sport tibbiyoti

PPT 5 стр. 16,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
касалликларни даволашда ва олдини олишда, беморларнинг соғлиғини қайта тиклашда физиотерапевтик ва шифобахш жисмоний тарбия даволаш усулларини қўллаш спорт тиббиёти фани, вазифалари спортчиларни тиббий текшириш турлари жисмоний ривожланганлик, аниқлаш ва баҳолаш усуллари фнукционал ҳолат, функционал синамалар врач-педагогик назорати спорт тиббиёти – илмий фан бўлиб, соғлом ва бемор организмига ҳар хил даражали жисмоний юкламаларнинг ижобий ва салбий таъсирларини ўрганиш (гипо ва гиперкинезия). бундан мақсад организм саломатлигини яхшилаш ва мустахкамлаш, функционал ҳолатини ошириш, спортдаги натижаларни ошириш учун, шунингдек ҳар хил касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун оптимал даражадаги жисмоний активликни аниқлашдир. спорт тиббиётининг асосий қисми бўлиб шифокор назорати ҳисобланади. шифокор назорати – бу ўтказилаётган машғулотларнинг организмга таъсирини аниқлаш мақсадида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларни саралаш ва уларни доимий тиббий кузатилишидир. -айрим спортчиларни ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларни диспансер кузатиб туриш (кузатиш, касалликни аниқлаб даволаш ва олдини олиш); -спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш; -ўқув-машқ дарсларини шифокор педагог билан бирга …
2 / 5
б борилмайди. врачнинг вазифаси маълум спорт тури учун зарур бўлган шуғулланиш юкламасини индивидуаллаштириш, спортчининг саломатлигига юкламанинг салбий таъсирида уни машғулотлардан четлаштиришдир. 2.соғломлаштирувчи жисмоний тарбия йўналиши – унинг вазифаси умумий соғломлаштириш, организмнинг қаршилигини ошириш, касалликларнинг олдини олиш ва ҳ.з. бу йўналиш ўз олдига спорт натижаларига эришишни мақсад қилиб қўймайди. соғломлаштирувчи жисмоний тарбия билан соғлом одамлар, шунингдек сурункали касали бор беморлар ҳам (касалликнинг ремиссия даврида) шуғулланишлари мумкин. бунда жисмоний юклама миқдори врач ва жисмоний тарбия ўқитувчиси томонидан аниқланади ва кузатиб борилади. машғулот давомида машқларнинг организмга таъсир этишига қараб ёки организм ҳолатининг ўзгаришига қараб врач ва педагог юклама миқдорини ошириши ёки камайтириши, ҳамда маълум вақтга машғулотлардан четлатиши мумкин. 3.даволовчи жисмоний тарбия йўналиши – унинг мақсади ва вазифалари – ҳар хил жисмоний машқларни қўллаш ёрдамида беморларни даволаш, касаллик ва жароҳатлардан сўнг орган ва системаларнинг бузилган функцияларини тиклашдан иборатдир. даволаш мақсадида жисмоний машқларни қўллаш фақат врач мутхассис томонидан тавсия этилади. 1.спорт ва жисмоний тарбия билан …
3 / 5
исмоний тарбия билан шуғулланиш, яъни соғломлаштирувчи ёки даволовчи жисмоний тарбия билан шуғулланиш вазифалари хал қилинади. бирламчи текширувда терапевтдан ташқари бошқа мутахассислар – жарроҳ, невропатолог, окулист, ларинголог, стоматолог, гинеколог ва бошқалар қатнашадилар. бундан ташқари лаборатория ва инструментал текшириш ишлари (экг, фкг, эхокг ва ҳ.з.) олиб борилади. спорт билан шуғулланиш учун текширувдан ўтаётган шуғулланувчига “соғлом” деган диагноз қўйилиши ва кўрикдан ўтаётган шахснинг морфо-функционал ҳолатига қараб спорт тури тавсия этилиши керак. агар шуғулланувчининг саломатлик ҳолатида ўзгаришлар бўлса, унга соғломлаштирувчи машқлар тавсия этилади. қайта тиббий кўрик кўрик режали равишда мунтазам, маълум вақт оралиғида спортчи ёки жисмоний тарбия билан шуғулланувчининг саломатлик ҳолати қандай бўлишидан қатъий назар врач томонидан белгиланади ва ўтказилади. мақсад организмга жисмоний машқларнинг ижобий ёки салбий таъсири аниқланади. қайта тиббий текшириш жисмоний машқлардан норационал фойдаланиш натижасида юзага келадиган организмдаги салбий ўзгаришлар аниқланади, шунингдек ўзгаришлар ривожланишининг олди олинади, керакли даволаш тавсия этилади. режасиз олиб борилади. кўрик шуғулланиш машғулотларида касаллик ёки бошқа сабабларга кўра қатнаша …
