ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши

DOC 140,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1355496808_41008.doc www.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz режа: 1. агросаноат мажмуасининг зарурлиги, мақсади, вазифалари ва таркиби. 2. агросаноат мажмуаси таркибидаги тармоқлар ўртасидаги муносабатлар 3. агросаноат мажмуасининг ҳолати, иқтисодий-ижтимоий самарадорлик даражаси агросаноат мажмуасининг зарурлиги, мақсади, вазифалари ва таркиби ўзбекистон ркеспубликаси президентининг «2004-2006 йилларда фермер хўжаиклариин ривожлантириш концепцияси тўғрисида» ги фармойишини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқиришга жорий этиш натижасида фермер хўжаликлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида жойларда инфратузилма объектлари, жумладан 2004 йилнинг 1-ярим йилида 196 банк, ёқилғи-мойлаш материаллари билин таъминлаш бўйича 236 пункт, минерал ўғитлар билан таъмнлаш бўйича 205 пункт, 267 муқобил машина-трактор парки, 222 сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ташкил этилди. уларнинг ташкил этилиши билан агросаноат мажмуасининг учинчи бўғини - қшлоқ хўжалиги тармоқларига хизмат кўрсатувчи «4 лар» тизимининг таркиби янада ривожлантирилиши таъминланади. улар қишлоқ хўжалиги тармоғидаги корхоналарга, фуқароларга банк хизматларини кўрсатишда, хўжаликларни минерал ўғитлар, ёқилғи ва мойлаш материаллари билан таъминлашда, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида бажариладиган экин майдонларини ҳайдаш, уларга ишлов бериш ҳамда етиштирилган ҳосилотни териб олиш билан боғлиқ бўлган …
2
и эътиборга олинмаган. буни қуйидаги мисол билан исботлаш мумкин. иккита ҳар бир 30 гектар ерга эга бўлган фермерлар мавжуд. уларнинг ерларини бонитет балли ҳам бир хил яъни 60 балл. шунда уларнинг балл гектари бир хилда 1800 балл гектарга тенг бўлади. лекин биринчи фермерда 10 га майдонга буғдой, 20 га га эса пахта экилади. иккинчисида эса аксинча. шунда биринчи фермер муқобил машина – трактор паркига, иккинчи фермер нисбатан кўпроқ мурожаат этади. чунки унда пахта майдони кўпроқ бўлаганлиги учун техникалар ёрдамиди бажариладиган ишларнинг хажми кўп. шунинг учун юқоридаги масалани ҳал этишда экин турларининг майдонини ҳам эътиборга оиш мақсадга мувофиқдир. республикамиз эркин бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиши таъминланаётган йилларда мамлакат аҳолисининг ўртача сони бир йилда 310-320 минг нафарга ёки 1,3 фоизга ўсмоқда. шу билан бирга саноат корхоналари сони ва ишлаб чиқариш қувватлари ҳам йил сайин ошиб бормоқда. бу ҳолат республикада хомашё, озиқ-овқат маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ривожлантирилишини тақозо этмоқда. бу муаммоларни …
3
нинг равнақи унга хизмат кўрсатувчи, яъни қишлоқ хўжалиги корхоаналарини ишлаб чиқариш воситалари билан таъминловчи, тармоқдаги машина-трактор ва бошқа техникаларни таъмирловчи, хўжалик объектларини қурувчи, ирригация-мелиорация ва кимёвий, транспорт хизматларини бажарувчи тармоқлар фаолиятига ҳам боғлиқдир. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлиги эса тармоқда етиштирилган хомашёлардан аҳолининг барча талабларини тўлиқ ва сифатли қондира оладиган озиқ-овқат, газлама, кийим-бош, оёқ кийим ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи саноат тармоқларининг серқиррали фаолиятига ҳам боғлиқ. юқоридагилардан маълум бўлишича, республика фуқароларининг тайёр озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабининг тўлиқ қондирилиши бу муаммо ҳал этилишини таъминлашда қатнашувчи барча тармоқларга турли хилдаги ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқардагиан саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, унга хизмат кўрсатувчи, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот даражасига етказувчи ва уларни истеъмолчиларга етказиб берувчи барча тармоқларнинг техникавий, технологик, иқтисодий ҳамда ижтимоий боғланишини объектив ҳолда тақозо этади. шунинг учун улар мақсадга мувофиқ равишда жойлаштирилиб, ихтисослаштирилиб, халқ хўжалиги миқёсида меҳнат тақсимоти амалга оширилишини таъминлашлари зарур. юқорида таъкидланган тармоқлар ягона мақсад …
