ўзбекистоннинг жаҳон хўжалик тизимига интеграциялашувида ташқи иқтисодий алоқаларнинг аҳамияти

DOC 84,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403249114_43872.doc ўзбекистоннинг жаҳон хўжалик тизимига интеграциялашувида ташқи иқтисодий алоқаларнинг аҳамияти режа: 1. мамлакат иқтисодиётида ташқи иқтисодий алоқаларнинг ўрни. 2. халқаро савдо назариялари 3. ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожланиши республикамиз ижтимоий-иқтисодий, маданий-мафкуравий тараққиётининг ҳозирги босқичида кўп укладли иқтисодий тизимни ташкил этиш, янги давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон хўжалиги тизимига жадал кириб боришини таъминлаш шароитида инсоннинг жисмоний ва маънавий салоҳиятидан, унинг ақл-заковатидан самарали фойдаланиш, эҳтиёж ва манфаатларни ҳисобга олиш масалалари биринчи ўринга чиқади. ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишдан иборат ўз йўлимиз ва дастуримизни мувоффақиятли амалга ошириш, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролар жамияти қуриш вазифасини ҳал этиш бевосита инсон, унинг профессионал билимлари, масъулияти, миллий маънавияти, тадбиркорлиги, ташаббускорлиги ва бошқа бир қанча фазилатларига боғлиқдир. ҳозирги кунда юзлаб корхоналар, хусусий фирмалар, кичик ва ўрта бизнес вакиллари, фермер ва деҳқон хўжаликлари қўйингки ҳар бир фуқаро республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. шуни ҳам таъкидлаш лозимки, замонавий билимларсиз, янги техника ва техналогияларсиз бозор шароитида мувоффақиятга …
2
бозорига рақобатбардош маҳсулотлар чиқаришнинг қудратли омили сифатида майдонга чиқади. ҳар қандай ишлаб чиқариш энг аввало умуминсоний иқтисодий фаолият бўлиб, унга хос белгилардан бири ихтисослашувдир. ихтисослашув - ишлаб чиқаришнинг муайян маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатишга мослашуви бўлиб, унинг асосида меҳнат тақсимоти ётади. меҳнат тақсимоти ижтимоий меҳнат фаолиятининг сифат жиҳатидан ажралишини билдиради. ҳар бир меҳнат тури мустақил вазифани бажаради, лекин бошқа турлар билан бағланган ҳолда ишлаб чиқаришда қатнашади. ишлаб чиқаришда ҳар хил меҳнатни бажарувчи кишилар иштирок этади, уларни инглиз олими а.смит “иқтисодий индивидлар” деб атаган. меҳнат тақсимоти ана шу индивидларнинг ўзаро алоқада бўли-шини тақозо қилади. фаолият турлари бўйича қаралганда меҳнат тақсимоти уч йўналишда ривожланади: умумий, хусусий ва қисман. меҳнатнинг фаолият турлари бўйича тақсимланиши билан биргаликда, унинг муайян майдон доирасида ҳам тақсимланиши юз беради. меҳнатнинг ҳудудий миқёсда тақсимланиши икки хил бўлади: · ҳудудлараро меҳнат тақсимоти - муайян мамлакат доирасида айрим ҳудудлар ёки минтақалардаги меҳнатнинг ихтисослашуви; · халқаро меҳнат тақсимоти(хмт) - меҳнатнинг миқдори …
3
илган ютуқлар даражаси, техника тараққиёти ва бошқа омиллар таъсир кўрсатар экан. сўнгги йилларда хмт ривожланишига таъсир кўрсатувчи асосий омил бўлиб, техникавий тараққиёт чиқмоқда. фан-техниканинг ривожланиши, янгидан-янги асбоб-ускуналарнинг яратилиши, электроника, машинасозлик, самолётсозлик, кимё ва тиббиёт соҳаларида мураккаб технологик жароёнларнинг вужудга келиши давлатлар ўртасида ҳамкорлик даражасини янада чуқурлашувига олиб келди. меҳнат тақсимоти чуқурлашуви билан корхоналар маҳсулот яратиш учун зарур бўлган айрим қисмлар ва ҳатто деталларни ишлаб чиқаришга ихтисослашадилар. бундай ихтисослашув худудлараро ва ҳатто давлатлараро юз беради. давлатлараро ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви ўз навбатида ишлаб чиқаришнинг халқаро ихтисослашуви деб юритилади. шу ўринда илгаридан мавжуд бўлган ва ҳозирда такомиллаштирилган халқаро ихтисослашув ёки халқаро савдо назарияларини таъкидлаб ўтиш жоиздир. классик иқтисодчилар а.смит ва д.рикардолар хмт ривожланишининг, давлатлар ўртасида савдо сотиқ муносабатлари доимий ривожланиб боришининг назарий асосларини яратдилар. бу олимлар мутлоқ ва нисбий афзалликлар назариясида халқаро савдо(хс) афзалликлари устида фикр юритадилар. мамлакат маълум бир маҳсулотни ишлаб чиқаришда бошқа давлатга нисбатан мутлоқ афзалликларга эга бўлмаслиги мумкин аммо нисбий …