4 / 5
ган ҳолда ўқув дарсларидаги жисмоний машқлар аста-секинлик билан ўзлаштирилади ва нормативлар топширилади. улар спорт секцияларида қатнаша олмайдилар. бажараётган жисмоний машқлар таъсири саломатлигининг, жисмоний ривожланишининг ва функционал ҳолатининг яхшиланиши билан улар асосий гурухга ўтказиладилар. саломатлигида ва жисмоний ривожланишида катта, турғун ўзгаришлар бўлган шахслар юборилади. жисмоний машқларнинг бажарилиши бу гуруҳ қатнашчилари билан махсус дастур асосида, организмга таъсирини ёки организмдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. бу машғулотлар врач назорати остида ўтказилади. зарур бўлган ҳолатларда шуғулланувчилар шифобахш жисмоний тарбия машғулотларига юбориладилар. бу организмнинг наслий ва ортирилган морфологик ва функционал белгиларнинг йиғиндиси бўлиб, унинг потенциал имкониятларини, шунингдек биологик ёшнинг паспорт ёшига мослигини аниқлайди. житсмоний ривожланганлик кўрсаткичлари спортнинг турли турлари билан шуғулланиш учун ориентация (мўлжал) ва спорт турини саралаш мезони бўлиб хизмат қилади. ташқи кўриниш (соматоскопия): тана тузулиши қомат тери қопламаси ва шиллиқ қаватлар тери ости ёғ клетчаткаси мушак системаси суяк системаси кўкрак қафасининг шакли орқа (спина) шакли оёқ шакли товон шакли чурра дарвозаси морфологик …
5 / 5
ий юклама бажариш вақтида 200 ва ундан ортиқ марта қисқариб, қоннинг минутлик ҳажмини 25 литрдан 40 литргача ошириши мумкин. дилятацияга учраган юрак спорт юрагининг асосий хусусиятини таъминлаб беради, яъни юқори ишлаб чиқариш ёки кўп ҳажмда қонни хайдаш. тинч ҳолатда спорт билан шуғулланувчиларда дилятацияга учраган юракдан чиқаётган систолик қон ҳажми дилятацияга учрамаган юракдан чиқаётган систолик қон ҳажмидан деярли фарқланмайди. шуғулланмайдиган 20 – 30 ёшлиларда юракнинг ҳажми ўрта ҳисобда эркакларда 760 см3 ва аёлларда 580см3 ни ташкил этади, юрак ҳажмининг қанчалик ўзгариши спорт фаолиятига боғлиқ. чидамлиликни талаб қилувчи спорт турлари билан шуғулланувчи-ларда юрак ҳажми кўпроқ ошади (чанғичилар, велосипедчилар, ўрта ва узоқ масофага югурувчилар ва ҳ.з. шуғулланиш вақтида юрак ҳажмининг катталашиши кислородни максимал истъемол қилишнинг ортиши билан борса, дилятация мослашиш-физиологик характерга эга бўлади, агарда кислородни максимал истъемол қилиш кўтарилмаса, ҳаттоки пасайса юрак дилятацияси хаддан ташқари деб ҳисобланади. жисмоний машқлар таъсирида юракнинг миокардида физиологик гипертрофия кузатилади. миокард гипертрофияси органнинг иш бажариш қобилиятини оширувчи асосий …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "sport tibbiyoti"

касалликларни даволашда ва олдини олишда, беморларнинг соғлиғини қайта тиклашда физиотерапевтик ва шифобахш жисмоний тарбия даволаш усулларини қўллаш спорт тиббиёти фани, вазифалари спортчиларни тиббий текшириш турлари жисмоний ривожланганлик, аниқлаш ва баҳолаш усуллари фнукционал ҳолат, функционал синамалар врач-педагогик назорати спорт тиббиёти – илмий фан бўлиб, соғлом ва бемор организмига ҳар хил даражали жисмоний юкламаларнинг ижобий ва салбий таъсирларини ўрганиш (гипо ва гиперкинезия). бундан мақсад организм саломатлигини яхшилаш ва мустахкамлаш, функционал ҳолатини ошириш, спортдаги натижаларни ошириш учун, шунингдек ҳар хил касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун оптимал даражадаги жисмоний активликни аниқлашдир. спорт тиббиётининг асосий қисми бўлиб шифокор назорати ҳисоблан...

Этот файл содержит 5 стр. в формате PPT (16,5 КБ). Чтобы скачать "sport tibbiyoti", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: sport tibbiyoti PPT 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram