дивидендлар, уларни аниклаш, хисоблаб ёзиш ва тўлаш тартиби

DOC 97.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1411488386_59311.doc ( ) % 100 % 100 : : × - × × - иас мас фи ни ми сф р дивидендла дивидендлар, уларни аниклаш, хисоблаб ёзиш ва тўлаш тартиби дивидендлар, уларни аниклаш, хисоблаб ёзиш ва тўлаш тартиби режа. 1. акциядорлик жамиятларида дивидендларни ҳисоблаб ёзилиши ва тўланишининг ўзига хос хусусиятлари. 2. акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендларни ҳисоблаш. 1. акциядорлик жамиятларида дивидендларни ҳисоблаб ёзилиши ва тўланишининг ўзига хос хусусиятлари. дивиденд - бу акциядорлик жамияти фойдасининг солиқлар ва мажбурий тўловлар тўланганидан, қайта инвестиялаш амалга оширилганидан кейин унинг ихтиёрида қоладиган, акциядорлар ўртасида тақсимланиши лозим бўлган бир қисмидир. акциядорлик жамияти акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни пул маблағларида ёки мол-мулк билан тўлаши шарт. дивидендлар акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турларига мутаносиб равишда тақсимланади. акциядорлик жамияти оралиқ (хар чоракда, ярим йилда бир марта) ёки йиллик дивидендларни тўлаши мумкин. оралиқ дивидендлар агарда уларнинг тўланиши компаниянинг молиявий-хўжалик аҳволининг жиддий ёмонлашувини келтириб чиқармаган ҳолларда …
2
нинг устави ёки компания акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. бироқ натижалари бўйича дивидендлар ҳисоблаб ёзилган йилдан кейинги йилнинг 31 декабридан кечиктирилган ҳолда белгиланиши мумкин эмас. оралиқ дивидендларни тўлаш санаси кузатувчи кенгашнинг қарори билан аниқланади, бироқ ушбу сана шундай қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кундан олдин белгиланиши мумкин эмас. дивидендлар кузатувчи кенгаш томонидан тузиладиган акциядорларнинг махсус рўйхатига мувофиқ тўланади. агар оралиқ дивидендлар тўланадиган бўлса, ушбу дивидендларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатидан кузатувчи кенгаш томонидан бундай тўлов ҳақида қарор қабул қилинган санагача камида 30 кун қолганда қимматли қоғозлар эгаларининг реестрига киритилган акциядорлар жой олади. йиллик дивидендлар тўланадиган ҳолларда бундай дивидендлар тўланиши лозим бўлган акциядорлар рўйхатига йиллик умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати тузилган кунда жамият акциядорлари реестридан жой олган акцияларнинг эгалари киритилади. дастлаб имтиёзли акциялар бўйича, сўнгра эса, одлий акциялар бўйича дивидендлар тўланади. агар жамият имтиёзли акциялар эгаларига дивидендларни тўлаш учун етарли миқдорда фойдага эга бўлса, у …
3
ўлиб хизмат қилади. акциядорлар- реестрининг ёпилиши вақтида унда қайд этилган сармоядорлар дивидендларни олиш ҳуқуқига эга. реестр акциядорлар умумий йиғилишининг расман эълон қилинган санасигача 30 кун қолганда ёпилади. акциядорлик жамияти томонидан дивидендлар акциядорлар умумий йиғилишида белгиланган муддатларда тўланмаса, тўланмаган ёки тўлиқ олинмаган дивидендлар бўйича марказий банкнинг қайта молиялаш ўртача чамаланган ставкасига мос равишда пеня ҳисоблаб ёзилади. акциядорлар жамият томонидан эълон қилинган, лекин тўланмаган дивидендларнинг тўланишини суд орқали талаб қилиш ҳуқуқига эга. эълон қилинган дивидендларни тўлашдан бош тортилган ҳолларда жамиятга нисбатан тўловга лаёқатсизликни бартараф этиш (санация) ёки ҳатто банкротлик тадбири қўлланиши мумкин. қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қидиш давлат органи ўз акциядорлари олдида тўланмаган дивидендлар кўринишида қарзга эга бўлган акциядорлик жамиятини уни соғломлаштириш мақсадида васийликка олиши мумкин. акциядорлик жамияти қуйидаги ҳолларда дивидендларни тўлаш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас: · устав фонди тўлиқ тўланмаганда; · агар дивидендларни тўлаш вақтида унинг ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжуд бўлса ёки дивидендларнинг тўланиши шундай …
