бошқарув қарорлари

DOC 448,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1482256686_66598.doc бошқарув қарорлари режа: 1. бошқарув қарорларининг мазмуни ва турлари 2. қарорлар қабул қилиш жараёни 3. бошқарув қарорлари қабул қилиш услублари 4. қарорлар қабул қилишнинг индивидуал услублари 5. оқилона бошқарув қарорлари қабул қилиш шартлари 6. қарорларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш 1. бошқарув қарорларининг мазмуни ва турлари бошқарув қарори муайян муаммони ҳал қилишга йўналтирилган ижтимоий ҳужжатдир. қарорлар қабул қилиш менежер фаолиятининг асосий ва энг масъулиятли турларидан бири ҳисобланади, чунки бошқаришнинг самарадорлиги, бинобарин, меҳмонхона ишининг самарадорлиги бошқарув қарорлари тўғри ва ўз вақтида қабул қилинишига боғлиқ бўлади. қарорлар қабул қилиш зарурияти бошқариш жараёнининг барча босқичларида юзага келади ва бошқарувчи меҳнатининг турли жиҳатлари билан боғлиқ бўлади. гарчи биз ҳар биримиз кун давомида ўнлаб қарорлар (қаерда тушлик қилсам экан? нима сотиб олсам экан? ва ҳ.к.) қабул қилсак-да, бошқарув қарорлари қабул қилиш кундалик шахсий ҳаётда қабул қилинувчи қарорлардан анча фарқ қилади. менежер учун қарорлар қабул қилиш – доимий ва масъулиятли иш. ҳар қандай даражадаги …
2
ан қарорларнинг оқилоналик мезонларини танлаш, бу мезонларни ва қабул қилинувчи қарорларнинг мумкин бўлган оқибатларини асослаш; 4) қарор вариантларини кўриб чиқиш; 5) қарорни танлаш ва узил-кесил таърифлаш; 6) қарорни қабул қилиш; 7) қарорни ижрочиларга етказиш; 8) қарорнинг ижроси устидан назорат. пировардида бошқарув қарори бошқариш фаолиятининг натижаси сифатида намоён бўлади. бошқарув қарорига бошқариш меҳнатининг асосий тури, бошқарув вазифаларини амалга ошириш имконини берувчи ўзаро боғлиқ, муайян мақсадга йўналтирилган ва мантиқан изчил бошқариш ҳаракатлари мажмуи деб қаралади. қарорни ҳар хил белгиларга қараб таснифлаш мумкин. аммо қарор қабул қилинган шароит ҳал қилувчи аҳамиятга эга. одатда қарорлар аниқлик шароитида ёки таваккалчилик (ноаниқлик) шароитида қабул қилинади. аниқлик шароитида менежер ҳар бир қарорнинг натижаларига муайян даражада ишончи комил бўлади. таваккалчилик (ноаниқлик) шароитида эса менежер фақат қарорнинг ҳар бир варианти муваффақиятини фақат тахмин қилиши мумкин. бошқарув қарорларини таснифлашнинг бошқа мезонлари ҳам мавжуд: · қарор натижаларининг амал қилиш муддатига қараб: узоқ, ўрта ва қисқа муддатли қарорлар; · қабул қилишнинг такрорийлигига …
3
лиятини ўта қатъий тартибга солади ва улар томонидан ташаббус кўрсатилишини деярли истисно этади. м. мескон, м. альберт ва ф. хедоури таклиф қилган бошқарув қарорлари таснифи ҳам диққатга сазовордир. улар ташкилий, интуитив ва оқилона қарорларни ажратадилар. ташкилий қарор деганда раҳбар ўзи эгаллаган лавозим билан белгиланган мажбуриятларни бажариш учун танлаши лозим бўлган қарор тушунилади. ташкилий қарорнинг мақсади - ташкилот олдига қўйилган вазифалар сари ҳаракат. ташкилий қарорлар дастурлаштирилган ва дастурлаштирилмаган бўлади. дастурлаштирилган қарорда муқобил вариантлар сони чекланган бўлиб, ташкилот белгилаган йўналишлар доирасида улардан энг маъқулини танлаш талаб этилади. дастурлаштирилмаган қарорлар янги вазиятларда қабул қилинади. улар ичдан структуралаштирилмаган ёки номаълум омиллар билан боғлиқ бўлади. ташкилот мақсадини танлаш, маҳсулотни яхшилаш, тузилмани такомиллаштириш билан боғлиқ қарорлар шулар жумласидандир. моҳият эътибори билан, ташкилий қарорлар қабул қилиш жараёни ташкилотни бошқариш жараёни билан чамбарчас боғлиқ. интуитив қарорларни менежер интуитив тарзда қабул қилади. бундай қарорлар қабул қилишга одатда бошқарув тажрибаси катта менежерлар мойилдирлар. меҳмонхона комплексига татбиқан бошқарув қарорларини таснифлашнинг қуйидаги …
