ошхонани лойихалашга эргономик талаблар

DOC 3,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1522828484_70657.doc ошхонани лойихалашга эргономик талаблар режа: 1. ошхона мебели ва майиший техникани жойлаштириш хусусиятлари. 2. иш жойларини энг қулай баландлиги. 3. ошхона шкафларини оптимал ўлчамлари. хх асрни бошидаёқ америкалик архитектор франк ллойд райт ошхонани уй бекасини устахонаси деб атаган ва уни ишчи зонасини одам танасини ўлчамларига қараб, яъни эргономик талабларга қараб ташкил қилишни таъкидлаган. хозир ошхонани бир нечта лойихалаш йўллари бор. ошхонада учта фаолият марказини бирлаштирувчи чизиқларни ишчи учбурчак деб аташади. агар ошхона тўғри лойихаланган бўлса учбурчак чўққиларини боғловчи тўғри чизиқлар (яъни томонлар деса хам бўлади) еғиндиси катта бўлмайди. мутахассислар фикри бўича ошхона шундай лойихаланиши керакки, уй бекасини учбурчак ичидаги харакатлари қийин бўлмаслиги лозим. раковина –фаолият марказларидан бири, уй бекасини ошхонадаги 40-46% вақти шу ерда ўтади. идеал вариантда у ишчи учбурчакни марказида, тахминан 120-180 см плитадан ва 120-210 см музлаткичдан нарида бўлади. плитани овқатланиш столига яқин жойлаштириш тавсия этилади. плита шундай жойлашиши лозимки, унга тегиб кетиш имконияти кам бўлиши керак. …
2
арни тасдиқламоқда: эргономик тўғри лойиҳаланган ошхонада уй бекаси 30% вақтини ва 60% йўлини қисқартириш мумкин. масалан, xx асрнинг 80 йилларида машхур немис фирмаси bulthaup ошхона дизайнига бир қатор инқилобий ўзгаришлар киритган: ишчи стол сатхини бир оз кўтарган, айрим функционал зоналар ўртасидаги масофани қисқартирган – ошхона ўртасида плита “орол” концепциясини киритган – ошхона ўртасида плита, ишчи стол, раковина ўрнатилади. 80 йиллардан бошлаб эргономика талабларини ҳисобга олмай ошхона лойиҳаланмай қолди. ҳозирги вақтга келиб ошхонани қуйидаги лойиҳалаш йўллари ўз ўрнини топди: жихозлари бир томонда (қаторда) жойлашган ошхона. энг универсал лойиҳавий ечим, айниқса кичик ва тор ошхоналар учун. агар ошхона катта бўлса, бир томонда мебель жойлашади, қарама қарши томон овқат тайёрлаш ва овқатланиш учун ажратилади. хамма жихозлар бир чизиқда, бир девор олдида жойлашади. бундай лойихавий ечимда раковинани қатор ўртасида, плита билан музлаткични қаторни боши билан охирига қўйш тавсия этилади. ишчи стол плита билан раковина ўртасида жойлашади. ошхонани асосий элементлари раковина, плита, ишчи стол битта …
3
да йўлкани тўсиб кўйиши керак эмас. параллель жойлашган мебельлар, жихозлар орасидаги масофа 120 см дан кўпроқ бўлиши шарт, чунки бир вақтда иккита қарама-қарши шкафни эшиги очилиш имконияти бўлиши керак. бурчакли (г- шаклидаги) ошхона. бундай лойихалаш амалий жихатдан хар қандай хонага тўғри келади, айниқса квадрат шаклидаги, юзаси тахминан 10 м2 хоналарга бу вариантда овқатланиш зонасини ишчи учбурчакдан холи қилиб ошхонани бўш жойида ташкил этиш тавсия этилади. ошхонани бурчакли лойихалашда уй бекасини қатнов йўли қисқаради. бажариладиган харакатлар, асосан ички бурчакни марказида содир бўлади. бундай ошхоналарда, одатда, узун ишчи стол ташкил қилинади ва 50-60 см фартукдан сўнг уларни устига осма шкафлар ўрнатилади. мебельни бурчакдаги секцияларига моcлаштирилган маиший техникани қўйиш тавсия этилмайди, чунки ёнидаги шкафни эшигини очиш қийинлашади. агар бурчакли ошхонани ўлчамлари катта бўлса, ишчи марказлар (раковина, плита, музлаткич) ўртасидаги масофа катталашиб кетади, шунинг учун бу марказларни бир бирига яқин жойлаштириб орасида ишчи стол сатхини ўрнатиш лозим. п шаклидаги ошхонана. п шаклидаги ошхонада жихозлар …
