шахс мавзусидаги презентация

DOCX 17 pages 59.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
шахс режа: 1. шахс ҳақида тушунча. индивид, шахс, индивидуаллик. 1. шахс структураси. 1. шахснинг асосий назариялари. 1. шахснинг намоён бўлиши. 1. шахс шаклланиши ва ривожланиши. шахс мавзуси психологияда энг долзарб ва доимо инсонларда қизиқиш уйғотадиган мавзулардандир. аввало, «индивид», «шахс», «индивидуаллик» тушунчаларини кўриб чиқайлик. индивид – алоҳида олинган одам бўлиб, у ўз ичига биологик, физиологик, ижтимоий ва психик хусусиятларни жамлайди. инсон индивид бўлиб туғилиб, шахс бўлиб шаклланади. индивид бўлиб туғилган инсонни шахсга айланиши учун нималар зарур? бунинг учун қуйидаги шартлар зарур: 1. ижтимоийлик. инсон шахс сифатида авваломбор ижтимоий шарт-шароитда, яъни инсонлар жамиятида шаклланади. хўш, мия инсонлар жамиятига хос бўлмаган шароитда қандай намоён бўлади? xx аср бошида ҳинд психолог-врачи рид синх бир қишлоқ яқинида инсонга ўхшаш тўрт оёқлаб юрувчи икки сирли жонзот мавжудлиги ҳақида маълумот олади. уларни кузатишга муваффақ бўлишади. кунларнинг бирида синх бошчилигидаги овчилар бўрилар уясидан бўри болалари билан бирга икки қизчани, бири саккиз, иккинчиси бир ярим ёшли, чиқаётганини кўришади. синх …
2 / 17
инг шахс даражасидаги фаоллиги инсонларни бўйсундиришга, ўз мақсадларига эришиш мақсадида фойдаланишга, ўз фаолиятини ўзгартиришга қодирдир. хўш, инсон фаоллигининг омили нима? инсон фаоллиги қандай пайдо бўлади? 4. инсоний фаолликка ундовчи нарса эҳтиёждир. авваломбор бу, маънавий, маданий эҳтиёжлар ва ўз-ўзини ривожланиши билан боғлиқ бўлган эҳтиёжлардир. эҳтиёж – инсон онгида қандайдир предмет ва ҳодисаларга нисбатан заруриятни акс эттиришдир. психологияда қуйидаги асосий эҳтиёжлар ажратилади – табиий, моддий, маданий, маънавий, ижтимоий. табиий ва моддий эҳтиёжларини қондирилиши инсон ва ҳайвонларнинг мавжуд бўлишини таъминлайди. ижтимоий эҳтиёж бу – баҳо олишга нисбатан эҳтиёжни, бирон-бир гуруҳ аъзоси бўлишига ҳаракатни, шунингдек, раҳбар ва бўйсунувчи муносабатларининг аҳамиятлилигини ўз ичига олади. маданий ва маънавий эҳтиёжлар инсон учун зарур ҳисобланиб, уни ҳар томонлама ривожланиши, маънавий бойлиги ва ахлоқий гўзаллиги учун хизмат қилади. меҳнатга бўлган эҳтиёж, эстетик завқланиш ва бошқа ҳодисалар инсон ҳаёти ва ривожланишида етакчидир. инсоннинг маънавий эҳтиёжларидан бири – меҳнат қилиш эҳтиёжидир. усиз инсонни нормал ривожланиши мумкин эмас. меҳнат асосида инсон шахс …
3 / 17
твор юзага келади». шундай қилиб, шахс – бу жамият аъзоси бўлиб, у индивиднинг психофизиологик тизимининг динамик ташкил этувчиси бўлиб, бу унинг хатти-ҳаракати ва тафаккурини белгилаб беради. индивидуаллик – бу инсоннинг ўзига хос индивидуал хусусиятлари бўлиб, улар асосида инсонлар бир-бирларидан фарқ қиладилар. «индивидуаллик – бу ўзига хосликка эга бўлган шахсдир»[footnoteref:1] [1: ковалёв а.г. “психология личности”. м.: 1970, стр. 20.] бу шахсни атрофдагилардан фарқлаб турадиган нарса бўлиб, унга: ақлининг, ҳис-туйғунинг, ирода ва бошқа хусусиятларни ўзига хосли иш фаолиятида намоён бўлиши киради. у инсонни ижодий қобилиятлари, уни ижтимоий фаоллиги, оригиналлиги ва ҳ.к.ни намоён қилишга имкон беради. шахс структураси шахс структураси ўз ичига: темперамент, йўналганлик, характер, қобилиятлар каби ўзаро муносабатдаги компонентларни киритади. бундан ташқари шахс структурасига психик жараёнлар ва психик ҳолатлар, табиий ва ижтимоий ўзаро боғлиқ хусусиятлар киради. барча россия психологлари шахс структурасидаги етакчи компонент деб йўналганликни оладилар. энди кенг тарқалган ва маълум шахс структураси ҳақидаги фикрларни кўриб чиқайлик. а.в. петровский шахс 3 та …
4 / 17
бошқа инсонларга таъсир эта олиши бўлиб, шахс доимо шу учликда намоён бўлиши ва индивидлараро, ижтимоий муносабатлар сифатида мавжуд бўлиши лозим. с.л. рубинштейн бўйича шахс структураси қуйидаги кўринишга эга: йўналганлик эҳтиёжлар, қизиқишлар, идеал, эътиқод, етакчи мотивлар, ҳулқ-атвор ва дунёқарашда намоён бўлади билим, кўникма ва малака индивидуал типологик хусусиятлар билиш, ўқиш фаолияти натижасида ҳаёт жараёнида орттирилади темперамент, характер ва қобилиятда намоён бўлади а.г. ковалев бўйича шахс структурасининг кўриниши қуйидагича: 2-схема инсон йўналганлиги, атрофга бўлган муносабатда намоён бўлади. у ўз эҳтиёжларни, қизиқишларни, ақлий ва назарий йўлланмани олади. етакчи йўналганлик шахсни психик фаолиятини белгилайди. имкониятлар ўз ичига қобилият-ларни киритиб, улар фаолиятни таъминлайди. турли қобилиятлар ўзаро боғлиқ ва ўзаро бир-бирига таъсир этади. характер ижтимоий муҳитдаги ҳулқ-атвор услубини белгилайди. унда инсонни маънавий ҳаётини мазмуни ва формаси намоён бўлади. характер тизимида иродавий ва ахлоқий сифатлар ажратилади. машқ тизими. ўз-ўзини бошқа-ришни юзага келтиради ва у ҳаёт ва фаолиятда намоён бўлади. к.к. платонов бўйича шахс структураси қуйидаги схемада ўз …
5 / 17
нади. к.к. платонов шахс структурасидан кўриниб турибдики, у 4 та тузилмани шахс структурасида ажратади: 1-чи тузилма – ижтимоий-боғлиқ хусусиятлар ва ахлоқий сифатлар. 2-чи тузилма – шахснинг тайёргарлиги (билим, малака, кўникма ва одатлар). 3-чи тузилма – шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари, билиш жараёнлари (сезги, идрок, тафаккур, хаёл, хотира, диққат). 4-чи тузилма – биологик шартлашган хусусиятлар бўлиб, олий нерв фаолияти, темперамент қобилият. бундан ташқари ўз шахс структурасига к.к. платонов 2 жиҳатни (шахснинг умумий хусусиятлари) – бу характер ва қобилиятни киритади. шахс йўналганлиги – бу барқарор мотивлар йиғиндиси бўлиб, шахс фаолиятини белгилайди. шахс йўналганлиги қизиқишлар, дунёқараш, эътиқод, интилиш ва идеалда характерланади. қизиқиш – билиш эҳтиёжини намоён бўлиш формаси бўлиб, у янги фактлар билан танишишга, ҳамда борлиқни аниқ, чуқур ва тўлиқ акс этишга ёрдам беради. субъектив қизиқиш эмоционал тонда намоён бўлиб, у билиш жараёнида орттирилади. қизиқишни қондирилиши интилишни сўндирмайди, аксинча янги янада юқори даражадаги билими фаолиятини қондирадиган қизиқишни юзага келтиради. қизиқиш ўз динамикасида фаолиятни амалга …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About "шахс мавзусидаги презентация"