4
аб муаммони вужудга келтиради. ҳар қандай ҳолатда қарор қабул қилиш жараёнида менежер қуйидаги саволларга жавоб топиши талаб этилади: нима қилиш керак? қандай қилиш керак? ишни кимга топширган маъқул? қанча вақтда бажариш мумкин? бу қандай натижа беради? қарорлар қабул қилиш жараёни босқичларининг сони масаласи баҳсли масала бўлиб, уни турли менежерлар ҳар хил йўл билан ҳал қиладилар. бу раҳбарнинг малакасига, вазиятга, раҳбарлик услубига ва ташкилий маданиятга боғлиқ бўлади. ҳар бир менежер қарор қабул қилишнинг ҳар бир услуби ва таомилининг кучли ва кучсиз томонларини тушуниши, вазиятдан, шунингдек ўз бошқариш услубидан келиб чиқиб, энг оқилона вариантни танлай олиши муҳимдир. ҳар қандай, ҳатто энг содда қарорни қабул қилиш ҳам тегишли (моддий, ижтимоий ва б.) харажатларни тақозо этади. шу боис менежер биринчи навбатда қарор қабул қилиш шартми ёки маслаҳат, таклиф билан кифояланиш мумкинми деган масалани ўзи учун ҳал қилиши лозим. бошқарув қарори қабул қилишга нисбатан классик ёндашув муайян таомилга риоя қилиш ва қуйидаги мажбурий амалларни бажаришни …
5
нг оғирлик даражаси ва уни ҳал қилиш йўлларига баҳо бериш тўғрисида сўз юритилмоқда. чеклашларни ва муқобилларни аниқлаш. муаммонинг юзага келиш сабаблари ташкилот доирасидан ташқарида (ташқи муҳитда) бўлиши мумкин. бундай чеклашлар оқилона қарорлар қабул қилиш имкониятини чеклайди, шу боис уларнинг манбаи ва моҳиятини аниқлаш ва муаммонинг сабабларини бартараф этиш имконини берувчи ҳаракатларни белгилаш лозим. муқобилларни қидиришдан олдин оқилона қарор қабул қилиш мезонларини аниқлаб олиш керак, бу қарор қабул қилишда хатога йўл қўймаслик имконини беради. қарор қабул қилиш. ушбу босқичда қарор вариантлари ишлаб чиқилади, уларга баҳо берилади ва энг яхши натижа берувчи муқобил танлаб олинади, яъни ҳар бир вариантнинг афзалликлари ва камчиликлари солиштирилади. менежер қарор қандай (иқтисодий ва ижтимоий) самара беради, ходимлар мазкур қарорни бажаришга ичдан рози бўладими, у қандай оқибатларга олиб келади, деган саволларга жавоб бериши лозим. қарорни қабул қилиш. жараён қарор вариантини танлаш билан якунланмайди, зеро, пировард мақсадларга эришиш учун қабул қилинган қарор амалга оширилиши лозим. амалга ошириш босқичида қарорни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бошқарув қарорлари" haqida

1482256686_66598.doc бошқарув қарорлари режа: 1. бошқарув қарорларининг мазмуни ва турлари 2. қарорлар қабул қилиш жараёни 3. бошқарув қарорлари қабул қилиш услублари 4. қарорлар қабул қилишнинг индивидуал услублари 5. оқилона бошқарув қарорлари қабул қилиш шартлари 6. қарорларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш 1. бошқарув қарорларининг мазмуни ва турлари бошқарув қарори муайян муаммони ҳал қилишга йўналтирилган ижтимоий ҳужжатдир. қарорлар қабул қилиш менежер фаолиятининг асосий ва энг масъулиятли турларидан бири ҳисобланади, чунки бошқаришнинг самарадорлиги, бинобарин, меҳмонхона ишининг самарадорлиги бошқарув қарорлари тўғри ва ўз вақтида қабул қилинишига боғлиқ бўлади. қарорлар қабул қилиш зарурияти бошқариш жараёнининг барча босқичларида юзага келади ва бошқарувчи меҳнатин...

DOC format, 448,0 KB. "бошқарув қарорлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: бошқарув қарорлари DOC Bepul yuklash Telegram