қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш

DOC 52,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1355495523_40998.doc www.arxiv.uz режа: 1. “қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурслари” тушунчаси, унинг таркиби 2. меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари 3. меҳнат унумдорлиги ва уни ҳисоблаш усуллари 4. қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш йўналишлари “қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурслари” тушунчаси, унинг таркиби ишлаб чиқариш жараёнининг зарурий қисми меҳнатдир. меҳнат инсонга хос хусусият. инсоннинг жисмоний ва ақлий фаолияти меҳнат ҳисобланади. ишни тракторлар, машиналар, ишчи ҳайвонлар бажариши мумкин. меҳнат эса фақат онгли фаолият натижасидир. ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан меҳнатнинг ҳолатига боғлиқ. агарда қилинаётган бўлса, унинг унумдорлиги юқори бўлади. ҳар бир мамлакат аҳолисининг меҳнат қилиш қобилиятига эга қисми унинг меҳнат ресурсларини ташкил этади. ўзбекистон аҳолисининг 50 фоизидан кўпроғи меҳнат қилиш қобилиятига эга. аниқроғи, меҳнат ресурсларининг сони 2002 йилда 12346 минг кишини, шундан иқтисодий фаол аҳоли 9333,2 минг кишини ташкил этди. нафақа ёшидагилар ва меҳнат қилиш қобилиятига эга ўсмирлар ҳам аҳолининг каттагана қисмини ташкил этади. лекин жамият учун фаол меҳнат ресурслари 16 ёшдан 55 …
2
ҳолати юз беради. қишлоқ хўжалигида иш даври билан ишлаб чиқариш даврининг мос тушмаслиги ҳам меҳнат ресурсларининг вақтинчалик бекор қолишига сабаб бўлади. масалан, пахта чигити экилгандан кейин то у униб чиқгунча 15-20 кун ўтади. бу даврда ишчи ходимлар бекор қолади. қишлоқ хўжалигида ер асосий восита бўлганлигиучун ишлаб чиқаришни жойлаштириш, ихтисослашишни танлашга таъсир қилади. бу эса, ўша ишлаб чиқариш тури талаб қиладиган меҳнат ресурсларини талаб этади. қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш йирик майдонларда ташкил этилади. шунга яраша меҳнатни ташкил этиш ҳам маълум талабларга жавоб берадиган қилиб танланади. қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурслари нисбатан паст малакага эга. уларнинг бир ердан иккинчи ерга кўчиб ўтиш даражалари ҳам жуда паст. бу муаммо ҳам улар бор жойда ишлаб чиқаришни, турли хизмат турларини имкони борича максимал даражада ташкил этишни талаб қилади. мамлакат меҳнат ресурсларининг 27 фоизи давлат секторида,73 фоизи эса нодавлат секторда хизмат қилмоқдалар. меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари қишлоқ хўжалигида ресурсларидан фойдаланишнинг даражаси қуйидаги кўрсаткичлар билан аниқланади: 1). ҳар …
3
натнинг натижавийлиги ёки самарадорлигидир. айрим иқтисодчилар меҳнат унумдорлигини вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори, деб биладилар. бошқалари эса меҳнат унумдорлиги деганда маҳсулот бирлиги учун сарфланган вақтни тушунадилар. айрим иқтисодий адабиётларда меҳнат унумдорлиги конкрет сарфланаётган меҳнатнинг маълум вақт ичида маҳсулот ярата олиш қобилиятидир, деган тушунчалар ҳам берилган. конкрет сарфланаётган меҳнатнинг натижавийлиги меҳнат унумдорлигидир, деган тушунча меҳнат унумдорлигининг мазмунини бошқаларига нисбатан аниқроқ ифода этади. вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори меҳнат унумдорлигининг асосий кўрсаткичини ифодалайди. маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган вақт миқдори ҳам меҳнат унумдорлигининг иккинчи кўрсаткичини ифода этади. уни иқтисодий адабиётларда меҳнатнинг интенсивлиги деб ҳам аталади. агарда конкрет сарфланган меҳнатнинг маълум вақт ичида маҳсулот ярата олиш қобилияти меҳнат унумдорлиги бўлса, меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи ҳар доим бир хилда бўлган бўлар эди. бу фикрни мисол орқали кўрсак, қуйидаги ҳолатга дуч келмиз: бир пахта терувчи барча жисмоний ва ақлий қобилиятини ишга солса, бир кунда 85 кг пахта тера олади. пахта майдонлари …
