viskeral leyshmanioz (leishmaniasis)

DOC 30 sahifa 273,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 30
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил “25” март 121 сонли буйруғига 2-илова аҳоли ўртасида тери ва висцерал лейшманиоз касаллигини олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирлари тўғрисидаги йўриқнома лейшманиоз бу дунё бўйича 98 та давлатдаги эндемик ва унитилган тропик касалликдир. бутун жсстнинг маълумотига кўра 350 миллион одам бу касаллик билан касалланиши мумкин. ҳар йили 14 миллион одам ушбу касаллик билан касалланади ва 2 миллионга яқин янги касаллик қайд қилинмоқда. бундан ташқари ҳар йили висцерал лейшманиоз билан 50 мингта ўлим ҳолатлари қайд қилинмоқда. бу кўрсатгич паразитар касалликлар орасида висцерал лейшманиознинг олдинги қаторда туришини кўрсатади. шунингдек бу касаллик ногиронликка сабаб 235700 йиллик умрни йўқотилишига сабаб бўлади. (бу кўрсатгич бўйича юқумли касалликларнинг глобал таҳлили бўйича лейшманиоз 9-ўринни эгаллайди). ўзбекистонда висцерал зооноз, тери антропонози ва зооноз лейшманиози тарқалган. лейшманиоз- одамларда ва ҳайвонларда учрайдиган трансмиссив протозой касаллик бўлиб, кўзғатувчиси лейшманиялар ҳисобланади ва искабтопар чивинлар ташувчи бўлиб, чақиш йўли билан юқтирадилар. инсонда интоксикация, иситмалаш, ички аъзолар …
2 / 30
рганизмининг захарланишига олиб келади. лейшманиозларни ҳудудлар ва мамлакатлар бўйича эпидемиологик тавсифи. нозогеогра-фик вариант. мамлакатлар. қўзғатувчининг тури. клиник шакли. тасдиқлан-ган ёки тахминий ташувчи тасдиқлан-ган ёки тахминий манба эски дунё лейшманиозлари. ўрта ер денгизи (болалар) висцерал лейшма-ниози ўрта ер денгизи,ўрта шарқ, хитой, ўрта осиё. l.infan-tum zvl ph.ebotomus longiductus p.perfiliew p.perniciosus p.asiasi итлар, тулкилар, чия бўрилар ҳинд висцерал лейшма-ниози (кала-азар) ҳиндистон, бангладеш, непал, мьянма. l.donova-ni avl.pkdl p.argentipes одам шарқий африка висцерал лейшманиози (африка кала-азар) гамбия,кения, сенигал,судан, l.donovali vl.pkdl.ml. l.orientalis p.martini сут эмизувчи итлар оиласи, кемирувчи-лар, одамлар зооноз тери лейшмани-ози (қишлоқ,ўт-кир некроз ҳосил қиладиган) осиё ва африка чўл ҳудудлари l.major zcl. ml. p.papasi p.caucasicus p.doboscqui катта ва қизил думли қум сичқонлар антропоноз тери лейшма-ниози (шаҳар, кеч яра ҳосил қиладиган) ўрта ер денгизи, ўрта шарқ, хитой, ўрта осиё l.tropica acl. p.sergenti одам шарқ африкаси эфиопия тери лейшманиози кенияни тоғли ҳудудлари, эфиопия l.aethiopica zcl.dcl p.longipes p.pedifer ёввойи ҳайвонлар янги дунё лейшманиози. америка весцирал лейшманиози марказий америка …
3 / 30
-ниози гвианна, суринам, бразилия l.(v) brasiliensis guyanensis.lainsoni zcl.mcl. l.umbratilus ялқовлар, ёғоч чумолихўр-лар панама тери лейшма-ниози колумбия, коста-рика l.(v) brasiliensis panamensis. colombiensi. zcl.dcl.mcl l.trapidoi. ялқовлар перуа тери лейшма-ниози перудаги ғарбий анда, аргинтина-нинг тоғли ҳудудлари l.v.peruviana. lainsoni.amazonensi zcl.mcl l.verrucarum. l.peruensis. итлар венесуэлла тери лейшма-ниози венесуэлла (ғарбий анданинг намли ўрмонлари) l.(v) brasiliensis colombiensi. venezuelensi. amazonensi. garnhami. pifanoi. guyanensis. zcl.dcl.mcl l.townsendi. ўрмон сут эмизувчи-лари zvl- зооноз висцерал лейшманиози; vl- висцерал лейшманиози; acl- антропоноз тери лейшманиози; zcl- зооноз тери лейшманиози; dcl- диффузли тери лейшманиози; mcl- тери – шиллиқ лейшманиози; pkdl- посткалаазар тери лейшманиози; avl- антрапаноз висцерал тери лейшманиози; ml- мукозли тери лейшманиози (шиллиқ қават лейшманиози). висцерал лейшманиоз. висцерал лейшманиоз (вл)- бу паразитар трансмиссив зооноз юқумли касаллик бўлиб, сурункали кечиш билан характерланади. лимфоид-макрофагал тизимининг шикастланиши, узоқ давом этувчи иситма, талоқ ва жигарнинг катталашиши, кам қонлик ва иккиламчи иммуносупрессия билан характерланади. янги дунёда вл нинг ҳинд, ўрта ер денгизи, ўрта осиё, шарқий африка турлари ва янги дунё …
