меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари ва манбаларини таҳлил этиш

DOC 134,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1474654167_65047.doc меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари ва манбаларини таҳлил этиш режа: 1. меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари ва имкониятларини аниқлаш тартиби 2. моддий техникавий омилларни меҳнат унумдорлигига таъсирини ўрганиш меҳнат унумдорлигини ошириш манбалари ва уларни ҳисоблаш тартиби. 3. ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш 1. меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари ва имкониятларини аниқлаш тартиби меҳнат унумдорлигининг ошиши унинг даражасига таъсир этадиган барча омилларни ва имкониятларни кўпайтиришни тақазо этади.омил – бирон-бир жараён ва ҳодисага таъсир этувчи кучлар,сабаблар,ташқи таьсир этувчи вазиятлар тушунилади. меқнат унумдорлиги омиллари - маҳсулот, иш ёки хизматлар ишлаб чиқаришда ёлланма меҳнат сарфи миқдорининг ўзгаришига таъсир этувчи сабаблар, ҳаракатлантирувчи кучлардир. меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари – жамиятдаги ишлаб чиқариш кучларининг сифат ва сон жиҳатдан янгиланиши тушинилади. бу омиллар ўз навбатида моддий - техникавий, ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий-руҳий омилларга ажратилади.(10.1-расм) моддий-техникавий омилларга: илм фан ютуқларини жорий этиш, ускуналарни замонавийлаштириш, меҳнат предметлари ва қўролларини техник даражасини ошириш, прогрессив технологик жараёнларни, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва механизациялаш каби …
2
ра тадбирлар мажмуаси киради. ижтимоий-руҳий омиллар – ходимларнинг сиёсий, маданий – техник, маънавий баркамоллигини таъминлаш, меҳнат жамоаларининг сифати,уларнинг ижтимоий демографик таркиби,ходимларнинг интизомлилиги,меҳнат борасидаги фаоллиги ва ижодий ташаббускорлиги, жамоанинг жисплашув даражаси, меҳнатни маънавий рағбатлантириш ролини янада ошириш каби тадбирлар. расм меҳнат унумдорлиги ўзгариши омиллари классификацияси бундан ташқари меҳнат унумдорлиги табиий ва ижтимоий меҳнат шароитларига ҳам боғлиқ бўлади. масалан, тоғ-руда корхонасида руда таркибида темир камайса, рудани қазиб чиқариш ошишига қарамасдан меҳнат унумдорлиги пасаяди. агар битта ишчининг руда қазиб чиқариши 8% га ошса, руда таркибидаги метал ўртача 5% га камайса табиий омиллар таъсирида якуний маҳсулот бўйича меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи фақат 2,6% га кўпаяди (1,08 · 0,95 · 100 - 100). айрим холларда табиий омиллар маҳсулот меҳнат сарфига тўғридан тўғри таъсир қилади. ҳар бир омил меҳнатни тежаш бўйича баҳоланади ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш билан таьминланади. меҳнат унумдорлигининг омиллари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар шароит ёки омиллардан фойдаланиш имконияти бўлиб юзага чиқиши мумкин. …
3
нат унумдорлигига таъсирини ўрганиш ишлаб чиқаришнинг техник даражасини ошиши натижасида меҳнат унумдорлигини ўсишини таҳлили янги ускуналарни жорий қилиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, қўл меҳнатини камайтириш, мавжуд ускуналардан самарали фойдаланиш натижасида ишчилар сонини камайтиришни аниқлаш имконини беради. меҳнат унумдорлигини оширишнинг имкониятлари (резервлари) – ишлаб чиқариш корхоналарида самарадорликни янада ошириш учун мавжуд бўлган лекин турли сабабларга кўра фойдаланилмаётган салоҳиятли имкониятлар тушунилади. меҳнат сарфларини тежашнинг (меҳнат сиғимини камайтириш ва иш унумини кўпайтиришнинг) фойдаланилмаган имкониятлар йиғиндисидан иборат бўлади. бундай имкониятлар одатда фан-техника тараққиёти таъсирида ишлатилади ва яна юзага чиқади. мазкур имкониятлар қўйидагича турларда бўлиши мумкин, миллий иқтисодиёт имкониятлари, тармоқ имкониятлари, тармоқлараро имкониятлар, ички (тармоқ) ишлаб чиқариш имкониятларига ажратилади. миллий иқтисодиёт имкониятлари умумдавлат миқёсидаги имкониятлар, яъни илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, ишлаб чиқариш кучларини оптимал жойлаштириш, ишлаб чиқариш технологияларини модернизация қилиш, саноатнинг тармоқ таркибини такомилаштириш, бошқарувни янада такомилаштириш каби имкониятларни ўз ичига олади. тармоқ имкониятларига эса хўжалик алоқаларини ривожлантириш, меҳнат тақсимотини яхшилаш, ишлаб …
4
дий ресурслардан тежамкорлик асосида фойдаланиш каби тадбирлар киради. фойдаланиш муддати бўйича резервлар – жорий ва истиқболли резервларга бўлинади. жорий резервлардан ой, чорак, йил давомида корхоналарнинг ҳақиқий имкониятларига қараб фойдаланиш назарда тутилади; истиқболдаги резервлар корхонанинг уларни яқин вақт ичида ишга солиш учун етарлича ресурслари йўқ ва улардан келажакда бир йил ёки узоқ вақтдан сўнг фойдаланиш мўлжалланади. ички имкониятлар ўз навбатида икки турга ажратилади: маҳсулот меҳнат сиғимини камайтириш ва иш вақтини тежашга ажратилади. иш вақтини тежаш имкониятлари, бу иш вақтидан тежамли фойдаланиш бўйича салоҳиятли имкониятлардир. буларга иш вақти йўқотишларни бартараф этиш, турли йўқотишларга барҳам бериш, бир бирлик маҳсулотга сарфланаётган меҳнат сиғимини камайтириш, иш вақтининг ноишлаб чиқариш сарфларини камайтириш киради. барча таъкидланган меҳнат унумдорлигининг имкониятлари интессив ва экстенсив йўллар билан амалга оширилиши мумкин. интенсив йўл – бу маҳсулотга сарфланаётган меҳнат сиғимини камайтириш орқали иш вақтини тежашни акс эттиради. буни биз қўйидаги формула орқали ҳисоблаб чиқишимиз мумкин: теб – те отч (мў ў = …
5
авий тадбирлар режалари ишлаб чиқилади, уларда меҳнат унумдорлиги ошиши резервларининг турлари, уларни амалга ошириш чора-тадбирлари, бунда режалаштирилаётган сарфлар ишларни бажариш муддатлари, масъул ижрочилар аниқ кўрсатилади. меҳнат унумдорлигини ошириш манбалари ва уларни ҳисоблаш тартиби. бизга маълумки, меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг ўзгаришига қайси омиллар ижобий, қайси омиллар салбий таъсир кўрсатиши чуқур таҳлил натижасида аниқланади. таҳлил этилаётган корхонада мазкур кўрсаткичлар даражасини ошириш соҳасида фойдаланилмаган имкониятлар борлиги аниқланди. булар иш вақтининг кун буйи, смена ичида унумсиз фойдаланиши билан боғлиқ бўлиб, келгусида ишлаб чиқаришни ташкил этишда буни ҳисобга олиш зарур. таҳлил қилиш якунида меҳнат унумдорлигини ошириш юзасидан муайян чора ва тадбирлар ишлаб чиқилиши, ишчиларнинг ўртача соатлик, ўртача кунлик ва ўртача йиллик маҳсулот ишлаб чиқаришининг ошириш заҳираларини аниқлаш лозим. унумдорликни ошириш заҳираларини қондиришнинг асосий йуналишлари унумдорликни ҳисоблаш формуласидан келиб чиқади: см=мч/т. бу формулага мувофиқ меҳнат унумдорлигини оширишга қуйидаги йўл билан эришиш мумкин: 1. корхонада ишлаб чиқариш қувватидан тўла фойдаланиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари ва манбаларини таҳлил этиш" haqida

1474654167_65047.doc меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари ва манбаларини таҳлил этиш режа: 1. меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари ва имкониятларини аниқлаш тартиби 2. моддий техникавий омилларни меҳнат унумдорлигига таъсирини ўрганиш меҳнат унумдорлигини ошириш манбалари ва уларни ҳисоблаш тартиби. 3. ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш 1. меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари ва имкониятларини аниқлаш тартиби меҳнат унумдорлигининг ошиши унинг даражасига таъсир этадиган барча омилларни ва имкониятларни кўпайтиришни тақазо этади.омил – бирон-бир жараён ва ҳодисага таъсир этувчи кучлар,сабаблар,ташқи таьсир этувчи вазиятлар тушунилади. меқнат унумдорлиги омиллари - маҳсулот, иш ёки хизматлар ишлаб чиқаришда ёлланма меҳнат сарфи миқдорининг ўзгаришига таъсир этувчи сабаблар,...

DOC format, 134,0 KB. "меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари ва манбаларини таҳлил этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.