ташқи иқтисодий фаолият статистикаси

DOCX 6 стр. 64,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
12-мавзу. ташқи иқтисодий фаолият статистикаси. режа: 1. ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий алоқаларининг шакллари 2. божхона статистикаси 3. ташқи савдо индекслари 4. ишлаб чиқариш кооперацияси, халқаро капитал ва ишчи кучи миграцияси 1. ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий алоқаларининг шакллари ўзбекистон республикаси бозор иқтисодиётини барпо эта бориб, аста-секин қадамба-қадам жаҳон ҳамжамиятига кириб бормоқда. маълумки, жаҳон миқёсида меҳнат тақсимоти мавжуд бўлиб, бу ҳолат мамлакатлараро иқтисодий алоқалар бўлишини тақозо қилади, мамлакатлар бази хил маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга мослашадилар. мамлакат ички бозорини товарлар ва хизматлар билан тўлдиришда ички иқтисодий фаолият билан бир қаторда ташқи иқтисодий фаолият ҳам муҳим рол ўйнайди, чунки жамиятининг талаб ва эҳтиёжларини фақат ички ишлаб чиқариш ҳисобига қондириб бўлмайди. бундай ихтисослашув мамлакатларнинг табиий шароити, ишлаб чиқариш тажрибаси ва тараққиёт даражаси билан белгиланади. масалан, япония учун компьютер ва машиналарни, ақш учун самолётларни, ҳиндистон ва покистон учун чойини, ўзбекистон учун эса пахтани экспорт қилиш қулай ҳисобланади. шундай қилиб, ташқи иқтисодий алоқа – бу …
2 / 6
р ҳар томонлама таҳлил қилади. ташқи савдо статистикасининг вазифалари қуйидагилардан иборат: - ташқи савдонинг ҳажми, унинг таркиби ва динамикасини ўрганиш; - ташқи савдонинг ривожланишига таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш; - турли мамлакатлар ташқи савдосини таққослаш ва ўрганиш; ташқи савдони ўрганишда божхона статистикасининг маълумотлари асос қилиб олинади. божхона статистикаси – ташқи иқтисодий алоқалар статистикасининг бир қисми бўлиб, у мамлакат чегарасидан ўтувчи товарлар билан бирга, айрим кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишларни ҳам ҳисобга олади. божхона статистикасининг ўрганиш объекти бўлиб, мамлакатнинг ташқи савдо обороти ҳисобланади. товарлар экспорти ва импортини натурал ва пул формада ҳисобга олиш ва уларнинг географик йўналишини аниқлаш унинг кузатиш объекти ҳисобланади. божхона статистикасининг асоси бўлиб, мамлакатнинг божхона кодекси ҳисобланади. маълумот манбаи эса бирламчи хужжат – юк божхона деклорациясидаги (юбд) маълумотлар ҳисобланади. юбдсида мамлакат чегарасидан ташқарига чиқаётган ва чегарадан келаётган товарлар ҳисоботи амалга оширилади. деклорацияда товарларнинг йўналиши (кириш, чиқиш) қиймати, товарнинг коди ва номи, соф оғирлиги, божхона режими ва ҳ.к. келтирилади. …
3 / 6
эл товарлари; - бир йил ва ундан ортиқ муддат билан ижарага қўйиш учун киритилган товарлар; экспорт: - божхона режими бўйича четга чиқарилган товарлар; - божхона худудида қайта ишлашдан сўнг чиқарилган товарлар; - реэкспорт режими бўйича четга чиқарилган товарлар; - пошлинасиз савдо магазинларидан четга чиқарилган ўзбекистон ва чет мамлакатлари товарлари; - бир йил ва ундан ортиқ муддат билан ижарага қўйиш учун четга чиқарилган товарлар. божхона статистикаси чиқарилаётган ва киритилаётган товарларни ҳам натурада, ҳам пулда ҳисобга олади. бу эса ўз навбатида экспорт ва импортнинг умумий ҳажми ва структурасини аниқлаш имкониятини беради. 3. ташқи савдо индекслари ташқи савдо статистикасида индекслар товар айланиши динамикасини, экспорт ва импортнинг физик ҳажмини, баҳонинг ўзгаришини, ташқи савдо структурасини ва айрим олинган омилларнинг товар айланишига таъсирини ўрганиш учун фойдаланилади. бунда ҳам қуйидаги базисли ва занжирсимон индекслар қўлланилади: ўртача баҳо индекси, физик ҳажм индекси ва савдо шарти индекслари ва ҳ.к. ҳар бир индекс ўзини ташкил этувчи элементларига эга: индекслаштрилаётган (солиштралиётган) …