4
дивидендлар миқдоридан кам бўлса, у ҳолда имтиёзли акциялар бўйича тўловлар анча юқори фоизларда амалга оширилиши мумкин. акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра дивидендлар товарлар кўринишида ва бошқа акциядорлик жамиятлари ҳамда бошқа ташкилий шаклдаги корхоналардан сотиб олинган қимматли қоғозлар кўринишида тўланиши мумкин. хусусий шахслар ёки меҳнат жамоаси аъзоларининг акциялари бўйича дивидендларни тўлаш вақтида республика солиқ қонунчилигига мувофиқ даромад солиғи ушлаб қолинади. акциядорлик компанияси дивидендларни тўлаш миқдорини улардан солиқни чиқариб ташламаган ҳолда эълон қилади. давлат қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида дивидендларни солиққа тортиш бўйича муваққат имтиёзларни белгилаши мумкин. ўзбекистон республикаси президентининг 1995 йил 7 сентябрдаги фармонига мувофиқ акциялар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар 1995 йил 1 июлдан бошлаб уч йилга дивидендларга солинадиган солиқлардан озод қилинди. давлатга тегишли акциялар пакетига ҳисоблаб ёзиладиган дивидендлар суммаси тўлов манбасидан 15 фоиз ставкаси бўйича солиққа тортилади, яъни солиқни компаниянинг ўзи тўлайди. юридик шахслар томонидан солиқлар бюджетга тўлов амалга оширилган ой якунланганидан кейин 5 кундан кечиктирилмасдан ўтказилади. …
5
аш ҳақидаги қарор қабул қилинган вақтда давлатга тегишли бўлган акцияларнинг сотилмай қолган қисмининг барча суммасига ҳисоблаб ёзилади. шундай қилиб, ҳозирги кунда дивидендлар муомалага чиқарилган барча акциялар бўйича ҳисоблаб ёзилади, эмитент томонидан эркин сотув ёки хорижий сармоядор улушидан сотиб олинган ва реестр ёпиладиган санада эмитентнинг ихтиёрида (ўзининг "депо" ҳисобрақамида) бўлган; эмитент томонидан меҳнат жамоасининг улушидан сотиб олинган ва меҳнат жамоаси аъзоларининг ўртасида жойлаштирилмаган акциялар бундан мустасно. бунда акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санасида акциядорлар реестрларида эркин сотув ва хорижий сармоядор улушининг сотилмаган акцияларининг эгаси сифатида давлат ўзининг ваколатли органи орқали иштирок этади. 2. акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендларни ҳисоблаш акциядорлар ўртасида тақсимланиши лозим бўлган фойда (сф) ялпи даромаддан (яд) қуйидагилар чиқариб ташланганидан сўнг ҳосил бўлади: маҳсулот таннархи (мт); бюджетга тўловлар ва бошқа мажбурий ажратмалар (т); 40 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдордаги махсус йўналтирилган фондлар (мтф) сф * яд - мт - т - мтф кўрсатилган ажратмалардан сўнг оддий акциялар бўйича дивиденд миқдори фоизларда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "дивидендлар, уларни аниклаш, хисоблаб ёзиш ва тўлаш тартиби"

1411488386_59311.doc ( ) % 100 % 100 : : × - × × - иас мас фи ни ми сф р дивидендла дивидендлар, уларни аниклаш, хисоблаб ёзиш ва тўлаш тартиби дивидендлар, уларни аниклаш, хисоблаб ёзиш ва тўлаш тартиби режа. 1. акциядорлик жамиятларида дивидендларни ҳисоблаб ёзилиши ва тўланишининг ўзига хос хусусиятлари. 2. акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендларни ҳисоблаш. 1. акциядорлик жамиятларида дивидендларни ҳисоблаб ёзилиши ва тўланишининг ўзига хос хусусиятлари. дивиденд - бу акциядорлик жамияти фойдасининг солиқлар ва мажбурий тўловлар тўланганидан, қайта инвестиялаш амалга оширилганидан кейин унинг ихтиёрида қоладиган, акциядорлар ўртасида тақсимланиши лозим бўлган бир қисмидир. акциядорлик жамияти акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни пул маблағларида ёки мол-му...

DOC format, 97.0 KB. To download "дивидендлар, уларни аниклаш, хисоблаб ёзиш ва тўлаш тартиби", click the Telegram button on the left.