ўлат презентация

PPT 81 sahifa 8,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 81
powerpoint presentation ўлат презентация врачлар учун ўлат таърифи: ўлат – бактерия қўзғатадиган, турли хил юқиш механизмига эга бўлган, одамда иситмалаш, оғир интоксикация, лимфа тугунларининг яллиғланиши ва организмнинг зарарланиши билан кечадиган зооноз табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликдир. тарихий маълумотлар ва географик тарқалиши ўлат инсониятга азалдан маълум касалликлардан бири ҳисобланади. қадимда миллионлаб одамларни ёстиғини қуритганлиги, одамларни дахшатга солиб, қирғинларга сабаб бўлганлиги учун ҳам ушбу касаллик «ўлат» деб ном олган. тарихий маълумотлар ва географик тарқалиши (давоми) эрамиздан минг йиллар аввал яшаган юнон шоири гомер ўзининг машҳур «иллиада» асарида афсус билан: «бизни уруш ва ўлат биргалашиб ҳалок этади» деб ёзган. эрамизнинг vi асрида византияга қарашли ўрта денгиз мамлакатларида ўлатдан 100 млн.га яқин киши ҳалок бўлган. худди ана шу ҳалокат туфайли рим империяси таназзулга учраган. «чума» сўзи араб тилидан олинган бўлиб, «жумма», яъни, «ловия» деган маънони билдиради. тарихий маълумотлар ва географик тарқалиши (давоми) инсоният ўлатнинг 3 та пандемиясини ўз бошидан кечирган. биринчи пандемия 527-580 …
2 / 81
и ҳалок бўлган. ўлатнинг бўлиб ўтган пандемияларида 200 млн.га яқин киши вафот этган. тарихий маълумотлар ва географик тарқалиши (давоми) д.к.заболотний ўлат табиий ўчоқли касаллик эканлиги тўғрисидаги гипотезани илгари сурган бўлса, учинчи пандемия даврида, аниқроғи, 1897 йилда француз олими александр йерсин ва унинг япониялик ҳамкасби шибасабуро китазатолар бемор одам ва каламушдан ўлат касаллигининг қўзғатувчисини аниқлаган. тарихий маълумотлар ва географик тарқалиши (давоми) огата ва симонлар 1898 йилда ўлат касаллиги тарқалишида бургаларнинг роли борлигини эътироф этишган. д.к.заболотний ва л.м.исаевлар 1911 йилда чўлдан тутиб олиб келинган кемирувчи (суғур) дан, и.а.деминский 1912 йилда юмронқозиқдан ўлат қўзғатувчисини ажратиб олган. бокот ва мартинлар ўлат қўзғатувчиси юққан бургадан «ўлат блоки» феноменини аниқлашга муваффақ бўлган. тарихий маълумотлар ва географик тарқалиши (давоми) охирги йилларда дунёда ўлат касаллигининг эпидемияси кузатилмаяпти,бугунги кунда бу касаллик фақат спорадик (тарқоқ) ҳолатда чўл ва тоғ табиий ўчоқ ҳудудларида рўйхатга олинмоқда. республикамизда ўлат касаллигининг охирги ҳолатлари 1990,1999 йилларда навоий вилоятининг чўл ҳудудларида рўйхатга олинган (учқудуқ ва томди …
3 / 81
вилоятлари) - 0,1млн.га; - тожикистон давлати билан чегарадош ўлатнинг тоғли табиий ўчоғи (қашқадарё ва сурхондарё вилоятлари) – 0,08 млн.га. тарихий маълумотлар ва географик тарқалиши ўлат касаллигининг қўзғатувчиси биологик қурол сифатида фойдаланилиши мумкин. татарлар 1346 йилда уруш пайтида ўлатни тарқатиш мақсадида ўлатдан ўлган одам жасадини кафу шаҳрига, иккинчи жаҳон уруши даврида эса япония хитойнинг нингхо шаҳрига ўлат қўзғатувчиси билан зарарланган бургаларни ташлаганлар. этиологияси ўлат қўзғатувчиси (yersinia pestis) yersinia ва entrerobacteriaceae оиласига мансуб бўлиб, ўлчами 0,3-0,5мкм. ўлат бактерияси спора ҳосил қилмайди, хивчинлари йўқ, ҳаракатсиз. барча анилин бўёқлари билан яхши бўялади, грам манфий. лёффлер кўки ёки романовский – гимза бўёқлари билан бўялганда, биполярлик хусусиятига эга бўлиб, яққол кўзга ташланади. қўзғатувчи гўшт – пептонли бульон ва агарда (рн 7,0 – 7,2) 28 – 370с ҳароратда яхши ўсади. yersinia pestis ўзида термостабил соматик, термолабил капсула ва бошқа 30 га яқин антигенларни сақлайди. этиологияси (давоми) ўлат қўзғатувчиси ташқи муҳитга унча чидамли эмас, +220с да 4 ой …
4 / 81
