савдо соҳасида маркетинг тадқиқотлари

DOC 94,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1407747119_58211.doc савдо соҳасида маркетинг тадқиқотлари режа: 1.маркетингнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва мазмуни 2. маркетингнинг асосий тамойиллари 3.корхонада маркетингни ўрганиш 4. истеъмолчиларни ўрганиш 1.маркетингнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва мазмуни бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда маркетингга истеъмол талабини яхши билишга асосланган ва корхонанинг бозор ва ишлаб чиқариш стратегиясини аниқловчи, бошқарувнинг етакчи функцияси сифатида қаралади. «маркетинг» ибораси инглизча -бозорни англатиб, бозорда маҳсулот сотиш соҳасидаги фаолиятни билдиради. бироқ маркетинг - кенг тушунчадир. бозорни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унга фаол таъсир кўрсатиш, истеъмолни шакллантириш, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчини боғлаш, уларга бир-бирларини топишда ёрдам кўрсатиш маркетинг фаолиятининг асосий мақсадидир. инсон эқтиёжлари чексиздир, лекин уларни қондириш ресурслари чеклангандир. инсон, ўз молиявий имкониятлари чегарасида, ўзини иложи борича тўлароқ қондирадиган товарни танлайди. товар қанчалик харидор эқтиёжини тўла қондирса, ишлаб чиқарувчи шунчалик муваффақият қозонади. одамлар алмаштириш ёрдамида ўз эҳтиёжларини қондиришга қарор қилган ҳолларда маркетингга эҳтиёж туғилди. маркетинг фаолиятида бозор икки турга бўлинади. сотувчи бозори - бу одатда, тақчил бозор бўлиб, сотувчилар ҳукумрон бўлади …
2
нган маркетинг, корхона фаолияти бевосита бозордан келиб чиқаётган талабни қондиришга қаратилган ҳолларда қўлланилади. бу борада маркетингни асосий вазифаси потенциал истеъмолчини ўрганишдир. маркетингни бу тури тижорат фаолиятининг энг муҳим қисмидир, чунки, истеъмолчилар талабини ўрганмай туриб тадбиркор иш юрита олмайди. маркетинг қуйидаги вазифаларни амалга оширади: - бозорни комплекс ўрганиш: - потенциал талабни ва қондирилмаган эҳтиёжни ўрганиш: - товар ассортиментини ва нархи режалаштириш: - мавжуд талабни тўла қондиришга тааллуқли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш: - сотишни режалаштириш ва амалга ошириш: - ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқарувни такомиллаштириш чораларйни кўриш. ишлаб чиқариш тугатилаётган ерда маркетинг бошланмайди. аксинча, ишлаб чиқариш характерини ва кўламини белгилайди. ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, юқори унумдаги автоматик қурилмалар ва илқор технологиялардан фойдаланиш маркетинг томонидан аниқланади. ўз фаолиятини маркетинг принципи асосида олиб бораётган фирма, маркетинг изланиши натижасида ишлаб чиқаришни ва маҳсулот сотиш асосида товар бўйича дастурлар ишлаб чиқади. хорижий тажрибалардан маълум бўлишича, у ёки бу товарни со-тишда эришиладиган муваффақият нафақат фирманинг ишлаб …
3
и сотиладиган маҳсулот чиқариш. 3. корхона учун зарур бўлган йўналишларини шакллантириш мақсадида барча воситалар ёрдамида бозорга ва истеъллол талабига таъсир кўрсатиш. 4. маркетинг изланиши натижасида юзага келган масалаларни ҳал этилишига ижодкорлик билан ёндошишни ривожлантириш ва рағбатлантириш. 5. истеъмолчини тўла қондирадиган миқдорда товарни, зарур вақтда, зарур жойга етказиб бериш. 6. илмий изланиш - ишлаб чиқариш - сотиш - сервис жараёнини мақсадли бошҳарилишини таъминлаш. 7. янги, айниқса юқори сифатли маҳсулотни бозорга чиқарили-шида кеч қолмаслик. бозорни нисбатан бир жинсли истеъмолчилар бўйича гуруҳларга ажратиш (бозорни сигментлаштириш) ва корхонанинг имкониятига мос келувчи бозор сигментини мўлжаллаб иш юритиш. 9. энг ишончли ва юқори сифатли товарлар билан бозорни эгаллаш. 10. техник даражани ва маҳсулот сифатини ошириш йўли билан рақобатчилардан устун келиш. 11. савдо воситачиларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш. 12. бозорни эгаллаш, маҳсулот сотиш ҳажмини ошириш борасида келажак учун маркетинг стратегиясини башорат қилиш. 3.корхонада маркетингни ўрганиш таъминотчилар рақобатлар ва атрофдаги шароитни ўрганиб бориш, фирма томонидан ўзининг маркетинг мақсадлари …
