ресторан меҳмонларни кутиб олиш ва хизмат қилиш

DOC 82.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1355140501_40781.doc www.arxiv.uz режа: 1. ресторанда меҳмонларни кутиб олиш ва ўтқазиш 2. мижозлардан буюртма қабул қилиш ва уларни бажариш 3. таомлар беришнинг асосий усуллари ва мижозлар билан ҳисоб-китоб қилиш ресторанда меҳмонларни кутиб олиш ва ўтқазиш ресторанда хизмат қилишнинг қуйидаги анъанавий шакллари қўлланилади: 1. кундалик хизмат. 2. банкетларда хизмат қилиш. 3. хизмат қилишнинг махсус шакли. ресторанга меҳмонларнинг оқими келиши узлуксиз давом этганда мижозларга кундалик хизмат қилиш кучаяди. ресторан хизмати қуйидаги асосий элементлардан иборат: - хўрандаларни кутиб олиш ва жой -жойига ўтқазиш; - буюртмалар қабул қилиш; - буюртмаларни бажариш; - буюрилган таом ва ичимликларни олиб келиб бериш; - хизмат сўнггида ҳисоб-китоб қилиш. ресторан залига киришда келувчилар кутиб олинади, столларга кузатиб қўйилади, ўтқазилади ва таомнома билан таништирилади. таом ва ичимликлар танлашда ёрдам берилади. буюртма қабул қилинади. келувчиларни кутилган азиз меҳмон каби, биринчи кимга рўпара бўлса, улар кутиб олади: энг аввал меҳмонларни швейцар ва гардероб соҳиби, сўнгра бош официант ва официант қабул қилади. гардероб соҳиби …
2
рни кўрсатади ва меҳмонларни ўтқазади, у ерга бориш учун қулай йўлни кўрсатиб, ўзи сал олдинроқда боради. бош официант ёки официант мижозлардан кимнинг қаерга ўтириши лозимлигини тавсия қилади ва унинг билан бирга ахлоқ-одоб юзасидан қуйидагиларни амалга ошириши мумкин: - ўтиришга таклиф қилинган одам столини қулайроқ қилиб қўйиб бериш; - олдин аёлларни, сўнгра эркакларни ўтқазиш керак, аёллар эркаклардан ўнг томонда, эркаклар столнинг ўнг бурчагида ёки аёлга қарама-қарши томонда ўтириши лозим; - агар мижоз аёл билан келса, аёлни эркакдан олдин ўтқазади, эркакка эса ўтиришда бош официант ёрдам қилади; - борди-ю аёл официант хизмат қилаётган бўлса, у ҳолда ёши улуғларгагина ўтиришда ёрдам қилиши мумкин; - мижозлар ўзлари жой танлаб ўтириб олсалар, уларни безовта қилиб, бошқа столга ўтқазишнинг ҳожати йўқ; - бир жойдан иккинчи жойга ўтқазиш мижозлар хоҳиши билангина бўлиши мумкин; - тайёрланмаган столга таклиф қилиш мумкин эмас; - доимий мижозлар келса, уларни ҳар доим ўтирадиган жойга таклиф қилиш керак; - иш юзасидан учрашадиган меҳмонлар …
3
а тутилади. агар мижозлар икки киши - эркак ва аёл бўлса, таомнома эркак кишига берилади, ўз навбатида, эркак киши таомномани аёлга узатади. аёл таом танлаб бўлгач, эркак киши официантга буюртма беради. гуруҳ кўпчилик бўлган тақдирда таомномани официантга мурожаат қилган одамга берилади. официант икки ва ундан ортиқ таомнома келтириши ҳам мумкин. агар ресторанга ҳарбий хизматчилар келган бўлса, таомнома унвони юқорироқ кишига тавсия этилади. таомномани бериб, официант ичкарига кириб кетади. меҳмонларга таом танлашга имкон яратади, қайтиб келган официант ўнг томонда туриб буюртмани қабул қилиб олади. борди-ю, мижозлар таом танлашда қийналса, официант ёрдам беради. овқатлар номини ва сифатини айтиб, тавсия қилади. агар официант билимдон, тажрибали бўлсагина таомлар мақтовини ўрнига қўйиши мумкин, мавсумга қараб таомлар, сабзавот, мевалар ҳақида ахборот беради, қандай суюқ овқатлар, иккинчи овқатлар ва ичимликлар, балиқли, сутли, хамирли таомлар ҳақида гапириб тавсия қилади. совуқ тутпиши билан калорияли таомларга эҳтиёж ошади, буни ҳам ҳисобга олиш керак. таом танлашда хўрандаларга малакали ёрдам кўрсатиш учун …