4
ча 1,0-1,2 бар (тусиқстол) ўрнатилади. одатда бу бар ошхонани овқатланиш хонасидан (столовая) ажратади ва бир вақда бу бардан нонушта ёки сервировка қилиш учун фойдаланилади. барни ўрнига шу жойга плита ёки раковина жойлаштириш мумкин. бундай лойиха ечим айниқса ошхонани кўп функционал фазога киритиш зарур бўлганда (ошхона-овқатланиш хонаси, ошхона-мехмонхона ва х.к) ва уни зоналаш керак бўлганда анча қўл келади. купинча бар ошхонани овқатланиш хонасидан ажратиб оптик тўсиқ (перегородка) вазифасини бажаради. бу ерда шу тўсиқ билан девор ўртасидаги йўлни эни 1 метрдан кам бўлмаслиги лозим. орол ошхона – бу юқорида қайд этилган бир қатор ёки г шаклидаги ошхона ўртасида қўшимча фаолият маркази жойлаштирилади. бундай лойихалаш фақат катта хона учун тўғри келади (камида 18 м), чунки “оролдан” ошхона шкафлари тарзигача камида 1 метр бўлиши лозим. “оролни” тархдаги энг қўлай ўлчамлари 1,2*1,2м орол ошхона бундай лойихалашда оптимал ишчи учбурчагини яратиш учун кўп вариантлар хосил бўлади. асосийси, ишчи учбурчак “орол” билан бўлиниши керак эмас. анъанавий ечимда …
5
, ишчи стол тагига сочиқ, қошиқ, вилка, пичоқлар қўядиган тортмалар ўрнатиш яхши натижа беради. · плитани хонани бурчагига ёки эшикка тақаб қўйиш тавсия этилмайди, чунки девор тезда ифлосланиб қолади. девор ва плита орасига эни камида 15см бўлган тумба қўйса яхши бўлади. · плита дераза пардаларидан камида 30см нарида жойлашиши зарур. · плита икки ён томонида яхшиси 40 см эркин ишчи сатх қолдирилгани маъкул. ишчи стол сатхидан осма шкафларгача тахминан 50-70 см олиш зарур, буни фартук деб аталади. газ плитадан 70-75 см, электр плитадан 75-80 см юқорида дудмўри зонти жойлаштирилади. мана шу масофаларда дудмўрини ишлаши самарали бўлади. агарда плита хона бурчагига яқин бўлса у ерда тумба қўйиш тавсия этилмайди, чунки у духовка эшигини очишга халақит беради. духовка одам кўзи баландлигида (155-158см) жойлаштирилса ундан фойдаланиш анча осон (энгашиб қарашга тўгри келмайди), хамда болалар учун хавфсиз бўлади. плита билан музлаткични ёнма –ён қўйиш рухсат этилмайди. уларни орасида камида 15см бўлиши керак. музлатгични хона …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ошхонани лойихалашга эргономик талаблар" haqida

1522828484_70657.doc ошхонани лойихалашга эргономик талаблар режа: 1. ошхона мебели ва майиший техникани жойлаштириш хусусиятлари. 2. иш жойларини энг қулай баландлиги. 3. ошхона шкафларини оптимал ўлчамлари. хх асрни бошидаёқ америкалик архитектор франк ллойд райт ошхонани уй бекасини устахонаси деб атаган ва уни ишчи зонасини одам танасини ўлчамларига қараб, яъни эргономик талабларга қараб ташкил қилишни таъкидлаган. хозир ошхонани бир нечта лойихалаш йўллари бор. ошхонада учта фаолият марказини бирлаштирувчи чизиқларни ишчи учбурчак деб аташади. агар ошхона тўғри лойихаланган бўлса учбурчак чўққиларини боғловчи тўғри чизиқлар (яъни томонлар деса хам бўлади) еғиндиси катта бўлмайди. мутахассислар фикри бўича ошхона шундай лойихаланиши керакки, уй бекасини учбурчак ичидаги харакатлари қий...

DOC format, 3,8 MB. "ошхонани лойихалашга эргономик талаблар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.