бошқарув қарорлари 2

DOC 132,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1482256743_66599.doc бошқарув қарорлари режа: 1. бошқарув қарорларининг моҳияти ва уларга қўйиладиган талаблар 2. бошқарув қарорларини таснифи 3. қарорларни ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиш 4. қарорларни ижросини уюштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш бошқарув қарорларининг моҳияти ва уларга қўйиладиган талаблар қарор - бу бажарилиши лозим бўлган ишнинг аниқ бир йўлини танлаб олишдир. бошқача қилиб айтганда, қарор - бу у ёки бу йўлни танлаб олишда бир тўхтамга ёки муайян бир фикрга келишдир. бундай қарорларни ҳар биримиз бир кунда ўнлаб-юзлаб, бир умр давомида эса минг-минглаб қабул қиламиз. масалан, кийим жавонидаги қайси бир кийимни танлаб кийиш, таомномадан қайси овқатни, манзилга етиб олишда транспорт турини, касбни танлаш ва ҳк. бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. қарор қабул қилиш зарурияти мавжуд ҳолатнинг бўлиши лозим бўлган ҳолат билан мос тушмаслиги натижасида юзага келади. масалан, давлат томонидан қатъий белгилаб қўйилган нарх бозор иқтисодиёти шароитида ўз функциясини бажара олмайди. шу сабабли нархларни эркинлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади. қарор қабул …
2
г фикрича, цех (бўлим)нинг бошлиғи қабул қиладиган битта қарор шу цех (бўлим)нинг беш-олти ойлик ишига таъсир қилар экан. қабул қилинадиган қарорнинг оқиллиги бир неча омилларга боғлиқ. улардан асосийлари қуйидагилардир: -қарор қабул қилиш жараёнида ахборотнинг тўлалиги ва сифати; -қарор қабул қилувчи раҳбарнинг шахсий сифати; -қарор қабул қилишда ташкилий масалаларнинг оқилона ечилиш даражаси (масалан, қарор қабул қилишда мутахассисларни жалб этиш, қарор қабул қилиш тизимининг такомиллик даражаси, қарорни ижрочиларги етказиш, назорат қилиш ва бажарилиш дараажси ва ҳоказо). тўғри қарорни танлашда муайян тамойилларга таяниш ва қарорга бўлган талабларни ҳисобга олиш, қабул қилинадиган қарор мақсадини хўжалик мақсадига мувофиқлаштириш, меҳнат жамоаси манфаатларининг жамият манфаатларига мувофиқлигини аниқлаш, меҳнат ва моддий ресурслардан тежамли фойдаланиш, техникавий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олиш зарур. қайд қилинганларни умумлаштириб айтганда, бошқарув қарорлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак ( 1-жадвал): 1-жадвал. бошқарув қарорларига қўйиладиган талаблар т/р талаблар изоҳ 1. илмий асосланган бўлиши лозим бошқарув қарорлари муайян ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилишдан келиб …
3
сида боряпти. ҳуқуқлар катта, масъулияти эса кам бўлса, маъмурий ўзбошимчаликка, ўйламасдан қарор қабул қилишга йўл очилади. ҳуқуқлар озу, масъулият катта бўлса, бу ҳам ҳеч қандай наф келтирмайди. 4. аниқ ва тўғри йўналишга эга бўлиши керак ҳар қандай қарор ва аниқ бажарувчига тушунарли бўлиши лозим. қарордан бир неча маъно келиб чиқишига ва уни турлича талқин қилиш ёки тушунишга йўл қўймаслик керак. 5. вақт бўйича қисқа бўлиши керак ахборотлар билан ишлаш вақтини тежаш мақсадида қисқа муддатли қарорлар қабул қилиниши лозим. 6. вақт бўйича аниқ бўлиши лозим ҳар қандай қарорнинг бажарилиш муддати аниқ кўрсатилиши керак. акс ҳолда унинг бажарилишини объектив назорат қилиш имкониятига эга бўлинмайди. 7. тезкор бўлиши керак ҳар қандай қарор ўз вақтида, яъни ишлаб чиқаришдаги вазият талаб қилган вақтнинг ўзида қабул қилиниши зарур. кечикиб ёки шошқалоқлик билан қабул қилинган қарорнинг ҳар иккиси ҳам зарарлидир. 8. самарали бўлиши лозим қабул қилинган қарорнинг самаралилиги деганда қўйилган мақсадга энг кам ҳаражат билан эришиш тушунилади …
4
