инсон ресурсларни бошқариш фанининг мазмуни, моҳияти, предмети ва асосий вазифалари

PPT 22 стр. 9,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 22
слайд 1 мавзу. «инсон ресурсларни бошқариш» фанининг мазмуни, моҳияти, предмети ва асосий вазифалари режа 1. «инсон ресурсларни бошкариш» фанининг мохияти ва предмети 2. «инсон ресурсларни бошкариш» фанининг мазмуни ва асосий вазифалари 3. «инсон ресурсларни бошкариш» фанининг бошка фанлар билан богликлиги 1. «инсон ресурсларни бошкариш» фанининг мохияти ва предмети мамлакатимизда бозор муносабатларининг таркиб топиши персонални бошкариш тизимида бир катор вазифалар амалга оширилишини назарда тутади. корхона ва ташкилотларнинг бозор иктисодиёти шароитида уз мавкеларини саклаб колиши, уларнинг ракобатбардошлигини таъминлаш, ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш максадида персонални бошкариш сохасида амалга оширилиши лозим булган вазифалар илмий ва амалий усулларни тугри танлашни талаб этади. режали бошкарув амалиётида «персонални бошкариш», «инсон ресурсларни бошкариш» тушунчаси йук эди. лекин хар бир корхона ва ташкилотнинг бошкарув тизими кадрлар ва жамоани ижтимоий ривожлантиришни бошкаришнинг функционал кичик тизимига эга эди. корхона ва ташкилотдаги кадрларни бошкариш буйича асосий таркибий булинма кадрлар булими булиб, унга кадрларни ишга кабул килиш ва бушатиш, шунингдек, укитиш, малакасини ошириш …
2 / 22
тахлил килиш ва тартибга солиш; ишлаб чикариш ва ижтимоий ихтилофларни хамда стрессларни бошкариш; кадрларни бошкариш тизимини ахборот билан таъминлаш; иш билан бандликни бошкариш; буш лавозимларга номзодларни бахолаш ва танлаш; кадрлар потенциалини ва ходимларга булган эхтиёжларни тахлил килиш; кадрлар маркетинги; хизмат мартабасини режалаштириш ва назорат килиш; ходимларнинг касбий ва ижтимоий-психологик мослашуви; мехнат жараёнидаги мотивлар ва сабабларни бошкариш; маъмурий-буйрукбозлик тизими шароитида иккинчи даражали деб каралган бу вазифалар бозор муносабатларига утиш шароитида биринчи уринга чикарилди ва уларни хал килишдан хар бир корхона манфаатдордир. «инсон ресурсларни бошкариш» фанининг предмети корхоналарнинг самарали фаолият курсатишини таъминлаш ва ишловчиларнинг эхтиёжларини кондириш максадида персоналга максадга мувофик таъсир курсатиш билан боглик булган билимлар тизимидир. ушбу курсни ургатишдан максад талабаларда персонални бошкариш илмини амалиётга куллай биладиган даражадаги куникмалар хосил килишдан иборат. у талабаларда ишлаб чикаришдан кузланган максадга эришишни таъминловчи персонални бошкариш буйича назарий ва амалий профессионал билимларни шакллантиришга йуналтирилган. «инсон ресурсларни бошкариш» фанининг мазмуни корхона ходимларини бошкариш усуллари ва тамойилларини; …
3 / 22
риш; корхона ва ташкилотнинг ижтимоий ривожланиши – персонал бошкарувининг асоси; персонал хулк-атворини бошкариш; кадрлар тизимидаги янгиликларни бошкариш; персонал бошкарувида мехнат муносабатлари этикаси; персонални бошкаришда ихтилофлар ва стрессларни ечиш; корхона ва ташкилотларда персонал хавфсизлигини бошкариш; бошкарув персонали мехнатини ташкил этиш. юкорида таъкидлаб ўтилган муаммоларни хал қилиш юзасидан фан олдига куйидаги асосий вазифалар қўйилган: инсон ресурсларини бошқариш асосларини ўрганиш; корхона ва ташкилотларда персонални бошқариш стратегияси ва тактикасининг мохияти, мазмуни ва хусусиятларини ўрганиш; ишловчиларни профессионал танлаш, малакасини ошириш, ўқитиш ва лавозимларга тайинлаш масалаларини ўрганиш; ишга кабул килиш ва ундан бўшатиш хамда персонални бошқаришнинг хукукий-норматив асослари буйича назарий билим ва амалий куникмаларга эга бўлиш; персонални бошкариш буйича иш юритиш жараёнини ва унинг асосларини пухта эгаллаш, зарурий хужжатларни тугри ва тез расмийлаштириш; персонални бошкариш самарадорлигини аниклаш ва уни янада ошириш йулларини белгилаш; корхона ва ташкилотларда кадрлар иш фаолиятининг мазмуни ва мохиятини урганиш; мехнат салохиятининг шаклланиши ва ривожланиши, кадрлар таркиби ва тузилиши хамда улардан фойдаланишни таъминлаш …