4
рмоқларда, яъни пахтачиликда, дончиликда, сабзовотчилик ва бошқа тармоқда фаолият кўрсатади. базан бир куннинг ўзида бир нечта турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнларида иштирок этади. бу, ўз навбатида, ишчи ходимнинг иш вақтларини у ишлаган соҳаларга тақсимлаш муаммосини туғдиради. албатта, иқтисодчилар томонидан меҳнат сарфларини маҳсулотларга тақсимлаш усуллари ишлаб чиқилган. шунга қарамасдан меҳнат унумдорлигининг натурал кўрсаткичлари ҳақиқий ҳолатни жуда аниқ белгилай олмайди. шу сабабли меҳнат унумдорлигининг қиймат кўрсаткичларидан кенгроқ фойдаланилади. бир ишчи ходим ҳисобига бир йилда ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот миқдори. бу кўрсаткич меҳнат унумдорлигининг энг асосий кўрсаткичларидан биридир. бу, йил давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорини ишчи ходимларнинг ўртача йиллик сонига бўлиш йўли билан аниқланади. бу кўрсаткич сарфланган меҳнатга нисбатан ҳам ҳисобланади. бунда ялпи маҳсулот уни ишлаб чиқарилган вақт, киши-соатларига бўлиш йўли билан аниқланади. меҳнат унумдорлигини киши-соатлари бўйича аниқроқ ва тўғрироқ ҳисобланади. чунки ходимларнинг ўртача йиллик сони ҳақиқатда сарфланган меҳнатни киши соатларидек аниқ белгиламайди. бир кишининг 280 ёки 260 кун ишга чуққани унинг ҳақиқатда …
5
таъминлайди. қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва меҳнат унимдорлигини ошириш йўналишлари ўзбекистон қишлоқ хўжалиги меҳнат бозори нисбатан ривожланмаган бозорлардан бири бўлиб, уни ривожлантириш биринчи даражадаги иқтисодий – ижтимоий масала ҳисобланади. мамлакат қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг сонини мутлоқ ва нисбий камайтириш бугунги кундаги ва келажакдаги асосий вазифалардан бири. қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурслари нисбатан паст малакалидир. бу, ўз навбатида, жуда катта муамоларни юзага келтиради. қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурсларининг малакасини ошириш мамлакат иқтисодиётини янги босқичга кўтаради. бу саноат ва бошқа хизмат турларига меҳнат ресурслари бир қисмининг ўтиши учун зарур шароитлар туғдиради. чунки меҳнат унимдорлиги ўсиши натижасида меҳнат ресурсларининг катта бир қисми қишлоқ хўжалигидан озод бўлади. бу ривожланишнинг умумий объектив тенденцияси ҳисобланади. қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурсларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва тайёрлаш тизими ишларини жонлантириш зарур. бу ишларнинг жонланиши улардан фойдаланиш самарадорлигини оширади. қишлоқ хўжалиги аҳолиси, ишчи – хизматчилари даромадлари иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ишчи – хизматчи даромадлари иқтисодиётнинг паст бўлмаслигини таъминлаш ҳам улардан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш"

1355495523_40998.doc www.arxiv.uz режа: 1. “қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурслари” тушунчаси, унинг таркиби 2. меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари 3. меҳнат унумдорлиги ва уни ҳисоблаш усуллари 4. қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш йўналишлари “қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурслари” тушунчаси, унинг таркиби ишлаб чиқариш жараёнининг зарурий қисми меҳнатдир. меҳнат инсонга хос хусусият. инсоннинг жисмоний ва ақлий фаолияти меҳнат ҳисобланади. ишни тракторлар, машиналар, ишчи ҳайвонлар бажариши мумкин. меҳнат эса фақат онгли фаолият натижасидир. ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан меҳнатнинг ҳолатига боғлиқ. агарда қилинаётган бўлса, унинг унумдорлиги юқори бўлади. ҳар бир мамлакат аҳолисининг меҳнат қилиш қобилиятига эга қисми унинг м...

Формат DOC, 52,0 КБ. Чтобы скачать "қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурсла… DOC Бесплатная загрузка Telegram