ташқи иқтисодий фаолият маркетинги

DOC 171,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1711219471.doc ташқи иқтисодий фаолият маркетинги режа: 1. ташқи иқтисодий фаолият маркетинги муҳити 2. ташқи иқтисодий фаолият маркетинги тадқиқотлари 3. хорижий фирмалар ва уларнинг товарлари ҳақида ахборот тўплаш 4. хорижий бозорда фирмалар ва уларнинг маҳсулотлари рақобатбардошлиги 5. хорижий фирмаларнинг бозор фаолияти маркетинг стратегиялари 6. фирмаларнинг ташқи бозорга чиқиши бўйича маркетинг стратегиялари 7. ташқи бозорда нарх сиёсати ва халқаро нархни шакллантириш ташқи иқтисодий фаолият маркетинги муҳити ташқи иқтисодий фаолият фирмаларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик, ташкилий-иқтисодий ва ташкилий функциялари йиғиндисини ифодалайди. ўзбекистон республикасининг «ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида» ги қонунига кўра ташқи иқтисодий фаолият деганда ўзбекистон республикаси давлат идораларининг, юридик ва жисмоний шахсларининг хорижий давлатлар, уларнинг юридик ва жисмоний шахслари, халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали ҳамкорлик ўрнатишга, бундай ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган жами амалий ҳаракатлари тушунилади. ташқи савдо операциялари комплекси бешта таснифлаш мезони бўйича гуруҳларга ажратилиши мумкин: ♦савдо йўналишлари; ♦товарлар ва хизматлар турлари; ♦товарларнинг тайёрлик даражаси; ♦қўлланадиган савдо усуллари; ♦савдонинг ташкилий шакллари. миллий (ички) маркетинг халқаро маркетингдан …
2
и мумкин: ♦фирма фаолиятини ахборот билан таъминлашга эҳтиёж ортади; ♦фирма фаолиятининг турли соҳаларини мувофиқлаштириш ва унинг турли бўлинмалари ҳаракатлари мувофиқлаштирилган бўлишига талаблар кучайтирилади; ♦риск умумий даражаси ортади, фирма фаолиятида қўшимча риск турлари пайдо бўлади. шундай қилиб, халқаро маркетинг ташқи бозорларга чиқишда мустақил фаолият соҳасини ифодалайди. уни қуйидаги тарзда таърифлаш мумкин. халқаро маркетинг бу - бозор муҳитига таъсир кўрсатиш ва унинг шароитларига биттада нортиқ мамлакатда фаолият кўрсатадиган фирмани мослаштириш бўйича чора-тадбирларни режалаштириш, амалга ошириш, назорат ва таҳлил қилиш тизими. халқаро маркетинг қисқароқ ва умумлаштирилган тарзда ўз мамлакати ҳудудидан ташқарида фирманинг ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлари комплекси сифатида тавсифлаш мумкин. халқаро маркетинг, унинг назарияси, услубият ва инфратузилмаси ривожланишида нафақат маркетинг фаолияти билан шуғуланадиган фирмалар, балки ихтисослашган халқаро ташкилотлар ҳам фаол роль ўйнайди. уларнинг орасида энг машҳур ва аҳамиятга эга бўлганлар - европа жамоатчилик фикрини ўрганиш ва маркетинг жамияти (esomar), халқаро маркетинг федерацияси (imf). 1932 йил ташкил этилган ва ҳозирги пайтда …
3
а бошқа хизматлар кўрсатиш; халқаро ижара операциялари ва ҳ.к. савдо йўналишлари товарнинг тайёрлик экспорт, импорт, реэкспорт, реимпорт даражаси: тайёр маҳсулот, тарқоқ асбоб-ускуналар, комплексли асбоб-ускуналар ташқи савдо операцияларини бўйича таснифлаш савдо шакллари: савдо усуллари: товар ва хизмат бартер операциялари, тўғридан-тўғри савдо турлари: жавоб тариқасида қилиш, билвосита савдо, машина-техника харидлар, компенсация савдо уйлари ва маҳсулоти, хомашё фирмалари, агентлик товарлари, илмий-техник маҳсулотни сотиб битимлари, брокерлик операциялари, халқаро маҳсулот, товар белгилари, озиқ-овқат олиш, саноат савдо биржалари, халқаро товарлари, истеъмол ҳамкорлиги, аукционлар, халқаро товарлари, консалтинг, «продакшен шеринг» савдолар, молиявий лизинг инжиниринг, туристик хизматлар расм. ташқи савдо операцияларининг таснифланиши халқаро маркетингнинг замонавий моделини шартли равишда ишлаб чиқариш-инвестицион модель деб аташ мумкин (аввалги савдо-воситачилик моделидан фарқли равишда). у сифат ўзгаришларига учради, халқаро маркетингда кўпинча нафақат миллатлараро, балки глобал маркетинг сифатида кўриб чиқиладиган юқори даражага эришди. "coca-cola", "ibm", "procter & gamble" каби жаҳонга машҳур америка фирмалари ҳозирги даражасига эришганинг асосий сабаби аввало шундаки, улар жаҳон бозорига, хусусан, халқаро …