4
ликни назарда тутади. 1930 йилда халқаро савдонинг асосини ифодаловчи янги назария, хекшер-олин назарияси юзага келди. бу назарияга кўра “мамлакатлар ўзларида ошиқча бўлган омиллардан тайёрланган маҳсулотларни экспорт қиладилар ва ишлаб чиқариш учун камёб бўлган омиллар импорт қилинади”. бу назария ҳам ўзига хос камчиликларга эга, масалан япония давлати, жанубий корея ёки бошқа мамлакатни оладиган бўлсак бу мам-лакатлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган барча хом ашё ва ресурсларни четдан сотиб олади, уларни қайта ишлаб, турли хил маҳсулотлар шаклида экспорт қилади. ёки юқори даражада табиий ва ишлаб чиқариш омилларига эга бўлган мамлакат жаҳон бозорига кириб келиши учун узоқ вақт талаб қилинади. масалан, республикамиз бир қанча омиллар бўйича бошқа мамлакатлардан устун туради, аммо тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш энди-энди амалга оширилмоқда. чунки бу ўзига хос техналогияларни, ишлаб чиқаришни ташкил қилишни талаб этади. тармоқларнинг халқаро ихтисослашганлигини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: эт кт қ ---------- , бу ерда эж кт - тармоқнинг экспортга ихтисослашувининг нисбий коэффициенти; …
5
нат фаолиятининг ўзаро бирлашиб, яхлит меҳнат жароёнини ташкил этишидир. у кишилар фаолиятининг маҳсулот яратиш ёки хизматлар кўрсатиш йўлида уйғунлашувини билдиради. мк нинг энг олий шакли бу халқаро меҳнат кооперацияси(хмк) бўлиб, у меҳнат тақсимотининг байналминал кўламда бирлашишини мужассамлаштиради. хмк нинг асосий белгиларини қуйидагича ажратиб кўрсатишимиз мумкин: * томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик шарт-шароитларининг олдиндан шартнома асосида келишиб олиниши; * турли мамлакатлар ҳамкор-корхоналарининг маълум, ўзаро келишилган соха бўйича хўжалик фаолиятини мувофиқлаштириб турилиши; * ишлаб чиқариш кооперациясининг бевосита субъекти сифатида турли мамлакатларнинг корхона/фирма/лари иштирок этиши; * тайёр маҳсулот, техналогия, қисмлар ишлаб чиқаришнинг шартнома асосида келишиб олиниши; * иштирокчилар ўртасида топшириқларнинг ўзаро келишилган дастур асосида тақсимланиши, ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш ихтисослашувини таъминлаш. республикамизнинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилишининг шарт-шароитлари ва ташқи иқтисодий фаолиятини амалга ошириш имкониятлари мустақиллигимизни қўлга киритиш билан вужудга кела бошлади. вужудга келган вазият ташқи иқтисодий мажмуани бошқаришнинг ўзига хос тизимини шакллантириш, алоқаларни йўлга қўйиш борасида қоида ва тамойилларни ишлаб чиқиш, республикамизнинг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистоннинг жаҳон хўжалик тизимига интеграциялашувида ташқи иқтисодий алоқаларнинг аҳамияти" haqida

1403249114_43872.doc ўзбекистоннинг жаҳон хўжалик тизимига интеграциялашувида ташқи иқтисодий алоқаларнинг аҳамияти режа: 1. мамлакат иқтисодиётида ташқи иқтисодий алоқаларнинг ўрни. 2. халқаро савдо назариялари 3. ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожланиши республикамиз ижтимоий-иқтисодий, маданий-мафкуравий тараққиётининг ҳозирги босқичида кўп укладли иқтисодий тизимни ташкил этиш, янги давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон хўжалиги тизимига жадал кириб боришини таъминлаш шароитида инсоннинг жисмоний ва маънавий салоҳиятидан, унинг ақл-заковатидан самарали фойдаланиш, эҳтиёж ва манфаатларни ҳисобга олиш масалалари биринчи ўринга чиқади. ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишдан иборат ўз йўлимиз ва дастуримизни мувоффақиятли амалга ошириш, демократик ҳуқуқий ...

DOC format, 84,5 KB. "ўзбекистоннинг жаҳон хўжалик тизимига интеграциялашувида ташқи иқтисодий алоқаларнинг аҳамияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.