қурилиш машиналаридан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашнинг умумий қоидалари

DOC 76.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1452188687_63342.doc a a r r a a r r r r a 16 2 v қурилиш машиналаридан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашнинг умумий қоидалари режа: 1.умумий талаблар. 2.юк кўтариш машиналарини рўйхатдан ўтказиш, техник кўрикдан ўтказиш, назорат қилиш ва хизмат кўрсатиш. таянч иборалар: қурилиш машиналари, монтаж, демонтаж, ташиш, ёрдамчи мосламалар, қайта ишланадиган грунт, алоҳида тугун, агрегатлари, юкланишлар, кран ости йўллари, ўзиюрар кранлар, ҳаракатланувчи машиналар, электр узатиш тармоқлари (эут), наряд-рухсатнома, тасмали узатма, тишли узатма, туртиб чиқувчи болтли муфталар, тормозлар, валлар, барабанлар, модернизациялаш, капитал таъмирлаш. 1.умумий талаблар. қурилиш машиналари бошқа машиналарга кўра оғир ва ноқулай шароитларда ишлайди. улардан фойдаланиш даврида, монтажида, демонтажида ва ташишдаги хавфсизлиги, машинанинг ҳолатига, ёрдамчи мосламаларига (ишчи органи, юк кўтариш, тўсувчи ва б.), қайта ишланадиган (грунт, ёғоч ва ҳ.к.), аралаштирилиб тайёрланадиган материаллар (бетон, қурилиш қоришмаси ва ҳ.к.) ва кўтариб-тушириладиган юкларига боғлиқ бўлади. қурилиш машиналарини монтажи ва фойдаланишдаги хавфсизликни таъминлашнинг умумий талаблари қуйидагилардан иборат бўлади. барча қурилиш машиналари фойдаланиш бўйича йўриқномаларига эга бўлишлари …
2
ғмас ва силжимас асосга ўрнатилиши ва маҳкамланиши керак. кўпгина қурилиш машиналари электр энергияси билан ишлайди, шунинг учун ҳам хизмат кўрсатиш ходимларнинг электрдан ҳимоялаш чораларини ҳам кўришга тўғри келади. бунинг учун, қурилиш машиналари, механизмлар, электр асбоблари ерга уланиб ҳимояланиши, ҳамда минорали кранларнинг рельсли кран ости йўллари ҳам ерга уланиши керак. электр узатмали қурилиш машиналарининг ва улар истемол қилувчи кабелларининг яқинида момоқалдироқ пайтида ишлашлари тақиқдланади. қурилиш машиналарининг электр узатиш тармоқлари (эут) ва уланиш жойлари яқинида ишлашларига жуда жиддий талаблар қўйилади. қурилиш машиналарининг электр тармоқлари остида, улар қандай кучланишга эгалигидан қатъий назар, ишлашлари тақиқланади. эут нинг энг четдаги симидан (хавфли минтақаси ичида) 30 м масофада кранларнинг ишлашларига тўғри келган вазиятларда наряд- рухсатномаси талаб қилинади, унда ишларни хавфсиз шароити кўрсатилган бўлади. бундай наряд – рухсотномалар эут дан фойдаланувчи ташкилотдан олинади. тақиқловчи минтақада кранни ишлатиш, муҳандис-техник ходимлари таркибидаги жавобгар шахс раҳбарлигида олиб борилади. эут яқинида кран ишлашига тармоқнинг энг яқин сими ва машинанинг чекка нуқтаси …
3
инг ҳаётига катта хавф туғилади ва ҳатто ўлимга олиб келади, бундан ташқари моддий бойликларнинг ҳам йўқ бўлишига сабаб бўлади. шунинг учун ҳам, ишлар бошланмасиданоқ масъул шахс томонидан имзоланиб тасдиқланган ер ости коммуникацияларининг аниқ жойлашув схемаси бўлиши керак. бундай схемалар бўлмаган тақдирда ер ости коммуникацияларини қидирувчи махсус асбоблардан фойдаланилади. қурилиш машиналарининг ҳаракатланувчи ва осон тегиб кетиш мумкин бўлган қисмлари (тасмалар, тишли узатмалар, туртиб чиқувчи болтли муфталар, тормозлар, валлар ва барабанлар) олиб қўйилувчи тўсиқлар билан жиҳозланади, тўсиқлар механизмларни кузатиш ва созлаш учун қулай бўлишлари керак. ишлаб турган машинани созлаш, мойлаш, тозалаш ва таъмирлаш қатъиян ман этилади. 2.юк кўтариш машиналарини рўйхатдан ўтказиш, техник кўрикдан ўтказиш, назорат қилиш ва хизмат кўрсатиш. рўйхатдан ўтказиш. қурилиш кранлари ва илгакли экскаваторлар ишга тушмасиданоқ давлат саноат контехника назорати агентлиги томонидан рўйхатга олинишлари керак. расмийлаштиришнинг асосий мақсади, юк кўтариш машинаси маҳаллий агентлик рўйхатига киритилганидан сўнг, қурилиш монтаж ташкилоти томонидан фойдаланиш даврида кузатиш ва назорат қилишни амалга оширишдан иборат бўлади. …
