ёшга доир пенсиялар ва уларнинг турлари

DOC 183.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403248818_43864.doc ёшга доир пенсиялар ва уларнинг турлари ёшга доир пенсиялар ва уларнинг турлари. режа: 1. фуқароларнинг ёшга доир пенсиялари тушунчаси ва унинг турлари 2. имтиёзли шартлар асосида тайинланадиган ёшга доир пенсиялар тушунчаси ва унинг турлари. 3. имтиёзли шартлар асосида ёшга доир пенсия тайинлаш тартиби. 4. ёшга доир пенсияларни тўлаш 1.фуқароларнинг ёшга доир пенсиялари тушунчаси ва унинг турлари фуқароларнинг ёшга доир пенсияси – бу меҳнатга қобилиятсизлар учун ажратилган ўзбекистон республикаси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағи ҳар ойда бериладиган алоҳида характердаги тўловлар бўлиб, ижтимоий фаолият муддатига ва муайян ёшга етганлигига қараб бутун умрга тайинланади; унинг миқдори фуқаро олган иш ҳақи ва ижтимоий фаолият муддатига қараб белгиланади. шу билан бирга тарифда пенсиянинг ушбу турига хос бўлган характерли белгилар ҳам мавжуд. булар: 1. бутун умрга тайинланиши; 2. узоқ муддат ижтимоий меҳнат билан шуғулланган ёки муайян меҳнат стажига эга булган шахсларга тайинланиши; 3. қонунда кўзда тутилган ёшга етган шахсларга тайинланиши кабилардан иборат. тарифда пенсия қарилик …
2
онлик пенсиялари; 3) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари. маълумки, фуқароларнинг ёшга доир пенсияси республикамиз ижтимоий таъминоти тизимида алоҳида ўрин тутади. фуқароларнинг ёшга доир пенсияси пенсия таъминотига оид муносабатларни вужудга келтирувчи юридик фактлар хусусиятларига, пенсия миқдорини белгилаш услуби, уни тўплаш тартибига кўра фарқ қилади. барча ушбу ҳолатлар қайси тоифадаги фуқароларни пенсия билан таъминлаш тўғрисида сўз юритилаётганлигига боғлиқдир. ёшга доир пенсияларнинг қуйидаги турлари мавжуд: 1. умумий асосларда тайинланадиган ёшга доир пенсиялар; 2. имтиёзли асосларда тайинланадиган ёшга доир пенсиялар. юқорида эслатилган ёшга доир пенсиялар уларни олишга бўлган хуқуқнинг вужудга келиш асослари, пенсия миқдорини ҳисоблаш ва унда эътиборга олинадиган иш ҳақи кабиларда умумий ҳусусиятларга эга. лекин қонунда ҳар бир турдаги пенсияларни олувчи шахслар доираси қатъий белгиланган. маълумки, фуқароларнинг пенсия таъминоти ҳақидаги қонунчилик тобора такомиллашиб бормоқда. бу нарса фуқароларнинг барча тоифаси учун ягона пенсия таъминоти тизимини яратиш ва ривожлантириш йўналишига мос келмоғи ва, ниҳоят, ўзбекистон республикаси конституцияси ва халкаро ҳуқуқий нормаларга мос келмоғи лозим. ўзбекистон республикаси конституциясининг …
3
минотида текисчиликка йўл қўймасликка қаратилгандир. ушбу қонун ўзбекистон республикаси фуқароларининг қариганда, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганди, боқувчисиз қолганда ижтимоий таъминланишдан иборат, конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, давлат пенсияларининг ягона тизимини, уларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқариш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди. республикаси ҳудудидан ташқари яшаб турган ўзбекистон республикасининг фуқароларини пенсия билан таъминлаш давлатлараро битимлар (шартнома) асосида амалга оширилади. ўзбекистон республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, башарти давлатлараро битимлар (шартномалар)да ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, ўзбекистон республикаси фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар. меҳнат стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари ушбу қонунга биноан давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар. уларнинг ижтимоий таъминланиш тартиби ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилган. мазкур қонуннинг 5 – моддасига мувофиқ, ҳарбий хизматчилар, шунингдек ички ишлар органлари бошлиқлари ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби ўзбекистон республикаси қонун хужжатлари …
