саёҳатчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликлари

DOC 78.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403243569_43806.doc саёҳатчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликлари. режа 1. саёҳатларни ва сафарларни бошқариш. 2. саёҳатларнинг тартиб қоидалари 3. саёҳатчиларнинг тайёргарлик шакллари барча туризм тўгаракларида саёҳатларга тайёрланиш арафасида керакли туризм жиҳозлар озиқ-овқат ва бошқа юкларни ҳар бир қатнашчига уларнинг жисмоний тайёргарлигига қараб кенг равишда тақсимланади. дам олиш байрам кунларида уюштириладиган бир кунлик саёҳатида айтарли ортиқча юк бўлмайди, фақат озиқ-овқат, тўп, мусиқа асбоби, шунингдек агар чодир ўрнатиш, гулхан ёқиш мўлжалланган бўлса, керакли жиҳозлар ва асбобларни олиш бир неча фаол ўқувчиларга топшириш режалаштирилади. юриш йўналиши ва режасидаги талаблар 6-8 км масофани пиёда ўтиш, йўлда коллекция ва гербарийлар тўплаш, сайр қилиш, жойларнинг тузилиши билан қисқа танишиш, сафарда юриш тартибига риоя қилишдан иборатдир. сафарга тайёрланишда йўналиш режасини тузиш ва уни тасдиқлаш, туризм давомида суҳбат, лекциялар ўтказиш, топографик белгилар билан изчил танишиш, чизмалар тузишни ўрганиш, туризмнинг техник турлари бўйича мусобақалар ўтказиш режаларини тузиш, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, керакли жиҳозларни тахт қилиш, озиқ-овқатлар учун ҳаражатлар тузиш каби муҳим …
2
9. муҳбир. 10. суръатчи. 11. комендант (дам олиш ва тунаш пайтларида тайинланади). 12. гуруҳ раҳбари. таълим муассасаларида туризмларни ташкил қилишнинг турли шакл ва услублари мавжуд. мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг кўп кунлик саёҳатларини ташкил қилиш тартиби қуйидагича: 1. ўқув йили бошида саёҳат йўналишни аниқлаш ва умумий йиғилишда тасдиқлаш. 2. саёҳатга тўгаракнинг фаол иштиокчилари ва жамоатчи ўқувчиларни жалб қилиш. 3. йил давомида кўп кунлик саёҳат учун керакли туризм жиҳозларни тайёрлаш. 4. туризм базалар ва болалар туризм марказларининг тажрибали ходимларидан тегишли маслаҳатлар олиш. 5. илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа ташкилотлардан қидирув ишлари бўйича вазифа олиш. 6. туристларнинг жисмоний тайёргарлигини йил давомида назорат қилиб бориш. 7. биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ўтиш хавфли бўлган жойларда ўзаро ёрдам шартлари, қоидаларини ўрганиб бориш. ўқувчилар сафарга тўла тайёр деган хулосага келгач, жисмоний тарбия ўқитувчиси, саёҳат тўгарагининг раиси, сафар раҳбари ҳамкорликда йўналиш варақасини тузадилар ва у маъмурият томонидан тасдиқланади. кўп кунлик сафар раҳбари, синф раҳбари ҳар бир ўқувчининг ота-онаси билан …
3
топади, уларни койийди, кўпчилик олдида танбеҳ беради. натижада умуммақсад йўлида саёҳатчилар жамоаси ўз аҳиллигини тўла тиклайди. саёҳат кўнгилли ўтади. саёҳатда раҳбарларига қуйидаги талаб ва вазифалар қўйилади. 1. саёҳатчилар гуруҳини ташкил қилиш ва унинг тўла жавобгарлигини олиш. 2. тоғ туризми сафарига раҳбарлик қилиш учун саёҳатларда иштирок этган ёки раҳбарлик қилган юқори малакали бўлиш. саёҳатда раҳбарга қуйидагича ҳуқуқлар берилади: саёҳат тартибини бузганларга чора кўриш, гуруҳдан чиқариш. зарур бўлганда йўналишни ўзгартириш. шароит талаб қилганда гуруҳни тажрибалироқ мутахассисга топшириш. раҳбар қуйидагиларни бажаришга мажбур: сайёҳларни муносиб даражада саёҳатга тайёрлаш. туризм йўналишлари, ижтимоий фойдали ишлар, қидирув ва ўрганиш бўйича режалар билан таништириш. харита ёки чизма тузиш, йўлдаги хавфсизликни таъминлаш. йўлдаги тўсиқларни ўрганиш, зарур бўлса эхтиёждан бошқа йўлларни белгилаш. тегишли жиҳозларни аввалдан тайёрлаш, йўл харажатлари, озиқ-овқатни ҳисоблаб чиқиш. йўналиш дафтарчасини тутиш. гуруҳни тартиб-интизомини мунтазам назорат қилиб туриш. йўлларда хавфсизликни сақлаш ва қутқариш назорати идораларидан кўрикдан ўтиш. йўналиш дафтарчасини маълум жойларда белгилаш саёҳат давомида ўтилган жойлар тўғрисида телефон …