ологияси (давоми) кемирувчилар ўртасида вақти-вақти билан ўлатнинг эпизоотияси кузатилиб, уларнинг бир қисми қирилиб кетади. қемирувчиларнинг яна бир қисми уйқуга кетади,уларда касаллик латент шаклида ўтади ва кейинги йил баҳор ва кузда улар касаликнинг манбаларига айланади. ўзбекистон республикаси ҳудудида жойлашган ўлатнинг табий ўчоқларида эпизоотиянинг давомийлиги 1,3,7,14,21 йилларни ташкил этади. ҳудудимизда ўлатнинг шундай табиий ўчоқлари мавжудки, бу табиий ўчоқларда узлуксиз эпизоотия давом этиб туради. эпизоотологияси (давоми) бундай ўлат эпизоотия майдонларининг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик, инсонлар учун хавф туғдиришининг олдини олиш борасида республика ссв карантин ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси марказининг жойлардаги филиаллари ва бўлимлари мутахасислари ҳаракатдаги махсус гуруҳлар ёрдамида йил давомида эпизоотологик ва эпидемиологик мониторинг олиб борадилар. бундай кузатишларнинг ўз вақтида олиб борилиши натижасида республикамиз аҳолиси ўртасида охирги 10 йилда (1999й.) ўлат касаллиги қайд этилгани йуқ. эпизоотологияси (давоми) ўлат қўзғатувчисининг касалланган ҳайвонлардан соғ ҳайвонларга ўтиб туриши ўлат эпизоотиясини давом этиши ва табиий ўчоқни сақланишини таъминлайди. бу вазифани хenopsilla га мансуб бургалар бажаради. ҳозирги …
5 / 81
лилиги» бир ой давом этади (айрим маълумотларга кўра бу давр бир йилгача давом этиши мумкин). ўлатнинг эпизоотияси асосан бургалар маконида давом этади. бургалар ўзига ўлат қўзғатувчисини кемирувчилардан, туя ва бошқа ҳайвонлардан юқтириб олади. кемирувчилар, шунингдек, туя ва бошқа ҳайвонлар жасадини тарк этган бурга, озиқланиш учун бошқа тирик кемирувчига ёки ҳайвонга ташланади, одамга ҳужум қилади ва уларга ўлат касаллигини қўзғатувчисини юқтиради. эпидемиологияси эпидемиологияси (давоми) республикамиз ҳудудида одамлар учун ўлат касаллигининг етакчи манбалари катта ва кичик қумсичқонлар, юмронқозиқ, суғур ва туялар ҳисобланади. ўлатнинг ўпка шакли, айрим ҳолларда ўлатнинг сепсис шаклига чалинган одамлар, касаллик қўзғатувчисининг хавфли манбаи ҳисобланади. ўлат қўзғатувчисининг асосий ташувчиси бургалар бўлса, айрим ҳолатларда каналар ҳам одамларга ўлат касаллигини юқтириши мумкин. эпидемиологияси (давоми) ўлат касаллиги қўзғатувчисининг юқиш механизмлари турлича. бургалар чақиши натижасида касаллик қўзғатувчиси трансмиссив йўл билан одамга юқади. табиий шароитда ўлат қўзғатувчисининг бундай юқиши етакчи юқиш йўли ҳисобланади. ўлатга чалинган кемирувчи ёки қуённинг терисини шилганда, туянинг гўштини майдалаганда касаллик теридаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 81 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўлат презентация" haqida

powerpoint presentation ўлат презентация врачлар учун ўлат таърифи: ўлат – бактерия қўзғатадиган, турли хил юқиш механизмига эга бўлган, одамда иситмалаш, оғир интоксикация, лимфа тугунларининг яллиғланиши ва организмнинг зарарланиши билан кечадиган зооноз табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликдир. тарихий маълумотлар ва географик тарқалиши ўлат инсониятга азалдан маълум касалликлардан бири ҳисобланади. қадимда миллионлаб одамларни ёстиғини қуритганлиги, одамларни дахшатга солиб, қирғинларга сабаб бўлганлиги учун ҳам ушбу касаллик «ўлат» деб ном олган. тарихий маълумотлар ва географик тарқалиши (давоми) эрамиздан минг йиллар аввал яшаган юнон шоири гомер ўзининг машҳур «иллиада» асарида афсус билан: «бизни уруш ва ўлат биргалашиб ҳалок этади» деб ёзган. эрамизнинг vi асрида византияга қа...

Bu fayl PPT formatida 81 sahifadan iborat (8,4 MB). "ўлат презентация"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўлат презентация PPT 81 sahifa Bepul yuklash Telegram