кириш. фаннинг предмети ва вазифалари

DOC 100,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1405945701_57230.doc кириш кириш. фаннинг предмети ва вазифалари режа: 1. «божхона иши» фанининг ўрганиш соҳаси. 2. «божхона иши»нинг ривожланиши ва фаннинг бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро алоқаси. 3. божхона муносабатларини ифодаловчи атама ва тушунчалар. таянч иборалар. товарлар, ўзбекистон товарлари, чет эл товарлари, ташувчи, декларант, божхона чегарасидан олиб ўтиш, божхона назорати, божхона таъминлови, божхона режими, дастлабки қарор, божхона расмийлаштируви, иқтисодий сиёсий чоралар. 1. «божхона иши « фанининг ўрганиш соҳаси. мустақиллик йилларида мамлакатимиз иқтисодиётида ижтимоий- сиёсий ривожида тарихий ўзгаришлар юз бердики, булар натижасида республикамиз куч-қудрати ва обрў-эътибори ортиб бормоқда. молиявий барқарорликка олиб борувчи йўлдан изчил илгарилаб бориш натижасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштариш, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, реал секторга инвестицияларни кўпайтириш, рақобатбардош ва экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришни барпо этишга қулай макроиқтисодий шароитлар яратилди. ўзбекистон хом-ашё ўлкаси бўлган йиллар ортда қолди. энди у саноати ва қишлоқ хўжалиги ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олган. чет эл инвестицияларини жалб этишга муҳим аҳамият берилмоқда. бунда асосий эътибор иқтисодиётнинг устувор …
2
тартиби ҳамда божхона сиёсатини амалга оширишнинг бошқа воситаларидан иборатдир. ўзбекистон республикасида ички ва ташқи сиёсатининг таркибий қисми ҳисобланувчи божхона сиёсати амалга оширилади. божхона сиёсатининг асосий мақсадлари республикамиз божхона ҳудудида самарали божхона назоратини ҳамда товар айирбошлашни тартибга солишни таъминлашдан, иқтисодиётнинг ривожланишини рағбатлантиришдан, ички бозорни ва республикада товар ишлаб чиқарувчиларини ҳимоялашдан иборат. республикамизнинг қурулиқдаги ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлари ҳамда улар устидаги ҳаво бўшлиги божхона ҳудудини ва божхона чегарасини ташкил этади. божхона органлари божхона иши вазифаларини ҳал этиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ҳамда давлатнинг ўзга органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади. давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари божхона органлари зиммасига юкланган вазифаларни ҳал этишда кўмаклашишлари, шу жумладан бу вазифаларни ҳал этиш учун зарур шароитларни яратиб бериш орқали уларга кўмаклашишлари шарт. божхона органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатларига тааллуқли айрим ҳаракатлар ўз назоратлари остида давлатнинг бошқа органлари, корхоналар, муассасалар ваташкилотлартомонидан бажарилишига рухсат беришга ҳақлидир. 2. божхона ишининг ривожланиши ва …
3
оидалари билан таништиради. туркистонда дастлабки божхона утган асрнинг охирида ташкил этилган эди. унинг номи «паттакесар божхонаси» деб аталиб, у мустабид тузумнинг дастлабки йилларида термиз божхонасига айлантирилди. 1958 йилда ҳалқаро авиоташиш кўпайганидан сўнг термиз божхонасига бўйсунувчи тошкент божхона маскани жорий этилди. 1959 йил 14–апрелда собиқ иттифоқ ҳаво транспорти вазирлигининг буйруғи билан божхона маскани тошкент божхонасига айлантирилди. 1984 йилда тошкент божхонасининг таркибида ҳарбий юкларни назорат қилиш бўйича иккита божхона маскани ташкил этилди. биринчиси тошкент вилоятининг тузел посёлкасида, иккинчиси фарғона шаҳрида. 1988 йил октябрда тошкент божхонаси ўзбекистон республикаси божхонасига айлантирилди.1989-1990 йилларда республикамизнинг барча йирик шаҳарларида божхоналар ташкил этилди. 1991 йил 18-декабрда ўзбекистон республикаси президентининг фармонига биноан ўзбекистон республикаси божхона қўмитаси ташкил этилди ва президентимизнинг 1992 йил 8-августдаги фармони билан ўзбекистон республикаси божхона қўмитасига айлантирилди.1994 йил январида президентнинг фармони билан дбқ тугатилди ва у дсқ таркибидаги бош бошқармага айлантирилди.1997 йил 8-июлдаги президентимизнинг пф 1815–сон «ўзбекистон республикаси божхона қўмитасини ташкил этиш» тўғрисидаги фармонига ва вазирлар …
