бошқарув таҳлилнинг миллий истиқлол ғоясига мослигини таъминлаш муаммолари, мазмуни, таркиби ва асосий вазифалари

DOC 275.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1407761893_58526.doc бошқарув таҳлилнинг миллий истиқлол ғоясига мослигини бошқарув таҳлилнинг миллий истиқлол ғоясига мослигини таъминлаш муаммолари, мазмуни, таркиби ва асосий вазифалари режа: 1. иқтисодий таҳлилнинг миллий истиқлол ғоясини ифода этишдаги долзарб муаммолари 2. иқтисодий таҳлилнинг ўзбекистон иқтисодий тараққиёт йўлига, “ўзбек модели”га мос келишини таъминлаш муаммоси 3. иқтисодий таҳлилнинг мазмунига миллий истиқлол ғоясини, озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдек узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини сингдириш муаммоси 4. иқтисодий таҳлил муаммоларини, ундан фойдаланувчилар нуқтаи назаридан ҳал қилиш ўзбекистон республикаси олий мажлисида президент и.а.каримов ххi аср арафаси ва унинг дастлабки йилларида мамлакатимизнинг ривожланиш стратегияси, ислоҳотларни чуқурлаштириш ва жамиятни янгилаш борасидаги фаолиятининг мазмун ва моҳиятини очиб бериб, бу борада қилинадиган устувор йўналишларни кўрсатиб ўтди. бу билан мамлактимиз тарихида янги давр - сиёсий, иқтисодий ҳаётимизда эркинлаштиришнинг янги даври бошланди десак муболаға бўлмайди. бизга режали иқтисодиётдан ўта зарарли, ташаббус ва омилкорлик ҳиссини сўндирадиган боқимандалик иллати мерос бўлиб қолган эди. чунки оддий меҳнаткашдан тортиб раҳбаргача …
2
эркинлаштириш шу соҳада фаолият кўрсатаётганларнинг, энг аввало, масъулиятини, уларнинг жавобгарлигини ошириш дегани. бу масъулият ўта оғир масъулиятдир. энди ҳар бир ходим ўз жамоаси олдида, мулк эгаси, халқи ва давлати олдида масъулдир. президентимиз и.а.каримов олий мажлиснинг 14 сессиясида «иқтисодиётни эркинлаштириш - хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз фаолияти учун иқтисодий ва молиявий масъулиятини ошириш демакдир»1 деб таъкидлади. энди ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини тегишли маблағ, хомашё, иш кучи, илғор технология кабилар билан ўзлари таъминлайди. товарини (иш, хизматини) ўзлари сотади. ўзининг барча фаолиятини тегишли моддий ва молиявий маблағлар билан ҳам ўзлари таъминлайди. бу учун мамлакатимизда жуда кўп ишлар қилинди ва қилинмоқда. иқтисодий эркинликнинг меъёрий асоси билан биргаликда руҳий асоси яратилди. энди одамларимиз бундай вазиятга руҳан тайёр бўлиб қолди, дейиш мумкин. бироқ, иқтисодий эркинликни тўлиқ жорий қилиш учун ҳамон одамлар кайфиятида, ҳатто айрим раҳбарларимизда ҳам, боқимандалик кайфиятининг асоратлари сақланиб қолган. ҳамма қонунларимиз ва бошқа меъёрий ҳужжатларимиз эркин иқтисодиётни жорий қилишга қаратилган бўлишига қарамасдан …
3
ий ва услубий жиҳатдан такомиллашишни талаб қилса, иқтисодий таҳлил эркин иқтисодиётни бошқариш учун тегишли ахборотларни тайёрлаб бериш эвазига иқтисодиётнинг ривожланишига ижобий таъсир қилади. бу эса ушбу тушунчаларнинг бир-бири билан диалектик боғлиқлигини тақозо қилади. энди иқтисодиётни эркинлаштиришда иқтисодий таҳлилнинг роли ва аҳамияти нималардан иборат деган саволнинг туғилиши табиий. бунга жавоб бериш учун, энг аввало, президентимизнинг бу борадаги концептуал кўргазмаларига асосланиши лозим деб ҳисоблаймиз. буни тўғри англаш учун ушбу масалага иккита йирик йўналишда ёндошмоқ лозим. биринчиси, иқтисодиётни эркинлаштириш учун қандай хўжалик юритувчи субъектларни барпо қилиш ва такомиллаштириш зарурлиги бўлса, иккинчиси шу субъектларнинг иқтисодиётини бошқаришда қандай муҳитни вужудга келтириш ва шу муҳитга қандай дастаклардан фойдаланиш лозимлигини таъминлашдан иборатдир. биринчи йўналиш бўйича юртбошимиз и.а.каримов таъкидлаган энг муҳим муаммо - бу мулкдорлар синфини шакллантириш масаласини тубдан ҳал этиш, бу учун хусусий мулкчилик етакчи ўринда турадиган кўп укладли иқтисодиётни барпо этиш лозимлигидир. демак, бундан кўриниб турибдики, олдимизда турган вазифа иқтисодиётни такомиллаштириш учун кўплаб хусусий мулкка асосланган …
