терроризм ва аҳоли муҳофазаси

DOC 54,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1458310562_64095.doc терроризм ва аҳоли муҳофазаси режа: 1. терроризм ва унинг моҳияти. 2. террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш усуллари ва воситалари. 3. терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонуннинг мазмун - моҳияти. халқаро терроризм ва унга қарши ҳаракатлар. 4. терроризм билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракати. “террор” атамаси лотинча “terror” – даҳшат, қўрқув сўзидан келиб чиққан. террор – оммавий ва сиёсий мақсадларга эришиш учун зўравонликдан ҳамда зўравонлик қилиш билан таҳдид солишдан мунтазам фойдаланишдир. душманни жисмоний зўравонлик йўли билан қўрқитиш, ҳатто уни жисмонан йўқ қилиш. “терроризм” эса террор амалиётидир. ўзбекистон республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган “терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонуни (6 бўлим, 31-моддадан иборат) i. умумий қоидалар ii. давлат органларининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари iii. террорчиликка қарши операциянинг ўтказилиши iv. террорчилик ҳаракати оқибатида етказилган зарарни қоплаш ва жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси v. терроризмга қарши курашда иштирок этаётган шахсларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси vi. террорчилик фаолиятида иштирок этганлик ҳамда терроризмга қарши кураш тўғрисидаги …
2
кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар. террорчилик гуруҳи – олдиндан тил бириктириб террорчилик ҳаракатини содир этган, бундай ҳаракатга тайёргарлик кўрган ёки уни содир этишга суиқасд қилган шахслар гуруҳи. террорчилик ташкилоти – икки ёки ундан ортиқ шахснинг ёки террорчилик гуруҳларининг террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун барқарор бирлашуви. гаровга ушлаб турилган шахс – қўлга олинган ёки ушлаб турилган шахсни озод этиш шартлари сифатида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, халқаро ташкилотларни, шунингдек айрим шахсларни бирон-бир ҳаракат содир этишга ёки бундай ҳаракат содир этишдан тийилишга мажбур қилиш мақсадида террорчилар томонидан қўлга олинган ёки ушлаб турилган жисмоний террорчилар фаолиятининг хусусиятига кўра терроризм қуйидагиларга бўлинади: 1. ички: фуқароларнинг ўз ҳудудида ўз давлатига қарши ҳаракатлари. 2. трансмиллий: бир давлат фуқароларининг бошқа давлат ҳудудидаги ўз ватандошларига қарши ҳаракатлари. 3. халқаро: террорчилар халқаро, миллатлараро гуруҳларининг бошқа давлат ёки давлатларга қарши ҳаракатлари. террорчилик фаолияти сабаблари бўйича терроризм қуйидаги мустақил турларга бўлинади: 1. сиёсий …
3
бу тури, сиёсий мақсадларга - мавжуд конституциявий тузумни, мамлакатнинг давлат тузилишини, маъмурий-ҳудудий тузилмаларни ва ш.к.ни зўравонлик билан ўзгартиришга ҳам йўналтирилган бўлади. 4. дунёқараш билан боғлиқ терроризм: ҳукмрон нормалар ва муносабатлар билан мутлақо келишмаслик сабабларига кўра амалга оширилади. бу турга диний терроризм киради. диний фанатизм “кофирларни” ўлдирган киши жаннатга тушади, деган мутлақ эътиқодга асосланади. террорнинг намоён бўлиш шакли асосида терроризм қуйидагиларга бўлинади: 1. портловчи қурилмалардан террорчилик мақсадида фойдаланиш. 2. ҳаво ва денгиз кемаларини олиб қочиш ёки улар фуқаро авиацияси ва кемачилик фаолиятига жиноий аралашиш. 3. гаровга олиш. 4. телефон терроризми. ёвуз, ғаразли мақсадли кенг ёйилган “хазил”. аҳоли ўртасида ваҳима уйғотиш, техноген авария ёки экологик ҳалокат содир бўлганлиги тўғрисидаги ёлғон хабарларни тарқатиш. 5. ядровий терроризм. уни юзага келтирувчи шарт-шароит: ядро қуролига эга мамлакатларнинг кўплиги; ядро қуроли яратиш бўсағасида турган мамлакатлар мавжудлиги, тадқиқот реакторларининг мавжудлиги, хилма-хил ядровий объектлар борлиги. 6. кимёвий терроризм. кимёвий қуролларни, уларнинг элементлари ёки заҳарловчи моддаларни жамоат жойларида қўллаш, кимёвий …