4
орда қўшимча ахборот манбалари, хусусан статистик маълумотлар, бизнес-маълумотномалар илмий-текшириш муассасаларининг ҳисоботлари, касбий, тижорат, давлат ахборотномалари ҳам жалб этилиши мумкин. корхона потенциалини таҳлил этилишини қуйидаги бўлимлар бўйича қилиниши мақсадга мувофиқдир. /. ишлаб чиқариш. - ишлаб чиқариш ҳажми, суръати, таркиби. - корхонанинг ассортимент номенклатураси, янгиланиш даро-жаси, ассортиментининг кенглиги ва чуқурлиги. - хом ашё ва материаллар билан таъминланганлиги. захира миқдори, улардан фойдаланиш тезлиги. - қурилмаларнинг мавжудлик парки ва улардан фойдаланиш даражаси. қувват резерви. технологик янгиликлар. - ишлаб чиқариш жойлашган ер ва инфраструктура мавжудлиги. - ишлаб чиқариш экологияси. //. мақсулот тақсимоти ва сотилиши. - махсулот транспортировкаси. транспорт имкониятлари ва харажатларни бақолаш. - товар захираларини сақланиши, захира миқдори, уларни жой-лашуви ва фойдаланиш тезлиги. омбор биноларининг мавжудлиги. - товарларга охирги ишловни бериш, ўраш, идишларга солиш имкониятлари. - сотиш. ///. ташкилий таркиб ва менеджмент. - бошқарув тизими. - ишловчиларнинг миқдор ва малакавий таркиби. - ишчи кучининг қиймати, ходимлар қўнимсизлиги, меҳнат унумдорлиги. - менеджмент даражаси. - фирма маданияти. …
5
қтаи назаридан энг юқори ва энг паст мавқели ҳисобланади. тармоқлар бўйича — фирманинг товарлари қайси тармоқларда сотилади тармоқ бозорининг қандай ҳиссаси фирмага тегишли. исгеъмолчилар бўйича — фирма маҳсулотининг доимий харидорлари кимлар; уларни фирма товарларига қизиқишларини сабаби нима; янги харидорларни жалб этиш учун қандай чоралар кўрилмоғи керак? корхонанинг кучли ва заиф томонларини баҳолаш учун кўрсатшчларнинг намунавий рўйхати: фирманинг таниқлилиги даражаси (мавқеи), фирма стили: - таклифлар, рекламация фоизи: - маҳсулотни янгиланиши: - ишлаб чиқариш потенциали ва мосланувчанлиги: - технологик қурилмалар: - буюмни ясалиши муддатини давомийлиги ва сифат даражаси: - конструкторлик потенциали: - ноу-хау дан фойдаланиш: - сотишни ташкил этиш усуллари, сотиш бўйича шериклар малакаси: - сервис хизмати ва эҳтиёт қисмлар таъминоти: - оборот ҳажми ва даражаси: - ишлаб чиқариш ва сотиш дастури: - харидор потенциали: 4. истеъмолчиларни ўрганиш истеъмолчиларнинг ҳулқи ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлишни шакллантирувчи асосий принциплар мавжуд бўлиб, қуйидагилар шулар жумласидандир: — истеъмолчи ҳеч кимга боғлиқ эмас (эркиндир); — истеъмолчининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"савдо соҳасида маркетинг тадқиқотлари" haqida

1407747119_58211.doc савдо соҳасида маркетинг тадқиқотлари режа: 1.маркетингнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва мазмуни 2. маркетингнинг асосий тамойиллари 3.корхонада маркетингни ўрганиш 4. истеъмолчиларни ўрганиш 1.маркетингнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва мазмуни бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда маркетингга истеъмол талабини яхши билишга асосланган ва корхонанинг бозор ва ишлаб чиқариш стратегиясини аниқловчи, бошқарувнинг етакчи функцияси сифатида қаралади. «маркетинг» ибораси инглизча -бозорни англатиб, бозорда маҳсулот сотиш соҳасидаги фаолиятни билдиради. бироқ маркетинг - кенг тушунчадир. бозорни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унга фаол таъсир кўрсатиш, истеъмолни шакллантириш, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчини боғлаш, уларга бир-бирларини топишда ёрдам кўрсатиш маркетинг ф...

DOC format, 94,0 KB. "савдо соҳасида маркетинг тадқиқотлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.