4
мизда тегишли кадрлар тайёрланмаяпти. буни инобатга олиб юртбошимиз и.а.каримов таъкидлаганидек: «кичик бизнес учун бошқарувчи кадрлар тайёрлайдиган, уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий маданиятини оширадиган бизнес мактаби тармоғини вужудга келтириш зарур»3 деган вазифани қўйди. иқтисодиётни эркинлаштиришнинг навбатдаги вазифаси ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантиришдан иборатдир. чунки президентимиз таъкидлаганидек: «рақобат бўлмаса, бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. рақобат - бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг қонунидир»4. бу масалани амалга ошириш учун иқтисодий таҳлил фанининг олдида қандай вазифалар турибди, деган саволнинг туғилиши табиий. бунга жавоб бериш учун, энг аввало, иқтисодий таҳлилда эркин рақобат муҳитини баҳолайдиган кўрсаткичлар тизимини яратиш ва таҳлил қиладиган усулларни ишлаб чиқиш лозим. зеро, ўзбекистонда олдин қабул қилинган «монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида», «истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» каби бир қанча қонунлар тўлиқ ишламаяпти. шу туфайли ўзбекистон иқтисодиёти олдида турган эндиги вазифа монополияга қарши қонунни кучайтириш, уни такомиллаштириш, монополия тизимларини камайтириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш каби масалаларга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборатдир. бу эса ҳозирги иқтисодий …
5
, самарали қисқа қилиб айтганда, ҳақиқий бозор иқтисодиётига айлантира олмаймиз»5. бу вазиятни ҳам чуқур таҳлил қилиш лозимлиги ҳаёт тақозоси. аммо бунга тўла жавоб топиш учун ҳозирги амалдаги мавжуд таҳлил усуллари ҳам унинг кўлами етарли эмас. чунки ҳозирги пайтда иқтисодий таҳлилнинг бир қисми, яъни микроиқтисодий таҳлил ривожланган холос. ушбу вазиятни таҳлил қилиш учун микроиқтисодий таҳлилни ривожлантириш билан бирга макроиқтисодий таҳлилнинг ҳам, таркиби ва усулларини такомиллаштиришни талаб қилади. ўзбекистон ўзининг танлаган бетакрор йўли, стратегик тараққиёт моделига эга. бу йўлда собитқадамлик билан ҳаракат қилиб ҳамма соҳада босқичма-босқич ривожланиб, янгиланиб бормоқда. бу жараён ўзбекистон учун бир томондан ўта мураккаб ва иккинчи томондан жуда осон кечмоқда. мураккаблиги шундаки, айнан шу йўлни босиб ўтган тажриба йўқ. биз ҳаммасини ўзимиз синаб кўрмоқдамиз. табиийки, бу унчалик осон бўлаётган эмас. жуда осонлиги шундаки, биз мустақил мамлакат сифатида, ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал қилиш ҳуқуқига эгамиз. ўз қийинчиликларимиз ўзимиз ҳал қилишимизга тўғри келмоқда. бу эса биздан фақатгина изланиш ва яна изланишни, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бошқарув таҳлилнинг миллий истиқлол ғоясига мослигини таъминлаш муаммолари, мазмуни, таркиби ва асосий вазифалари"

1407761893_58526.doc бошқарув таҳлилнинг миллий истиқлол ғоясига мослигини бошқарув таҳлилнинг миллий истиқлол ғоясига мослигини таъминлаш муаммолари, мазмуни, таркиби ва асосий вазифалари режа: 1. иқтисодий таҳлилнинг миллий истиқлол ғоясини ифода этишдаги долзарб муаммолари 2. иқтисодий таҳлилнинг ўзбекистон иқтисодий тараққиёт йўлига, “ўзбек модели”га мос келишини таъминлаш муаммоси 3. иқтисодий таҳлилнинг мазмунига миллий истиқлол ғоясини, озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдек узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини сингдириш муаммоси 4. иқтисодий таҳлил муаммоларини, ундан фойдаланувчилар нуқтаи назаридан ҳал қилиш ўзбекистон республикаси олий мажлисида президент и.а.каримов ххi аср арафаси ва унинг дастлабки йилларида мамлакатимизнинг ривожланиш стратегияси, ислоҳо...

DOC format, 275.0 KB. To download "бошқарув таҳлилнинг миллий истиқлол ғоясига мослигини таъминлаш муаммолари, мазмуни, таркиби ва асосий вазифалари", click the Telegram button on the left.