замонавий меҳмонхоналарнинг турлари

DOC 137,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1482257169_66605.doc замонавий меҳмонхоналарнинг турлари режа: 1. жойлаштириш воситалари ва тизими 2. меҳмонхоналарни тавсифловчи белгилар 3. меҳмонхоналарнинг функционал вазифаси 1. жойлаштириш воситалари ва тизими меҳмонхона ишининг ҳозирги ривожланиши жаҳон амалиётида мижозга (меҳмонхона хизматларидан фойдаланувчига) мазкур хизматлар бозорларидаги нарх-навога қараб кўп вариантли меҳмонхона сервисини таклиф қилади. ҳар йили оммавий ахборот воситалари кўп сонли мижозларга мазкур сервис туридаги фаолиятнинг янги шакллари ҳақида маълумот беради. бундан 100 йил олдин жойлаштириш корхоналарнинг фақат иккита тури мавжуд бўлган: · жамиятнинг олий табақаси вакиллари учун ҳашаматли меҳмонхоналар; · аҳолининг қолган қисми учун карвонсаройлар. вақтини йўлда ўтказишга мажбур бҳлган одамларда танлаш имконияти бўлмаган. бугунги кунда меҳмонхона маҳсулидан фойдаланувчиларга жойлаштириш корхоналарининг ранг-баранг шакллари ва турлари, чунончи, иқтисодий классга мансуб бўлган ҳашаматли отеллар ва меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар ва ҳ.к. таклиф қилинади. ҳар бир одам ўз диди ва пулига қараб ҳзи учун маъқул вариантни танлаш имкониятига эга. ўзбекистон иқтисодиётида бозор муносабатлари анча жўшқин ривожланмоқда. бу меҳмонхона сервисида банд бҳлган тижоратчиларга катта …
2
, бинонинг меморлик-тарх тузилишига ва шу кабиларга таъсир кўрсатади. меҳмонхоналарни тавсифловчи асосий белгилар: уларнинг сиғими, неча қаватдан иборатлиги, вазифаси ва шинамлик даражаси. 2. меҳмонхоналарни тавсифловчи белгилар маълум жой ҳудудида жойлашишига қараб меҳмонхоналар: · шаҳарда (шаҳар марказида, шаҳар чеккасида) жойлашган меҳмонхоналарга; · қишлоқда (шу жумладан баланд тоғ ҳудудидаги қишлоқда) жойлашган меҳмонхоналарга бўлинади. номерлар фондининг сиғими. меҳмонхона сиғими доимий ухлаш жойларининг миқдори билан белгиланади. меҳмонхоналар сиғимига қараб турли мамлакатларда ҳар хил таснифланади. масалан, швейцария ва австрияда 100 тадан кам жойга эга меҳмонхоналар кичик меҳмонхона, 100-200 та жойга эга меҳмонхоналар ўртача меҳмонхона, 200 тадан ортиқ жойга эга меҳмонхоналар йирик меҳмонхона; чехияда 120 тадан кам жойга эга меҳмонхоналар кичик меҳмонхона, 500 тагача жойга эга меҳмонхоналар ўртача меҳмонхона, 500 тадан ортиқ жойга эга меҳмонхоналар катта меҳмонхона; ақшда 100 тадан кам номерга эга меҳмонхоналар кичик меҳмонхона, 500 тагача номерга эга меҳмонхоналар ўртача меҳмонхона, 500 тадан ортиқ номерга эга меҳмонхоналар йирик меҳмонхона ҳисобланади. бизнинг мамлакатимизда меҳмонхоналар сиғимига …
3
меҳмонхоналарда хизмат кўрсатувчи ходимлар меҳнатидан нисбатан оқилона фойдаланилади; меҳмонхона маъмурлари, шу жумладан катта ҳақ тўланадиган маъмурлар сони ҳам қисқаради; корхона ҳаражатларини камайтирган ҳолда, мижозларга кўрсатиладиган хизматлар сонини ошириш мумкин бўлади. асосий (номерлар фондида кўрсатиладиган) пуллик хизматларга белгиланган нарх-наво даражасига қараб, меҳмонхоналар: · бюджет меҳмонхоналарига (25-35 ақш доллари); · иқтисодий меҳмонхоналарга (35-55 ақш доллари; · ўртача меҳмонхоналарга (55-95 ақш доллари); · биринчи тоифали меҳмонхоналарга (95-195 ақш доллари); · апарт-отелларга (65-125 ақш доллари); · люкс-отелларга (125-525 ақш доллари) бўлинади. мижозларнинг яшаш муддатига қараб: · узоқ муддат яшашга мўлжалланган; · қисқа вақт яшашга мўлжалланган меҳмонхоналар фарқланади. йил давомида фаолият кўрсатиш муддатига қараб: · йиллик (бутун йил мобайнида ишлайдиган) меҳмонхоналар; · мавсумий (ёзда, қишда ишлайдиган) меҳмонхоналар фарқланади. меҳмонхоналарда яшовчиларни овқатлантириш усулига қараб: · тўлиқ пансион билан таъминловчи меҳмонхоналар; · фақат нонушта берадиган меҳмонхоналар; · овқатланишни таклиф қилмайдиган (қоида тариқасида, ўз гастрономик ишлаб чиқариши, яъни ресторани ёки бошқа корхонаси йўқлиги туфайли) меҳмонхоналар фарқланади. қаватлилик. жаҳон …