4
масъуллар назорат учун жалб қилинади. саёҳатни қай тарзда бошлаб, якунлаш туристик базаларнинг тартиб қоидаларни мукаммал таъминлашида почта тизими, алоқа воситалари доимий ишлаб, узлуксиз сафар маълумотлари билан хабардор қилиб туриш керак. мураккаб сафар бўлиши ҳам мумкин, сафарда нохушликлар, фалокат юз бериши мумкин. бундай холатларни олдини олиш учун қутқарув гуруҳларини саёҳатчилар манзили билан таништириш зарур. қутқарув гуруҳларини кутмай сайёҳ шериклар бир-бирларига хизмат қилишлари зарур. энг аввало саёҳатчилар қўрқмай, ишонч билан ҳаракат қилишлари шарт. гуруҳ йўлбошчиси сафар ҳолатини маълум қилиб бориш зарур. режадаги ишларидан огоҳ қилиб туриш керак. сафар чоғидаги сокин тун, олов атрофидаги суҳбат, иссиқ чой ёки қаҳва, оловда пишган таом, иссиқ ўрин мунтазам бўлишини таъмин этиш муҳим. бу билан кўриниб турибдики саёҳат маданий дам олиш, хордиқ чиқариш демакдир. жисмоний тайёргарлик. саёҳатни муваффақиятли бўлиши сайёҳларни жисмонан бақувватлиги, буларни соғ-саломат эканлигидир. саёҳат давомийлигини ва осудалигини иштирокчиларни чаққон, абжир, эпчил бўлиши ҳам белгилайди. ўралашган лапашанг шерик саёҳат тартибини, бошқалар кайфиятини, қўйингки бутун жамоани саросимага …
5
нтазам бажариладиган бу машғулотлар кишини соғлом қилибгина эмас уни йиллар давомида қатъиятли, мард, қобилиятли бўлишини таъминлайди. жисмоний машғулотларда яна тиббиёт кўриги ўтказилса ёмон бўлмайди. физкультура диспансерлардаги масъул шахслар саёҳат иштирокчиларининг юрак, ўпка, қон айланиш системасини текшириши зарур. тайёргарлик машғулотлари ва чиниқиш. сайёҳлар сафар чоғида дам олиш ва ҳаракат тартибига амал қилиш зарур. кун тартиби бўйича кун эрталабки бадантарбия билан бошланади. машқлар 10-15 дақиқа давом этиши керак. сайёҳлик юришлари чоғида жисмоний машқлар ва гигиеник тадбирлар ўтказиши учун тўхташ, танаффус қилиш керак. саёҳат вақтида сайёҳлар тоза ҳавода, қуёш кунидан, сув ҳарорати тобланадилар. бу ҳолат уларни чиниқишига ёрдам беради. қуёшда тобланиш инсон организми учун жуда муҳимдир. қуёш нурлари теридаги микробларни ўлдиради, қон айланишини мустаҳкамлайди, модда алмашинувини таъминлайди. бироқ қуёш нуридан ҳам қай вақтда, қандай қилиб тобланиши кераклигини билиш зарур. қуёш ўзидан фойдали утрабинафша нурни соат 8.00 дан 12.00 гача беради. бу вақтда кишилар тобланса бўлади. куйган, тобланган тери яралар ривожланмаслигини, қуёшдан куйишни, бор …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "саёҳатчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликлари"

1403243569_43806.doc саёҳатчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликлари. режа 1. саёҳатларни ва сафарларни бошқариш. 2. саёҳатларнинг тартиб қоидалари 3. саёҳатчиларнинг тайёргарлик шакллари барча туризм тўгаракларида саёҳатларга тайёрланиш арафасида керакли туризм жиҳозлар озиқ-овқат ва бошқа юкларни ҳар бир қатнашчига уларнинг жисмоний тайёргарлигига қараб кенг равишда тақсимланади. дам олиш байрам кунларида уюштириладиган бир кунлик саёҳатида айтарли ортиқча юк бўлмайди, фақат озиқ-овқат, тўп, мусиқа асбоби, шунингдек агар чодир ўрнатиш, гулхан ёқиш мўлжалланган бўлса, керакли жиҳозлар ва асбобларни олиш бир неча фаол ўқувчиларга топшириш режалаштирилади. юриш йўналиши ва режасидаги талаблар 6-8 км масофани пиёда ўтиш, йўлда коллекция ва гербарийлар тўплаш, сайр қилиш, жойларнинг тузилиши...

DOC format, 78.5 KB. To download "саёҳатчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликлари", click the Telegram button on the left.