milliy dinlar

ZIP 25 pages 337.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 25
1557121691_74240.doc миллий динлар режа: 1. миллий динларнинг пайдо бўлиши ва унинг тарихий шакллари 2. ҳиндистоннинг миллий динлари 3. хитой миллий динлари: даосизм, конфуцийчилик 4. япония ва исроил давлатларининг миллий динлари миллий динларнинг пайдо бўлиши ва унинг тарихий шакллари қулдорлик ва феодализм тузумларида миллий этник жиҳатдан ташкил топган давлатлар вужудга келди. ҳар бир давлат ҳудудидаги асосий миллат дини миллий-давлат дини ёки миллий дин деб аталди. миллий-давлат дини фақат битта миллатнинг диний эътиқоди бўлиб, шу диннинг маросимлари, худолари, пайғамбарлари қонун-қоидалари, маросимлари, аҳлоқ, ҳуқуқ асослари, қоидалари айнан шу миллат учун дин бўлиб, бошқа миллат, давлат учун бу дин ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди. миллий динлар узоқ эволюцион ўзгаришни бошидан кечирганлар. миллий динлар миллий маданиятнинг таркибий қисми ҳисобланади. миллий динлар ўзлари учун: 1. аҳлоқий камолот тарбиясини амалга оширади; 2. миллий ҳарактерни, миллий руҳиятни шакллантиради; 3. миллий онгни ўстиради, миллий қадриятни ривожлан-тиради; 4. миллий бойликларнинг кўпайиши учун ундан тежаб фойдаланишни, адолат билан тақсимлашни билвосита яхшилайди; …
2 / 25
аросимлар, маҳаллий диний эътиқод ва қарашларнинг мураккаб комплекси сифатида пайдо бўлиб, уруғ-қабила динлари элементларини, буддизм, сикҳизм, жайнизмнинг асосий ғояларини ўзига ўзлаштириб олган. ҳиндуизм ўзининг ягона бажарадиган ташкилотига эга эмас. ҳиндуизм инсоннинг туғилганидан то вафот этишигача бўлган ҳуқуқ ва вазифаларини белгилаб ва чеклаб қўяди. шунинг учун унда маросимчиликка кенг ўрин берилган. ҳиндуизм кишиларнинг ижтимоий тенгсизлигини оқлайди. у руҳнинг ўлмаслиги ва кўчиб айланиб юриши (сансара таълимоти), қайта туғилиши (карма таълимоти), гуноҳ ишлар учун жавоб берилиши, жаннат ва дўзах каби ақидаларни ўз ичига олади. ҳиндуизм политеистик дин бўлиб, унда кўп худолик элементлари сақланган. диндорлар тасаввурида бош худо брахман коинотнинг ижодкори ва яратувчисидир. бундан ташқари ҳиндлар вишну ва шива деган худоларга ҳам эътиқод қиладилар. ҳиндуизм таълимотида худонинг уч қиёфадаги кўриниши тасаввур этилиши (тримурти) энг олий, якка худонинг уч хусусияти, деб талқин қилинади. ҳиндуизм таълимотича, олам пайдо бўлиб, емирилиб, йўқ бўлиб туради, яъни оламнинг яшаши прогрессив эмас, аксинча, регрессив ҳарактерга эга бўлиб, ҳар бир давр …
3 / 25
онлар: ҳўкиз, сигир, маймун ва илон кабиларга ҳам сиғинадилар, уларни муқаддаслаштиради-лар. масалан, ҳиндуизм тарафдорлари сигирни сахийлик, бойлик манбаи ва гўзал аёл тимсоли деб ҳисоблайдилар. руҳонийлар сигирни сўймаслик ва гўштини емасликни тарғиб қиладилар. аммо ҳиндуизм сигир сутини ичишни ва сигирни хўжаликда иш ҳайвони сифатида фойдаланишни таъқиқламайди. ҳинд халқи учун ганг дарёси муқаддас ҳисобланади. ҳиндуизм динига эътиқод қилувчилар банорас шаҳрини ҳам муқаддаслаштиришган. ривоятларга кўра, гўё ганг дарёси қирғоғида киши вафот қилса нариги дунёдаги ҳаёти анча енгиллашар эмиш. ҳиндуизм - оила-никоҳ масалаларига нисбатан аҳлоқий жиҳатдан ёндашади. энг олий табақа-брахманлар (коҳинлар) олий зодагонлар билангина никоҳга ўтиши мумкин. энг паст табақа кишилари - бу шудралар. улар ялангоёқ, қашшоқ, паст, ёмон аҳлоқли кишилар шудралар билан олий табақа вакиллари никоҳга кириши мумкин эмас. ўрта табақа - вайши-лар бўлиб, улар савдогарлар, ҳунармандлар, деҳқонлардан иборат. улар ўзаро никоҳда бўлиши мумкин. ҳиндуизмнинг муқаддас ёзувлари ведалар (эр.ав. 2 минггинчи йиллар ўртасидан бошлаб пайдо бўлган). ведалар -«билимлар» демакдир. ведалар: 1) гимн ва …
4 / 25
ндистондан ташқарида яшайдиган ҳиндлар орасида, хусусан, бангладеш, непал, шри-ланка каби мамлакатларда ҳам тарқалган. ҳиндуизм табиатни севишга, ватанпарвар бўлишга, авлод-лар хотирасини эъзозлашга ўргатади. ҳиндуизм ёмонликка қарши ёмонликни қўллашни эмас, балки уни яхшилик билан енгиш мумкинлигини ўргатадиган дин ҳисобланади. ҳиндуизм тинч-тотув, осойишта яшашга даъват қилади. ҳиндуизм ибодатхоналари ғоятда юксак эстетик дид билан ҳашаматли қилиб қурилган. уларга қуёш худоси, мусиқа маъбудаси, гўзаллик, сахийлик, рақс маъбудалари, афсонавий фаришталар тасвири ва ҳайкалчалари қўйилган. ибодатхона-ларда жарангдор қўнғироқчалар чалинади. уларда мусиқий куйлар мавжуд бўлиб, руҳонийлар ширали нутқлари билан ваъзхонлик қиладилар, турли урф-одатлар ўтказилади. хуллас, ибодатхоналарга кирган кишига руҳий тасалли, яхши кайфият ато этилади. жайнизм жайнизм - бу диннинг асосчиси сифатида эътиқод қили-надиган ярим афсонавий пайғамбар-жин номи билан аталган бўлиб, бу миллий дин ҳиндистонда эрамиздан олдинги vi асрда пайдо бўлган. жайнизм брахманизмдаги (брахманизм дини ҳиндистонда эр. ав. x-xi асрларда келиб чиққан эди) кишиларни табақаларга ажратиш ва табақалар асосида одам-ларнинг ижтимоий тенгсизлигини илоҳийлаштириш системасига қарши пайдо бўлган. жайнизм таълимотида …
5 / 25
мол қилиб, парда орқали нафас оладилар. жайнизм диндорларга нисбатан қаттиқ чеклашлар ўрнатганлиги сабабли ҳозирги кунда бу дин тугаб бормоқда. шу сабабли жайнизмни ислоҳ қилиниб замонга мослашга ури-нишлар бўлмоқда. жайнизм табақаланишни қоралаб, инсонлар тенглигини илоҳий асосда ўрнатиш тўғрисидаги дин бўлганлиги унинг ижобий хусусиятидир. сикхизм сикхизм (сўзнинг маъноси ўқувчи, шогирд демакдир) xv асрнинг охири xvi асрнинг бошларида шимолий-ғарбий ҳиндистонда ҳиндуизмга қарши йўналиш сифатида пайдо бўлган миллий диндир. сикхизм майда ҳунарманд ва савдогарларнинг феодал зулми ва жамиятнинг табақаланишига қаршилигини ўзида акс эттиради. xvi асрга келиб сикхлар жамоасига деҳқонлар ҳам қўшила бошладилар ва антифеодал ҳаракатни қўллаб-қувватладилар. сикхизм монотеистик дин ҳисобланиб, жамоа бўлиб биргаликда ибодат қилишни инкор этади. моддий оламдаги барча ҳодисалар сикхизм таълимотича, ягона худо-олий кучнинг ижоди, инсонлар эса худо олдида тенг, деб қаралади. бу дин таълимоти «гранте соҳиб» («жаноб китоб») ном-ли китобда изоҳлаб берилган. сикхизм таълимотига эътиқод қиладиган диндорлар ҳозирги вақтда ҳам ҳиндистонда мавжуд. худо олдида одамлар тенг, деб ҳисоблаши сикхизмнинг ижобий хусусияти, …

