қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари, фан-техника тараққиёти, илғор технологиялар ва улардан самарали фойдаланиш

DOC 125.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1353672925_40194.doc ) ( кхе эм эрк мр эрк % 100 х жи ми қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари, фан-техника тараққиёти, илғор технологиялар ва улардан самарали фойдаланиш www.arxiv.uz режа: 1. моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти, хусусиятлари ва туркумланиши 2.фан-техника тараққиёти, унинг йўналишлари, самарали технологиялар 3. қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик ҳамда улардан фойдаланганлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби 4. бозор иқтисоди шароитида қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурсларини шакллантириш, техника тараққиётини жорий этиш, улардан самарали фойдаланиш моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти, хусусиятлари ва туркумланиши давлатнинг, аҳолининг ҳамда ташқи бозорнинг талабларини сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан қондириш учун уларни етиштиришни кўпайтириш объектив зарурият ҳисобланмоқда. бунинг учун талаб этилган миқдорда турли хилдаги ресурслар мавжуд бўлиши керак. масалан, ер, сув, бино, иншоотлар, машиналар, тракторлар, ўрмон, боғлар, чорва ҳайвонлари, табиий ресурслар (ёғин, ҳарорат) кимёвий воситалар, меҳнат ресурслари. лекин бу моддий-техника ресурслари таркибига маблағлар ва бошқалар кирмайди. улар қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурсларини ташкил этади. шу …
2
рининг аҳамияти улкан. қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурсларини иқтисодий мазмуни, моҳияти ва барпо этилиши ҳамда фойдаланилиши бўйича 3-чизмадаги тартибда туркумлаштириш мумкин. жумладан: i – барпо этилиши бўйича; ii – ишлаб чиқаришга муносабати бўйича; iii – ишлаб чиқаришда қатнашишига кўра; iv – такрор ишлаб чиқарилиши бўйича. демак, қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари республика халқ хўжалиги ресурсларининг муҳим қисми ҳисобланади. улар мулк сифатида тармоқнинг, корхоналарнинг иқтисодий негизини, асосини ташкил этади. корхоналарнинг моддий-техника базаси мустаҳкам бўлса, уларда иқтисодий жиҳатдан ривожланиш учун асос мавжудлигидан далолат беради. қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари барпо этилиши бўйича табиий ва иқтисодий ресурслардан иборат. табиий ресурслар ер, сув, ўрмон, чорва ҳайвонлари, иссиқлик ҳамда ёғингарчилик миқдоридан ташкил топади. уларнинг асосий қисми давлат тасарруфида бўлиб, корхоналарга, фуқароларга фойдаланиш учун берилади. иқтисодий ресурслар эса иқтисодий потенциалнинг таркибий қисми бўлиб, моддий, молиявий ҳамда меҳнат ресурсларидан ташкил топади. қишлоқ хўжалигини: · моддий-техника ресурсларига ишлаб чиқаришнинг моддий воситалари: бинолар, иншоатлар, машиналар, тракторлар, комбайнлар, барча турдаги кимёвий воситалар, ўғитлар, …
3
лиқ. рспублика деҳқончилиги суғоришга асосланганлиги сабабли суғориладиган ерлар ва сув ресурсларининг таъсири жуда катта. тармоқнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланиши, ишлаб чиқариш жараёнларининг амалга оширилиши асосан молиявий ресурслар билан боғланган. шундай экан, келажакда қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари талаб даражасида барпо этилишига алоҳида эътибор бериш зарур. уни давлат, тармоқ ва хўжаликлар миқёсида амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. 3-чизма моддий-техника ресурсларининг туркумлаштирилиши қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари тармоқда фойдаланиладиган ва фойдаланилмайдиганларга бўлинади. тармоқда у ёки бу мақсадда фойдаланилаётганлари–фойдаланилаётган ресурсларни, тармоқда мавжуд бўлиб, айрим объектив ва субъектив сабабларга кўра, вақтинча фойдаланилмаётганлари эса фойдаланилмаётган заҳира ресурсларни ташкил этади. фойдаланилаётган заҳира ресурсларга заҳирадаги мелиоратив ерлар, айрим сув ҳавзаларидаги сувлар, ўрмонзорлар киради. тармоқ корхоналарида фойдаланилаётган моддий-техника ресурслари барча ресурсларнинг энг муҳим қисми ҳисобланади. улар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кўра, қуйидагича гуруҳларга бўлинади: · ишлаб чиқариш жараёнида бевосита ишлатиладиган, яъни қатнашадиган ресурслар; · ишлаб чиқаришда билвосита қатнашадиган ресурслар. ишлаб чиқаришда бевосита ишлатиладиган ресурслар ёрдамида турли хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, ишлар ва …
