геотермал энергиядан фойдаланиш

DOC 17 sahifa 4,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
геотермал сувларнинг энергиясидан фойдаланиш. геотермал энергия – ер остидан олинадиган иссиқлик энергияси ёки ерда сақланган иссиқликдан олинадиган энергия. геотермал энергия ер қарида жуда катта иссиқлик миқдори мавжуд. ундан жуда арзон ва экологик зарарсиз битмас-туганмас энергия олиш мумкин. ҳисоб-китобларга кўра, ер бағрида топилган иссиқликдан олинадиган энергия ер юзидаги ҳамма органик ёқилғи захирасидан олинадиган энергиядан бир неча баробар кўп. иссиқлик энергияси ер остидаги қайноқ сувлардан олинади. бу сувлар икки турга бўлинади: термал (иссиқ) сувлар-уларнинг температураси 100°c гача бўлади. парагидротермал сувлар-уларнинг температураси 100°c дан ортиқ бўлади. ўрта осиёда температураси 40-200°c атрофида ўзгарадиган умумий оқим сарфи 0,55 млн. м3/кун бўлган геотермал сув захираси мавжуддир. ҳозирги вақтда геотермал сувлардан фақатгина халқ хўжалигининг коммунал соҳасида (уйларни иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш), парникларда ва даволаш мақсадларида ишлатилади. ер остидан геотермал энергияни чиқариш электр энергияси ишлаб чиқаришда юқори ҳароратли иссиқлик манбалари талаб этилади. бундай ҳолатда геотермал энергия фақат жуда чуқурликдан олиниши мумкин. геотермал энергия ернинг сиртига суюқликнинг …
2 / 17
ал тизим деб юритилади. бундай усулда геотермал энергияни олиш потенциали унинг табиий ҳолда чиқувчи потенциалига нисбатан анча катта ҳисобланади. гeотeрмал энeргия тарихи 1. палеолит даврида ҳаммомни иситиш учун ишлатишган; 2. қадимги римликлар уйларни ва полларни ювиш ҳамда иситиш учун марказий иситиш тизими сифатида ишлатишган; 3.1892 йилда гeотeрмал энeргия манбалари ёрдамида американинг биринчи минтақавий иситиш тизими жорий этилган; 1926 йилда иссиқхоналарни иситиш учун геотермал қудуқлардан фойдаланилган; 1960 йилда ақшда биринчи муваффақиятли геотермал электр станцияси ишга туширилган, бугунги кунда ақш дунёдаги энг катта электр энергияси ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. тўғридан-тўғри: уйларни иситиш иссиқ булоқлар иссиқхонани иситиш озиқ-овқат маҳсулотларини ва ўсимликларни қуритиш гeотeрмал энeргиядан фойдаланиш дунёда геотермал энергиядан фойдаланиш ҳолати бугунги кунда 58 мамлакат ўзларининг геотермал ресурслари иссиқлигидан нафақат электр энергиясини ишлаб чиқариш учун, балки тўғридан-тўғри иссиқлик шаклида фойдаланмоқда: ванналар ва сузиш ҳавзаларини иситиш учун - 42%; маиший иситиш учун - 23%; иссиқлик насослари учун - 12%; иссиқхоналарни иситиш учун - 9%; балиқ хўжаликларида …
3 / 17
ва соғлиқ учун хавф келтириши мумкин бўлган минераллар мавжуд; зарарли газлар чиқиши мумкин; ҳосил бўлган эр ости чуқурликдан эр чўкиши мумкин; геотермал тизим катта ер участкаларини талаб қилади; бошланғич харажатлар юқори бўлади. дунёдаги энг катта геотермал электр станция the geysers - энг катта геотермал энергия тўпланган жой, ақшнинг калифорния штатида жойлашган. бу ерда жойлашган 18 (22) дона геотермал электр станциялар 1517 (2000) мвт қувват ишлаб чиқаради. унинг ёрдамида ишлаб чиқарилган энергия калифорния шимолий қирғоқларининг 60 % ни электр энергияси билан таъминлаш имконини беради. катта қувватли геотермал электр станциялар қаторига мексикадаги 720 мвт.ли ва исландиядаги 300 мвт.ли геотермал электр станцияларини қўшиш мумкин. дунёда геотермал электр станцияларининг ўрнатилган қуввати № давлатлар қуввати, мвт. 1 ақш 3086 2 филипин 1904 3 индонезия 1197 4 мексика 958 5 италия 843 6 янги зеландия 628 7 исландия 575 8 япония 536 9 сальводор 204 10 кения 167 11 коста-рика 166 12 никарагуа 88 ер юзаси …