4
шу пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш тўхтатилгандан кейин тайинланади. маълумки, ўзбекистон республикаси вазирлар махкамасининг 2000 йил 15 ноябрдаги “ўзбекистон республикаси пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 444-сон қарорига мувофиқ ижтимоий суғурта жамғармаси ўзбекистон республикаси бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига айлантирилди. бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом вазирлар махкамаси томонидан 2000 йил 23 декабрдаги 498 сонли қарори (2 илова) билан тасдиқланган. корхона ва ташкилотлар маъмуряти билан касаба уюшмаси комитетининг қарорига биноан, агар бу жамоа шартномасида кўзда тутилган бўлса, пенсия корхона хисобидан олдинроқ тайинланиши мумкин. маълумки, ўзбекистон республикаси “фуқороларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” 1993йил 3 сентябрдаги қонунда ёшга доир пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси кенг кўламда белгилаб берилган. ушбу қонуннинг 7 моддасига мувофиқ ёшга доир пенсиясини олиш ҳуқуқига: · эркаклар 60-ёшга тўлганда ва меҳнат стажлари 25 йил бўлган тақдирда; · аёллар 55-ёшга тўлганда ва меҳнат стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. мазкур қонунда …
5
анган меҳнат стажи ва ёшга етган бўлиши керак. айрим тоифа фуқоролардан эса узоқ йиллик хизмат муддати талаб қилинади. аввал айтилганидек, ёшга доир пенсия умумий асосларда – эркаклар 60 ёшга етганларида ва камида 25 йил меҳнат стажига эга бўлганларида, аёллар 55 ёшга етганларида ва камида 20 йиллик меҳнат стажига эга бўлганларида тайинланади. маълумки, болаларни тарбиялаш учун шарт-шароит яратиш ҳамда аёлларнинг ўз меҳнатидан манфаатдорлигини ошириш мақсадидаўзбекистон республикасининг “хотин – қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида”ги 1999йил 14 апрелдаги қонунига асосан, ўзбекистон республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган “фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни қуйидаги мазмундаги 121-модда билан тўлдирилди. унга кўра, умумий белгиланган ёшни бир йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқи белгиланди. ушбу қонуннинг 37-моддасининг “а”, “б”, “в” ва “г”-бандларида назарда тутилган камида 20 йиллик иш стажига эга бўлган аёллар 54 ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. бу қоида бўйича аёллар бюджетидан ташқари пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб меҳнат қилган даврлари камида 20 йил …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ёшга доир пенсиялар ва уларнинг турлари"

1403248818_43864.doc ёшга доир пенсиялар ва уларнинг турлари ёшга доир пенсиялар ва уларнинг турлари. режа: 1. фуқароларнинг ёшга доир пенсиялари тушунчаси ва унинг турлари 2. имтиёзли шартлар асосида тайинланадиган ёшга доир пенсиялар тушунчаси ва унинг турлари. 3. имтиёзли шартлар асосида ёшга доир пенсия тайинлаш тартиби. 4. ёшга доир пенсияларни тўлаш 1.фуқароларнинг ёшга доир пенсиялари тушунчаси ва унинг турлари фуқароларнинг ёшга доир пенсияси – бу меҳнатга қобилиятсизлар учун ажратилган ўзбекистон республикаси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағи ҳар ойда бериладиган алоҳида характердаги тўловлар бўлиб, ижтимоий фаолият муддатига ва муайян ёшга етганлигига қараб бутун умрга тайинланади; унинг миқдори фуқаро олган иш ҳақи ва ижтимоий фаолият муддатига қараб белгиланади. шу би...

DOC format, 183.5 KB. To download "ёшга доир пенсиялар ва уларнинг турлари", click the Telegram button on the left.