлашда қуйидаги омиллар ҳисобга олинади (муҳимлик даражасига қараб): меҳмонхонанинг жойлашган ўрни, у кўрсатадиган хизматлар, яшаш учун тўланадиган ҳақ, ташқи кўриниши ва тозалиги. мижозлар кўпроқ нимадан шикоят қилиши ҳам аниқланган: · ходимлар етарли даражада эътибор бермаслиги; · номер жойлашишга тайёр эмаслиги; · номерни бронлаштириш мажбурияти бажарилмаганлиги; · меҳмонхонада ва номерда мижоз ўзини хавфсиз ҳис этмаслиги; · номерда ҳарорат қулай эмаслиги; · шовқин даражасининг кучлилиги; · каравотнинг ноқулайлиги; · нархнинг баландлиги; · хизмат кўрсатишдаги сусткашлик. меҳмонхоналарнинг мижозлари орасида ўтказилган сўровлар натижасида ҳам менежмент учун фойдали бўлиши мумкин бўлган жуда кўп маълумотлар …
5
арзон душ кабиналари ўрнатмоқда. мижозларнинг 40%и эрталаб уйғотишни талаб қилади. шу боис меҳмонхона автоматик уйғотиш системаси билан жиҳозланса, мақсадга мувофиқ бўлади. зеро, мижозларни телефон оператори ёрдамида уйғотиш ҳатто кичкина меҳмонхона учун ҳам жиддий муаммо туғдириши мумкин, чунки мижозларнинг аксарияти уларни айни бир вақтда – соат 7 да уйғотишни сўрайди. дарвоқе, мижоз ўз вақтида уйғотмагани учун меҳмонхонадан суд орқали анча катта пул ундириб олган ҳоллар ҳам маълум. мисол учун, шундай ҳоллардан бирида мижоз судда меҳмонхона айби билан ухлаб қолгани ва ишга доир учрашувга ўз вақтида етиб боролмагани учун фойдали буюртмадан маҳрум бўлгани, яъни зиён кўрганини исботлаб берган. бугунги кунда мижоз ўрта даражали (3-4 юлдузли) меҳмонхонада кўришни умид қилган хизматларнинг муайян тўплами шаклланган. зарур хизматларнинг асосий тўплами (яшаш шароитлари, овқатланиш, номернинг иссиқлиги, иссиқ сув)дан ташқари, ҳозирги намунавий мижоз меҳмонхонада қуйидаги хизматларни олишга умид қилади: · номердаги ванна ва ҳожатхонада – ювиниш буюмлари тўплами, фен, бир нечта сочиқ, пойафзал тозалаш воситаси; · номерда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "меҳмонхоналардан фойдаланиш асослар1"

1482259713_66644.doc меҳмонхоналардан фойдаланиш асослари режа: 1.меҳмонхона иқтисодиётига таъсир этувчи омиллар. 2.меҳмонхона мижозлари ва улар билан муомала қилиш умумий қоидалари. 3. меҳмонхона бизнесида ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари. 1. меҳмонхона иқтисодиётига таъсир этувчи омиллар меҳмонхона хўжалиги тармоғининг иқтисодиётига, энг аввало, иқтисодий омиллар (иқтисодиётнинг умумий ҳолати, аҳоли жон бошига олинадиган ўртача даромад, ишсизлик даражаси, маҳаллий валютани айирбошлаш курси, солиқ солиш даражаси, кредитларга белгиланган банк фоизи ва б.) таъсир кўрсатади. айни пайтда, тармоқнинг ривожланишида ижтимоий-иқтисодий омиллар, чунончи: даромад даражасига кўра аҳолининг тақсимланиши, маълумот даражаси, турмуш тарзи, ёш тузилиши, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг нисбати (шаҳар аҳолисин...

Формат DOC, 95,0 КБ. Чтобы скачать "меҳмонхоналардан фойдаланиш асослар1", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: меҳмонхоналардан фойдаланиш асо… DOC Бесплатная загрузка Telegram