шахс режа: 1. шахс ҳақида тушунча. индивид, шахс, индивидуаллик. 1. шахс структураси. 1. шахснинг асосий назариялари. 1. шахснинг намоён бўлиши. 1. шахс шаклланиши ва ривожланиши. шахс мавзуси психологияда энг долзарб ва доимо инсонларда қизиқиш уйғотадиган мавзулардандир. аввало, «индивид», «шахс», «индивидуаллик» тушунчаларини кўриб чиқайлик. индивид – алоҳида олинган одам бўлиб, у ўз ичига биологик, физиологик, ижтимоий ва психик хусусиятларни жамлайди. инсон индивид бўлиб туғилиб, шахс бўлиб шаклланади. индивид бўлиб туғилган инсонни шахсга айланиши учун нималар зарур? бунинг учун қуйидаги шартлар зарур: 1. ижтимоийлик. инсон шахс сифатида авваломбор ижтимоий шарт-шароитда, яъни инсонлар жамиятида шаклланади. хўш, мия инсонлар жамиятига хос бўлмаган шароитда қандай намоён бўлади? xx ас...

This file contains 17 pages in DOCX format (59.2 KB). To download "шахс мавзусидаги презентация", click the Telegram button on the left.

Tags: шахс мавзусидаги презентация DOCX 17 pages Free download Telegram