лар юзасидан, турли даражада хилма-хил моҳиятга ва мазмунга эга бўлган минглаб қарорлар қабул қилинади. уларни қуйидаги белгилар бўйича гуруҳларга бўлиш мумкин (10-жадвал). 2-жадвал. бошқарув қарорларининг таснифи т/р гуруҳлаш белгилари бошқарув қарорлари турлари 1 2 3 4 5 6 амал қилиш даврига кўра мазмуни ва амал қилиш хусусиятига кўра такрорланиш ёки янгилик даражасига кўра ахборот билан таъминланганлик даражасига кўра амал қилиш хусусиятига кўра қарорни қабул қилиш шаклига кўра -стратегик қарорлар -тактик қарорлар -ижтимоий-иқтисодий қарорлар -техникавий қарорлар -стереотип қарорлар -ташаббусли қарорлар -анъанавий қарорлар -тавсияли қарорлар -аниқ қарорлар -ноаниқ қарорлар -вақтинчалик қарорлар -оператив (тезкор) қарорлар -мунтазам қарорлар -вақти-вақти билан қабул қилинадиган қарорлар -яккабошлик принципи асосида қабул қилинган қарорлар -коллегиаллик асосида қабул қилинган қарорлар -консенсус принципи асосида қабул қилинган қарорлар -“ринги” усули асосида қабул қилинган қарорлар стратегик қарор мақсадга эришишда муҳим аҳамиятга эга. у юқори бошқарув органлари томонидан туб ва истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш мақсадларида қабул қилинади. бундай дастурларга: - хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш. - …
5
л қилинади. стереотип қарорлар одатда қатъий йўриқномалар, меъёрий ҳужжатлар доирасида қабул қилинади. бундай қарорлар баъзан кундалик, баъзан масалалар бўйича қабул қилинади, лекин ўзгаришлар асосан муддатларга, айрим сифат параметрларига, ижрочиларга тааллуқли бўлади. раҳбар стреотип қарорларни одатда ортиқча тайёргарликсиз қабул қилади. ходимларни ишга олиш ва ишдан бўшатиш, корхонанинг фаолиятини рисоладагидек бошқариш юзасидан чиқарилган буйруқларни шундай қарорлар жумласига киритиш мумкин. ташаббусли қарорлар ўз тавсифига кўра нотоварлик мазмунига кўра эса истиқболни назарда тутадиган қарорлардир. бундай қарорлар вазиятни синчковлик билан батафсил ўрганишни, махсус кузатув материалларига асосланишни, махсус ҳисоб-китобларнинг амалга оширилишини талаб қилади. ташаббусли қарорлар эркин ҳаракатга асосланиб қилинади. анъанавий қарорлар - бу одатий вазиятларда қабул қилинадиган қарорлардир. уларнинг амал қилиш доираси олдиндан маълумдир. бунга, корхона ёки фирманинг ишлаб чиқариш дастурини қабул қилишга оид қилинган қарорлар мисол бўла олади. тавсияли қарорлар ўз моҳиятига кўра ташаббусли қарорларга яқин бўлиб, уларда корхона фаолиятини яхшилаш борасидаги тавсиялар ўз аксини топади. аниқ қарорлар тўла-тўкис ахборот мавжуд бўлган ҳолдагина қабул қилинади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бошқарув қарорлари 2" haqida

1482256743_66599.doc бошқарув қарорлари режа: 1. бошқарув қарорларининг моҳияти ва уларга қўйиладиган талаблар 2. бошқарув қарорларини таснифи 3. қарорларни ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиш 4. қарорларни ижросини уюштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш бошқарув қарорларининг моҳияти ва уларга қўйиладиган талаблар қарор - бу бажарилиши лозим бўлган ишнинг аниқ бир йўлини танлаб олишдир. бошқача қилиб айтганда, қарор - бу у ёки бу йўлни танлаб олишда бир тўхтамга ёки муайян бир фикрга келишдир. бундай қарорларни ҳар биримиз бир кунда ўнлаб-юзлаб, бир умр давомида эса минг-минглаб қабул қиламиз. масалан, кийим жавонидаги қайси бир кийимни танлаб кийиш, таомномадан қайси овқатни, манзилга етиб олишда транспорт турини, касбни танлаш ва ҳк. бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. қар...

DOC format, 132,5 KB. "бошқарув қарорлари 2"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: бошқарув қарорлари 2 DOC Bepul yuklash Telegram