атмосферанинг ифлосланишини экосистемаларга таъсири

DOC 71.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476615630_65689.doc атмосферанинг ифлосланишини экосистемаларга таъсири охирги вақтларга келиб, ўзбекистонда аҳолининг тез суръатлар билан ўсиб бориши, қишлоқ хўжалигининг янада ривожлантириш ва янги ерларни ўзлаштиришини тақоза қилди. республикамизда қарийиб 26 млн гектар чўл ва адир зонаси яйловзорлари мавжуд бўлиб, улардан 10-11 млн гектар янги ерларни ўзлаштириш имкониятлари бор эди. булар мирзачўл, марказий фарғона, қарши, сурхон-шеробод чўлллари эди. шу мақсадларда ушбу зоналардаги жуда катта худудлардаги табиий ўтлоқзорлар (эфемер- эфемероид, псаммофит, гипсофит, галофит, тўқай, ксерофит бута ва дарахтлар) тарқалган майдонлар ўзлаштирилиб, уларнинг ўрнига маданий фитоценозлар (агроценозлар ѐки агрофитоценозлар) ташкил қилинди. бундай сунъий, яъни инсон томонидан ўзлаштирилган - антропоген майдонларга биринчи ўринда қишлоқ хўжалиги экинлари (пахтачилик, боғдорчилик, резаворчилик ва бошқалар) экила бошланди. фарғона водийсининг жуда катта майдонлардаги адир худудлари жойлашган ерлари ўзлаштирилиб, бу майдонлар маданий экинзорларга айлантирилди. бундай жойлардан андижон вилоятидаги ҳозир машхур бўлиб кетган боғишамол дахаси, ҳонобод, ширмонбулоқ, асака адирлари, чуст, поп, косонсой, чортоқ, чадаксой ва фарғона вилоятларидаги арсиф, қувасой, қува. файзобод адирлари тўлиқ …
2
ўтказилган геоботаник кузатишлар диққатга сазовор. шу нарса маълум бўлдики бу ерлардаги дарахтзорлар табиий ўрмонлар даражасига етган. мисол учун боғишамол ўрмончилик совхози идораси жонлашган номаълум сойнинг юқорироқ қисмида (денгиз сатхидан 800-900 м баландликларда) ѐнғоқзор, олмазор ва дўланазорлардан ташкил топган ўрмонзорлар пайдо бўлиб, уларни тузилишида, ўсимликларнинг табиий қопламлардагидек, яруслар бўйича жойлашганини қайд этдик. биринчи ярусда ѐнғоқ (juglans regia). иккинчи ярусда ѐввойи ва наманган олмаси дарахтлари (ма1иs sieversii, м. niedzweckiana), учинчи ярусда наъматак (rosa саnina, r.kokonica) ва тўртинчи ярусда ўтчил ўсимликлар (ноrdeum bulbosum, н.leporinum, вгасhypodium silvaticum, аrctium tomentosum, вгоmus danthoniae, сichorium intybus). бундай экинзор даставвал тез-тез суғорилиб турилган. дарахтлар ва бутазорларнинг таъсири остида фитоиқлим содир этилиб, тупроқ қатламлари ҳам нисбатан ўзгарган. бу дарахтзорларда ўзига хос қушлар, ҳашоратлар пайдо бўлиб, табиий биоценозлар, экосистемалар тусини олган. юқоридаги мисолллардан шуни кўриш мумкинки, ҳозирги вақтда инсон муҳим, қудратли омил сифатида таъсир этиб, табиий ўсимликлар қопламини, қолаверса, бутун ландшафтни-табиатни ўзгартирувчи кучга айланган. бу антропоген омилларнинг фойдали томони эди, …
3
да доривор ва манзарали ўсимликларнинг табиатдан териб олиниши ѐтади. "антропогологенез" дсб эса гидрологик режимни ўзгариши туфайли келиб чиқадиган антропоген ўзгаришларга айтилади. буни асосида сув омборларини, шахталарни қурилиши ѐтади, қайсики унда ўрмонлар бутунлай йўқ қилиниб юборилади. албатта ўсимликлар қопламини йўқ бўлишига олиб келадиган антропоген омилларни янги ҳиллари ҳар хил ва мураккаб. бунда иқлим, тупроқ, сув режими, ландшафтларни ўзгариши, табиий офатлар туфайли содир этиладиган ўзгаришлар. бу жараѐнлар кўпчилик ҳолатларда бирбирлари билан узвий боғлиқ ва бир-бирларини тақозо этади. қуйида яна бир атамага эътиборни тортамиз. бу "антропоген селектогенез" дсб аталади ѐки "антропоселектогенез". бу атамани асосида инсон томонидан сунъий равишда маданий фитоценозларни содир этилиши ѐтади. бу жараѐн кенг равишда олиб бориладиган интродукция ва акклиматизация ишларн билан боғлиқ. бу сохада машхур хисобланган ўзбекистонлик интродукция ва акклиматизация ишларига асос солган машхур академик ф.н.русановнинг катор ишлари диққатга сазовор. ф.н.русанов бўйича интродукция деб ўсимликларни бир жойдан иккинчи жойга, бир мамлакатдан иккинчи мамлакатдага, бир вилоятдан иккинчи вилоятларга. яъни янги шароитларга …