4 / 22
белгиларига қараб бўлинади: ишлаб чикариш жараёнида бажариладиган вазифалар бўйича категориялар бўйича ишчилар (асосий ва ёрдамчи), мухандис-техник ходимлар (мтх), хизматчилар, кичик хизмат кўрсатувчи персонал (кхп), шогирдлар, сокчилар; ҳакикий фаолият характерига (машгулотлар турига) караб. бу ўринда ходимни мухандис-техник ходимлар (мтх) тоифасига киритиш учун асос бўлиб унинг маълумоти эмас, балки эгаллаб турган лавозими хизмат килади. маълумотларни таснифлашга асос килиб касбий ва тармок белгиларининг бирга кўшилиши олинади; ишчиларнинг технология жараёнида иштирок этиш принципи бўйича. ишчилар махсулот ишлаб чикариш бўйича асосий ва ёрдамчи ишчиларга бўлинади, мтх-рахбарларга, мутахассисларга ва техник ижрочиларга бўлинади; иш муддати бўйича : доимий, мавсумий ва муваққат (вактинча) ходимлар. бошкарув ходимлари таснифини улар олдидаги мақсадларга караб бир неча принципга бўлиш мумкин. 3. «инсон ресурсларни бошкариш» фанининг бошка фанлар билан богликлиги «инсон ресурсларни бошқариш» фани ўз олдига қуйилган вазифаларни хал килар экан, бир катор ижтимоий, иктисодий, хукукий фанлар тажрибаси ва назариясига таянади. шу жихатдан у «фалсафа», «иктисодий назария», «мехнат иктисодиёти», «мехнат социологияси», «мехнат хукуки» …
5 / 22
й асосда ташкил этиш, мехнатга хак тулаш, уни рагбатлантириш каби муаммоларни биргаликда хал этиш жихатидан ушбу фан «мехнат иктисодиёти» фани билан узвий богликдир. бу ходимларнинг серунум ишлашини таъминлаш, малакасидан унумли фойдаланиш, саломатлигини саклаш ва мустахкамлаш, комилликка эришиш учун кенг имкониятлар яратиб беришда, айникса, мухимдир. инсон ресурсларни бошкаришда инсон омилининг ташки мухитга таъсири, яъни ишлаб чикариш жараёнида ишловчиларнинг уз атрофидаги ходимларга муносабати, ишлаб чикариш мухитининг, санитария-гигиения омилларининг инсон организми, саломатлиги ва ишга булган муносабати хамда ишлаш кобилияти, албатта, хисобга олиниши лозим. булар ишловчиларнинг узи ишлаётган корхонага, уз ишига булган муносабатида шаклланади. шундай экан, «инсон ресурсларни бошкариш» фани узи чамбарчас боглик булган «мехнат физиологияси», «мехнат гигиенаси», «мехнат мухофазаси» каби фанларнинг мехнатга муносабат борасидаги назарий томонлари ва тавсияномаларига амал килиши лозим. мехнат фаолиятининг ижтимоий йуналишларини ва мехнат жамоасининг ижтимоий масалаларини – мехнатнинг мазмуни ва характери, мехнатга куникиш, мехнатни ташкил этиш, ишловчиларнинг фаоллиги, мехнатдан коникиш хосил килиш омиллари, рагбатлантиришнинг турли шакллари ва уларга муносабат …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 22 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "инсон ресурсларни бошқариш фанининг мазмуни, моҳияти, предмети ва асосий вазифалари"

слайд 1 мавзу. «инсон ресурсларни бошқариш» фанининг мазмуни, моҳияти, предмети ва асосий вазифалари режа 1. «инсон ресурсларни бошкариш» фанининг мохияти ва предмети 2. «инсон ресурсларни бошкариш» фанининг мазмуни ва асосий вазифалари 3. «инсон ресурсларни бошкариш» фанининг бошка фанлар билан богликлиги 1. «инсон ресурсларни бошкариш» фанининг мохияти ва предмети мамлакатимизда бозор муносабатларининг таркиб топиши персонални бошкариш тизимида бир катор вазифалар амалга оширилишини назарда тутади. корхона ва ташкилотларнинг бозор иктисодиёти шароитида уз мавкеларини саклаб колиши, уларнинг ракобатбардошлигини таъминлаш, ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш максадида персонални бошкариш сохасида амалга оширилиши лозим булган вазифалар илмий ва амалий усулларни тугри танлашни талаб этади....

Этот файл содержит 22 стр. в формате PPT (9,7 МБ). Чтобы скачать "инсон ресурсларни бошқариш фанининг мазмуни, моҳияти, предмети ва асосий вазифалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: инсон ресурсларни бошқариш фани… PPT 22 стр. Бесплатная загрузка Telegram