4
ришга алоқаси чекланган. қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари ўзига хос бир қанча хусусиятларга эга. айрим моддий ресурслар табиат маҳсули ҳисобланади. жумладан, ер, сув, ҳарорат, ёғингарчилик. уларнинг барпо этилиши ҳамда такрор ишлаб чиқарилиши кўпроқ табиатга боғлиқ. лекин қишлоқ хўжалигида банд бўлган фуқаролар ўзларининг билимларини, тажрибаларини ҳамда тадбиркорлигини ишга солган, фан-техника ютуқларидан, илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда бу табиий омиллардан самарали, ўринли фойдаланишга ҳаракат қиладилар, аксарият ҳолларда яхши натижаларга эришадилар. шунинг учун ҳам тармоқ ишлаб чиқариши табиатга ҳам боғлиқ. қишлоқ хўжалиги моддий-техника ресурслари таркибида чорва ҳайвонлари, ўсимликлар, мевали дарахтлар қатнашиши тармоқнинг муҳим хусусияти эканлигига алоҳида эътибор бериш, шунингдек, саноат тармоқларида ишлаб чиқарилган моддий-техника воситалари, тракторлар, машиналар, механизмлар, дастгоҳлар, кимёвий воситалар, ёқилғи, ёнилғи ҳамда ёғловчи материаллар ва бошқаларнинг иштирокини ҳам эътиборга олиш лозим. саноат тармоқларида ишлаб чиқарилган моддий-техника воситалари, маълумки, инсон меҳнати натижасида яратилади. улардан фойдаланиш самарадорлиги тармоқ ишлаб чиқаришининг мавсумийлигига ҳам боғлиқ. юқоридаги талабларга жавоб берадиган моддий-техника ресурслари асосан қуйидаги манбалар ҳисобига барпо этилади: …
5
бу масалани келажакда, албатта, ҳал этиш зарур. иккинчисига ирригация-мелиорацияга, экологияга ҳамда ижтимоий соҳаларга давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар, давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинаётган маҳсулотларга давлат ҳисобидан ажратиладиган транш маблағлари, тижорат институтларининг кредит маблағлари, турли манбалардан жалб этилаётган инвестициялар, ҳомийларнинг, ҳамкорларнинг маблағлари ва бошқа манбалардан жалб этиладиган маблағлар киради. бу маблағлар ҳисобига қишлоқ хўжалик корхоналари моддий-техника воситаларини уларни ишлаб чиқарувчиларнинг бевосита ўзларидан ёки биржалардан, кўргазмалардан, аукционлардан шартномалар асосида сотиб олиб, моддий-техника базаларини мустаҳкамлашлари, айрим ҳолларда фойдаланиш учун ижарага олишлари мумкин. шундай тартибда шакллантирилган моддий-техника ресурсларидан хўжаликлар йил мобайнида тўлиқ ва самарали фойдаланишса, барча турдаги тадбирларни вақтида, сифатли амалга оширишлари аниқ. фан-техника тараққиёти, унинг йўналишлари, самарали технологиялар қишлоқ хўжалигини устувор даражада ривожлантириш учун унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш керак. тармоқнинг моддий-техника ресурслари шакллантирилиши, ривожлантирилиши, улардан самарали фойдаланиш масалалари фан-техника тараққиётига ва унинг даражасига бевосита боғлиқ. фан-техника тараққиёти деганда, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган барча фанларнинг ривожланиши, тараққий топиши, билимли, малакали кадрлар тайёрланиши натижасида самарали …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари, фан-техника тараққиёти, илғор технологиялар ва улардан самарали фойдаланиш"

1353672925_40194.doc ) ( кхе эм эрк мр эрк % 100 х жи ми қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари, фан-техника тараққиёти, илғор технологиялар ва улардан самарали фойдаланиш www.arxiv.uz режа: 1. моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти, хусусиятлари ва туркумланиши 2.фан-техника тараққиёти, унинг йўналишлари, самарали технологиялар 3. қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик ҳамда улардан фойдаланганлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби 4. бозор иқтисоди шароитида қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурсларини шакллантириш, техника тараққиётини жорий этиш, улардан самарали фойдаланиш моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти, хусусиятлари ва туркумланиши давлатнинг, аҳолининг ҳамда ташқи бозорни...

DOC format, 125.5 KB. To download "қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари, фан-техника тараққиёти, илғор технологиялар ва улардан самарали фойдаланиш", click the Telegram button on the left.