корхонанинг хавфсизлиги ва тижорат сири

DOC 166,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1355574576_41057.doc www.arxiv.uz режа: 1. корхона хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади ва вазифалари. 2. корхона хавфсизлик хизмати, унинг функциялари ва таркиби. 3. корхонанинг тижорат сири моҳияти. 4. тижорат сирини ҳимоя қилиш механизми. 5. рақобатчилар тўғрисида ахборот олиш услублари. корхона хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади ва вазифалари хавфсизликни таъминлаш ҳамиша, ҳамма жойда, ҳамма нарсалар учун муҳим бўлиб келинган. ҳатто ҳайвонлар ҳам ўзларининг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзларига яраша тегишли чора-тадбирларини кўрадилар. инсоният пайдо бўлибдики, хавфсизлик масаласи унинг олдида ҳамиша долзарб бўлиб ҳисобланган. бугунги бозор муносабатлари шароитида ҳамма корхоналарга эркинлик ва мустақиллик жорий қилинаётган бир пайтда, унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳам ўта долзраб ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик бўлган жуда катта муҳим жараёндир. бу жараённи тўғри ва тўлиқ англаш учун унинг тушунчаси, мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаб олишни тақозо қилади. корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини доимий равишда таъминлаб туриш унинг раҳбариятидан катта эътиборни, ташкилий ишларни амалга оширишни ва уни оқилона бошқариб боришни талаб қилади. бу жараённи тўғри ташкил қилиш учун умуман …
2
и корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун бир қанча тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади. 1. корхонанинг молиявий ва иқтисодий мустақиллигини таъминлаш. бунда ҳар бир корхона етарли даражада ўз маблағларига эга бўлиши, мавжуд мулкнинг сақланиши ва самарали фойдаланишига эришиш лозим. 2. корхонада барча иқтисодий жараёнларни қонун доирасида амалга оширишга эришиш, унинг қонуний манфаатини давлат, хорижий ва ички ҳамкорлар олдида ҳимоя қилиш қобилиятининг мавжудлигини таъминлаш. 3. корхона фаолиятининг доимий равишда барқарорлигини, рақобатбардошлигини, ишлаб чиқарилган маҳсулотининг (иш, хизмат) юқори сифатли бўлишини, уларнинг ички ва ташқи бозорга мослигини таъминлаш. 4. жамоада ахлоқий-руҳий муҳитнинг барқарорлиги, меҳант ва ижро интизомига қаттиқ риоя қилиш ҳар бир ходим ва бўлинмаларнинг ҳаёт тарзига айланганлиги, уларнинг ишни бажаришдаги жипслигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш; 5. корхона ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг объективлигини таъминлаш, уни бевосита корхонанинг истиқболига йўналтиришга эришиш орқали унинг нуфузини кўтариш. 6. ташкилий, илмий-техникавий соҳани такомиллаштириш орқали ишлаб чиқаришга (фаолиятига) замонавий технологияларни жорий қилишга доимий равишда эришиб уларни ички имконияти …
3
ш учун ундаги банд бўлган кадрлар юқори малакали, савияли ва ташаббусор бўлмоғи лозим. энг муҳими, ҳозирги пайтда ҳар бир корхонада ишловчи ходим уни “умумий мулкимиз” эмас, балки “менинг мулким” деб ҳис қилиши, шу руҳият билан яшайдиган, ишлайдиган бўлиши даркор. корхонанинг иқтисоди хавфсизлиги тамойиллари. хавфсизликни таъминлаш учун уни амалга оширишда маълум тамойилларга таянилади. бу тамойиллар корхона ишининг тактикаси ва стратегиясини, аниқ мақсад ва вазифалар билан фаолият кўрсатишини белгилаб олишида намоён бўлади. шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлса, корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги қуйидаги тамойилларга таянади. 1. узоқ истиқболга мўлжалланган дастур ва мақсадли режанинг мавжудлиги. ҳозирги бозор муносабатлари шароитида ҳар бир корхона ўз млкий жавобгарлигига асосланар экан, у узоқни кўзлаб аниқ стратегик мақсад билан ва шу мақсадга эришиш учун узоқ муддатга мўлжалланган дастур асосида фаолият кўрсатиши лозим. 2. қонунийликни таъминлаш тамойили. ҳозирги пайтда жуда кўп корхоналар қонунни четлаб маълум вақт ноқонуний фойда олиш эвазига фаолият кўрсатмоқда. улар фаолиятидаги қонунбузарлик фош бўлгач (албатта шундай бўлади) жуда …