4
а ажратилади: · кам қаватли (1-2 қават) меҳмонхоналар; · қаватлилиги ҳртача (3-5 қават) меҳмонхоналар; · қаватлилиги катта (6-9 қават) меҳмонхоналар; · кўп қаватли (1 тоифа – 10-16 қават; 2 тоифа – 17-25 қават; 3 тоифа – 26-40 қават) меҳмонхоналар; · баланд (40 дан ортиқ қаватли) бинолар. меҳмонхоналар биноларининг гуруҳларини белгилаш учун одамларнинг ёнғиндан хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари асосий омиллардан бири ҳисобланади. бу чора-тадбирлар бинонинг меморлик-тарх, конструктив ва муҳандислик-технологик ечимларига таъсир кўрсатади, хусусан, ёнғин чиққан ҳолларда одамларни эвакуация қилиш системасини, сигнализация, тутунни аниқлаш ва тутунни чиқариш, ўт ўчириш системалари миқдори ва турларини белгилайди. зиналар миқдорига, умумий коридорлар кенглигига, зина майдончасидан ёки бинодан чиқиш жойидан номер эшигининг узоқда жойлашганлигига қараб ёнғинга қарши хавфсизлик талаблари қаттиқлашиб боради. ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида икки ва ундан ортиқ қаватли миллий меҳмонхоналарда зиналар иккитадан кам бўлмаслиги тавсия этилади. зина майдончасидан ёки бинодан чиқиш жойидан номер эшигининг максимал узоқлиги тартибга солинади (номер икки зина оралиғида жойлашган тақдирда 40 м …
5
ранспорт, муҳандислик коммуникациялари масалалари ва бошқа шунга ўхшаш масалалар алоҳида аҳамият касб этади. ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ҳар хил тутунни аниқлаш, ёнғин сигнализацияси ва ўт ўчириш автоматик системалари қўлланилади; эваукация йўлларининг ишончлилигига алоҳида эътибор берилади. ёнғинда бир ерда тутун тўпланиши айниқса хавфлидир. шу боис 10 қаватли ва ундан баланд меҳмонхоналарда зина майдончаларининг ярми тутун тўпланмайдиган қилиб қурилади. бундай зина майдончаларидан одамларни бинодан эвакуация қилиш ҳамда ўт ўчириш командалари томонидан қутқариш ишларини амалга ошириш учун фойдаланилади. мазкур зина майдончаларида тутун тўпланмаслиги уларда балкон ёки лоджияга чиқиш йўллари қуриш, яъни ҳаво зонаси ҳосил қилиш орқали таъминланади. бу ёнғин чиққан ҳолларда тутун босган қаватнинг умумий коридори ва холлидаги тутун зина майдончасига ўтишининг олдини олишга хизмат қилади.тутун қаватлар бўйлаб тарқалишининг олдини олиш учун ҳаво тортилиши лифтларнинг шахталарида ҳам таъминланади. бундан ташқари, 10 қаватли ва ундан баланд меҳмонхоналарнинг биноларида ўт ўчирувчиларни ташишга мўлжалланган юк ва йўловчи лифтлари бўлиши шарт. 16 қаватдан баланд меҳмонхоналарда ёнғиндан қўриқлаш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"замонавий меҳмонхоналарнинг турлари" haqida

1482257169_66605.doc замонавий меҳмонхоналарнинг турлари режа: 1. жойлаштириш воситалари ва тизими 2. меҳмонхоналарни тавсифловчи белгилар 3. меҳмонхоналарнинг функционал вазифаси 1. жойлаштириш воситалари ва тизими меҳмонхона ишининг ҳозирги ривожланиши жаҳон амалиётида мижозга (меҳмонхона хизматларидан фойдаланувчига) мазкур хизматлар бозорларидаги нарх-навога қараб кўп вариантли меҳмонхона сервисини таклиф қилади. ҳар йили оммавий ахборот воситалари кўп сонли мижозларга мазкур сервис туридаги фаолиятнинг янги шакллари ҳақида маълумот беради. бундан 100 йил олдин жойлаштириш корхоналарнинг фақат иккита тури мавжуд бўлган: · жамиятнинг олий табақаси вакиллари учун ҳашаматли меҳмонхоналар; · аҳолининг қолган қисми учун карвонсаройлар. вақтини йўлда ўтказишга мажбур бҳлган одамларда танлаш ...

DOC format, 137,0 KB. "замонавий меҳмонхоналарнинг турлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.