4
“соф” ҳолда ҳам, “аралаш” ҳолда ҳам учрайди. террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун фойдаланиладиган воситалар: совуқ қуроллар; ўқ отар қуроллар; портловчи моддалар; заҳарловчи моддалар; биологик агентлар; радиоактив моддалар; ядро зарядлари; электромагнит импульс тарқатувчилар; транспорт воситалари (самолёт, поезд, автотранспорт) ва б. терроризмнинг мақсадлари: давлат сиёсати ва давлат қурилишини зўрлик йўли билан ўзгартириш; давлатнинг жиноятчиликка қарши курашдаги уринишларини беқарорлаштириш ва бузиш; ижтимоий ва иқтисодий масалаларни ҳал этиш, дунё ҳамжамиятига интеграция қилиниш қудратига эга бўлган демократик сиёсий тузумни яратиш ва мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинаётган қарорларни беқарорлаштириш ва бузиш; шахсга, жамиятга, давлатга сиёсий, иқтисодий ва маънавий зарар келтириш. терроризмнинг кўламлари: шахсга қаратилган жиноятлар; гуруҳий қотилликлар; одамларнинг оммавий қирилиши; бутун мамлакат бўйлаб террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш; дунё ҳамжамиятига қарши қаратилган йирик кўламли ҳаракатлар. ўзбекистон республикасининг «терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ республикамизда терроризмга қарши кураш қонунийлик, шахс ҳуқуқлари эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, терроризмнинг олдини олиш чоралари устуворлиги, жазонинг муқаррарлиги, терроризмга қарши кураш ошкора ва ноошкора …
5
лашган алоҳида муҳим, категорияланган ва бошқа объектлар барқарор ишлашини, шунингдек террорчилик ҳаракатлари оқибатларини тугатиш юзасидан вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда тадбирлар ўтказади, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. террорчилик ҳаракатлари билан боғлиқ вазиятга тушиб қолганда қандай ҳаракат қилиш керак? гаровга тушиб қолганда: асло ваҳимага берилманг; «ҳамма қатори» бўлишга ҳаракат қилинг. кўзга ташланадиган кийимлардан халос бўлинг, бўйингиз баланд бўлса энгашинг, кескин ҳаракатлар қилманг, террорчининг кўзига тик қараманг; атрофингиздагиларни тинчлантиришга ҳаракат қилинг, бунда ҳар қандай усулдан, ҳаттоки мушт туширишдан ҳам фойдаланишингиз мумкин; имкон даражасида бинода хавфсизроқ жойни аниқланг (ойна, деразалардан узоқ ва ҳ.к.); иложи борича ёнғин вақтида ҳаёт учун хавфли бўлган сунъий толадан тайёрланган кийимлардан халос бўлинг; озод бўлишингизга бўлган умидни йўқотманг. телефон орқали таҳдид қилинганда: иложи борича «суҳбат»ни ёзиб олишга ҳаракат қилинг; ёзиб олиш йўлга қўйилмаган бўлса, суҳбатни эслаб қолиш лозим; қўнғироқ қилувчи билан узоқроқ мулоқотда бўлишга ҳаракат қилинг, унинг ёши, миллати, жинсини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"терроризм ва аҳоли муҳофазаси" haqida

1458310562_64095.doc терроризм ва аҳоли муҳофазаси режа: 1. терроризм ва унинг моҳияти. 2. террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш усуллари ва воситалари. 3. терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонуннинг мазмун - моҳияти. халқаро терроризм ва унга қарши ҳаракатлар. 4. терроризм билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракати. “террор” атамаси лотинча “terror” – даҳшат, қўрқув сўзидан келиб чиққан. террор – оммавий ва сиёсий мақсадларга эришиш учун зўравонликдан ҳамда зўравонлик қилиш билан таҳдид солишдан мунтазам фойдаланишдир. душманни жисмоний зўравонлик йўли билан қўрқитиш, ҳатто уни жисмонан йўқ қилиш. “терроризм” эса террор амалиётидир. ўзбекистон республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган “терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонуни (6 бўлим, 31-моддадан иборат) i. ...

DOC format, 54,5 KB. "терроризм ва аҳоли муҳофазаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.