4
жоз таом ҳақида баъзи мулоҳазаларини айтиши мумкин, официант уни ҳисобга олиб, қаноатлантиришга ҳаракат қилади. алкоголли ичимликларнинг ишлаб чиқарилган жойи, қуввати айтилади, уларга мос газаклар буюрилади. қаҳва, қора қаҳва буюрилганда нима қўшилиши, чой лимон биланми ёки бошқа ширинлик биланми, айтилади. буюртма қабул қилиб олингандан сўнг официант дарров кетиб қолмасдан ёзилган нарсаларни хўранда иштирокида такрорлаб текширади ва тўла ишонч ҳосил қилиб, буюртмани бажаришга киришади. шундай қилинганда официант баъзи хатолардан холи бўлади ва иккинчи маротаба меҳмоннинг олдига бориб таомномани қайта текшириб юрмайди. ҳар бир таомга официант қисқача характеристика беради: шўрва, мастава, мошхўрда, угра, палов, манти, чучвара ва ҳоказо. истеъмолчилардан буюртма қабул қилиб олиш ҳам рестораннинг тегишли даражада ўзига хос рекламасидир. официант мижозлар эътиборини таомномада мавжуд таомлар, ичимликларга қаратиши керак, маҳсулотларнинг сифатига яхши баҳо бериши лозим. официант учун мураккаб ишлардан бири бир неча якка келган истеъмолчилардан бирданига буюртма олишдир. буларнинг ҳар бирига алоҳида ҳисоб очиши ва бир неча хил таом, ичимликларни олиб келиб, кимга …
5
онага кириб, керакли нарсаларни олиб чиқади. совуқ таом ва газаклар учун идишлар олади, совуқ цехга олиб кириб, ўзи қабул қилган буюртмани беради. сўнг цехга кириб, иссиқ таомлар буюради. касса машинасида маҳсулотларни олиш учун чек ёздиради. чекни ошпазга бермагунча официант овқат тарқатадиган жойдан кетмаслиги керак. баъзи ресторанларда буюртманинг анча мураккаб усули мавжуд. бир неча турли буюртмаларни бажаришга тўғри келиб қолса, мижозлар гуруҳда 4-6 киши бўлса, буюртмаларни бажариш бошқача бўлади. аввал официант идиш-товоқларни олади ва совуқ газак буюради. бошқа таомларни ҳам олиб, ёрдамчи стол устига қўяди, сув ёки пивони тўғридан тўғри столга беради. бу пайт буюрилган совуқ газак тайёр бўлади. уларни спиртли ичимликлар билан столга қўйилади ва иссиқ овқат буюрилади. уларни ҳам белгиланган дақиқада олиши керак. агар официант таомни вақтида олиб келиб мижозларга бермаса, у совиб қолади. таомни тайёр бўлгандан сўнг дарҳол бериш зарур. бир неча кишиларга бир хил таом, салат бериладиган бўлса, официант уни олади ва тарелкаларга бўлиб, хўрандалар олдига қўяди. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ресторан меҳмонларни кутиб олиш ва хизмат қилиш"

1355140501_40781.doc www.arxiv.uz режа: 1. ресторанда меҳмонларни кутиб олиш ва ўтқазиш 2. мижозлардан буюртма қабул қилиш ва уларни бажариш 3. таомлар беришнинг асосий усуллари ва мижозлар билан ҳисоб-китоб қилиш ресторанда меҳмонларни кутиб олиш ва ўтқазиш ресторанда хизмат қилишнинг қуйидаги анъанавий шакллари қўлланилади: 1. кундалик хизмат. 2. банкетларда хизмат қилиш. 3. хизмат қилишнинг махсус шакли. ресторанга меҳмонларнинг оқими келиши узлуксиз давом этганда мижозларга кундалик хизмат қилиш кучаяди. ресторан хизмати қуйидаги асосий элементлардан иборат: - хўрандаларни кутиб олиш ва жой -жойига ўтқазиш; - буюртмалар қабул қилиш; - буюртмаларни бажариш; - буюрилган таом ва ичимликларни олиб келиб бериш; - хизмат сўнггида ҳисоб-китоб қилиш. ресторан залига киришда келувчилар кутиб ол...

DOC format, 82.5 KB. To download "ресторан меҳмонларни кутиб олиш ва хизмат қилиш", click the Telegram button on the left.