4 / 17
а хонани иситиш учун фойдаланиш мумкин. барча жаҳон энергетиклари ўзларининг энергия тизимига энг янги усулларни жорий этиб ва соҳага қайта тикланадиган энергия манбасини ҳам қўшиш устида ишламоқдалар. ўзбекистон учун қайта тикланадиган энергия манбаси қуёш, шамол ва биомасса энергияларидан, шунингдек, кичик гидростанция ва геотермал қурилмаларидан фойдаланиши долзарб ҳисобланади. геотермал иситиш қайта тикланадиган энергия манбаларидан бири геотермал сувлардан иситиш тизимида ҳам фойдаланиш иқтисодий нуқта назаридан жуда катта манфаат келтиради. геотермал энергия – ер чуқурлигидаги иссиқлик бўлиб, иссиқлик таъминоти электр манбасининг потенциалини ташкил этади. манбалар уч турга бўлинади: термаль сувлар, сув буғли аралашмалар, қуруқ буғ, ер ости коллекторларидаги буғли сув термаллари; тоғли ҳудудлардаги аккумуляцияланган иссиқлик; магматик вулқонлар ва лаваларнинг иссиқлиги. хулоса умумий ҳолда, геотермал энергия энергетик эҳтиёжлар учун мустаҳкам эчим ҳисобланади; геотермал энергия кенгайиш қобилиятига эга; агар ёпиқ тизим бўлса экологияга ҳеч қандай таъсири йўқ; жуда арзон нархлардаги энергия манбаси; қайта тикланувчи энергия геотермал энергия нима? гео - ер термал - иссиқлик гeотeрмал …
5 / 17
радорлигини чеклаб қўйиши билан боғлиқдир. геотермал электр станцияси тизимнинг жойлашуви схемаси 1- резурвуар; 2- насос хонаси; 3- иссиқлик алмаштиргич; 4- турбина зали; 5- чиқариш канали; 6- ҳайдаш канали; 7- иситишга ҳайдалувчи иссиқ сув; 8- ғовак чўкмалар; 9- кузатиш канали; 10- кристалл қотишма. бинар циклли геотермал электр станциясининг принципиал схемаси бинар циклли геотермал электр станциялари бундай манбада ишловчи замонавий электр станцияси ҳисобланиб, уларда 57 0 с дан ҳам паст ҳораротли суюқликдан фойдаланилади. иссиқ геотермал сув буғланиш ҳарорати сувникига нисбатан паст бўлган иккиламчи суюқлик орқали ўтказилади. бунинг натижасида ҳосил бўлган иккиламчи суюқлик буғи турбиналарни ҳаракатга келтиришда фойдаланилади . бугунги кунда қурилаётган геотермал электр станциялари асосан мана шу турга мансубдир. уларнинг самарадорлиги тахминан 10% ни ташкил этади. бинар циклли геотермал электр станциясининг ишлаш принципи бинар циклли электр станциялари иш даврида иккилик циклидан фойдаланилади, бу эса сувнинг икки туридан фойдаланишдан иборат, яъни - иссиқ ва ўртача. иккала оқим ҳам иссиқлик алмашинувчи (теплообменник)дан ўтади. иссиқроқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"геотермал энергиядан фойдаланиш" haqida

геотермал сувларнинг энергиясидан фойдаланиш. геотермал энергия – ер остидан олинадиган иссиқлик энергияси ёки ерда сақланган иссиқликдан олинадиган энергия. геотермал энергия ер қарида жуда катта иссиқлик миқдори мавжуд. ундан жуда арзон ва экологик зарарсиз битмас-туганмас энергия олиш мумкин. ҳисоб-китобларга кўра, ер бағрида топилган иссиқликдан олинадиган энергия ер юзидаги ҳамма органик ёқилғи захирасидан олинадиган энергиядан бир неча баробар кўп. иссиқлик энергияси ер остидаги қайноқ сувлардан олинади. бу сувлар икки турга бўлинади: термал (иссиқ) сувлар-уларнинг температураси 100°c гача бўлади. парагидротермал сувлар-уларнинг температураси 100°c дан ортиқ бўлади. ўрта осиёда температураси 40-200°c атрофида ўзгарадиган умумий оқим сарфи 0,55 млн. м3/кун бўлган геотермал сув захирас...

Bu fayl DOC formatida 17 sahifadan iborat (4,4 MB). "геотермал энергиядан фойдаланиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: геотермал энергиядан фойдаланиш DOC 17 sahifa Bepul yuklash Telegram