бошқарувнинг ташкилий тузилиши

DOC 75,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1405951210_57249.doc 6-мавзу: бошқарувнинг ташкилий тузилиши бошқарувнинг ташкилий тузилиши режа: 1. бошқарув ташкилий тузилиши хакида тушунча. 2. ташкилий тузилмалар турлари. 1. бошқарув ташкилий тузилиши ҳақида тушунча. бошқарувнинг таркибий тузилиши деганда бошқарув бўғинлари ва босқичлари миқдори ва таркиби тушунилади. бошқарув ташкилий тузилишининг оддий ва тушунарли бўлиши унинг иш қобилияти юқори бўлишини кафолатлайди, яъни бошқарув ташкилий тузилмасида босқич ва бўғинлар қанча кам бўлса, бошқарув шунчалик самарали бўлади. бошқарув бўғинлари - бу битта ёки бир-қанча вазифаларни бажарувчи мустақил таркибий унсурлардир. тузилма элементлари, уларнинг бўлинмалари ва бошқарув аппаратида ишловчилардир. бошқарув босқичлари - бу бошқариш бирор даражасидаги маълум бўғинлар йиғиндисидир. шу белгисига кўра бошқарувнинг ташкилий тузилмалари - кўп босқичли (кўп бўғинли), уч, икки босқичли (бўғинли) бўлади. босқичлар ва бўғинлар ўртасидаги алоқа вертикал ва горизонтал бўлиши мумкин. вертикал бўғинлар раҳбарларнинг уларга бўйсунувчилар ўртасидаги муносабатларни, горизонтал алоқалар бошқарувнинг тенг хуқуқли бўғин ва унсурлари ўртасидаги муносабатларни билдиради. иқтисодиёт бошқарув ташкилотлари юқори, қуйи, тенг ҳуқуқли ташкилотларга бўлинади. юқори ташкилотлар республика …
2
ваколатга эга ташкилотлар киради. умумий ваколатга эга ижроия ташкилотларига ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси, қорақалпоғистон республикаси вазирлар маҳкамаси ва хокимиятлар киради. махсус ваколатли ташкилотлар тармоқлараро хусусиятга эга вазифаларни бажарадилар. улар қаторига давлат қўмиталарини киритиш мумкин. умумдавлат бошқаруви ташкилотларининг асосий вазифалари: фттнинг асосий йўналишларини белгилаш, табиий муҳитни мухофаза қилиш, пул ва кредит тизимига раҳбарлик қилиш, солиқ ва даромадларни белгилаш, ҳисоб ва статистикани ташкил этиш, нарх, тарифлар белгилаш, халқ хўжалиги тармоқларига раҳбарлик қилиш киради. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг доимий иш юритувчи ташкилотлари фаолияти тармоқлараро илмий-техникавий ишларга раҳбарлик қилиш, фан-техника соҳасида танлов, кўнгилли асосда ишларни ташкил этиш каби вазифаларни бажаради. республика товар биржаларининг асосий вазифаси корхоналар билан ҳамкорликда минтақада моддий техникавий таъминотнинг барқарор ва самарали тизимини ташкил этиш, истеъмолли ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида барқарор минтақавий алоқаларни ўрнатиш, маҳсулот етказиб беришни назорат қилиш, корхоналарга уларни моддий техникавий таъминлашда кўмак беришдан иборатдир. моддий-техникавий таъминот ташкилотлари хўжалик ҳисоби асосида ишлаб чиқариш воситаларини сотишнинг кўп тармоқли савдони таъминлаш …
3
одий рағбатлантириш ва ажратилган маблағлардан мақбул равишда фойдаланишни иқтисодий рағбатлантириш усулларини кенг қўллашни таъминлайди. республика марказий банки иқтисодиётдаги барча кредит ва ҳисоб китоб муносабатларини ташкил этувчи ва тартибга солувчи бош банкдир. тижорат банклари тизими фаолияти тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўз-ўзини молия билан таъминлаши асосига ўтказилади. меҳнат ва ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи давлат ташкилотлари ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари тўлиқ бандликни, банд бўлмаган меҳнат ресурсларини қайта тайёрлаш ва касб ўргатиш, кадрларга бўлган талабни қондиришни таъминлайдилар. республика вазирликлари республика худудидаги концернлар тармоқларни бошқаришни амалга оширадилар. тармоқни бошқариш тизимига якка раҳбарлик асосида иш юритувчи вазир бошчилик қилади. у қўл остидаги вазирлик ва унга ҳарашли корхоналар фаолиятига шахсан жавобгардир. ҳар бир вазирликда вазир тармоқни бошқаришнинг муҳим масалаларини коллегиал равишда кўриб чиқиш ва амалга оширишга имкон берувчи маслаҳат ташкилотлари ташкил этилади. бош маслаҳат берувчи ташкилот - коллегия бўлиб, унинг таркибига вазир ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, корхоналар раҳбарлари киради. халқ хўжалиги тармоқи таркибида ҳам давлат, ҳам хусусий корхона, …
4
жавобгарлик тартибини белгилайдилар. таркибий бирлик қонунда белгиланган хуқуқ доирасида унга бириктирилган мулкни тасарруф этади, фирма, а.ж.лари номидан бошқа ташкилотлар билн шартномалар тузадилар. корхона, фирма, акционерлар жамиятлари таркибий бирликка ўз номидан шартнома тузиш ва бу шартнома бўйича жавобгар бўлиш хуқуқини беради. корхонани бошқариш корхона тўғрисида қонунга асосан амалга оширилади. бу қонунда кўзда тутилган тамойиллардан бири бутун жамоанинг ҳамда унинг ташкилотлари муҳим қарорларни қабул қилиш ва уни бажаришни назорат қилишда иштирок этиш йўли билан амалга ошириладиган ўз - ўзини бошқариш тамойилидир. 2. ташкилий тузилмалар турлари ташкилий тузилмалар жуда турли-туман, лекин улар умумий изчил боғлиқликка эга ва қонуниятларга бўйсунади. бошқаришнинг ташкилий тузилмасининг асосий тури чизиқли ва функционал турларидир. улар бирикиши асосида турли хил чизиқли-функционал тузилмалар таркиб топади. чизиқли тузилма унинг қуйи бошқарув бўғинлари юқори босқичдаги раҳбарга бевосита бўйсунуши билан тавсифланади. чизиқли тузилмада ҳар бир ходим битта раҳбарга бўйсунади ва юқори тизим билан фақат у орқали боғланган бўлади. чизиқли тузилманинг ижобий томонлари унинг оддий, …
5
аҳбарлар ўртасида тақсимланишига асосланади. у бошқарув мураккаблашуви ва ихтисослашув ривожланиши билан боғлиқ ҳолда вужудга келган. функционал тузилмада бошқарувчи кўрсатмалар нисбатан малакали бўлади, лекин якка бошчилик тамойилига риоя қилинмайди. функционал бўғинлар сони ортиши билан ҳар бир бўғин мустақил равишда ҳал этувчи масалалар доираси торайиб боради. муаммонинг моқияти ҳар бир бўғин ўз масаласини биринчи навбатда ҳал қилишдан манфаатдор бўлишида эмас, балки битта ҳам бўғин бу масалани етарли даражада асосланган ҳолда ва тўғри ҳал қила олмаслиги, ечимлар майдалашиб, тўлиқ бўлмай қолишидадир. бу бошқарувни мураккаблаштириб, унинг самарадорлигини камайтиради. чизиқли тузилмани ташкил этиш ва функционал тузилманинг камчиликлари қўйма, бириктирилган тузилмалар - чизиқли-штабли, чизиқли-функционал ва бошқа тузилмалар вужудга келишига сабаб бўлди. чизиқли-штабли тузилмада чизиқли тузилма асос қилиб олинади, лекин бошқарувнинг қуйи бўғинга эга ҳар бир бўғинида айрим муҳим муаммолар бўйича штаблар тузилади. штаблар малакали қарорлар тайёрлайдилар, лекин чизиқли тузилма раҳбари тасдиқлаб, қуйи даражага юборади. у штаб тавсияларини координация қилади, мувофиқлаштиради ва натижада бошқарув сифати яхшиланади, лекин …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бошқарувнинг ташкилий тузилиши"