4
ш тизими; кадрлар малакаси ва улардан фойдаланиш; турли бошқарув даражалари ўртасида ахборот узатиш тизимлари ва ҳ.к. киради. ташқи (атрофдаги) муҳит - жуда мураккаб тизим бўлиб, унга рақобатчилар, харидорлар, воситачилар, молиявий муассасалар, божхона ва бошқа ҳукумат органлари киритилади. ташқи муҳит шароитларини баҳолашда мамлакатдаги иқтисодий вазият, сиёсий муҳит, табиий шароитлар, маданий ва бошқа анъаналар, фан-техника ютуқлари ва бошқалар муҳим роль ўйнайди. ташқи муҳит кўрсаткичларини тўғри баҳолаш, ундан маркетинг стратегияси ва тактикасида фойдаланиш халқаро маркетинг учун ўта муҳим аҳамият касб этади, фирманинг ташқи иқтисодий фаолияти натижаларига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин бўлади. ички ва ташқи муҳит омилларини икки гуруҳга ажратиш мумкин: 1) фирма томонидан бошқариладиган омиллар; 2) фирма томонидан бошқарилмайдиган (демак, фирманинг ўзига мослашишини талаб қиладиган) омиллар. халқаро маркетингга нисбатан ташқи муҳит кўпинча икки қисмга бўлинади: иқтисодий ва маданий муҳит. бироқ батафсилроқ ўрганиш учун уни тўрт қисмга: иқтисодий, ижтимоий-маданий, сиёсий-ҳуқуқий ва табиий соҳага ажратиш мақсадга мувофиқ. мамлакат иқтисодий муҳити товар ва хизматлар истеъмолининг …
5
мамлакатларда турлича турмуш даражасини таъминлаши мумкин. турмуш даражаси мамлакатда истеъмол қилинадиган товарлар ва хизматлар ўртача миқдорини тавсифлайди. уни ўлчашда фойдаланиладиган йўллардан бири - ўртача ишлаётган одамга у ёки бу миқдорда озиқ-овқат, кийим-бош ва бошқа товарлар харид қилига пул ишлаб топиш учун зарур бўлган вақт узунлигини аниқлашдир. мамлакатнинг иқтисодий ўсиш даражаси кўп жиҳатдан халқаро маркетингдан фойдаланиш имкониятларини белгилаб беради. энг кичик имкониятлар одатда ривожланган мамлакатларда бўлади, бироқ уларда аҳоли сони қоидага кўра, барқарор бўлади, кўплаб маҳсулот турларини сотиш эса тўйиниш босқичига етади. ривожланаётган мамлакатларда эса аҳоли сони тез ўсади ва гарчи, ҳозирги пайтда уларда импорт нисбатан кичик бўлсада, халқаро маркетинг нуқтаи-назаридан энг узоқ муддатли истиқболга айнан шу мамлакатлар эга. валюта барқарорлиги халқаро маркетингда албатта ҳисобга олинади, чунки фирманинг миллий валютасига нисбатан хорижий валюта курсининг тебраниши товарлар сотуви ва фойда ҳажмига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. ташқи иқтисодий фаолият маркетинги тадқиқотлари назарий ва амалий фаолиятда кўпинча «маркетинг» ва «маркетинг тадқиқоти» (marketing research, mr, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ташқи иқтисодий фаолият маркетинги"

1711219471.doc ташқи иқтисодий фаолият маркетинги режа: 1. ташқи иқтисодий фаолият маркетинги муҳити 2. ташқи иқтисодий фаолият маркетинги тадқиқотлари 3. хорижий фирмалар ва уларнинг товарлари ҳақида ахборот тўплаш 4. хорижий бозорда фирмалар ва уларнинг маҳсулотлари рақобатбардошлиги 5. хорижий фирмаларнинг бозор фаолияти маркетинг стратегиялари 6. фирмаларнинг ташқи бозорга чиқиши бўйича маркетинг стратегиялари 7. ташқи бозорда нарх сиёсати ва халқаро нархни шакллантириш ташқи иқтисодий фаолият маркетинги муҳити ташқи иқтисодий фаолият фирмаларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик, ташкилий-иқтисодий ва ташкилий функциялари йиғиндисини ифодалайди. ўзбекистон республикасининг «ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида» ги қонунига кўра ташқи иқтисодий фаолият деганда ўзбекистон республикаси давлат идорала...

Формат DOC, 171,5 КБ. Чтобы скачать "ташқи иқтисодий фаолият маркетинги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ташқи иқтисодий фаолият маркети… DOC Бесплатная загрузка Telegram