4 / 30
тларда 3 та типдаги ўчоқлар мавжуд: табиий (қўзғатувчи манбаси тулки ва чия бўри); ярим синантроп ёки қишлоқ типи(қўзғатувчининг тарқалишида итлар қатнашади) ёки шаҳар типи (асосий манба итлар, баъзан –одам). ўрта ер денгизи-ўрта осиё (болалар) вл дан ташқари дунё давлатларида шарқий африка вл, ҳиндистон (кала-азар) лейшманиози тарқалган. улар баъзи клиник ва эпидемиологик хусусиятлари билан ажралиб туради ва бу хусусиятлар қўзғатувчининг ва ташувчининг турига боғлиқ. этиологияси. вл нинг қўзғатувчиси бир ҳужайрали содда жонивор leishmania infantum. унинг ҳаётий цикли навбатма -навбат 2та хўжайинда ўтади: умуртқали (чиябўри, тулки, ит, одам) ва умуртқасиз: (ҳар хил турдаги искабтопарлар). умуртқали хўжайинда у тўқима ичида яшайди, асосан макрофагларда амастигот шаклида, маскитларда эса ичагида хивчинли ҳаракатчан проамастигот шаклида учрайди. эпидемиологияси. ўрта ер денгизи ва ўрта осиё вл шакли зооноз ҳисобланади. қўзғатувчининг асосий табиий резервуари итлар, қўшимча манба эса чия бўри, тулки ва бўрилар ҳисобланади. аҳолининг вл билан зарарланишида уй ҳайвонлари, дайди, подадаги ёки ёввойилашган итларнинг паразит манбаи бўлишига асосланиб …
5 / 30
ривожлана бошлайди ва хивчинли шаклларига ( промастиготлар) га айланади. 3 кунда лептомонадлар ошқозон остида, 4 кунда искабтопарларнинг халқумида йиғилиб, тиқинга айланади. бу эса чивин ҳалқумининг кенгайишига сабаб бўлади, буни чивинни ёриб кўрилганда аниқлаш осон бўлади. зарарланган искабтопарлар одам ёки ҳайвондан қонни сўрганда, лептомонатлар макрафагларга ўтиб амасциготлар шаклига айланади. искабтопарлар 6-8 кунда юқумли бўлади. аҳоли пунктларида искабтопарлар асосан поллар остида, ахлотхоналар ва бошқа шунгу ўхшаш жойларда кўпаяди. табиий шароитда улар кемирувчилар қушлар инида, дарахтлар ковакларида кўпаядилар. аҳоли пунктидан 10 метр узоқликгача бўлган жойларда искабтопарлар учади, табиий ўчоқларда 1.5 км масофагача тарқалади. асосан йилида 2 марта кўпаяди. июль ва август ойларининг бошида улар кўп миқдорда кўпаяди. искабтопарлар шом ва кечқурун ўаракатда бўлади. 2-3 ҳафта давомида урғочилари қон сўриб 2-3 марта тухум қўяди. ўзбекистонда искабтопарларнинг 9 хил тури мавжуд.вл ташувчиси асосан 2 турдаги искабтопарлардир: ph.longiductus ва ph. angustus. вл инкубацион даври 20 кундан 1 йилгача, ўртача 3-5 ой. вл ни аниқлаш учун қуйидаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 30 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"viskeral leyshmanioz (leishmaniasis)" haqida

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил “25” март 121 сонли буйруғига 2-илова аҳоли ўртасида тери ва висцерал лейшманиоз касаллигини олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирлари тўғрисидаги йўриқнома лейшманиоз бу дунё бўйича 98 та давлатдаги эндемик ва унитилган тропик касалликдир. бутун жсстнинг маълумотига кўра 350 миллион одам бу касаллик билан касалланиши мумкин. ҳар йили 14 миллион одам ушбу касаллик билан касалланади ва 2 миллионга яқин янги касаллик қайд қилинмоқда. бундан ташқари ҳар йили висцерал лейшманиоз билан 50 мингта ўлим ҳолатлари қайд қилинмоқда. бу кўрсатгич паразитар касалликлар орасида висцерал лейшманиознинг олдинги қаторда туришини кўрсатади. шунингдек бу касаллик ногиронликка сабаб 235700 йиллик умрни йўқотилишига сабаб бўлади. (бу кўрсатгич б...

Bu fayl DOC formatida 30 sahifadan iborat (273,5 KB). "viskeral leyshmanioz (leishmaniasis)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: viskeral leyshmanioz (leishmani… DOC 30 sahifa Bepul yuklash Telegram