сариқ иситма

PPT 24 pages 1.3 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 24
powerpoint presentation сариқ иситма сариқ иситма- (амариллез) (синонимлари: yellow fever - англ.; gelb fieber - нем.; fievr ejaune - франц.; fiebr eamarilla, vomi tonegro - исп.) — ўткир геморрагик трансмиссив касаллик бўлиб, иситма, ўткир интоксикация тромбогеморрагик синдром билан ўтиб буйрак, жигар фаолиятига зарар етказади. ушбу касаллик тропик зооантропаноз касаллик бўлиб африка ва жанубий америка ҳудудларида учрайди. касаллик вирусини чивинлар тарқатади. тарихи сариқ иситманинг клиник белгилари биринчи марта 1648 й. жанубий америкада бўлган эпидемияда ёзиб қолдирилган. xvii-xix асрларда ушбу касалликнинг африка ва жанубий америкада кўплаб эпидемиялари рўй бериб ушбу эпидемия натижасида европанинг жанубий ҳудудларига тарқалишига сабаб бўлган. к. финлей (1881) сариқ иситма вирусининг трансмиссив йўл билан aedes aegypti чивини тарқатишини аниқлаган. ушбу вирус этиологиясини у. рид и д. кэрроллар (1901) батафсил ўрганишган. сариқ иситма касаллиги табиий ўчоғида маймунларнинг ўрнининг аҳамиятини стоукса (1928) и соупера авторлар билан. (1933) аниқлашган. 1936 й. ллойд ўз ходимлари билан сариқ иситмага қарши вакцинани ишлаб чиққан. сариқ …
2 / 24
лари этиологияси сариқ иситма қўзғатувчиси- рнк сақловчи вирус viscerophilustropicus тур flavivirus оиласи flaviviridae. вирус диаметри- 17-25 нм. япон энцефалити ва денге иситмаси вируси антигени билан ўхшаш. маймун, оқ сичқон ва денгиз чўчқаси учун патоген хисобланади. музлатилган холатда бир йилдан ортиқ мобайнида сақланишиб, 60°с хароратда 10 дақиқа ичида фаолланади. ультрабинафша нур, эфир, хлор сақловчи препаратлар таъсирида тезда ўлади. эпизоотологияси ва эпидемиологияси хар йили дунёда 200 мингга яқин одам сариқ иситма билан касалланади ва улардан 30 минг атрофида инсонлар вафот этади. ушбу касалликнинг 90% африка қитъаси аҳолиси орасида учрайди. сариқ иситма халқаро таснифга кўра ўта ҳавфли инфекцияларнинг карантин касалликлар гурухига киради. касалланиш холатлари кўпроқ тропик худуларда рўйхатга олинади, аммо вирус ташувчилари мавжуд бўлган барча жойларда сариқ иситма учрайди. эндемик худулардан бошқа худуларга вируснинг тарқалиши юк ташиш вақтида чивинлар ёки касалланган бемор одамлар орқали ўтиши мумкин. сариқ иситманинг одамларда учрайдиган уч тури мавжуд: 1. жунгли иситмаси (қишлоқ варианти); 2. шахар варианти; 3.оралиқ варианти. …
3 / 24
қ қаватга тушган холатда ҳам касаллик чақиради. патогенези вирус одам организмига зарарланган чивин чақиши натижасида юқади. лаборатория шараоитида хаво-томчи йўли билан юқиши ҳам тасдиқланган. касаллик вируси организмга тушгач лимфа тугунларида кўпаяди. вирус 3-5 кун ўтгач лимфа тугунлари орқали қонга ўтади. ушбу вақтда қон намунаси текширилганда касаллик қўзғатвчисини аниқлаш мумкин. вирус қон орали турли органларга жумладан жигар, талоқ, буйрак, суяк кўмиги, лимфа тугунларига тарқалади ва зарарлайди. натижада одам аъзолари қон томирларида ўзгаришлар пайдо бўлиб, тромбогеморрагик синдром билан кечувчи жараёнлар бошланади. жигар катталашади ва жигар тўқималарида катта бўлмаган некрозли ўчақлар хосил бўлади. жигар фаолиятининг бузилиши сариқликнинг пайдо бўлишига олиб келади. шунингдек, талоқ, лимфа тугунлари, буйраклар фаолиятининг бузилиши натижасида танада шиш, қон кетиш, буйрак каналлари некрози пайдо бўлади. касалликни ўтказиб бўлгач организмда турғун иммунитет ҳосил бўлади. эпидемияга қарши чора-тадбирлар ва профилактикаси сариқ иситма билан аниқланган беморлар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилади. сув ва хаво транспортида бемор аниқланса биринчидан ушбу бемор йўловчилардан алохидаланади. сариқ иситмага …
4 / 24
ка аҳолиси орасида сариқ иситманинг эпидемия тарзида тарқалишининг олди олинди. давоми касалликнинг эндемик ҳудудларига борувчи шахслар ушбу касалликка қарши эмланади. вакцинада фаоллиги суст бўлган 17d вирус штаммидан фойдаланилади. сариқ иситма вакцинаси вакциналогия тарихидаги дунёда энг ҳавфсиз ва самарадорлиги юқори бўлган ишончли вакцина ҳисобланади. эмлашдан сўнг 1 хафта ўтгач одам организмида 30-35 йиллик (балким бир умрлик) иммунитет ҳосил бўлади. хозирги вақтда кўпгина давлатларда ҳар 10 йилда сариқ иситмага қарши реовакцинация ўтказилади. касал бўлиб ўтган бемор ва табиий иммунизация қилинган маймун қон зардоблари бемор одамни даволашда таъсир доираси етарли эмас. сабаби вирус хужайра ичи паразити ҳисобланади. клиникаси касалликнинг яширин даври 3-6 кунгача баъзида 10 кунгача давом этиши мумкин. касалликнинг клиник даври 2 фазали кўринишда бўлади. касаллик, холсизлик, кучли бош оғриғи, иштахасизлик, тананинг елка ва бўғим мушакларида оғриқ, кўнгил айниш ҳамда қайт қилиш, танада 39—41°с хароратнинг кўтарилиши билан бошланади. беморнинг ташқи кўринишида жигар фаолиятининг бузилиши натижасида танада сарғайиш аломатлари, юз қисмининг қизариши пайдо …
5 / 24
р 13. перу 14. руанда 15. сан-томе ва принсипи 16. того 17. француз гвианаси 18. марказий африка республикаси 19. боливия сариқ иситмага қарши эмланганлиги тўғрисида халқаро гувохнома талаб қилувчи давлатлар рўйхати: жанубий америка давлатлари: 1. венесуэла 2. боливия 3. бразилия 4. гайана 5. колумбия 6. панама 7. суринам 8. эквадор африка давлатлари: 1. ангола 2. бурунди 3. гамбия 4. гвинея 5. гвинея-бисау 6. замбия 7. кения 8. нигерия 9. сенегал 10. сомали 11. судан 12. сьерра-леоне 13. танзания 14. уганда 15. чад 16. гвинея экваториаси 17. эфиопия эмлаш учун қарши кўрсатмалар: ёши 9 ойгача (эпидемия даврида 6 ойгача) бўлган болалар; хомиладор аёллар; тухум оқсилига кучли аллергияси мавжуд шахслар; организмда иммун танқислиги синдроми вирусини юқтирган ва касалланганлар ўзр ссв вирусология ити тузувчилар: шерматов в.а., умурзаков ш.д., миркасимова х.х. , шермухамедова д.а., брянцева е.в., эгамбердиев м.м. байназаров м.м., калугина л.г., юсупова л.о. тақризчи: сапаров х.б.

Want to read more?

Download all 24 pages for free via Telegram.

Download full file

About "сариқ иситма"

powerpoint presentation сариқ иситма сариқ иситма- (амариллез) (синонимлари: yellow fever - англ.; gelb fieber - нем.; fievr ejaune - франц.; fiebr eamarilla, vomi tonegro - исп.) — ўткир геморрагик трансмиссив касаллик бўлиб, иситма, ўткир интоксикация тромбогеморрагик синдром билан ўтиб буйрак, жигар фаолиятига зарар етказади. ушбу касаллик тропик зооантропаноз касаллик бўлиб африка ва жанубий америка ҳудудларида учрайди. касаллик вирусини чивинлар тарқатади. тарихи сариқ иситманинг клиник белгилари биринчи марта 1648 й. жанубий америкада бўлган эпидемияда ёзиб қолдирилган. xvii-xix асрларда ушбу касалликнинг африка ва жанубий америкада кўплаб эпидемиялари рўй бериб ушбу эпидемия натижасида европанинг жанубий ҳудудларига тарқалишига сабаб бўлган. к. финлей (1881) сариқ иситма вирусининг ...

This file contains 24 pages in PPT format (1.3 MB). To download "сариқ иситма", click the Telegram button on the left.

Tags: сариқ иситма PPT 24 pages Free download Telegram