4
қўйилади. техник кўрикдан ўтказиш. янгитдан ўрнатилган юк кўтариш машинаси, ёрдамчи қамров мосламалари ишга туширилишига қадар техник кўрикдан ўтказилади. фойдаланилаётган юк кўтариш машиналари, уларнинг иш даврида ҳар йили техник кўрикдан ўтказилади. юк кўтариш машиналари навбатдаги техник кўрикдан, бир жойдан бошқа объектга кўчирилганида, монтаж ва модернизация қилинганида, капитал таъмирланганида, юк чиғирини ва металл конструкцияси алмаштирилганда, илгаги ва асосий кўтарувчи арқонлари алмаштирилганда ўтказилади. янги ўрнатилган машинани техник кўрикдан ўтказишнинг мақсади, машина давлат саноат контехника назорати агентлиги талабларига мос ишлаб чиқилгани ва жиҳозланганини машинанинг паспортида қайд қилинган маълумотларига тўғри келишини тасдиқлашдан иборат. техник кўрик юк кўтариш машиналарини назоратини олиб борувчи шахс зиммасига юклатилади, ва у билан бирга машина эгаси бўлган ташкилотнинг хавфсизлик техникаси бўйича жавобгар шахси иштирокида олиб борилади. машинанинг техник кўриги уни текширув, статик ва динамик синовларидан иборат бўлади, бунда машинанинг мустаҳкамлиги ва юкланишга турғунлиги текширилади. биринчи ва навбатдан ташқари кўрикдаги статик синов номинал юк кўтариш қобилиятини 25% га оширилган юкка текширилади. даврий …
5
осламалар ва йўлларни соз ҳолатда бўлиши; машинага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш; фойдаланиш йўриқномаси талабларини бажариш; машинани техник кўрикдан ўтказиш ва синовга тайёрлаш тадбирлари юкланади. бундан ташқари маъмурият, юкларни хавфсиз кўчириш (ташиш) бўйича муҳандис-техник (смена устаси, иш бошқарувчи) ходимлардан жавобгар шахсни тайинлайди. ушбу шахснинг бурчларига қуйидагилар киради: юк кўтариш мосламаларининг стандарт ва синовдан ўтказилганларини қўллаш; ишга фақат мутахассислик бўйича ўқиган ва давлат саноат контехника назорати агентлиги қоидаларига мос аттестациядан ўтказилаган шахсларни қўйиш; машинист ва юк илдирувчи мутахассисларни хавфсизлик йўриқлатирувларидан ўтказиш ва уларга амал қилинишини текшириш ишлари киради. давлат саноат контехника назорати агентлиги қоидалари талабларига кўра қурилиш ташкилотида, муҳандис-техник ходимлар, ҳамда юк кўтариш машиналаридан хавфсиз фойдаланиш бўйича жавобгар шахсларининг билимларини даврий текширилиши, тегишли тартибда олиб борилиши шарт. қурилиш кранларининг турғунлигини таъминлаш. минорали ва стрелали кранларни қуйидаги юклар таъсирига синалади: хусусий массасига, кўтариладиган юкнинг массасига, кранни ағдаришга ҳаракат қилувчи инерция кучига, шамол босимига, ҳаракатланаётган массанинг инерциясига ва ҳаракатланиш тезлигига. кўтариладиган юк массаси, шамол …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қурилиш машиналаридан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашнинг умумий қоидалари"

1452188687_63342.doc a a r r a a r r r r a 16 2 v қурилиш машиналаридан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашнинг умумий қоидалари режа: 1.умумий талаблар. 2.юк кўтариш машиналарини рўйхатдан ўтказиш, техник кўрикдан ўтказиш, назорат қилиш ва хизмат кўрсатиш. таянч иборалар: қурилиш машиналари, монтаж, демонтаж, ташиш, ёрдамчи мосламалар, қайта ишланадиган грунт, алоҳида тугун, агрегатлари, юкланишлар, кран ости йўллари, ўзиюрар кранлар, ҳаракатланувчи машиналар, электр узатиш тармоқлари (эут), наряд-рухсатнома, тасмали узатма, тишли узатма, туртиб чиқувчи болтли муфталар, тормозлар, валлар, барабанлар, модернизациялаш, капитал таъмирлаш. 1.умумий талаблар. қурилиш машиналари бошқа машиналарга кўра оғир ва ноқулай шароитларда ишлайди. улардан фойдаланиш даврида, монтажида, демонтажида ва таш...

DOC format, 76.0 KB. To download "қурилиш машиналаридан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашнинг умумий қоидалари", click the Telegram button on the left.