Want to read more?

Download all 25 pages for free via Telegram.

Download full file

About "milliy dinlar"

1557121691_74240.doc миллий динлар режа: 1. миллий динларнинг пайдо бўлиши ва унинг тарихий шакллари 2. ҳиндистоннинг миллий динлари 3. хитой миллий динлари: даосизм, конфуцийчилик 4. япония ва исроил давлатларининг миллий динлари миллий динларнинг пайдо бўлиши ва унинг тарихий шакллари қулдорлик ва феодализм тузумларида миллий этник жиҳатдан ташкил топган давлатлар вужудга келди. ҳар бир давлат ҳудудидаги асосий миллат дини миллий-давлат дини ёки миллий дин деб аталди. миллий-давлат дини фақат битта миллатнинг диний эътиқоди бўлиб, шу диннинг маросимлари, худолари, пайғамбарлари қонун-қоидалари, маросимлари, аҳлоқ, ҳуқуқ асослари, қоидалари айнан шу миллат учун дин бўлиб, бошқа миллат, давлат учун бу дин ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди. миллий динлар узоқ эволюцион ўзгаришни бошидан кеч...

This file contains 25 pages in ZIP format (337.8 KB). To download "milliy dinlar", click the Telegram button on the left.

Tags: milliy dinlar ZIP 25 pages Free download Telegram