4
нинабарглилар, тотумлар, калифорния тераги, заранглар, гледичиялар, атиргуллар, ширачлар, лолалар ва бошқалар. юқоридаги хушманзара ва чиройли ўсимликлар тошкент, самарқанд, фарғона ва бошқа шахарларимиз боғларида ўзининг муносиб жойларини эгалашди. шахарларимиз хуснига хусн кўшилди. бу ишда юқори малакали, ўз ишларининг билимдонлари етишиб чиқдилар (ф.н.русанов, з.п.бочанцева, а.а.абдурахмонов, а.у.ўсмонов, р.м.мурзова, т.и.славкинн, и.в.белолипов, в.п.печеннцин, ф.н.русанов (младший), ю.м.мурдахаев, п.к.озолин. н.штонда, е.с.бородин, з.н.филлимонова, а.ш.шарипов). олиб борилган муваффақиятли интродукция ва акклиматизация ишлари билан тошкент ботаника боғи чет эл мамлакатларига танилди. антропоген флорогенез деган атама эса маданий фитоценозларга янги тур ва навларни киритилишини билдиради. охирги вақтларда республикамиз бўйича жуда кўп даражада янги пахта, буғдой, шоли, арпа, маккажўхори, навлари ва сортлари яратилди. булардан ташқари селекционерларимиз томонидан янги мевалар, семичка, гилос, шафтоли, олма, ўрик, бехи ва бошқаларни серхосил сортларини чиққардилар. қишлоқ хўжалигида селекция ишларини янада ривожлантириш. серхосил ўсимликларни яратиш ҳам инсон фаолияти билан узвий равишда боғлиқ. ўсимликлар дунѐсининг бойитиш. уни хосилдорлигини оширишда ҳам инсон омили асосий куч бўлиб қолмоқда. бу фойдали фаолиятни …
5
р ва ҳар хил ўсимликлар томонидан чиқариладиган нарсаларнинг барчасини биз, ҳаво деб атаймиз. ҳавони ташкил қилувчи ҳар қайси унинг таркибий қисми ҳам. атроф- мухитни ифлосланишида иштирок этмаслиги мумкин. атмосфера таркибига кирувчи моддалар қайсики, улар ҳар қандай ўсимлик ва ҳайвонлар турига таъсир этса ҳам. эволюция жараѐнида улар бир- бирлари билан маълум даражадаги муносабатда бўлишади ва ривожланишади. лекин охирги икки аср мобайнида антропоген омилларнинг таъсири туфайли атмосфера ҳавосининг таркиби, ҳам махаллий, ҳам умумбашарий миқиѐсда ўзгарди. шуни таъкидлаш жоизки, биз ҳозир ҳам атмосфера ҳавосининг ўзгаришига сабабчи бўлмоқдамиз. биз йилига миллионлаб тонна тошкўмир ва бошқа ѐқилғи моддаларини ѐқмоқдамиз, миллионлаб тонналаб чўян, металларни эритмоқдамиз ва натижада ҳавога кўплаб чиқинди моддаларни чиқарилишига сабаб бўлмоқдамиз. автомобилни ихтиро қилиниши оқибатида эса атмосферанинг ифлосланиш даражаси янада ортиб кетди ва бу тенденция сақланиб қолмоқда. амалий жихатдан атмосферага чиқарилаѐтган ҳар қандай чиқинди моддалар ўсимликларга салбий таъсир этади. лекин уларнинг орасида энг мухимлари мавжуд: олтингугурт оксиди, қайсики у тошкўмирни ѐниш жараѐнида юзага …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "атмосферанинг ифлосланишини экосистемаларга таъсири"

1476615630_65689.doc атмосферанинг ифлосланишини экосистемаларга таъсири охирги вақтларга келиб, ўзбекистонда аҳолининг тез суръатлар билан ўсиб бориши, қишлоқ хўжалигининг янада ривожлантириш ва янги ерларни ўзлаштиришини тақоза қилди. республикамизда қарийиб 26 млн гектар чўл ва адир зонаси яйловзорлари мавжуд бўлиб, улардан 10-11 млн гектар янги ерларни ўзлаштириш имкониятлари бор эди. булар мирзачўл, марказий фарғона, қарши, сурхон-шеробод чўлллари эди. шу мақсадларда ушбу зоналардаги жуда катта худудлардаги табиий ўтлоқзорлар (эфемер- эфемероид, псаммофит, гипсофит, галофит, тўқай, ксерофит бута ва дарахтлар) тарқалган майдонлар ўзлаштирилиб, уларнинг ўрнига маданий фитоценозлар (агроценозлар ѐки агрофитоценозлар) ташкил қилинди. бундай сунъий, яъни инсон томонидан ўзлаштирилган - ант...

DOC format, 71.0 KB. To download "атмосферанинг ифлосланишини экосистемаларга таъсири", click the Telegram button on the left.