4
линган билимларни бойитиш имконини беради. "божхона иши " фанида унинг мазмуни, божхона сиёсати, мақсад ва вазифалари, божхона назорати кабилар ўрганилади. ўқув жараёни рейтинг тизими асосида ташкил этилиб, жорий баҳолаш ҳар бир амалий машғулотларда амалий сўровлар, ўтказилган тестлар натижасига қараб амалга оширилади. оралиқ баҳолаш эса мавзуларни тўлиқ тушунчаларини мазмунини ифодаловчи таянч иборалардан ёзма иш олиш натижаси билан ҳал этилади. талабаларга ноанъанавий дарсларни ташкил этилиши фанни чуқурроқ ўзлаштиришига ёрдам беради. ушбу фанни ўзлаштиришда қуйидаги илғор педагогик технологияларнинг қўлланилиши зарур: 1.таянч иборалар ва сўз луғатларидан назорат ишини ташкил этиш; 2.божхона муносабатларида тўлдириладиган юк декларацияси ҳужжатлари билан яқиндан таништириш; мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар, слайдлар, компьютер дастурларидан кенг фойдаланишдан иборат. 3. божхона муносабатларини ифодаловчи атама ва тушунчалар. божхона ишини олиб боришда божхона муносабатларини ифодаловчи атама ва тушунчалар кенг қўлланилади. ўзбекистон республикасининг божхона кодексида улар келтирилиб ўтилган. 7-модда. асосий тушунчалар 1) товарлар - ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан валюта ва валюта бойликлари, электр, иссиқлик энергиялари …
5
олувчилари, эгалари ёхуд улар билан ушбу кодексда назарда тутилган ҳаракатларни ўз номидан амалга ошириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ етарли бўлган бошқача тарзда иштирок этувчи шахслар; 6) ташувчи - товарларни амалда олиб ўтувчи ёхуд транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахс; 7) декларант - товарларни олиб ўтувчи, товарлар ва транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи, кўрсатувчи ва тақдим этувчи шахс ёки товар олиб ўтувчи шахс номидан иш олиб бораётган божхона брокери: 8) божхона чегарасидан олиб ўтиш - товарлар ёки транспорт воситаларини ҳар қандай усулда, шу жумладан ҳалқаро почта жўнатмаларини юбориш, қувур транспортидан ҳамда электр узатиш линияларидан фойдаланиш йўли билан божхона ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқиш ҳаракатларини амалга ошириш. шундай ҳаракатлар жумласига қуйидагилар киради: · товарлар ёки транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилганда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудидан олиб кирилганда - божхона чегарасидан амалда ўтиш; · товарлар ёки транспорт воситалари божхона ҳудудидан олиб чиқилганда, шу жумладан эркин божхона зоналари …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "кириш. фаннинг предмети ва вазифалари"

1405945701_57230.doc кириш кириш. фаннинг предмети ва вазифалари режа: 1. «божхона иши» фанининг ўрганиш соҳаси. 2. «божхона иши»нинг ривожланиши ва фаннинг бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро алоқаси. 3. божхона муносабатларини ифодаловчи атама ва тушунчалар. таянч иборалар. товарлар, ўзбекистон товарлари, чет эл товарлари, ташувчи, декларант, божхона чегарасидан олиб ўтиш, божхона назорати, божхона таъминлови, божхона режими, дастлабки қарор, божхона расмийлаштируви, иқтисодий сиёсий чоралар. 1. «божхона иши « фанининг ўрганиш соҳаси. мустақиллик йилларида мамлакатимиз иқтисодиётида ижтимоий- сиёсий ривожида тарихий ўзгаришлар юз бердики, булар натижасида республикамиз куч-қудрати ва обрў-эътибори ортиб бормоқда. молиявий барқарорликка олиб борувчи йўлдан изчил илгарилаб бориш натижасида ...

Формат DOC, 100,0 КБ. Чтобы скачать "кириш. фаннинг предмети ва вазифалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: кириш. фаннинг предмети ва вази… DOC Бесплатная загрузка Telegram