4
т мажмуасида мақсадга эришиш қуйидаги асосий вазифалар ечилишини тақозо этади: · агросаноат мажмуаси таркибидаги барча тармоқлар мақсадга мувофиқ ҳолда ташкилий, технологик, техникавий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ўзаро узвий боғланишини таъминлаш; · мажмуа таркибидаги корхоналарни барча омилларни эътиборга олган холда мақсадга мувофиқ оқилона жойлаштириш; · уларнинг ихтисослаштирилиши ва интеграциялашувини таъминлаш; · самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида барча корхоналарни замонавий техникалар билан жиҳозлаш, уларда илғор технологияларни жорий этиш; · агросаноат мажмуаси таркибидаги корхоналар ихтиёридаги барча ресурслардан (табиий, капитал, меҳнат) тадбиркорлик билан оқилона фойдаланиб, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, механизациялаш, электрлаштириш ва кимёлаштириш орқали доимий ва ўзгарувчан харажатларни камайтириб, экологик талабларга жавоб берадиган маҳсулотларни зарур миқдорда ишлаб чиқариш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериб, кўпроқ фойда олишни таъминлаш; · агросаноат мажмуаси таркибидаги корхоналар ўртасида улар маҳсулотларини ўзаро самарали айрибошлаши таъминланадиган нархларнинг мақсадга мувофиқ миқдорини маълум муддатларга белгилаш; · мажмуада фаолият кўрсатаётган раҳбар, ишчи ва хизматчиларнинг малакаларини ошириш, улар меҳнатларининг миқдорига, пировард натижасига кўра рағбатлантирилишини ривожлантириш ва …
5
чекланган. 2 – бўғин – агросаноат мажмуасининг асосий тармоғи ҳисобланган қишлоқ хўжалигидан ташкил топади. унинг барча тармоқлари–ўсимликчилик ҳамда чорвачилик тармоқларида саноат тармоқлари учун хомашёлар (пахта хомашёси, бошоқли донлар, каноп, зиғир, қанд лавлаги, жун, тери, кунжут, узум), аҳоли истеъмоли учун эса гўшт, сут, сабзавот, полиз, мева маҳсулотлари етиштирилади. кишлок хўжалигида ташлилий ва бошкарув жара|нлари республика кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади. вазирликнинг мақсади ва фаолият кўрсатиш йўналишлари қилиб ўзекистон республикаси вазирлар маҳкасмаси томонидан қуйидагилар белгиланган: · қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича илм-фаннинг барча йўналишларини жаҳон андозаларига мослаштирган ҳолда ривожлантириш; · фан-техника тараққиётини эътиборга олган ҳолда ягона фан-техника сиёсатини ва мониторингини амалга ошириш; · селекция, уруғчилик ва наслчилик билан шуғулланадиган фанларни тартибга солиш ҳамда ривожлантириш; · қишлоқ ва сув хўжалигида амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнини тартибга солиш, унинг мониторингини амалга ошириш; · деҳқончилик, чорвачилик тизимларини такомиллаштириш, ривожлантириш, уларнинг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлайдиган машиналар тизимини, технологияларни барпо этиш; · эркин …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши"

1355496808_41008.doc www.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz режа: 1. агросаноат мажмуасининг зарурлиги, мақсади, вазифалари ва таркиби. 2. агросаноат мажмуаси таркибидаги тармоқлар ўртасидаги муносабатлар 3. агросаноат мажмуасининг ҳолати, иқтисодий-ижтимоий самарадорлик даражаси агросаноат мажмуасининг зарурлиги, мақсади, вазифалари ва таркиби ўзбекистон ркеспубликаси президентининг «2004-2006 йилларда фермер хўжаиклариин ривожлантириш концепцияси тўғрисида» ги фармойишини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқиришга жорий этиш натижасида фермер хўжаликлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида жойларда инфратузилма объектлари, жумладан 2004 йилнинг 1-ярим йилида 196 банк, ёқилғи-мойлаш материаллари билин таъминлаш бўйича 236 пункт, минерал ўғитлар билан таъмнлаш бўйича 205 пункт, 267 муқобил машина-тр...

Формат DOC, 140,0 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон агросаноат мажмуаси … DOC Бесплатная загрузка Telegram