4
а албатта у қаттиқ меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиши лозим. интизом орқали қонунийлик, мустақиллик, масъулият, мақсадлилик каби тамойилларга ҳам амал қилишни таъминлайди. 5. касбий ва технологик такомиллашув. бозор муносабатлари шароитида эркин рақобат муҳити корхонанинг кундалик ўзгаришлар ва янгиланишларга, бозор коньюнктурасига мослашиб боришни талаб қилади. бу эса, ўз навбатида корхонанинг тез ўзгаришларга мослашувчанлигини таъминлашни, бозор талабига мослашиш каби ҳолатларни талаб қилади. 6. маҳсулот (иш, хизмат) сифатининг доими ошиб боришини, таннархнинг нисбий камайишини таъминлаш. корхонанинг нуфузи ва иқтисодий қудратини ошириб бориши учун, энг аввало, ҳар бир корхона ўз маҳсулотининг (иш, хизматининг) сифатини ошириш учун курашиб яшаши керак. сифат кўрсаткичининг яхшиланиши корхонанинг нафақат иқтисодий хавфсизлигини, балки унинг рақобатбардошлигини ҳам таъминлайди. маҳсулотнинг (иш, хизматнинг) сифатини ошириш кўп ҳолларда таннархни ошириш эвазига амалга оширилади. аммо корхона ҳозирги эркин иқтисодиёт шароитида шундай натижага эришиш лозимки, қайсики сифатнинг яхшиланиши таннархнинг ошишига нисбатан устувор бўлиши таъминлансин. бунда маҳсулот (иш, хизмат) сифатининг ошиши эвазига олинадиган даромад 100 минг …
5
стратегик ва тактик дастурларни бажаришга қаратилган иқтисодий дастаклар мажмуаси тушунилади. корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш вазифалари. бозор муносабатлари шароитида ҳар бир корхонанинг вазифаси ўзининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир. бу ишда боқимандалик кетмайди. ҳар бир корхона ўзининг хавфсизлигини ўзи таъминламаса бошқа жойдан келиб уни таъминлаб бермайди. бу жараён анча тадбирларни ўз ичига олади. 1. корхона фаолиятига ташқи субъектлар аралашувларининг кучайишига йўл қўймаслик. 2. корхона ичида самарали меҳнат қилиш муҳитини бузишнинг олдни олиш, ҳар бир ходимнинг меҳнатини холисона баҳолай олиш. 3. ходимлар ўртасида ахлоқий-руҳий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, корхонанинг муваффақияти уларнинг ҳар бирининг муваффақияти эканлигини сингдириш ва шунга амал қилиш. 4. бозордаги ўз рақобатчиларидан маҳсулотнинг (иш, хизматнинг) сифати, нархи бўйича орқада қолиб кетмаслик чораларини кўриш. 5. бозор коньюнктурасининг тез ўзгаришидан ҳамиша воқиф бўлиш ва унга мослашган ҳолда тараққиётни таъминлаш. 6. ишлаб чиқариш, технологик, тижорат каби сирларини сақлаш. нодир мутахассислар қўнимсизлигининг олдини олиш. 7. корхона ҳудуди, мулки ва бошқа моддий ресурсларнинг сақланишиини таъминлаш, уларнинг ўғирланиши …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "корхонанинг хавфсизлиги ва тижорат сири"

1355574576_41057.doc www.arxiv.uz режа: 1. корхона хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади ва вазифалари. 2. корхона хавфсизлик хизмати, унинг функциялари ва таркиби. 3. корхонанинг тижорат сири моҳияти. 4. тижорат сирини ҳимоя қилиш механизми. 5. рақобатчилар тўғрисида ахборот олиш услублари. корхона хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади ва вазифалари хавфсизликни таъминлаш ҳамиша, ҳамма жойда, ҳамма нарсалар учун муҳим бўлиб келинган. ҳатто ҳайвонлар ҳам ўзларининг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзларига яраша тегишли чора-тадбирларини кўрадилар. инсоният пайдо бўлибдики, хавфсизлик масаласи унинг олдида ҳамиша долзарб бўлиб ҳисобланган. бугунги бозор муносабатлари шароитида ҳамма корхоналарга эркинлик ва мустақиллик жорий қилинаётган бир пайтда, унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳам ўта д...

Формат DOC, 166,5 КБ. Чтобы скачать "корхонанинг хавфсизлиги ва тижорат сири", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: корхонанинг хавфсизлиги ва тижо… DOC Бесплатная загрузка Telegram