1405951210_57249.doc 6-мавзу: бошқарувнинг ташкилий тузилиши бошқарувнинг ташкилий тузилиши режа: 1. бошқарув ташкилий тузилиши хакида тушунча. 2. ташкилий тузилмалар турлари. 1. бошқарув ташкилий тузилиши ҳақида тушунча. бошқарувнинг таркибий тузилиши деганда бошқарув бўғинлари ва босқичлари миқдори ва таркиби тушунилади. бошқарув ташкилий тузилишининг оддий ва тушунарли бўлиши унинг иш қобилияти юқори бўлишини кафолатлайди, яъни бошқарув ташкилий тузилмасида босқич ва бўғинлар қанча кам бўлса, бошқарув шунчалик самарали бўлади. бошқарув бўғинлари - бу битта ёки бир-қанча вазифаларни бажарувчи мустақил таркибий унсурлардир. тузилма элементлари, уларнинг бўлинмалари ва бошқарув аппаратида ишловчилардир. бошқарув босқичлари - бу бошқариш бирор даражасидаги маълум бўғинлар йиғиндисидир. шу б...

Формат DOC, 75,0 КБ. Чтобы скачать "бошқарувнинг ташкилий тузилиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бошқарувнинг ташкилий тузилиши DOC Бесплатная загрузка Telegram