4 / 6
а импортни статистик ўганиш мақсадида ҳам ўзгармас, ҳам жорий баҳолар тизимидан фойдаланиш лозим. булар хақидаги маълумотлар ҳар кварталда эълон қилинадиган «ўзбекистон республикаси ташқи савдосининг божхона статистикаси» номли бюллетенида эълон қилинади. 4. ишлаб чиқариш кооперацияси, халқаро капитал ва ишчи кучи миграцияси ишлаб чиқариш кооперацияси – икки ёки ундан ортиқ мамлакатларнинг маълум бир ишни бажариш ёки қандайдир бир пировард маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликдаги фаолиятлари тушунилади ва у қуйидаги кўрсаткичларда ўз аксини топади: 1. чет эл фирмаларининг салмоғи 2. чет эл фирмалари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатаётган қўшма корхоналар сони 3. қўшма корхоналарнинг ишлаб чиқарилган маҳсулотдаги салмоғи шунингдек, қўшма корхоналарнинг банд бўлган ходимлардаги салмоғи ва экспортдаги салмоғи аниқланади. халқаро капитал миграцияси – каттароқ фойда олиш мақсадида капитални бир мамлакатдан бошқасига кўчириш тушунилади. у икки шаклда бўлиши мумкин: - хусусий капитални чиқариш - давлат капиталини чиқариш хусусий капитални чиқаришда трансмиллий корпорация (тмк)лар, яъни дунёнинг турли мамлакатларида фаолият юритувчи компаниялар етакчилик қилади. улар капитални жаҳон …
5 / 6
нисбати олинади мамлакатнинг дунё савдосидаги салмоғи = мамлакат экспортининг умумий ҳажми дунё мамлакатлари экспортининг умумий ҳажми 2. мамлакатнинг айрим товарлар экспортидаги салмоғини аниқлаш учун мамлакат шу товар экспорти ҳажми дунё мамлакатларининг шу товар экспорти ҳажмига нисбати олинади мамлакатнинг айрим товарлар экспортидаги = салмоғи мамлакат шу товар экспорт ҳажми дунё мамлакатлари экспортининг умумий ҳажми 3. миллий иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодиёти экспорти билан боғланиш коэффициентини аниқлаш учун мамлакат экспортининг умумий ҳажми шу мамлакат ялпи миллий маҳсулоти ҳажмига нисбати олинади экспорт бўйича боғланиш кт = мамлакат экспортининг умумий ҳажми ялпи миллий маҳсулот ҳажми бу кўрсаткич мамлакатнинг ялпи миллий маҳсулотида экспортнинг улушини ифодалайди. 4. миллий иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодиёти импорти билан боғланиш коэффициентини аниқлаш учун мамлакат импортининг умумий ҳажми шу мамлакат ялпи миллий маҳсулоти ҳажмига нисбати олинади импорт бўйича боғланиш кт = мамлакат импорти умумий ҳажми ялпи миллий маҳсулот ҳажми бу кўрсаткич мамлакатнинг ялпи миллий маҳсулотида импортнинг улушини ифодалайди. 5. миллий иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодиёти айрим товарлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ташқи иқтисодий фаолият статистикаси"

12-мавзу. ташқи иқтисодий фаолият статистикаси. режа: 1. ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий алоқаларининг шакллари 2. божхона статистикаси 3. ташқи савдо индекслари 4. ишлаб чиқариш кооперацияси, халқаро капитал ва ишчи кучи миграцияси 1. ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий алоқаларининг шакллари ўзбекистон республикаси бозор иқтисодиётини барпо эта бориб, аста-секин қадамба-қадам жаҳон ҳамжамиятига кириб бормоқда. маълумки, жаҳон миқёсида меҳнат тақсимоти мавжуд бўлиб, бу ҳолат мамлакатлараро иқтисодий алоқалар бўлишини тақозо қилади, мамлакатлар бази хил маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга мослашадилар. мамлакат ички бозорини товарлар ва хизматлар билан тўлдиришда ички иқтисодий фаолият билан бир қаторда ташқи иқтисодий фаолият ҳам муҳим рол ўйнайди, чунки жамиятини...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOCX (64,7 КБ). Чтобы скачать "ташқи иқтисодий фаолият статистикаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ташқи иқтисодий фаолият статист… DOCX 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram