иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили

DOC 135,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1406010888_57387.doc иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили режа: 1. ҳозирги жамият ҳаётида корхона ва ташкилот тушунчаси ва унинг аҳамияти 2. корхонадаги ташкилий тузилиш ва ташкилий маданият 3. корхона ва ташкилот ташқи муҳит шароитида 4. ташкилий ресурслар. инсон ресурсларини бошқариш хусусиятлари. 5. персонални бошқариш тизимлари. . ҳозирги жамият ҳаётида корхона ва ташкилот тушунчаси ва унинг аҳамияти. 17. агар xix аср фикран буюк шахслар - наполеон, эдисон, пушкин номлари билан боғлиқ бўлса, хх аср бизнинг хотирамизда инсон хаётининг моддий асосини тубдан ўзгартириб юборган «суперташкилотлар» билан кўпроқ эсда қолади. ҳақиқатдан ҳам, хх асрда инсоннинг сайёралараро фазога парвози амалга оширилди. мустақил ўзбекистонда ҳам дастлаб офислар, кейин эса хонадонимиз компьютерлаштирилмоқда, андижоннинг асака шаҳрида ишлаб чиқарилаётган дэу автомобиллари зеб-зийнат буюмидан оммавий ҳаракат воситасига айланмоқда. туполев билан боинг конструкторлик бюролари трансатлантик парвозларни тошкентдан самарқандга сафар қилиш каби оддий воқеага айлантирмоқдалар. ўтган асрнинг 20-йилларида ўзбекистонда ихтиро …
2
а мафаатларимизни ифодалаш воситаси бўлиб хизмат қилади. хх асрнинг охирларида корхона ва ташкилот жамоат ҳаётининг ҳақиқий универсал шакли бўлиб қолди. агар хix асрдаги маънавий ва сиёсий инқилоблар инсонни аксинча қарашларидан ижтимоий қарашларга эга бўлган мавжудотга айлантирган бўлса, хх асрдаги инқилоблар, аввало технология соҳасидаги инқилоб, инсонни корхона ва ташкилот одамига айлантиради. 18. муайян мақсадларга эришиш учун биргаликда ишлайдиган кишилар бирлашмаси анъанавий равишда корхона ва ташкилот деб аталади. ўзбекистон республикасининг «корхоналар тўғрисида»ги қонунида эса бу борада қуйидаги таъриф берилган: «ҳуқуқий шахс ҳуқуқига эга бўлган, мулкчилик ҳуқуқи ёки хўжаликни тўла юритиш хуқуқи бўйича ўзига қарашли мол-мулкдан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ёки маҳсулотини айирбошлайдиган, ишларни бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, беллашув ҳамда мулкчиликнинг барча шакллари тенг ҳуқуқлилиги шароитида амалдаги қонунларга мувофиқ ўз фаолиятини рўёбга чиқарадиган мустақил хўжалик юритувчи субъект корхона ҳисобланади». масалан, тошкент давлат иқтисодиёт университети, шаҳрисабздаги «оқсарой» меҳмонхонаси, асакадаги «уздэуавто» акциядорлик жамияти, футбол бўйича ўсмирлар командаси ва ҳоказолар корхона ва ташкилотлар ҳисобланади. …
3
ларга тўртинчисини - раҳбарларни ҳам киритадилар, улар бир томондан мулк эгаларининг вакиллари бўлсалар, иккинчи томондан, бошқа ходимлар сингари ёлланган ходимлар ҳисобланадилар. санаб ўтилган гуруҳлардан ҳар бирининг мақсади аниқлашга таъсир кўрсатиш даражаси ташкилотдан ташкилотга ўтиб боради ва ҳар бир корхона ва ташкилотда вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин. ўз фаолиятида аввало истеъмолчиларга қараб мўлжал оладиган ташкилотлар ва аксинча, ходимлар ва раҳбарларнинг манфаатларини устун қўядиган корхона ва ташкилот ҳам мавжуддир. корхона ва ташкилотнинг мақсадларида барча асосий гуруҳларнинг манфаатларини акс эттиришда энг мақбул мутаносибликка эришиш корхона ва ташкилотнинг ривожланишидаги энг муҳим шартлардан биридир. ўзгаларнинг манфаатларини инкор этиш ҳисобига бошқа гуруҳнинг манфаатларини қондириш одатда, ниҳоятда ёмон оқибатларга олиб келади. 19. корхона ва ташкилотлар ўз фаолиятларида мазмун жиҳатдан ҳам, шунингдек, вақт истиқболи нуқтаи назаридан ҳам фарқ қиладиган мақсадлар мажмуига амал қиладилар. ташкилий мақсадларнинг вужудга келишини уч поғонага ажратиб кўрсатиш мумкин: таянч қадриятлар, стратегик вазифалар ва қиска муддатли режалар. таянч қадриятлар корхона ва ташкилот фаолиятининг асосий мақсадларини …
4
хона ва ташкилот учун ташқи муҳитга кўпроқ даражада боғлиқ бўлади ва вақти-вақти билан янгиланиб туришни талаб қилади. қиска муддатли режалар корхона ва ташкилотнинг стратегик вазифаларини амалга оширишнинг аниқ дастурларидан иборат бўлиб, анча муайян ва батафсил ташкилий мақсадлар ҳисобланади ҳамда корхона ва ташкилотнинг барча ходимларига дахлдор бўлади. қиска муддатли режаларга кўп миллиардли компаниянинг йиллик бизнес режалари ҳам, пицца сотувчилар ёки такси ҳайдовчиларининг кундалик пул ишлаш режалари ҳам киради. қиска муддатли режаларнинг муҳимлиги шундан иборатки, улар иш ўрнидаги ходимларнинг хулқ-атворини бошқаради ва бинобарин, корхона ва ташкилотнинг қўлга киритадиган натижаларига бевосита таъсир кўрсатади. 3.2. корхонадаги ташкилий тузилиш ва ташкилий маданият ташкилий мақсадларга эришиш корхона ва ташкилот ходимлари бўлган кишиларнинг биргаликда ишлашини назарда тутади. ҳар бир корхона ва ташкилот, у хоҳ масъулияти чекланган ва бор-йўғи беш киши ишлайдиган ширкат бўлсин, хоҳ ўн минглаб ходимлари бор университет бўлсин, мазкур ўзаро ҳаракати мувофиқлаштиришга, муайян ички тартиб ўрнатилган бўлишига эҳтиёж сезади. ушбу тартиб ташкилий тузилиш ва ташкилий …
5
ишмаси» ҳисобланади. матрицали ташкил этиш функционал мутахассисларнинг ишини маҳсулотлар бўйича бўлинмалар фаолияти билан бирлаштиради, функционал бўлинмаларнинг экспертлари маҳсулот ишлаб чиқарадиган бир ёки бир нечта бўлинмаларга бириктириб қўйилади ва уларнинг ходимларига ёрдам кўрсатишади. 21. бажариладиган вазифалари нуқтаи назаридан корхона ва ташкилот ходимлари анъанавий равишда уч тоифага бўлинадилар - раҳбарлар, мутахассислар ва ижрочилар. раҳбарлар ташкилот ресурсларини тасарруф қиладилар ва улардан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қиладилар. раҳбарларга - завод бош директори, университет ректори, жамоа уюшмаси раиси ва шунга ўхшашлар киради . мутахассислар- маъмурий ҳокимиятга эга бўлмайдилар, лекин муайян соҳада эксперт ҳисобланадилар ва раҳбарларга қарорлар қабул қилишда ёрдам кўрсатадилар. мутахассисларга бош конструктор, маслаҳатчи - шифокор, ўқув кафедраси мудири ва шунга ўхшаш ходимлар киради. ижрочилар раҳбарлар қабул қилган қарорларни ҳаётга татбиқ этадилар, корхона ва ташкилот режаларини бевосита амалга оширадилар. ижрочилар жумласига ресторан официантини, заводдаги токарни, даволовчи шифокорни, университет профессорини ва шунга ўхшаш касб эгаларини киритиш мумкин. юқорида бўлинган бу тоифалар шартлидир, чунки «соф» раҳбарнинг, мутахассис …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили"

1406010888_57387.doc иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили режа: 1. ҳозирги жамият ҳаётида корхона ва ташкилот тушунчаси ва унинг аҳамияти 2. корхонадаги ташкилий тузилиш ва ташкилий маданият 3. корхона ва ташкилот ташқи муҳит шароитида 4. ташкилий ресурслар. инсон ресурсларини бошқариш хусусиятлари. 5. персонални бошқариш тизимлари. . ҳозирги жамият ҳаётида корхона ва ташкилот тушунчаси ва унинг аҳамияти. 17. агар xix аср фикран буюк шахслар - наполеон, эдисон, пушкин номлари билан боғлиқ бўлса, хх аср бизнинг хотирамизда инсон хаётининг моддий асосини тубдан ўзгартириб юборган «суперташкилотлар» билан кўпроқ эсда қолади. ҳақиқатдан ҳам, хх асрда инсо...

Формат DOC, 135,5 КБ. Чтобы скачать "иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодиётни эркинлаштириш шаро… DOC Бесплатная загрузка Telegram